• Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Hamkorlik
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Hamkorlik
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Панкреатин

Home Йўриқномалар Панкреатин
Улашиш:

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ПАНКРЕАТИН

PANCREATIN

 

Препаратнинг савдо номи: Панкреатин

Таъсир этувчи модда (ХПН): панкреатин

Дори шакли: ичакда эрувчи қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 0,1 г панкреатин (протеолитик фаоллиги камида – 25 ХБ, липолитик фаоллиги камида – 140 ХБ, амилолитик фаоллиги камида – 1500 ХБ);

ёрдамчи моддалар: лактоза (сут қанди) – 0,2120 г, метилцеллюлоза МЦ-16 – 0,0048 г, кальций стеарати – 0,0032 г;

қобиғининг таркиби: целацефат – 0,01386 г, қизил 2С кислотали бўёвчиси – 0,00010 г, А-1 маркали титан диоксиди – 0,00100 г, полисорбат 80 – 0,00006 г.

Таърифи: Думалоқ, икки ёқлама қавариқ, пушти ёки тўқ пушти рангли қобиқ билан қопланган, ўзига хос ҳидли таблеткалар. Таблетка ядросининг кўндаланг кесимида доғларнинг бўлишига йўл қўйилади.

Фармакотерапевтик гуруҳи: овқат ҳазм қилувчи фермент восита.

АТХ коди: А09АА02

 

Фармакологик хусусиятлари

Меъда ости бези ферментларининг танқислигини ўрнини тўлдирилади. Экскретор панкреатик ферментлар: липаза, альфа-амилаза, трипсин, химотрипсин сақлайди, оқсилларни (аминокислоталаргача), ёғларни (глицерин ва ёғ кислоталаригача) ва крахмални (декстрин ва моносахаридларгача) парчаланишга ёрдам беради, овқат ҳазм қилиш жараёнини нормаллаштиради. Панкреатиннинг таркибига кирувчи ферментлар ингичка ичакнинг ишқорий муҳитида ажралиб чиқади, чунки меъда ширасининг таъсиридан қобиқ ёрдамида ҳимояланган. Трипсин ингичка ичакнинг юқори соҳасида меъда ости безининг рағбатлантирилган секрециясини ингибиция қилиб, панкреатиннинг оғриқни қолдирувчи самарасини намоён этади.

Қўлланилиши

Ахилияда, меъда ости бези фаолиятининг етишмовчилиги бўлган сурункали пакреатитда, жигар ва меъда ости бези касалликлари билан боғлиқ овқат ҳазм қилишининг бузилишларида, анацид ва гипацид гастритда, сурункали энтероколитларда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Таблеткалар овқат вақтида ёки ундан кейин дарҳол, чайнамасдан қабул қилинади. Катталар учун панкреатитнинг бир марталик дозаси 0,5-1,0 г ни, суткалик – 4 г ни ташкил қилади.

1 ёшгача бўлган болаларга панкреатин кукун кўринишида бир марта қабул қилганда 0,1-0,15 г дан, 2 ёш – 0,2 г, 3-4 ёш – 0,25 г, 5-6 ёш – 0,3 г, 7-9 ёш – 0,4 г, 10-14 ёш – 0,5 г дан буюрилади.

Препарат таблеткаларда болаларга қуйидаги дозаларда буюрилади: 6-7 ёш – 1 таблетка (0,25 г), 8-9 ёш – 1-2 таблетка (0,25-0,5 г), 10-14 ёш – 2 таблетка (0,5 г).

Даволаш курси 4-6 ҳафтадан 2-3 ойгача ва ундан кўпроқни ташкил қилади.

Ножўя таъсирлари

Ичак тутилиши симптомлари (илеоцекал бўлимда ва кўтарилувчи чамбар ичакда стиктуралар ҳосил бўлиши) ва дарҳол авж олувчи турдаги аллергик реакциялар (муковисцедозда, айниқса болаларда).

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ўта юқори сезувчанлик (шу жумладан чўчқа гўштини ўзлаштираолмаслик), ўткир панкреатит, сурункали панкреатитни зўрайишида қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Темирни сўрилишини сусайтиради (айниқса узоқ вақт қўлланганида).

Махсус кўрсатмалар

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Чиқарилиш шакли

Ичакда эрувчи қобиқ билан қопланган таблеткалар 25 ТБ.

10 таблеткадан поливинилхлорид плёнка ва алюмин фольга контур уяли ўрамда. 60 таблеткадан тортиладиган пластмасса қопқоқчалар билан беркитилган зарғалдоқ шиша банкаларда ёки бураладиган қопқоқчали полимер банкаларда. Банкадаги эркин бўшлиқ тиббий пахта ёки полиэтилен зичлатгич билан тўлдирилган. Банкага этикетка ёки ёзув ёки ўзи елимланадиган қоғоз ёрлиқ ёпиштирилади.

6 контур уяли ўрам ёки банка қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ жойда, 12 дан 20оС гача ҳароратда.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш:
22
1805 Views
ОлдингисиПанкреазим06.05.2018
Панкреатин-RG06.05.2018Кейингиси
Қидириш

Кўпроқ натижаларни кўриш

Generic filters
Маълумот турини танланг:
Йўриқномалар
Мақолалар
Сўнгги мақолалар
  • Классификация – Гепатопротекторлар
  • Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган воситалар
  • Синоним – Лоперамид
  • ССВ иссиқ иқлим шароитида нима қилиш кераклигини айтди
  • Дори воситаларидан ҳавфсиз фойдаланишнинг 7 та муҳим жиҳатлари
  • Синоним- Омепразол
  • Бюджетда ўқиганларга дипломнинг асли берилиши мумкинми?
  • Ибупрофен vs Аспирин
  • Бета – Блокаторлар
  • Ципрофлоксацин
Рукнлар
  • Ақлли бемор 1
  • Гуруҳ дори воситалари 1
  • Классификация 2
  • Мақолалар 5
  • Савол-Жавоб 1
  • Синоним 2
  • Тестлар 1
  • Янгиликлар 1
Панкреатин
  • Фойдаланиш шартлари
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Сайтга жойлаштирилган, рецепт орқали бериладиган препаратлар ҳақидаги маълумотлар фақатгина тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган. Сайтда тақдим этилган маълумотлар орқали беморларнинг дори препаратлари билан ўз-ўзларини даволаши мумкин эмас ва тақдим этилган маълумотлар шифокор маслаҳати ўрнини боса олмайди.

Портал материаллари фақат ахборот сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган, ташхис ва даволаш жараёнларидаги ҳавф омиллари учун medu.uz сайти жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

© medu.uz 2021

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт тест режимида ишлаяпти.