Skip to main content

Пантенол Фармстандарт

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ПАНТЕНОЛ ФАРМСТАНДАРТ

 

Препаратнинг савдо номи: Пантенол Фармстандарт

Таъсир этувчи модда (ХПН): дексапантенол

Дори шакли: сиртга қўллаш учун аэрозол

Таркиби:

Бир баллонда қуйидагилар сақланади:

фаол модда: дексапантенол (D-пантенол) (100% моддага қайта ҳисобланганда) – 2,50 г;

ёрдамчи моддалар: эмульгацияловчи А турдаги цетостеарил спирти [80% ли цетостеарил спирти, 7% ли натрий цетостеарилсульфати] – 0,75 г, макрогол глицерилкокоати – 0,50 г, пропиленгликоль – 5,00 г, метилпарагидроксибензоат (нипагин) – 0,10 г, калий дигидрофосфати – 0,36 г, натрий гидрофосфати додекагидрати – 0,01 г, сув (тозаланган сув) – 40,78 г, тетрафторэтан (хладон 134 а) –    8,00 г.

Таърифи: препарат баллондан чиқарилганда оқ рангли, кучсиз специфик ҳидли кўпик ҳосил қилади.

Фармакотерапевтик гуруҳи: тўқималар репарацияси стимулятори.

АТХ коди: D03AX03

 

Фармакологик хусусиятлари

Пантотен кислотасининг ҳосиласи. Организмда дексапантенол коэнзим А нинг ташкилий қисми бўлган пантотен кислотасига айланади, у ва ацетилланиш, углеводлар ва ёғ алмашинуви жараёнларида, ацетилхолин, кортикостероидлар, порфиринлар синтезида иштирок этади, тери, шиллиқ қаватини регенерациясини рағбатлантиради, хужайра метаболизмини меъёрлаштиради, митозни тезлаштиради ва коллаген толаларининг мустаҳкамлигини оширади. Регенерацияловчи, метаболик ва суст яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади.

Фармакокинетикаси

Маҳаллий қўлланганида тери орқали тез сўрилади ва пантотен кислотасига айланади, плазма оқсиллари билан (асосан бета-глобулин ва альбумин билан) боғланади, уни қондаги концентрацияси – 0,5-1 мг/л, қон зардобидаги 100 мкг/л ни ташкил қилади. Пантотен кислотаси организмда метаболизмга учрамайди (Ко-А га киришишидан ташқари), ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

Қўлланилиши

Терини қуриши; тери қопламалари бутунлигини бузилиши: майда шикастланишлар, куйишлар (шу жумладан қуёшдан), тирналишлар, буллёз дерматит, болдирнинг трофик яралари, ётоқ яралар, ёриқлар, операциядан кейинги асептик жароҳатлар, ёмон битадиган тери трансплантатлари, бачадон бўйни эрозияси, лактация даврида кўкракни парвариш қилиш (сут безлари сўрғичларининг ёриқлари ва яллиғланиши), эмизикли болаларни парвариш қилиш (бичилиш).

Қўллаш усули ва дозалари

Маҳаллий шикастланган соҳага суртилади. Қўллашдан аввал аэрозол баллонини бир неча марта яхшилаб чайқатилади ва ҳимояловчи қалпоқ ечилади. Клапан учига кийдирилган учлик шикастланган соҳага келтирилади ва учликни секин босиб, бутун шикастланган соҳа плёнка билан копланиши учун препаратни шикастланган соҳага 10-20 см масофада 1-2 секунд давомида сепилади.

 

Ножўя таъсирлари

Кам ҳолларда терининг аллергик реакциялари бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори шахсий сезувчанлик.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Пантенол Фармстандарт аэрозоли препаратини бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири аниқланмаган,

Адабиёт маълумотларига кўра, Пантенол Фармстандартни тизимли қўлланиши сукцинилхолиннинг самарасини узайтириши мумкин.

 

Махсус кўрсатмалар

Аэрозолли баллон босим остида бўлади! Шунинг учун уни тушиб кетишлардан, зарблардан ва тўғри қуёш нурларининг таъсиридап ҳимоялаш лозим. Баллонни қўллаш тугагандан кейин очмаслик ва ёқмаслик керак. Препаратни очиқ олов ёки кизиган предметлар яқинида сепиш керак эмас.

Транспорт воситалари, механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препарат транспорт воситалари ва турли механизмларни бошқариш, шунингдек юқори диққат ва руҳий ҳаракат реакцияларининг тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишга таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Препарат дозасини ошириб юборилиш ҳоллари аниқланмаган. Чунки препарат фақат сиртга қўллаш учун мўлжалланган туфайли, дозаларни ошириб юборилиш белгиларини ривожланиш эҳтимоли кам.

Чиқарилиш шакли

5% ли сиртга қўллаш учун аэрозоль.

Узлуксиз таъсирга эга клапани ва ҳимоя қалпоқчаси бўлган шиша ёки алюминли баллонда 58 г. 1 баллон пуркагичи ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

 

Сақлаш шароити

15°С дан 25°С гача бўлган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

Улашиш: