Skip to main content

Оксивин-DF

Улашиш:
  Reading time 6 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ОКСИВИН-DF®

OXIVIN-DF®

 

Препаратнинг савдо номи:Оксивин-DF®

Таъсир этувчи модда (ХПН): оксиметазолин

Дори шакли: назал томчилар 0,01%; 0,025% 10 мл

Таркиби:

1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда:оксиметазолин гидрохлориди – 0,1 мг ёки 0,25 мг

ёрдамчи моддалар:бензалконий хлориди (10 % ли эритма кўринишида), натрий хлориди, натрий дигидрофосфат дигидрати, динатрий фосфат додекагидрати, инъекция учун сув.

Таърифи: тиниқ, рангсиз ёки бироз сарғиш рангли эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Назал препаратлар. Антиконгестантлар ва маҳаллий қўллаш учун бошқа назал препаратлар. Симпатомиметиклар. Оксиметазолин.

АТХ коди: R01AA05

Фармакологик хусусиятлари

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакокинетикаси

Оксиметазолин маҳаллий қўлланилганда қон оқими тизимига оз миқдорда сўрилади, шунинг учун қон плазмасидаги унинг концентрацияси аҳамиятсиз бўлади. Препаратнинг таъсири қўлланилгандан кейин 15 минут ўтгач намоён бўлади. Таъсир давомийлиги – 10-12 соат.

Препарат фақат ўртача даражада метаболизмга учрайди ва организмдан асосан ўзгармаган кўринишда сийдик ва ахлат билан чиқарилади.

Фармакодинамикаси

Оксиметазолин имидазолин ҳосилалари гуруҳига мансуб альфа-адреномиметик бўлиб ҳисобланади. Интраназал қўлланилганда бурун шиллиқ қаватидаги қон томирлар тораяди, бурун-ҳалқум шиллиқ қаватидаги шиш ва гиперемия бартараф этилади. Бурун шиллиқ қавати шиши бартараф этилгандан кейин бурун ёндош бўшлиқлари, эшитув найларини аэрацияси учун чиқарувчи каналлар очилади ва кенгаяди. Бу бурун бўшлиқларининг дранаж функциясини рағбатлантиради ва бактериал асоратлар ривожланиши олдини олади.

Қўлланилиши

  • ўткир, аллергик, вазомотор ринит
  • риносинусит
  • ринит билан ассоциацияланган евстахиит
  • диагностик муолажалардан олдин бурун бўшлиғи шиллиқ қавати шишини бартараф этиш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Интраназал буюрилади.

Қалпоқча бураб ечилади ва флакон корпусига бироз босилади.

0,025% назал томчилар 1 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга: ҳар бир бурун йўлига 1-2 томчидан суткада 2-3 марта буюрилади.

0,01% назал томчилар:

  • ҳаётининг биринчи 4 хафталигида янги туғилган чақалоқларга – ҳар бир бурун йўлига 1 томчидан суткада 2-3 марта
  • ҳаётининг 5 хафтасидан бошлаб 1 ёшгача бўлган болаларга – ҳар бир бурун йўлига 1-2 томчидан суткада 2-3 марта буюрилади.

Қуйидаги муолажага йўл қўйилади: ёшга қараб 1-2 томчи 0,01% эритма пахтага томизилади ва бурун йўллари артилади.

Даволаш курси 5-7 кунгача.

Томизганда флакон-томчилагичнинг учи бошқа предметлар ёки юзаларга тегмаслиги юзасидан кузатиш керак. Томизгандан кейин флакон-томчилагич қалпоқча билан зич беркитилсин!

 

Ножўя таъсирлари

Тез-тез:

  • бурун йўллари шиллиқ қаватида ачишиш ва қуриши
  • оғиз ва томоқни қуриши
  • аксириш

тез-тез эмас:

  • бош айланиши, бош оғриғи
  • уйқусизлик
  • чарчоқлик (толиқиш)
  • кўнгил айниши
  • шиллиқ қаватларни шиши (бурун битиши ҳисси)
  • реактив гиперемия
  • шиллиқ қават атрофияси
  • аллергик реакциялар (Квинке шиши, эшакеми, қичишиш)

жуда кам ҳолларда:

  • пульсни тезлашиши
  • артериал гипертензия
  • тахикардия
  • тахифилаксия

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик
  • атрофик ринит
  • яққол атеросклероз
  • сурункали юрак етишмовчилиги
  • аритмиялар
  • артериал гипертензия
  • сурункали буйрак етишмовчилиги
  • простата бези гиперплазияси
  • моноаминооксидаза ингибиторларини бир вақтда қабул қилиш ва уларни қўллаш тўхтатилгандан кейин 14 кунгача бўлган давр
  • қандли диабет
  • тиреотоксикоз, гипертиреоз
  • ёпиқ бурчакли глаукома
  • кўзларнинг оғир касалликлари
  • феохромацитома
  • порфирия
  • 1 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас (Оксивин-DF® 0,025% учун).

 

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препарат маҳаллий оғриқсизлантирувчи воситаларнинг сўрилишини секинлаштиради ва уларнинг самарасини узайтиради.

Оксивин-DF® ни қон томирларни торайтирувчи бошқа воситалар (юбориш усулидан қатъий назар) билан қўллаганда ножўя самараларни ўзаро кучайиши кузатилиши мумкин.

Моноаминооксидаза ингибиторлари (шу жумладан улар бекор қилингандан кейин 14 кун муддат давомида) ва трициклик антидепрессантларни бир вақтда буюриш артериал босимни ошишига олиб келиши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Оксивин-DF® ни узоқ вақт қўллаш ва дозасини ошириб юборишдан сақланиш керак.

Қон томирларни торайтирувчи препаратларни давомли ёки тез-тез қўллаш препаратнинг самарадорлигини камайишига, шунингдек уларни нотўғри қўллаш бурун шиллиқ қаватини атрофияси ва шишига олиб келиши мумкин.

Сурункали ринитни даволаш учун Оксивин-DF® буюрилганда бурун шиллиқ қаватини атрофиясидан сақланиш учун фақат шифокор кузатуви остида қўлланиши мумкин.

Имидазолин ҳосилаларини юқори дозаларда тез-тез қўллаш бурун йўлларининг реактив димланишига (бурун битишига) олиб келиши мумкин. Шунинг учун тавсия этилган дозани мустақил ошириш ва препаратни 5-7 кундан ортиқ қўллаш мумкин эмас.

Юрак ишемик касаллигида (ЮИК) эҳтиёткорлик билан қўлланилсин.

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида фақат она учун кутилаётган фойда бола ва ҳомила учун потенциал хавфдан юқори бўлган ҳоллардагина қўллаш мумкин.

Дори воситасининг транспорт воситаларини ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирининг ўзига хослиги

Оксивин-DF® тавсия этилган дозаларда транспорт воситаларини бошқариш ёки механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.

Оксивин-DF® ни тавсия этилган дозалардан юқори дозаларда узоқ вақт қўллагандан кейин юрак-қон томир тизими ва марказий нерв тизимига умумий таъсирини инкор этиб бўлмайди. Бундай ҳолларда транспорт воситалари ёки механизмларни бошқариш қобилияти пасайиши мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: тавсия этилган дозалар оширилганда ёки тўсатдан ичга қабул қилинганда қуйидаги симптомлар юзага келиши мумкин: қорачиқларни торайиши, кўнгил айниши, қусиш, цианоз, тана ҳароратини ошиши, тахикардия, аритмия, коллапс, юрак фаолиятини сусайиши, артериал гипертензия, ўпка шиши, нафас бузилишлари. Бундан ташқари руҳий бузилишлар, шунингдек уйқучанлик, тана ҳароратини пасайиши, брадикардия, артериал гипотензия, нафасни тўхташи ва эҳтимол кома ривожланиши билан кечувчи марказий нерв тизими функциясини сусайиши пайдо бўлиши мумкин.

Даволаш: дарҳол фаоллаштирилган кўмир (абсорбент), натрий сульфати (сурги воситаси) буюрилади ёки меъда ювилади. Артериал босимни пасайтириш учун носелектив альфа-адреноблокатор (фентоламин 5 мг тузли (физиологик) эритмада секин вена ичига ёки 100 мг перорал) буюрилади. Вазопрессор воситаларни қўллаш мумкин эмас.

Зарурати бўлганида иситмани туширувчи, тиришишга қарши даволаш ва ўпкани сунъий вентиляцияси ўтказилади.

Чиқарилиш шакли

10 мл дан препарат биринчи очиш назоратли қалпоқча билан беркитилган пластик флакон-томчилагичларда. Ҳар бир флаконга этикетка ёпиштирилади. Бир флакондан давлат ва рус тилларидаги тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: