• Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
+99890 350 70 30
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
+99890 350 70 30
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Оксолин

Home Йўриқномалар Оксолин
Улашиш:

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ОКСОЛИН

OXOLINUM

Препаратнинг савдо номи:  Оксолин

Таъсир этувчи модда (ХПН): оксолин

Дори шакли: маҳаллий қўллаш учун суртма 2,5 мг/г

Таркиби:

1 г суртма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: оксолин – 37,5 мг;

ёрдамчи моддалар: суюқ парафин, юмшоқ парафин, оқ.

Таърифи: оқдан то сариқ ранглигача бўлган суртма, пушти тусли бўлишига йўл қўйилади.

Фармакотерапевтик гуруҳи: маҳаллий қўллаш учун вирусларга қарши восита

АТХ коди: D06BB

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Кенг таъсир доирали вирусларга қарши фаолликка эга даволовчи таъсири 1,2,3,4-тетраоксо-1,2,3,4-тетрагидронафталин дигидратини сақланиши билан боғлиқ. Вирус сақловчи материал билан бевосита контактда бўлганда грипп вирусига қарши вирулицид таъсир кўрсатади, вирусни хужайрага репликациясига тўсқинлик қилади. Оксолиннинг таъсирига Herpes simplex, Herpes zoster, аденовируслар сезувчан. Шиллиқ қаватга 0,25% ли суртма суртилганда токсик резорбтив ва махаллий қитиқловчи таъсир кўрсатмайди.

Фармакокинетикаси

Терига суртилганида препаратнинг 5% яқини, шиллиқ қаватда – 20% сўрилади. Организмда тўпланмайди ва асосан буйраклар орқали сутка давомида чиқарилади.

 

Қўлланилиши

Суртма гриппнинг олдини олиш, шунингдек вирус этиологияли ринитларни даволаш учун қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Маҳаллий. Гриппнинг олдини олиш мақсадида, гриппнинг эпидемик тарқалиши даврида (25 кун давомида) ёки грипп билан касалланган бемор билан мулоқатда буруннинг шиллиқ қаватига ҳар куни кунига 2 марта (эрталаб ва кечқурун) суртиш йўли билан қўлланади.

Вирусли ринитни даволаш учун бурун шиллиқ қаватига суртма 3-4 кун давомида кунига 2-3 марта суртилади.

Ножўя таъсирлари

Айрим ҳолларда суртма суртилган жойда шиллиқ қаватларининг гиперемияси ва қичишиши, тез ўтиб кетувчи ачишиш ҳисси, ринорея бўлиши мумкин. Бу кўринишлар қўшимча даволашсиз ёки дори воситасини бекор қилмасдан тезда мустақил ўтиб кетади.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Дори воситасига шахсий юқори сезувчанлик.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бошқа дори воситалари билан бирга қўлланганида салбий кўринишлар аниқланмаган.

Эҳтиёткорлик чоралари

Суртма кўзнинг вирусли шикастланишларида қўллаш учун мўлжалланмаган.

Болаларда қўлланиши. 2 ёшгача бўлган болаларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Ҳомиладорлик вақтида ва лактация даврида қўлланилиши. Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида, фақат она учун тахмин қилинаётган фойда, ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳолдагина қўллаш мумкин.

Автотранспортни ва бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири. Таъсир қилмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дори воситаси қўллашда дозани ошириб юборилиш ҳоллари қайд этилмаган.

Чиқарилиш шакли

15 г дан тубаларда. Ҳар бир туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга қутига жойланади.

 

Сақлаш шароити

2°С дан 8°С гача бўлган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш:
14
393 Views
ОлдингисиОкситоцин-Рихтер04.05.2018
Оксолин04.05.2018Кейингиси
Қидириш

Кўпроқ натижаларни кўриш

Generic filters
Маълумот турини танланг:
Йўриқномалар
Мақолалар
Сўнгги мақолалар
  • Классификация – Гепатопротекторлар
  • Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган воситалар
  • Синоним – Лоперамид
  • ССВ иссиқ иқлим шароитида нима қилиш кераклигини айтди
  • Дори воситаларидан ҳавфсиз фойдаланишнинг 7 та муҳим жиҳатлари
  • Синоним- Омепразол
  • Бюджетда ўқиганларга дипломнинг асли берилиши мумкинми?
  • Ибупрофен vs Аспирин
  • Бета – Блокаторлар
  • Ципрофлоксацин
Рукнлар
  • Ақлли бемор 1
  • Гуруҳ дори воситалари 1
  • Классификация 2
  • Мақолалар 5
  • Савол-Жавоб 1
  • Синоним 2
  • Тестлар 1
  • Янгиликлар 1
Оксолин
  • Фойдаланиш шартлари
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Сайтга жойлаштирилган, рецепт орқали бериладиган препаратлар ҳақидаги маълумотлар фақатгина тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган. Сайтда тақдим этилган маълумотлар орқали беморларнинг дори препаратлари билан ўз-ўзларини даволаши мумкин эмас ва тақдим этилган маълумотлар шифокор маслаҳати ўрнини боса олмайди.

Портал материаллари фақат ахборот сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган, ташхис ва даволаш жараёнларидаги ҳавф омиллари учун medu.uz сайти жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

© medu.uz 2021

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт тест режимида ишлаяпти.