Skip to main content

Оксалиплатин

Улашиш:
  Reading time 17 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ОКСАЛИПЛАТИН

OXALIPLATIN

 

Препаратнинг савдо номи: Оксалиплатин

Таъсир этувчи модда (ХПН): оксалиплатин

Дори шакли: инфузия учун эритма тайёрлаш учун лиофилланган кукун 50 мг ва 100 мг.

Таркиби:

Бир бутилка/флакон қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: оксалиплатин – 50 мг ёки 100 мг;

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати.

Таърифи: оқ ёки деярли оқ рангли кукун ёки ғоваксимон масса.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Ўсмаларга қарши препаратлар. Анкилловчи бирикмалар.

АТХ коди: L01XA03

Фармакологик хусусиятлари

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакодинамикаси

Оксалиплатин платина асосидаги бирикмаларнинг янги синфига мансуб бўлган ўсмаларга қарши препарат бўлиб, уларда платина атоми 1,2-диаминоциклогексан ва оксалат гуруҳи билан комплекс ҳосил қилади. Оксалиплатин кенг цитотоксик таъсир доирасига эга. У шунингдек in vitro ва in vivo шароитларда цисплатинга чидамли бўлган ўсмаларнинг турли моделларида нисбатан фаолликни намоён қилади. 5-фторурацил билан мажмуада қўлланганида синергик цитотоксик таъсир кузатилади. Оксалиплатиннинг таъсир механизмини ўрганиш, оксалиплатиннинг биотрансформацияга учраган сувли ҳосилалари ДНК билан ўзаро таъсир қилиб занжирлараро ва занжирлар ичра боғларини ҳосил қилиш йўли билан, ДНК синтезини бостириши оқибатида цитотоксиклик ва ўсмаларга қарши таъсирларига олиб келиши тўғрисидаги гипотезани тасдиқлайди.

Фармакокинетикаси

In vivo шароитда оксалиплатин организмда фаол биотрансформацияга учрайди ва 130 мг/м2 дозада юборилганда инфузиянинг 2-нчи соатини охирига бориб плазмада ўзгармаган ҳолда аниқланмайди, бунда юборилган платинанинг 15% қонда бўлади, қолган 85% эса тез тўқималар бўйлаб тез тақсимланади ёки буйрак орқали чиқарилади. Платина плазма альбумини билан боғланади ва биринчи 48 соат давомида сийдик билан чиқарилади. Бешинчи кунга келиб, бутун дозанинг тахминан 54% сийдикда ва 3% дан камроғи – аҳлатда аниқланади. Буйрак етишмовчилигида оксалиплатиннинг клиренси соатига 17,6±2,18 литрдан 9,95±1,91 литргача анча пасайиши кузатилади. Оғир буйрак етишмовчилигини платинанинг клиренсига таъсири ўрганилмаган.

 

Қўлланилиши

  • бирламчи ўсмани радикал резекциясидан кейин, колоректал ракнинг III босқичини (Дьюк таснифи бўйича С) 5-фторурацил ва фолат кислотаси билан мажмуада адъювант даволаш;
  • тарқалган колоректал раки (монотерапия сифатида ёки 5- фторурацил ва фолат кислотаси билан мажмуада мажмуавий даволашда) да қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Вена ичига 2-6 соатлик инфузия кўринишида қўлланади. Оксалиплатин қўлланганида гипергидратация талаб қилинмайди. Фақат катталарда қўлланилади. Препаратни эритма тайёрланиши биланоқ дарҳол қўллаш керак. 5 – Фторурацил билан мажмуада қўлланганда, оксалиплатиннинг инфузияси 5-фторурацилни юборилишидан олдин ўтказилиши лозим.

Колоректал ракни адъювант даволаш: 85 мг/м2 дан 12 цикл (6 ой) давомида 2 ҳафтада 1 марта буюрилади.

Тарқалган колоректал ракни даволаш: 85 мг/м2 дан 2 ҳафтада 1 марта монотерапия сифатида ёки 5-фторурацил билан мажмуада буюрилади.

Оксалиплатинни такрорий юбориш, фақат нейтрофиллар сони 1500/мкл ва тромбоцитлар сони – 50000/мкл дан ортиқ бўлганида ўтказилади.

Оксалиплатиннинг юбориш тартиби ва дозасига тузатиш киритиш бўйича тавсиялар.

Гематологик бузилишлар ҳолида (нейтрофиллар сони 1500/мкл дан кам/ёки тромбоцитлар сони 50000/мкл дан кам бўлганида), кейинги даволаш курсни ўтказиш лаборатор кўрсаткичларни тиклангунича қолдирилиши лозим.

4- токсиклик даражасига эга (ЖССТ шкаласи бўйича) диарея, 3-4 даражали нейтропения (нейтрофиллар сони < 1000/мкл), 3-4 даражали тромбоцитопения (тромбоцитлар сони <50000/мкл) ривожланганида оксалиплатиннинг дозаси кейинги юборишларда тарқалган колоректал ракни даволашда 85 мг/м2 дан 65 мг/м2 гача пасайтирилиши ва колоректал ракни адъювант даволашда, 5-фторурацилнинг дозасини бу ҳолатда зарурий равишда пасайтирилиши билан бирга 75 мг/м2 гача пасайтирилиши лозим.

Инфузия вақтида ёки 2-соатли инфузиядан кейин бир неча соат давомида ўткир ҳиқилдоқ-томоқ дизестезияси ривожланган пациентларга, Оксалиплатинни кейинги юборишларини 6 соатлик инфузия кўринишида ўтказиш лозим.

Нейротоксиклик ривожланганда оксалиплатиннинг дозасига тузатиш киритиш бўйича тавсиялар

  • 7 кундан ортиқ давомийликдаги оғриқларни чақирувчи нейротоксиклик симптомларида, оксалиплатиннинг кейинги дозаси тарқалган колоректал ракни даволашда 85 мг/м2 дан 65 мг/м2 гача пасайтирилиши ва колоректал ракни адъювант даволашда 75 мг/м2 гача пасайтирилиши лозим;
  • кейинги циклгача сақланиб турувчи функционал бузилишларсиз кечувчи парестезияда оксалиплатиннинг кейинги дозаси тарқалган колоректал ракни даволашда 85 мг/м2 дан 65 мг/м2 гача пасайтирилиши ва адъювант даволашда 75 мг/м2 гача пасайтирилиши лозим.
  • функционал бузилишлар билан кечувчи парестезия химиотерапиянинг кейинги цикли бошлангунича сақланиб қолганида, оксалиплатин бекор қилиниши лозим.
  • оксалиплатинни бекор қилиниши фонида нейтротоксиклик симптомларининг яққоллиги камайганида, даволашни қайтадан бошлаш масаласини кўриб чиқиш мумкин.

Иккинчи ва ундан ортиқ даражали токсикликка эга стоматит ва/ёки мукозитлар ривожланганида оксалиплатин билан даволаш, улар бартараф бўлгунича ёки токсиклик кўринишлари биринчи даражага пасайгунича тўхтатиб турилиши лозим.

Буйрак етишмовчилиги бўлган беморлар. Оксалиплатинни буйрак функциясини оғир даражали бузилишлари бўлган пациентларда қўллаш бўйича маълумотлар йўқ. Буйрак функциясини ўртача даражали бузилиши бўлган пациентларда бу ёндош патологияда препаратнинг хавфсизлиги ва ўзлаштираолиниши юзасидан маълумотларнинг чекланганлиги туфайли, препаратни қўллашдан олдин фойда/хавф нисбатини баҳолаш лозим. Даволаш буйрак функциясини синчков мониторинги остида тавсия этилган дозадан бошланиши мумкин. Буйрак функциясини енгил даражали бузилишларида оксалиплатиннинг дозасига тузатиш киритиш талаб қилинмайди.

Жигар функциясининг етишмовчилиги бўлган беморлар. Жигар функциясининг енгил ёки ўртача оғирлик даражасидаги етишмовчилиги бўлган пациентларда дозалашни ўзгартириш талаб этилмайди. Жигар функциясини оғир бузилишлари бўлган беморларда оксалиплатинни қўллаш бўйича маълумотлар йўқ.

Кекса пациентлар. 65 ёшдан ошган пациентларда монотерапия воситаси сифатида ёки 5-фторурацил билан мажмуада қўлланадиган оксалиплатиннинг хавфсизлик профили 65 ёшдан кичик ёшдаги пациентлардаги билан бир хил.

 

Препарат эритмасини тайёрлаш бўйича йўриқнома

Оксалиплатин эритмаларини тайёрлашда ва юборишда, алюминий сақловчи игналар ва бошқа жиҳозларни ишлатиш мумкин эмас. Препаратни эритиш ёки препарат эритмасини суюлтириш учун (инфузион эритмаларни тайёрлаш учун) натрий хлориди эритмаси, бошқа тузли эритмалар (ишқорий), хлоридларни сақловчи эритмалар ишлатилмасин. Препарат қўлланилишидан олдин инъекция учун сувда ёки 5% ли декстроза эритмасида эритилади. 50 мл ли бутилкага (50 мг) 20 мл эритувчи, 100 мл бутилкага (100 мг) 40 мл эритувчи юборилади. 20 мл ли флаконга (50 мг) 10 мл эритувчи, 50 мл флаконга (50 мг) – 20 мл эритувчи юборилади. 50 мл ли флаконга (100 мг) 20 мл эритувчи, 100 мл флаконга (100 мг) – 40 мл эритувчи юборилади.

Шу йўл билан олинган препаратни дарҳол 5% ли декстроза эритмасининг 250-500 мл да суюлтирилади. Оксалиплатиннинг тайёрланган эритмасининг концентрацияси камида
0,2 мг/мл бўлиши лозим. Препаратнинг эритмасини тайёрлаш учун фақат тавсия қилинган эритувчилар қўлланиши керак. Препаратни суюлтирилмаган ҳолда қўллаш мумкин эмас.

Препаратнинг тайёрланган эритмаси тиниқ бўлиши ва эримаган заррачаларни сақламаслиги керак. Акс ҳолда препаратнинг эритмасини қўллаш мумкин эмас. Препаратнинг эритмаси тайёрланиши биланоқ дарҳол қўлланади. Препарат фақат бир марта қўллаш учун мўлжалланган. Препаратнинг ишлатилмаган эритмаси йўқ қилиниши лозим. Препаратни марказий венага ёки периферик венага 2-6 соат лавомида юбориш лозим. Экстравазация  ҳолларида препаратни юборилиши дарҳол тўхтатилиши лозим. Эритмани тайёрлаш ва уни юбориш учун ишлатилган материаллар, цитотоксик препаратларни ишлатиш бўйича қоидаларга мувофиқ йўқ қилиниши лозим.

Бир идишда аралаштирилмасин, бир вақтда бир инфузион тизимда бошқа препаратлар (айниқса 5-фторурацил, асосли эритмалар, трометамол билан ва ўзининг таркибида трометамол сақловчи фолат кислотаси препаратлари билан) билан буюрилмасин.

Оксалиплатин фолат кислотасининг инфузиялари билан аралаштирилиши мумкин. Бундай ҳолларда  препаратларни инфузия учун битта идишда аралаштириш мумкин эмас. Инфузияни ўтказиш учун фолат кислотасини 5% ли декстроза эритмасида суюлтириш лозим, лекин натрий хлоридини сақловчи эритмалар ёки ишқорий эритмаларни ҳеч хам ишлатиш мумкин эмас.

Ножўя таъсирлари

Оксалиплатинни, шу жумладан 5-фторурацил/фолат кислотаси билан мажмуада қўлланганида энг кўп кузатиладиган ножўя самаралари меъда-ичак йўллари томонидан реакциялар (диарея, кўнгил айниши, қусиш, мукозит), гематологик реакциялар (нейтропения, тромбоцитопения) ва неврологик реакциялар (ўткир ва кумулятив дозага боғлиқ периферик сенсор нейропатия) бўлган. Умуман олганда, бу ножўя таъсирлар, оксалиплатинни 5-фторурацил/фолат кислотаси билан мажмуавий даволашда, фақат 5-фторурацил ва фолат кислотасини монотерапияда қўлланганига нисбатан кўпроқ кузатилган ва оғирроқ бўлган. Қуйида келтирилган ножўя реакцияларнинг тез-тезлиги, қуйидаги градацияга мувофиқ келтирилган: жуда тез-тез (>1/10), тез-тез (>1/100, <1/10); тез-тез эмас (>1/1000, <1/100); кам ҳолларда (>1/1000, <1/1000); жуда кам ҳолларда (<1/10000), шу жумладан алоҳида хабарлар.

Қон яратиш тизими томонидан: жуда тез-тез – анемия, лейкопения, нейтропения, тромбоцитопения, лимфопения; тез-тез – фебрил нейтропения (шу жумладан 3-4 даражали), нейтропения фонидаги сепсис, кам ҳолларда – гемолитик анемия, иммун тромбоцитопения.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: жуда тез-тез – кўнгил айниши, қусиш, диарея, стоматит, мукозит, меъда соҳасида оғриқлар, қабзият, иштаҳани йўқолиши; тез-тез – диспепсия, гастро-эзофагеал рефлекс, хичоқ тутиши; тез-тез эмас – ичак тутилиши; кам ҳолларда – колит, шу жумладан, сохтамембраноз колит.

Марказий ва периферик нерв тизими томонидан: жуда тез-тез – периферик нейросенсор нейропатия, сезувчанликни бузилиши, бош оғриғи, астения; тез-тез – бош айланиши, менингизм, депрессия, уйқусизлик; тез-тез эмас –асабийлик; кам ҳолларда – дизартрия.

Нейротоксиклик дозани чекловчи ножўя таъсир ҳисобланади. Кўпинча сенсор нейтропатия симптомлари совуқ таъсирида қўзғалади. Одатда курслар орасидаги вақтда йиғиладиган бу симптомларнинг давомийлиги, оксалиплатиннинг умумий дозасига қараб ошади. Аниқ ҳаракатларни бажаришдаги қийинчилик кўринишидаги функционал бузилишлар, эҳтимол сенсор шикастланишнинг оқибатлари бўлиши мумкин. Тахминан 850 мг/м2 (10 цикл) ли йиғинди доза учун функционал бузилишларнинг хавфи тахминан 10% ни ташкил қилади, йиғинди доза 1020 мг/м2 (12 цикл) бўлганида 20% гача етади. Кўпчилик ҳолларда неврологик симптомлар даволаш тўхтатилганидан кейин кучсизлашади ёки улар батамом ўтиб кетади. Бироқ 3% беморларда даволаш тугаганидан кейин 3 йилдан сўнг ўртача жадалликка эга барқарор чегараланган парестезиялар (2,3%) ёки функционал фаолликка таъсир қилувчи парестезиялар (0,5%) кузатилган.

Оксалиплатин билан даволаниш фонида ўткир нейросенсор кўринишлар аниқланган, улар одатда препарат юборилганидан кейин бир неча соат давомида пайдо бўлган ва кўпроқ совуқнинг таъсирида қўзғалган. Улар ўткинчи парестезия, дизестезия ёки гипестезия билан, кам (1-2%) ҳолларда ҳиқилдоқ-томоқ дизестезиянинг ўткир синдроми билан характерланган. Охиргиси, дисфагия ва респиратор дистресс–синдромнинг объектив белгиларсиз (цианоз ёки гипоксия), ёки ҳансирашнинг субъектив ҳисси билан ёки ҳиқилдоқ спазми ёки бронхоспазм билан (стридор ёки хуштаксимон нафассиз) намоён бўлган. Шунингдек, чайнов мускуллари, тил дизестезияси, дизартрия ва кўкрак қафасида босим ҳисси каби ҳолатлар кузатилган. Одатда бу симптомлар ҳам медикаментоз даволашни қўлламасдан, ҳам антигистамин ва бронолитик воситаларни юборилиши оқибатида тезда бартараф бўлган. Оксалиплатин билан даволашнинг кейинги циклларида инфузия вақтини ошириш, бу синдромнинг тез-тезлигини камайтириш имконини беради.

Суяк-мушак тизими томонидан: жуда тез-тез – белда оғриқлар; тез-тез – артралгия, суякларда оғриқлар.

Нафас аъзолари томонидан: жуда тез-тез – йўтал, ҳансираш, тез-тез – ринит, юқори нафас йўлларининг инфекциялари; жуда кам ҳолларда – ўпка фибрози.

Юрак-қон томир тизими томонидан: тез-тез – кўкрак қафасида оғриқлар, чуқур веналарнинг тромбофлебити, ўпка  артерияларининг артерияларининг тромбоэмболияси.

Сийдик чиқариш тизими томонидан: тез-тез – гематурия, дизурия.

Тери ва тери тўқималари томонидан: жуда тез-тез – алопеция, тери тошмалари; тез-тез – кафт ва оёқ панжалари терисининг қипиқланиши, эритематоз тошмалар, кучли терлаш, тирноқлар томонидан ўзгаришлар.

Кўриш ва эшитиш аъзолари томонидан: тез-тез – конъюнктивит, кўришни бузилиши; кам ҳолларда – кўриш ўткирлигини транзитор пасайиши, кўриш майдонини тушиб қолиши,

эшитишни пасайиши, эшитиш нервининг неврити.

Аллергик реакциялар: кам ҳолларда (ёки монотерапия қўлланганда) ёки  тез-тез (5-фторурация+/- кальций фолинати билан мажмуада) бронхоспазм, ангионевротик шиш, гипотензия ва анафилактик шок кузатилиши мумкин. Тошма (асосан эшакеми), конъюнктивит ёки ринит каби аллергик  реакциялар ҳолатлари аниқланган.

Маҳаллий реакциялар: препаратнинг экстравазациясида (қон томиридан ташқарига тушиши) – юбориш жойида оғриқни ва реакциялари кузатилади.

Лаборатор кўрсаткичлари томонидан: жуда тез-тез – ишқорий фосфатаза даражасини, “жигар” ферментлари фаоллигини, билирубиннинг таркиби, лактатдегидрогеназанинг миқдорини ошиши,гипокалиемия, қон зардобида натрий ва глюкозанинг миқдорини ўзгариши; тез-тез – креатинин миқдорини ошиши.

Бошқалар: жуда тез-тез –тана ҳароратини ошиши, кучли толиқиш, тана вазнини ошиши, таъмни бузилиши кузатилади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • оксалиплатинга ёки препаратнинг бошқа таркибий қисмларига юқори сезувчанлик;
  • биринчи даволаш курсини бошланишидан олдинги миелосупрессия (нейтрофиллар сони 2000/мкл дан кам ва/ёки тромбоцитлар сони 100000/мкл дан кам).
  • биринчи даволаш курси бошлангунича бўлган функционал бузилишлар билан кечувчи периферик сенсор нейропатия,
  • буйрак фаолиятини оғир бузилишлари (креатинин клиренси минутига 30 мл дан кам),
  • ҳомиладорлик,
  • эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Оксалиплатин ишқорий эритмалар ва хлор сақловчи эритмалар билан фармацевтик жиҳатдан номутаносибдир.

Бевосита 5- фторурацилни юборишдан олдин оксалиплатиннинг 85 мг/мм2 бир марталик дозаси юборилганда,5 -фторурацилнинг даражасини ўзгариши аниқланмаган.

Эритромицин, салицилатлар, гранисетрон, паклитаксел ва натрий вальпроати билан бир вақтда қўлланилганда in vitro шароитида оксалиплатинни плазмаси оқсиллари билан боғланишининг жиддий ўзгаришлари қайд этилмаган.

Номутаносиблиги

  • ишқорий муҳитга эга бўлган препаратлар ва эритмалар билан (хусусан 5-фторурацил, ишқорий эритмалар, трометамол ва ёрдамчи моддалар сифатида трометамол сақловчи фолат кислотаси) билан бирга қўллаш мумкин эмас;
  • препаратни суюлтириш ёки препаратни эритиш тузли эритмалар (инфузио нэритмаларни тайёрлаш учун) препаратларини ишлатилмасин, бир хажмда ёки инфузион тизимда бошқа препаратларни арлашатириш мумкин эмас;
  • алюминий сақловчи инъекцион мосламаларни ишлатиш мумкин эмас (чўкма ҳосил бўлиши ва оксалиплатин фаоллиги камайиши мумкин).

Махсус кўрсатмалар

Оксалиплатин билан даволашни фақат цитотоксик препаратларни қўллаш тажрибасига эга бўлган шифокор назорати остида амалга ошириш  керак. Оксалиплатин билан даволашда бўлиши мумкин бўлган токсик самараларни доимий назорат қилиш шарт. Мунтазам (ҳафтада 1 марта), шунингдек Оксалиплатин медак препаратини ҳар бир юборишдан олдин периферик қоннинг шаклли элементларини ва буйрак ва жигар фаолияти кўрсаткичларини назоратини ўтказиш лозим. Оксалиплатин препарати билан ҳар бир даволаш циклини бошлашдан олдин, нейротоксиклик белгиларини аниқлаш мақсадида неврологик текширувни ўтказиш керак.

Беморлар даволаш тугаганидан кейин периферик сенсор нейропатиянинг барқарор симптомлари пайдо бўлиши тўғрисида хабардор қилиниши керак. Функционал бузилишлар билан кечувчи локализацияланган ўртача парестезиялар, препаратни адъювант қўллаш схемаси бўйича даволаш тугаганидан кейин 3 йилгача сақланиб қолиши мумкин. Қуруқ йўтал, диспноэ, хириллашлар ёки рентгенологик текширувларда ўпка инфильтратларини аниқланиши каби симптомлари пайдо бўлганида, Оксалиплатин препарати билан даволашни, интерстициал пневмонитнинг борлиги истисно қилингунича тўхтатиб туриш керак.

Дегидратация, паралитик илеус, ичак тутилиши, гипокалиемия, метаболик ацидоз ва буйрак етишмовчилиги каби симптомлар, айниқса оксалиплатинни 5-фторурацил билан мажмуада қўлланганида, оғир диарея ёки қусиш оқибатида юз бериши мумкин.

Анамнезида платинанинг бошқа бирикмаларига аллергик реакциялари бор бўлган беморларни аллергик симптомлар мавжудлигини назорат қилиш лозим. Оксалиплатинга анафилактик реакциялар юз берган ҳолларда, инфузияни дарҳол тўхтатиш ва тегишли симптоматик даволашни буюриш лозим. Аллергик реакциялар юз берган ҳолларда оксалиплатин препаратини кейинчалик қўллаш мумкин эмас. Жигар метастазалари билан боғлиқ бўлмаган жигар функциясини бузилишлари ёки портал гипертензия пайдо бўлганида, препаратни қўлланиши оқибатида анча кам ҳолларда юз берадиган гепато-васкуляр бузилишлар ривожланиши мумкинлигини ҳисобга олиш лозим.

Экстравазия ҳолларида инфузияни дарҳол тўхтатиш ва маҳаллий симптоматик даволашни бошлаш керак. Препаратнинг қолган дозасини бошқа венага юбориш лозим.

Эркаклар ва аёллар  оксалиплатин билан даволаниш вақтида ва даволангандан кейинги 6 ой давомида ишончли контрацепция усулларини қўллашлари лозим.

Оксалиплатин препаратини ишлатилганида, цитостатик препаратларни қўллаш учун қабул қилинган барча йўриқномаларига амал қилиниши керак. Оксалиплатин препаратининг лиофилизати ёки эритмаси терига ёки шиллиқ қаватларга тушганида, уларни сув билан дарҳол яхшилаб ювиб ташлаш лозим.

Препаратнингмтаркибида лактоза мавжуд, шунинг учун галактозани кам наслий ўзлаштираолмайдиган, Лаппа лактаза танқислиги ва глюкоза-галактозани мальабсорбция синдроми бўлган пациентларга қўллаш тавсия этилмайди.

Ҳомиладорликда ва лактация  даврида  қўлланилиши. Ҳомиладорлик  вақтида ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Автотранспортни ва бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири. Ўрганилмаган. Бироқ, оксалиплатинни қўллаш бош айланиши, кўнгил айниши, қусиш ва реакция адекватлиги ва тезлигига таъсир қилувчи, ва шу йўл билан  автотранспортни ва бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятини пасайтирувчи бошқа неврологик симптомларнинг кўринишларини пайдо бўлиш хавфини оширади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: келтирилган ножўя самараларини янада кучайиши.

Даволаш: махсус антидоти йўқ. Гематологик кўрсаткичларни назорати ва симптоматик даволашни ўтказиш тавсия қилинади.

Чиқарилиш шакли

50 мг ёки 100 мг бутилка ёки флаконларда. Бутилка ёки флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Стационарлар учун ўрами: 20 ўрамдан (50 мг дозаси учун) ёки 12 ўрамдан (100 мг дозаси учун) мувофиқ қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга гуруҳли коробкага жойланган.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365