• Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Hamkorlik
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Hamkorlik
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Оксолин

Home Йўриқномалар Оксолин
Улашиш:

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ОКСОЛИН

OXOLINUM

Препаратнинг савдо номи: Оксолин

Таъсир этувчи модда (ХНП): диоксотетрагидрокситетрагидронафталин

Дори шакли: назал суртма

Таркиби:

100 г суртма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: диоксотетрагидрокситетрагидронафталин (оксолин) – 0,25 г.

ёрдамчи моддалар: суюқ парафин (вазелин мойи), вазелин.

Таърифи: оқдан оч-сариқ ранглигача бўлган суртма.

Изоҳ: сақланганда пушти тус пайдо бўлишига йўл қўйилади.

Фармакотерапевтик гуруҳи: вирусларга қарши восита.

АТХ коди: J05АХ

Фармакологик хусусиятлари

Вирусларга қарши фаолликка эга, грипп вирусининг ҳужайра мембранаси юзасидаги боғланиш жойларини блоклаб, ҳужайраларни уларга вирусни киришидан ҳимоя қилади.

Фармакокинетикаси

Шиллиқ қаватига суртилганида препаратнинг тахминан 20% сўрилади. Организмда тўпланмайди ва сутка давомида асосан буйраклар орқали чиқарилади.

 

Қўлланилиши

Вирусли ринитларни даволаш, гриппни олдини олиш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Маҳаллий.

Вирусли ринитни даволаш: бурун шиллиқ қаватига суртма кунига 2-3 марта 3-4 сутка давомида суртилади.

Гриппни олдини олиш учун: грипп эпидемиясининг кўтарилган ва максимал ривожланган даврида ёки грипп билан касалланган бемор билан мулоқотда бўлганда, бурун шиллиқ қаватига ҳар куни суткада 2-3 марта 25 кун давомида суртилади.

 

Ножўя таъсирлари

Бурун шиллиқ қаватида тез ўтиб кетувчи ачишиш ҳисси, ринорея.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига шахсий юқори сезувчанлик.

Эҳтиёткорлик билан

Ҳомиладорлик, лактация даври, 2 ёшгача бўлган болалар.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бошқа дори препаратлари билан бирга қўлланганида салбий кўринишлар аниқланмаган.

Махсус кўрсатмалар

Препарат кўзнинг вирусли шикастларишларида қўллаш учун мўлжалланмаган.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Препаратнинг дозасини ошириб юборилиш ҳоллари таърифланмаган.

Чиқарилиш шакли

10 г дан алюмин тубада. Ҳар бир туба тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

Сақлаш шароити

10оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш:
7
329 Views
ОлдингисиОксолин04.05.2018
Октагам05.05.2018Кейингиси
Қидириш

Кўпроқ натижаларни кўриш

Generic filters
Маълумот турини танланг:
Йўриқномалар
Мақолалар
Сўнгги мақолалар
  • Классификация – Гепатопротекторлар
  • Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган воситалар
  • Синоним – Лоперамид
  • ССВ иссиқ иқлим шароитида нима қилиш кераклигини айтди
  • Дори воситаларидан ҳавфсиз фойдаланишнинг 7 та муҳим жиҳатлари
  • Синоним- Омепразол
  • Бюджетда ўқиганларга дипломнинг асли берилиши мумкинми?
  • Ибупрофен vs Аспирин
  • Бета – Блокаторлар
  • Ципрофлоксацин
Рукнлар
  • Ақлли бемор 1
  • Гуруҳ дори воситалари 1
  • Классификация 2
  • Мақолалар 5
  • Савол-Жавоб 1
  • Синоним 2
  • Тестлар 1
  • Янгиликлар 1
Оксолин
  • Фойдаланиш шартлари
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Сайтга жойлаштирилган, рецепт орқали бериладиган препаратлар ҳақидаги маълумотлар фақатгина тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган. Сайтда тақдим этилган маълумотлар орқали беморларнинг дори препаратлари билан ўз-ўзларини даволаши мумкин эмас ва тақдим этилган маълумотлар шифокор маслаҳати ўрнини боса олмайди.

Портал материаллари фақат ахборот сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган, ташхис ва даволаш жараёнларидаги ҳавф омиллари учун medu.uz сайти жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

© medu.uz 2021

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт тест режимида ишлаяпти.