Skip to main content

Нистатин суртма

Улашиш:
  Reading time 2 minutes

ИЛОВА-ВАРАҚА

(пациентлар учун маълумот)

НИСТАТИН

Препаратнинг савдо номи: Нистатин

Таъсир этувчи модда (ХПН): нистатин (nystatin)

Дори шакли: сиртга қўллаш учун суртма 100000 ТБ/1 г

Таркиби:

Ҳар бир туба (15 г суртма) қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: нистатин – 1500000 ТБ,

ёрдамчи моддалар: сувсиз ланолин, оқ юмшоқ парафин.

Таърифи: оч-сариқдан тўқ-сариқ ранглигача бўлган суртма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Сиртга қўллаш учун замбуруғларга қарши восита. Антибиотиклар.

АТХ коди: D01AА01.

 

Қўлланилиши

Нистатин 100000 ТБ/1 г сиртга қўллаш учун суртмаси тери ва шиллиқ қаватлар кандидозида қўлланилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Суртма 7-10 кун давомида ҳар куни суткада 2 марта шикастланган соҳага юпқа қилиб суртилади.

 

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар: суртмани суртиш жойида тери қичишиши, тошмалар, гиперемия. Бундай ҳолларда дори воситаси бекор қилинади ва симптоматик даволаш амалга оширилади.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Шахсий ўзлаштираолмаслик.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Нистатин клотримазол билан бирга қўлланганида, клотримазолнинг фаоллиги пасаяди. Полиен қатори антибиотиклари, масалан Амфотерицин В билан кесишган резистентлик кузатилади. Препаратнинг фаоллиги икки валентли ионлар, ёғ кислоталари мавжудлигида пасаяди.

 

Махсус кўрсатмалар

Кўзларнинг шиллиқ қаватига тушишидан сақланиш керак. Вульва ва қин кандидозини даволаганда жинсий алоқалардан сақланиш керак.

Қиннинг замбуруғли касалликларида жинсий шерикни бир вақтда даволаш тавсия қилинади.

Суртма терининг туберкулёз, вирусли шикастланишлари, шунингдек стафилококкли пиодермияда қўлланилмасин.

Нистатин суртмаси фақат сиртга қўллаш учун мўлжалланган. Дори воситасини бурун ёки оғиз бўшлиғига ишлов бериш учун қўллаш мумкин эмас.

Суртма таркибида оқ юмшоқ парафин бўлганлиги сабабли, уни генитал ва анал соҳаларда қўлланилганда, латексли презервативларни мустахкамлиги пасайтириши мумкин.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши

Нистатинни агар она учун кутилаётган фойда, ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳоллардагини ҳомиладорликда буюриш мумкин. Гарчи препарат кам миқдорларда сўрилса ҳам, кўкрак сути билан ажралиши номаълум, шунинг учун Нистатинни лактация даврида буюриш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш ҳақидаги масалани ҳал қилиш керак.

Болаларда қўлланилиши

Болаларда қўллашнинг хавфсизлиги ҳақидаги маълумотлар чекланган.

Автотранспортни ва бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири.

Таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дори воситасини қўллаганда ҳозирги вақтгача дозани ошириб юборилишининг кўринишлари таърифланмаган.

 

Чиқарилиши шакли

15 г дан тубаларда. Ҳар бир туба илова-варақаси билан бирга қутига жойланади.

 

Сақлаш шароити

5оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

Улашиш: