Skip to main content

ОЛИГОВИТ

Улашиш:
  Reading time 11 minutes

ИЛОВА-ВАРАҚА

(пациент учун маълумот)

ОЛИГОВИТ® қобиқ билан қопланган таблеткалар

Қўллашдан олдин йўриқномани диққат билан ўқиб чиқинг, чунки у Сиз учун мухим маълумот сақлайди!

Ушбу препаратни шифокор рецептисиз сотиб олишингиз мумкин. Максимал ижобий натижаларга эришиши учун, ушбу препаратни эҳтиёткорлик билан қўлланг. Йўриқномани сақлаб қўйинг. Балки Сизда уни қайта ўқиб чиқишга истак пайдо бўлиши мумкин. Агар Сизга қўшимча маълумот ёки маслаҳат керак бўлса, унда шифокор ёки фармацевтга мурожаат қилишингизни тавсия этамиз.

Препаратнинг савдо номи: ОЛИГОВИТ®

Дори шакли: қобиқ билан қопланган таблеткалар

Таркиби:

Қобиқ билан қопланган 1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

Фаол моддалар:

500 ХБ А витамини (500000 ХБ/г ацетат шаклида); 500 ХБ Холекальциферол 40000000 ХБ/г; 12,50 мг Альфа-токоферол ацетати (α-токоферол ацетати 50% сws/s шаклида); 5,00 мг Тиамин гидрохлориди; 5,00 мг Рибофлавин; 50,00 мг Никотинамид; 10,00 мг Кальций патотенати; 2,50 мг Пиридоксин гидрохлориди; 0,0025 мг Цианокобаламин* (0,1% ли цианокобаламин шаклида); 100,00 мг Аскорбин кислотаси; 200,00 мг Кальций гидрофосфати дигидрати; 10,00 мг темир (қуритилган темир (II) сульфати шаклида); 3,00 мг Магний (оғир магний оксиди шаклида); 2,50 мг Калий (калий сульфати шаклида); 0,75 мг Рух (рух сульфати гептагидрати шаклида); 0,50 мг Мис (мис сульфати пентогидрати шаклида); 0,50 мг Марганец (марганец сульфати моногидрати шаклида); 0,50 мг Фтор (натрий фториди шаклида); 0,10 мг Молибден (натрий молибдати дигидрати шаклида);
0,05 мг Кобальт (кобальт (II) сульфати шаклида).

Ёрдамчи моддалар:

12,78 мг қисман ўта желатинланган 1500 маккажўхори крахмали; 35,00 мг коповидон VA 64; 35,00 мг тальк; 35,00 мг натрий кроскармеллоза; 56,00 мг натрий гликоляти крахмали; 10,50 мг стеарин кислотаси.

Қандли қобиғи:

3,80 мг опаглос регуляр (шеллакнинг 33% ли эритмаси); 237,00 мг сахароза; 56,20 мг тальк; 2,41 мг акация; кармоизин лаки С 14720 (Е122): 20-26% 0,30 мг; 0,29 мг қуёш сариқ шафақи бўёвчи лаки СI 15985 (Е110); карнауб муми – жуда оз миқдорда.

Таърифи: думалоқ, қизил рангли, икки томонлама қавариқ, қобиқ билан қопланган таблеткалар.

 

  1. ОЛИГОВИТ ПРЕПАРАТИ НИМА ВА У НИМА УЧУН МЎЛЖАЛЛАНГАН?

Қобиқ билан қопланган ОЛИГОВИТ таблеткалари 10 витамин ва 10 минералларнинг мажмуасидир. Препарат организмнинг витаминлар ва минералларга бўлган эҳтиёжини қондириш учун мўлжалланган ва овқатланиш жараёнидаги уларнинг етишмовчилигини қоплайди.

ОЛИГОВИТ ПРЕПАРАТИ ҚАНДАЙ ТАЪСИР ЭТАДИ?

Қобиқ билан қопланган ОЛИГОВИТ таблеткаларининг таркибига кирувчи витаминлар ва минераллар барча муҳим биокимёвий жараёнларда бевосита иштирок этади ва иммунитетни мустаҳкамлаш, организмни ўсиши, ривожланиши ва нормал фаолияти учун зарурдир.

ОЛИГОВИТ ПРЕПАРАТИ ҚАНДАЙ ҲОЛАТЛАРДА ҚЎЛЛАНИЛАДИ?

ОЛИГОВИТ гипо- ва авитаминозлар ва минерал моддалар танқислигини олдини олиш ва даволаш учун:

  • тўлиқ, бўлмаган ва мувозанлатланмаган овқатланишда,
  • ўтказилган касалликлардан кейин соғайиш даврида,
  • кучли жисмоний ва рухий юкламаларда, спорт билан жадал шуғулланиш пайтида қўлланилади.

  1. ПРЕПАРАТНИ ҚЎЛЛАШДАН ОЛДИН НИМАНИ ЎҚИБ ЧИҚИШ КЕРАК?

Агар Сиз бошқа дориларни қабул қилаётган бўлсангиз, сурункали касалликлар, метаболизмни бузилишларидан азият чекаётган бўлсангиз, агар Сизда дориларга нисбатан юқори сезувчанлик бўлса ёки уларнинг айримларига аллергик реакциялар бўлган бўлса, у ҳолда бу ҳақида албатта шифокорга хабар беринг.

 

ПРЕПАРАТНИ ҚАЧОН ҚАБУЛ ҚИЛИШ МУМКИН ЭМАС?

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда, ҳомиладорлик ва эмизиш даврида, болаларда, А, Е, D гиповитаминозида, тиреотоксикозда, компенсацияланган юрак етишмовчилигида, меъда ва ўн икки бармоқ ичак яраси касаллигини зўрайиш босқичида, кальций миқдори ошганида (гиперкальциемия), агар Сизда темир тўпланишига олиб келувчи бузилишлар (масалан гемохроматоз) бўлса, ОЛИГОВИТ ни қабул қилиш ман этилган. Агар Сиз сахарозани ёмон ўзлаштирсангиз, препаратни қабул қилишдан олдин бу ҳақида шифокорга хабар беринг, чунки бу модда унинг таркибига киради.

ОГОҲЛАНТИРИШ ВА ЭҲТИЁТКОРЛИК ЧОРАЛАРИ

Препаратнинг белгиланган дозасини оширманг. ОЛИГОВИТ билан бир вақтда бошқа мультивитаминли (А витаминини сақловчи ёки сақламайдиган) препаратларни қабул қилиш мумкин эмас.

Препарат темир сақлаганлиги туфайли, болаларга уни буюришда дозани ошириб юборилиши мумкинлиги туфайли, эҳтиёткорлик зарур.

ОЛИГОВИТ тузсиз парҳезга амал қилувчи пациентларда қўллаш учун хавфсиздир.

Азо бўёвчилар, ацетилсалицил кислотаси ва бошқа простагландинлар ингибиторлари, шунингдек бошқа мультивитаминли препаратларга нисбатан юқори сезувчанлик реакциялари кузатилган пациентларда ушбу дори воситасини эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Калий препаратларини ўзлаштирадиган шахсларга, шу жумладан буйрак касалликлари ёки буйрак усти бези етишмовчилиги бўлган кекса пациентларга, калийни тежовчи диуретиклар, бета-блокаторлар, ангиотензинга айлантирувчи фермент ингибиторлари ёки ностероид яллиғланишга қарши воситалар қабул қилаётганларга препарат эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Жигар шикастланишларида, анамнезида меъда ва ўн икки бармоқли ичакнинг пептик яралари бўлганида, ўт тоши касаллигида, сурункали панкреатитда, қандли диабетда, ўсмалар бўлган ҳолатларда эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Сийдикни сариқ рангга бўялиши мутлоқ хавфсиз ҳолат бўлиб, бу препаратда рибофлавин борлиги билан тушунтирилади.

ОЛИГОВИТ ПРЕПАРАТИНИ ОВҚАТ ЁКИ ИЧИМЛИКЛАР БИЛАН БИРГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ

Овқат ва ичимликлар ОЛИГОВИТ препаратининг самарасига таъсир этмайди.

ҲОМИЛАДОРЛИК ВА ЭМИЗИШ ДАВРИДА ҚЎЛЛАНИЛИШИ

ОЛИГОВИТни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

АВТОТРАНСПОРТНИ БОШҚАРИШДА ЁКИ УСКУНАЛАР БИЛАН МУОМАЛА ҚИЛИШДА РУХИЙ ЖИСМОНИЙ ҚОБИЛИЯТИГА ТАЪСИРИ

Қобиқ билан қопланган ОЛИГОВИТ таблеткалари автотранспортни бошқариш ва ускуналар билан муомала қилиш қобилиятига таъсир этмайди.

ОЛИГОВИТ ПРЕПАРАТИ САҚЛАГАН ЁРДАМЧИ МОДДАЛАР ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛИШ КЕРАК?

Агар Сиз қандлардан биронтасини ёмон ўзлаштирсангиз, препаратни қабул қилишдан олдин шифокорга хабар беринг, чунки сахароза унинг таркибига киради.

БОШҚА ДОРИ ВОСИТАЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛАЁТГАНДА НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР БЕРИШ КЕРАК?

Ушбу маълумот Сиз бошқа қабул қилмаётган дориларга ҳам, ва Сиз келажакда қабул қилишни режалаштираётган дориларга ҳам тааллуқли бўлиши мумкинлигини эътиборга олиш керак. ОЛИГОВИТ препаратини қабул қилишдан олдин Сиз қандай препаратларни қабул қилаяпсиз ёки яқинда қабул қилган препаратлар тўғрисида, шу жумладан шифокор рецептисиз бериладиган препаратлар тўғрисида, ўз шифокорингиз ёки фармацевтни хабардор қилинг.

Препаратни қабул қилаётган вақтда алкоголни фақат оз миқдорда қабул қилиш мумкин, чунки алкоголь баъзи витаминларни сўрилишини камайтиради.

А ва Е витаминлари таъсирларни ўзаро кучайтиради ва улар синергист ҳисобланади. Ретинол глюкокортикоидларнинг яллиғланишига қарши таъсирини пасайтиради. Нитритлар ва холестирамин ретинолни сўрилишини издан чиқаради, шунинг учун уларни препарат билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди. А гипервитаминози ривожланиши эҳтимоли бўлгани учун, препаратни А витаминини сақлайдиган бошқа препаратлар билан бирга қўллаш тавсия этилмайди. А витамини ретиноидлар билан бир вақтда буюрилмайди, уларнинг мажмуаси заҳарли ҳисобланади. Альфа-токоферол ацетатини темир, кумуш препаратлари, ишқорий реакцияга эга воситалар (натрий гидрокарбонати, трисамин ва бошқалар), билвосита таъсирга эга антикоагулянтлар (дикумарин, неодикумарин ва бошқалар) билан бирга қўллаш мумкин эмас.

Е витамини стероид ва ностероид яллиғланишига қарши воситалар (диклофенак натрий, ибупрофен, преднизолон) нинг самарасини кучайтиради.

С витамини темирнинг сўрилишини оширади, сульфаниламидлар (кристаллурия юз бериши мумкин), пеницилинларнинг заҳарлилигини кучайтиради, гепарин ва билвосита таъсир этувчи коагулянтлар самарадорлигини пасайтиради. С витаминини сўрилиши перорал қабул қилинадиган контрацептивлар билан бирга қўлланилганида камаяди. С витамини сийдикда глюкоза борлигини аниқловчи текширувда сохта манфий натижа олишига олиб келиши мумкин. Буни қандли диабети бўлган беморлар ҳисобга олишлари керак.

В6 витамини леводопа таъсирини кучсизлантиради, изониазид ёки бошқа туберкулёзга қарши воситалар қўлланилгандаги заҳарли таъсир кўринишларини олдини олади ёки камайтиради.

В1 витамини нерв мушак синапсларида қутбланиш жараёнларига таъсир этиб кураре таъсирига ўхшаш самарани кучсизлантириши мумкин.

ПАСК, циметидин, кальций препаратлари, алкоголь В12 витаминини сўрилишини камайтиради.

В2 витамини стрептомицин билан номутаносиб, антибактериал препаратлар (окситетрациклин, доксициклин, эритромицин, тетрациклин ва линкомицин) нинг самарадорлигини камайтиради.

Шунинг учун уни антибиотик қабул қилишдан камида 3 соат олдин қабул қилиш керак.

Трициклик антидепрессантлар, импирамин ва амитриптилин, айниқса юрак тўқималарида рибофлавиннинг метаболизмини ингибиция қилади.

  1. ОЛИГОВИТНИ ҚАНДАЙ ҚЎЛЛАШ КЕРАК?

Агар Сиз препарат Сизнинг организмингизга ҳаддан ташқари кучсиз ёки ҳаддан ташқари кучли таъсир кўрсатяпти деб ҳисобласангиз, унда даволовчи шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилишингизни тавсия этамиз.

ОЛИГОВИТ таблеткалари ичга қабул қилинади.

Суткада бир таблеткадан овқатдан кейин, оз миқдордаги суюқлик билан қабул қилинг. Шифокорнинг маслаҳатисиз препаратни 30 кун давомида қабул қилиш мумкин, сўнгра даволашни давом эттириш масаласи юзасидан шифокорга мурожаат қилиш тавсия этилади.

АГАР СИЗ ПРЕПАРАТНИ ТАЙИНЛАНГАН ДОЗАДАН ОРТИҚ ҚАБУЛ ҚИЛГАН БЎЛСАНГИЗ

Агар Сиз ОЛИГОВИТ препаратини тайинланган дозадан ортиқ қабул қилган бўлсангиз, унда дарҳол ўз шифокорингиз ёки фармацевтга мурожаат қилинг!

ОЛИГОВИТ препаратининг билан дозасини ошириб юбориш ҳоллари аниқланмаган. Препаратининг катта миқдори қабул қилингандан кейин кўнгил айниши, қусиш, ич кетиши, қоринда оғриқ, қусуқ массасида қон пайдо бўлиши, йўғон ичакнинг охирги қисмларидан қон кетишлари пайдо бўлиши мумкин. ОЛИГОВИТ препаратининг таркибига кирувчи темирнинг дозасини ошиб кетганлигини кўрсатувчи санаб ўтилган белгилар пайдо бўлганида, шошилинч чоралар кўриш учун дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак.

АГАР СИЗ ОЛИГОВИТ ПРЕПАРАТИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШНИ УНУТГАН БЎЛСАНГИЗ

Препаратнинг ўтказиб юборилган дозасини ўрнини тўлдириш учун икки баробар дозани хеч қачон қабул қилманг!

  1. ПРЕПАРАТНИНГ НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ

ОЛИГОВИТ препарати тайинланган дозалаш тартибида қўлланилганда, препарат унинг ножўя таъсирлари аниқланмаган.

Препаратнинг таркибига кирувчи фаол моддаларнинг нисбатан таъсир этиш мумкинлиги тўғрисидаги маълумотни ҳисобга олиб, келиб чиқиши мумкин бўлган ножўя самаралар рўйхати келтирилади. Ножўя таъсирлар келиб чиққан ҳолатларда шифокорга мурожаат қилиш керак.

Иммун тизими томонидан бузилишлар:

юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда анафилактик шок, ангионевротик шиш, гипертермия, кам ҳолларда – бронхоспазм ва бошқалар каби аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Тери ва тери ости қавати томонидан ўзгаришлар:

тери тошмаси, эшакеми, қичишиш, терини қизариши.

Меъда-ичак бузилишлари:

диспептик бузилишлар, кўнгил айниши/қусиш, абдоминал оғриқ, кекириш, қабзият, диарея, меъда шираси секрециясини ошиши, жиғилдон қайнаши.

Нерв тизими томонидан бузилишлар:

бош оғриғи, бош айланиши, юқори қўзғалувчанлик, уйқучанлик.

Бошқалар: кўришни бузилишлари, кўп терлаш, сийдик сариқ рангга бўялиши мумкин.

Катта дозаларда узоқ вақт қўлланганда меъда-ичак йўллари шиллиқ қаватини таъсирланиши, гиперкальциемия, гиперкальциурия, аритмиялар, парестезиялар, гиперуикемия, глюкозага нисбатан толерантликни пасайиши, гипергликемия, АСТ, лактатдегидрогеназа, ишқорий фосфатаза фаоллигини транзитор ошиши, буйрак фаолиятини бузилиши, кафт ва товонни қуриши ва ёрилишлар, алопеция, себореяли тошмалар келиб чиқиши мумкин.

 

 

Ўрами

Қобиқ билан қопланган 10 таблеткадан АЛЮ/ПВХ фольга ва ПВХ/ПВДХ фольгадан иборот блистерга жойланади (блистер термо-пресслаш орқали шакллантирилади).

3 блистердан илова-варақа билан бирга картон қутига жойланади.

  1. САҚЛАШ ВА ЯРОҚЛИЛИК МУДДАТИ

Сақлаш шароити

Оригинал ўрамда 25оС дан бўлмаган ҳароратда сақлансин.

ОЛИГОВИТ болалар ололмайдиган жойда сақлансин!

Яроқлилик муддати

3 йил.

Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач препаратни қўллаш мумкин эмас!

ДОРИ ВОСИТАСИНИНГ ЧИҚАРИШ УСУЛИ

Рецептсиз.

Улашиш: