• Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
+99890 350 70 30
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
+99890 350 70 30
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Нистатин

Home Йўриқномалар Нистатин
Улашиш:

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

НИСТАТИН

NISTATINUM

Препаратнинг савдо номи: Нистатин

Таъсир этувчи модда (ХПН): Нистатин

Дори шакли: Таблеткалар.

Бир таблетканинг таркиби:

Таъсир этувчи модда: Нистатин – 500000 ТБ.

Ёрдамчи моддалар: сувсиз лактоза, маккажўхори крахмали, тальк, магния стеарат, микрокристаллик целлюлоза, кроскармеллоза натрий.

Таърифи: Думалоқ, икки ёқлама қавариқ, яшил тусли оч-сариқ рангли четлари шикастланмаган ва бир хил бўлган қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Замбуруғларга қарши восита.

АТХ коди: А07АА02

Фармакологик хусусиятлари

Нистатин – Streptomyces noursei актиномицети томонидан ишлаб чиқариладиган полиен гуруҳи антибиотигидир. Замбуруғларга қарши самара кўрсатади. Нистатин замбуруғларнинг ҳужайра мембраналаридаги стеринлар билан боғланади, натижада мембрана селектив тўсиқ каби фаолият кўрсатаолмайди, бу ҳужайранинг асосий компонентларини йўқолишига олиб келади.

Нистатин Candida ва Aspergillus уруруғининг патоген ачитқи замбуруғларига танлаб таъсир қилади.

Фунгистатик, катта дозаларда эса – фунгицид таъсир кўрсатади.

Препарат бактериялар, актиномицетлар ва вирусларга нисбатан нофаол. Trichomonas vaginalis ва Gardnerella vaginalis (Haemophilus vaginalis) га нисбатан самарасиз.

 

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганида овқат ҳазм қилиш йўлларида ёмон сўрилади (унинг биокираолишлиги 3-5% дан ошмайди). Антибиотикнинг фунгистатик концентрациясига қонда ва терапевтикка яқин ички аъзоларнинг тўқималарида, фақат у катта дозаларда юборилганида эришилади. Препарат гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтмайди ва орқа мия суюқлигига кирмайди.

Ичга қабул қилинган антибиотикнинг асосий массаси ўзгармаган ҳолда аҳлат билан чиқарилади.

Сўрилган препарат организмдан сийдик билан чиқарилади.

 

Қўлланилиши

Ачитқисимон замбруғларнинг Candidа тури (Candidа albicans ва бошқалар) чақирган касалликларни, шиллиқ қавати (оғиз, қин ва бошқалар), тери ва ички аъзолари (меъда-ичак йўллари, ўпка, буйрак ва бошқалар) кандидозларини даволашда қўлланади.

Антибиотикларни (айниқса тетрациклин қатори антибиотиклари, левомицетин, неомицин ва бошқалар) узоқ қўлланиши оқибатида келиб чиқадиган замбуруғли асоратларни олдини олишда хам қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, таблеткани чайнамасдан, бутунлигича ютилади. Катталарга 500000 ТБ дозада кунига 3-4 марта ёки 250000 ТБ дозада кунига 6-8 марта буюрилади. Суткалик доза 1500000-3000000 ТБ ни ташкил қилади. Оғир тарқалган кандидозда суткалик дозани 4000000-6000000 ТБ гача ошириш мумкин. 13 ёшдан катталарга -1000000 дан 1500000 ТБ гача кунига 4 марта қабул қилишга буюрилади. Ўртача даволаш давомийлиги 10-14 кунни ташкил қилади.

 

Ножўя таъсирлари

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: оғизда аччиқ таъм, диспептик кўринишлар, кўнгил айниши, қусиш, диарея, қоринда оғриқ.

Аллергик реакциялар: тана ҳароратининг ошиши, этни увишиши, қичишиш, тери тошмаси, шу жумладан эшакеми, кам – Стивенс-Джонсон синдроми.

Бошқалар: фотосенсибилизация, тахикардия, бронхаспазм, юзнинг шиши, носпецифик миалгия; замбуруғларнинг резистент шаклларини тарқалиш хавфи бўлиши мумкин, бу препаратни бекор қилишни талаб қилади.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • препаратнинг ҳар қандай компонетига юқори сезувчанлик;
  • жигар фаолиятининг бузилиши;
  • панкреатит;
  • меъда ва ўникки бармоқ ичак яра касаллиги;
  • ҳомиладорлик ва эмизиш даври;
  • 12 ёшгача бўлган болалар.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Клотримазол билан бир вақтда қабул қилинганида клотримазолнинг замбуруғларга қарши фаоллиги пасаяди.

Полиен қатори антибиотиклари билан, масалан, амфотерицин В билан қарама-қарши чидамлилик кузатилади.

Махсус кўрсатмалар

Препарат тизимли микозларни даволаш учун қўлланмайди.

Доза ўтказиб юборилганида иложи борича уни тезроқ қабул қилиш керак.

Нистатин қуёш нурларига нисбатан терининг сезувчанлигини ошириши мумкин. Шунинг учун даволаш вақтида тўғри қуёш нурларидан ва сунъий ультрабинафша нурланишидан сақланиш керак.

Юқори сезувчанлик пайдо бўлганда ёки замбуруғларнинг резистент шаклларини кўпайиши ҳолларида препаратни қабул қилишни тўхтатиш лозим.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: ножўя самараларнинг кучайиши мумкин.

Даволаш: препаратни бекор қилиш, меъдани ювиш, симптоматик даволаш.

 

Чиқарилиш шакли

Таблеткалар, 10 таблеткадан контур-уяли ўрамда.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш:
7
498 Views
ОлдингисиНистатин суртма28.04.2018
Нистатин-RG28.04.2018Кейингиси
Қидириш

Кўпроқ натижаларни кўриш

Generic filters
Маълумот турини танланг:
Йўриқномалар
Мақолалар
Сўнгги мақолалар
  • Классификация – Гепатопротекторлар
  • Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган воситалар
  • Синоним – Лоперамид
  • ССВ иссиқ иқлим шароитида нима қилиш кераклигини айтди
  • Дори воситаларидан ҳавфсиз фойдаланишнинг 7 та муҳим жиҳатлари
  • Синоним- Омепразол
  • Бюджетда ўқиганларга дипломнинг асли берилиши мумкинми?
  • Ибупрофен vs Аспирин
  • Бета – Блокаторлар
  • Ципрофлоксацин
Рукнлар
  • Ақлли бемор 1
  • Гуруҳ дори воситалари 1
  • Классификация 2
  • Мақолалар 5
  • Савол-Жавоб 1
  • Синоним 2
  • Тестлар 1
  • Янгиликлар 1
Нистатин
  • Фойдаланиш шартлари
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Сайтга жойлаштирилган, рецепт орқали бериладиган препаратлар ҳақидаги маълумотлар фақатгина тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган. Сайтда тақдим этилган маълумотлар орқали беморларнинг дори препаратлари билан ўз-ўзларини даволаши мумкин эмас ва тақдим этилган маълумотлар шифокор маслаҳати ўрнини боса олмайди.

Портал материаллари фақат ахборот сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган, ташхис ва даволаш жараёнларидаги ҳавф омиллари учун medu.uz сайти жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

© medu.uz 2021

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт тест режимида ишлаяпти.