Skip to main content

Панкреазим

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ПАНКРЕАЗИМ

PANCREAZIM

 

Препаратнинг савдо номи: Панкреазим.

Таъсир этувчи модда (ХПН): панкреатин;

Дори шакли: ичакда эрувчан таблеткалар.

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: камида 8000 липолитик ТБ Ph. Eur., 5600 амиолитик ТБ Ph. Eur., 370 протеолитик ТБ Ph. Eur., ферментатив фаолликка эга бўлган панкреатин;

Ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, сувсиз коллоид кремний диоксиди, микрокристаллик целлюлоза, кросповидон, натрий кроскармеллоза, повидон 25, магний стеарати, диспрес метакрилат сополимери, тальк, пропиленгликоль, титан диоксиди (Е 171), кармоизин (Е122).

Таъсири: думалоқ шаклли, юқори ва пастки юзалари қавариқ, пушти рангли, кучсиз ўзига хос хидли, ичакда эрувчан қобиқ билан қопланган таблеткалар. Синдирилганда лупа остида кўрилганида атрофи бир яхлит қатлам билан ўралган ядро кўринади.

Фармакотерапевтик гуруҳи: фермент препаратлари

АТХ коди: А09АА02.

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Фермент препарати. Препаратнинг таркибига кирувчи панкреатин ферментлар (липаза, амилаза ва протеаза) ёғлар, углеводлар, оқсилларни ҳазм бўлишини енгиллаштиради, бу ингичка ичакда уларни тўлиқ сўрилишига ёрдам беради. Меъда ости бези касалликларида препарат унинг ташқи секретор фаолиятини етишмовчилигини компенсация қилади ва овқат ҳазм бўлиш жараёнини яхшиланишига ёрдам беради. Таблеткалар меъда ширасининг кислотали мухитида эримайдиган химоя қобиғига эга, у овқат ҳазм қилувчи ферментларни меъда ширасининг рН таъсирида парчаланишидан сақлайди.

Фармакокинетикаси

Препаратнинг фармакокинетикасини ўрганиш бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган.

 

Қўлланилиши

Сурункали панкреатит, муковисцидоз каби меъда ости безининг овқат ҳазм қилувчи ферментларини етарли бўлмаган даражада ажралиб чиқиши оқибатидаги овқат ҳазм бўлиш жараёнини бузилиши билан кечадиган касалликлари.

Меъда ва ингичка ичак бир вақтда резекция қилинганидан кейинги холат, ичак орқали овқатни ўтишини функционал тезлашиши, қийин ҳазм бўладиган ўсимликлардан тайёрланган, ёғли ва одатий бўлмаган овқатларни бир вақтда истеъмол қилиш.

Ичакни дам бўлиши ва рентгенологик, ёки ультратовуш диагностик текширишларга тайёргарликда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Препаратнинг дозаси ўн икки бармоқ ичакдаги панкреатик ферментларнинг танқислигига боғлиқ ва шахсий равишда белгиланади.

Агар бошқа тавсиялар бўлмаса, шунингдек қийин ҳазм бўладиган, ўсимликлардан тайёрланган ёғли ёки одатий бўлмаган овқатлар истеъмол қилинган ҳолларда 1-2 таблеткадан қабул қилинади, юқорида кўрсатилган ҳоллардан бошқа ҳолларда, овқат ҳазм бўлишини бузилиши ривожланганида тавсия этилган доза 2-4 таблеткани ташкил этади. Зарурат бўлганида препаратнинг дозасини ошириш мумкин.

Касалликнинг симптомлари, масалан стеатория ёки қоринда оғриқни камайтириш мақсадида дозасини ошириш фақат шифокорнинг назоратида ўтказилиши керак.

Липазанинг суткалик дозаси 1 кг тана вазнига 15000-20000 ТБ Ph. Eur. дан ошмаслиги керак.

Таблеткалар овқат вақтида бутун холда ва етарли миқдордаги суюқлик, масалан 1 стакан сув билан қабул қилинади.

Даволаш давомийлиги касалликни кечишига боғлиқ ва шифокор томонидан шахсий равишда белгиланади.

Ножўя таъсирлари

Иммун тизими томонидан. Тез авж олувчи аллергик реакциялар (тери тошмаси, аксириш, кўз ёшини оқиши бронхоспазм). Кармоизин (Е 122) бўёвчиси аллергик реакцияларни чақириши мумкин.

Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: муковисцидози бўлган беморларда панкреатинни юқори дозаларда қўлланганда илеоцекал сохада ва чамбар ичакнинг юқорига кўтарилувчи қисмида торайиш пайдо бўлиши мумкин, қоринда оғриқ кўнгил айниши, қусиш, ахлатнинг характери ўзгариши мумкин; ичак тутилиши ривожланиши, қабзият бўлиши мумкин.

Сийдик жинсий тизими томонидан: Муковисцидози бўлган беморларда сийдик билан сийдик кислотасини кўп ажралиб чиқиши, айниқса панкреатин юқори дозаларда қўлланганида бўлиши мумкин. Бундай беморларда сийдик кислотасининг конкрементларини ҳосил бўлишидан сақланиш учун сийдикда унинг миқдорини назорат қилиш керак.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик. Ўткир панкреатит, сурункали панкреатитни зўрайиши.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Панкреатин сақловчи препаратларни қўллаш натижасида фолат кислотасини сўрилиши камайиши мумкин, бу уни организмга қўшимча тушиш заруриятига сабабли бўлиши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Ичак тутилиши – муковисцидози бўлган беморларда кўп кузатиладиган асорат, шунинг учун ушбу холатни эслатадиган симптомлар кузатилганида, ичак стриктуралари пайдо бўлиши мумкинлигини ёдда тутиш керак.

Препарат оғиз бўшлиғининг шиллиқ қаватини шикастлаши мумкин бўлган фаол ферментларни сақлайди, шунинг учун таблеткаларни бутун ҳолда, чайнамасдан ютиш керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида она учун кутилган фойда ҳомила/бола учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳолларда, фақатгина шифокорнинг кўрсатмасига кўра қабул қилиш керак.

Болалар. Препаратни болаларда қўллаш тажрибаси йўқ, шунинг учун бу ёшдаги пациентлар гуруҳига уни қўллаш тавсия этилмайди.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш хусусияти. Таъсир қилмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Кўнгил айниши, қусиш, диарея, ичак тутилиши, гиперурикемия, урикозурия, анал тешиги атрофидаги терини таъсирланиши ривожланиши мумкин; муковисцидози бўлган беморларда жуда кам ҳолларда фиброзланувчи колонопатия бўлиши мумкин.

Даволаш. Препаратни қабул қилишни тўхтатиш етарли миқдорда гидратация ва симптоматик даволаш ўтказиш керак.

Чиқарилиш шакли

10 таблеткадан блистерда; 2 ёки 5 блистердан картон қутида.

Сақлаш шароити

Оригинал ўрамда 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби.

Шифокор рецепти бўйича.

Улашиш: