Skip to main content

Никапрофен

Улашиш:
  Reading time 14 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

НИКАПРОФЕН

NIKAPROFENUM

 

Препаратнинг савдо номи: Никапрофен

Таъсир этувчи модда (ХПН): кетопрофен

Дори шакли: таъсири узайтирилган капсулалар.

Таркиби:

1 капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: кетопрофен – 200 мг.

ёрдамчи моддалар: қанд гранулалари, полипласдон, гипромеллоза, сахароза, коллоид кремний диоксиди, этил целлюлоза, А-туридаги метакрил кислота сополимери.

Таърифи: Оқ рангли қаттиқ желатин капсулалар.

Капсула таркиби: шарсимон шаклли, оқ рангли ёки оч-сариқ тусли оқ рангли, қобиқ билан қопланган микрогранулалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Ностероид яллиғланишга қарши восита.

АТХ коди: М01АЕ03

6-yillik-qizil-jenshen

 

Фармакологик хусусиятлари

Никапрофен яллиғланишга қарши, оғриқни қолдирувчи, иситмани туширувчи антиагрегацион таъсир кўрсатади. Простагландинларнинг синтезини бошқарувчи циклооксигеназа 1 ва 2 фаоллигини бостиради. Оғриқни қолдирувчи таъсири ҳам марказий, ҳам периферик механизмлар билан боғлиқ. Антибрадикинин фаолликка эга, лизосомал мембраналарни барқарорлаштиради.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганидан кейин кетопрофен тез сўрилади, биокираолишлиги – 90% ни ташкил этади. Қон плазмаси оқсиллари билан 99% боғланади. Қон плазмасида максимал концентрациясига эришиш вақти 0,5-2,0 соатни ташкил этади. Мувозанат концентрациясига мунтазам қабул қилиш бошланганидан кейин 24 соат ўтгач эришилади. Синовиал суюқлигида терапевтик концентрацияси 6-8 соат сақланади. Жигарда глюкуронизация йўли билан метаболизмга учрайди. Асосан буйрак орқали ва 1-8% ичак орқали чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври 1,6-1,9 соатни ташкил қилади. Организмда кумуляция бўлмайди.

Қўлланилиши

Ревматик касалликларни даволаш учуни буюрилади.

Кетопрофен бўғимлардаги оғриқни қолдиради, уларнинг шиши ва карахтлигини камайтиради. Турли ревматик касалликларда:

– ревматоид артрит;

– серонегатив спондилоартрит (анкилозловчи спондилит, псориатик артрит ва пост-инфекцион реактив артрит);

– подагра, сохта подагра;

– остеоартрит;

– бўғимдан ташқи ревматизм (тендинит, елка бўғимининг бурсити ва капсулити) да яллиғланишни камайтириши учун қўлланади.

Келиб чиқиши турли бўлган оғриқларни енгиллаштиради:

– посттравматик оғриқ (масалан, спорт жароҳатлари, мушаклар ёки пайларни чўзилиши ёки зўриқиши, чиқишлар, чўзилишлар ва лат ейишлар);

– операциядан кейинги оғриқ (масалан, ортопедик операциядан кейинги оғриқ);

– онкологик касалликлари бўлган пациентларда суяк метастазларидаги оғриқ;

– оғриқли хайз кўришларда қўлланади.

Агар Сизга бу ҳолатларнинг биронтасига нисбатан қўшимча маълумот керак бўлса, маслаҳат учун шифокорингизга мурожаат қилинг.

Қўллаш усули ва дозалари

Одатдаги доза 1 капсула Никапрофен кунига 1 мартани ташкил этади.

Никапрофенни овқат вақтида ёки ундан сўнг кўп бўлмаган миқдордаги суюқлик (камида 100 мл сув ёки сут) билан ичиб қабул қилинг.

Кетопрофеннинг овқат ҳазм қилиш тизимига нохуш таъсирларининг бўлиш хавфини камайтириш учун, бир вақтда антацидларни (меъдада хлорид кислотасининг секрециясини сусайтирувчи дори воситалари) қабул қилиш мумкин.

Кетопрофеннинг максимал суткалик дозаси 200 мг ни ташкил қилади.

Даволаш давомийлигини Сизга шифокор белгилайди.

Никапрофен капсулаларини ҳар доим шифокорнинг тавсияларига аниқ амал қилган ҳолда қабул қилинг.

Агар Сизда шубҳалар бўлса, шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.

Нохуш самаралар минимал қисқа вақт давомида энг кичик дозани ишлатиш йўли билан минимумга келтирилиши мумкин. Олдиндан маслаҳатлашмасдан дозани ўзгартирманг ва даволашни бекор қилманг.

 

Ножўя таъсирлари

Бошқа дори воситалари каби кетопрофен ҳам, гарчи улар ҳар бир одамда рўй бермасада айрим нохуш самараларни чақириши мумкин.

Кетопрофеннинг аҳамиятсиз, кўпинча қисқа муддатли ножўя таъсирларига, кўп жиҳатдан, меъда-ичак йўлига таъсир қилувчи овқат ҳазм бўлишининг бузилиши (овқат ҳазм бўлишини етишмовчилиги ёки бузилиши); диспепсия (овқатдан кейин меъдада дискомфорт), қусиш, кўнгил айниши, қабзият, метеоризм (меъдада ёки ичакда газларнинг тўпланиши), диарея, жиғилдон қайнаши ва меъдадаги дискомфортнинг бошқа турлари каби ножўя таъсирлари киради.

Кам ҳолларда бош оғриғи, бош айланиши, айланишини ҳис қилиш, бироз дезориентация, уйқучанлик, кайфиятни ўзгариши (эмоционал ҳолатни ўзгариши) ва уйқусизлик (ухлаганда қийинчилик ёки уйқунинг давомийлигини аномал ўзгариши) каби бошқа самаралар учраши мумкин.

Юқорида келтирилган ножўя таъсирлар хусусида, улар Сизга безовталик олиб келмагунича хавотир олмаса ҳам бўлади. Бундай ҳолларда шифокорингизга мурожаат қилинг.

Агар Сизда тошма ёки қулоғингизда шовқин пайдо бўлса, шифокорингиз билан иложи борича тезроқ боғланинг.

Айрим ножўя таъсирлари жиддийроқ бўлиши мумкин. Агар Сиз ўзингизда қуйидагиларни сезсангиз, шифокорингиз билан боғланинг ва дорини қабул қилишни дарҳол тўхтатинг:

– ҳансираш;

– кўкрак қафасида кучли оғриқ, нафасни қисқа вақтга тўхташи;

– хушдан кетиш;

– тери ва кўз склерасини сарғайиши (сариқлик);

– ажралаётган сийдик миқдорини камайиши;

– тери тошмаси, қичишиш, шиш, яққол бош айланиши ёки нафасни қийинлашиши;

– қичишадиган, қизарадиган, шишган пуфакчалар билан қопланган, оғриқли ёки кўчаётган тери;

– қўл, тўпиқлар, оёқ панжаси, юз, кўз, ҳиқилдоқ ёки тилни шиши;

– ютиш ёки нафасни қийинлашиши;

– тўсатдан кучли бош оғриғи;

– қўл-оёқларни бир томонлама кучсизлиги;

– қуёш нурига юқори сезувчанлик;

– қоринда кучли оғриқ;

– қон аралаш ёки кофе қуйқаси рангли қусиш;

– қатронсимон аҳлат ёки қон аралаш ич кетиши;

– танада кўкаришлар.

Агар Сиз бу препаратни қабул қилиш вақтида соғлиғингиз ҳолатида бошқа бирон-бир ўзгаришларни сезсангиз, бу ҳақида дарҳол шифокорнингизга хабар беринг.

Қуйидаги ножўя самаралар таърифланган:

Жуда тез-тез (10 даволанган пациентдан 1 дан кўпроғи)

  • Диспепсия (овқатдан кейинги меъдада дискомфорт).

Тез-тез (100 дан 1 дан кўпроғида, лекин 10 даволанган пациентдан 1 дан камида)

  • Депрессия; таъсирчанлик; тунги даҳшатлар (қўрқув чақирадиган тушлар кўриш), уйқучанлик.
  • Бош оғриғи; астения (ҳолсизлик); лохаслик; толиқиш (чарчоқлик); бош айланиши; айланишни ҳис қилиш; парестезия (санчиқни ҳис қилиш ёки сезувчанликни пасайиши).
  • Кўришни бузилиши.
  • Қулоқларда шовқин (масалан, қулоқларда жаранглаш).
  • Шиш (ёйилган шиш).
  • Кўнгил айниши; қоринда оғриқ; диарея; қабзият; метеоризм (меъдада ёки ичакда газларни тўпланиши); анорексия (иштаҳани йўқолиши); қусиш; стоматит (оғиз бўшлиғининг шиллиқ қаватини яллиғланиши).

Узоқ вақт давомида, айниқса юқори дозаларда ишлатилганида кўпроқ меъда ва ичакда яраларни пайдо бўлиши, меъда ичакдан қон кетиши ва перфорация таърифланган.

  • Тери тошмалари.

Тез-тез эмас (1000 дан 1 дан кўпроғида, лекин 100 даволанган пациентдан 1 дан камида):

  • Анемия (эритроцитларни камайиши); гемолиз (эритроцитларни кўп парчаланиши); пурпура (терининг тўқ-қизил соҳалари); тромбоцитопения (тромбоцитлар сонини камайиши); агранулоцитоз (иситма, томоқда оғриқ, инфекцияни тез-тез ривожланишини чақирувчи лейкоцитлар етишмовчилиги).

Кетопрофеннинг юқори дозалари қон кетиши вақтини узайишини, бурундан қон кетишлари ва қон талашларни чақириши мумкин.

  • Астма, астмани оғирлашиши, бронхоспазм (ҳансираш ёки йўтал билан кечадиган нафасни қийинлашиши), диспноэ (нафасни қийинлашиши), айниқса аспиринга ёки бошқа НЯҚП аллергияси бўлган пациентларда кузатилади.
  • Қон тупуриш (қонли балғам); фарингит (томоқда оғриқ), ринит (тумов, аксириш), ҳиқилдоқни шиши (томоқда шиш).
  • Юрак етишмовчилиги, юқори артериал босим (гипертензия).

Юқори дозаларни узоқ вақт ишлатилиши артериал тромбозлар хавфини ошириши мумкин (юрак хуружи ёки инсульт).

  • Алопеция (сочни тўкилиши); экзема (қичимали, қизил рангли ачишувчи тошма); пурпурасимон тошма; терлаш; эшакеми (қичишувчи тошма); эксфолиатив дерматит (терини кўчиши билан кечувчи тери касаллиги).
  • Менометрорагия (ҳайз кўриш циклидан ташқари кузатиладиган бачадондан кучли қон кетиши).

Кам ҳолларда (10000 дан 1 дан кўпроғида, лекин 1000 даволанган пациентдан 1 дан камида):

  • Кўриш ва эшитиш галлюцинациялари билан (мавҳум нарсаларни кўриш, сезиш ёки эшитиш) делирий (боғланмаган нутқ, оғир дезориентация) дезориентация ва нутқни бузилиши.
  • Фотосезувчанлик (терининг қуёш нурига юқори сезувчанлиги).
  • Ярали стоматит (оғизда яралар); гастрит (меъдада оғриқ, кўнгил айниши); пептик яра; меъда-ичакдан қон кетиши (қон билан кофе қуйқаси аралаш қусиш ёки қора аҳлат).

Жуда кам ҳолларда(100000 даволанган пациентнинг 1 дан камида):

  • Ангиошиш (асосан юз ва томоқнинг шиши) ва анафилаксия (нафасни қийинлашиши, бош айланиши).
  • Колит (йўғон ичакнинг яллиғланиш касалликлари), ингичка ичакнинг перфорацияси (овқат ҳазм қилиш тизимининг бирон-бир қисмининг деворида тешик) ва ичакнинг турли касалликларини зўрайиши (ярали колит, Крон касаллиги, энтеропатия).
  • Сариқлик билан жигарнинг оғир шикастланиши (тери ёки склераларни сарғайиши) ва жигарни яллиғланиши (гепатит).
  • Стивенс-Джонсон синдроми (терида пуфакчали тошмалар); токсик эпидермал некролиз (тошма, терини қизариши, лабларда, кўзларда ёки оғизда пуфакчаларни пайдо бўлиши, терининг кўчиши, иситма); эксфолиатив дерматит (терининг касаллиги кўчиши билан) каби терининг буллез реакциялари.
  • Ўткир буйрак етишмовчилиги, интерстиал нефрит (буйракларни яллиғланиши); нефротик синдром (яққол шишлар билан); ўткир пиелонефрит (иситма, белда оғриқ, сийдикда қон пайдо бўлиши).

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

– Агар Сизда кетопрофенга ёки бу дори препаратининг бошқа компонентларига аллергия (юқори сезувчанлик) бўлса.

– Агар Сизда илгари астма, эшакеми (қичишувчи тошма) ёки салицилатлар (масалан, ацетилсалицил кислотаси) каби ўхшаш таъсир этувчи моддалар чақирган кетопрофен ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (НЯҚП) га аллергик турдаги реакциялар бўлса.

– Агар Сизда оғир юрак етишмовчилиги бўлса.

– Агар Сизда яқинда аортокоронар шунтлаш (АҚШ) операцияси ўтказилган бўлса ёки Сиз уни ўтказилишига тайёрланаётган бўлсангиз.

– Агар Сизда овқат ҳазм қилишнинг бузилиши ривожланса ёки қачонлардир қориннинг юқори қисмида дискомфорт ёки оғриқлар (сурункали диспепсия) бўлган бўлса.

– Агар Сизда меъда ёки ўн икки бармоқ ичакнинг ўткир яраси бўлса ёки қачонлардир меъда-ичакдан қон кетиши, яраси ёки перфорация бўлган бўлса.

– Агар Сизда қон кетишига мойиллик бўлса.

– Агар Сизда оғир буйрак касаллиги бўлса.

– Агар Сизда оғир жигар касаллиги бўлса.

– Агар Сизда астма ёки ринит (тумов, аксириш) бўлса.

– Агар Сиз ҳомиладорликнинг сўнгги уч ойлигида бўлсангиз.

– Агар Сиз 15 ёшдан кичик бўлсангиз препаратни қўллаш мумкин эмас.

Никапрофен капсулалари лактоза сақлайди. Агар Сизда галактозани наслий ўзлаштираолмаслик, лактозанинг танқислиги ёки глюкоза ёки галактозани сўрилиши бузилган бўлса, Сиз кетопрофен капсулаларини қабул қилмаслигингиз керак.

Никапрофен капсулаларини қабул қилишда айниқса эҳтиёт бўлинг:

Соғлиғингиз билан боғлиқ ҳозирги ёки илгари бўлган муаммолар тўғрисида шифокорингизга хабар беринг, айниқса қуйидаги ҳолларда:

– овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан бузилишлар (ярали колит ёки Крон касаллиги каби касалликлар зўрайиши мумкин);

– қон ивишини бузилишлари;

– жигар ёки буйрак фаолиятини бузилишлари;

– юқори артериал босим (гипертензия) ва/ёки кучсиз ёки ўртача оғирликдаги димланган юрак етишмовчилиги, периферик ёки церебрал артерияларининг касалликлари;

– диабет ёки қонда холестериннинг юқори миқдори;

– инфекцион касалликлар;

– бирон-бир бошқа дори воситаларини қабул қилганда;

– ҳар куни спиртли ичимликларни истеъмол қилиш ёки чекиш;

– агар Сизда жарроҳлик аралашуви ўтказилмоқчи бўлса;

– кекса пациентларда ҳар қандай ғайри оддий симптомлар пайдо бўлганида (айниқса меъда-ичакдан қон кетишлар), айниқса даволашнинг дастлабки босқичларида, синчковлик билан назорат қилиш керак.

Айрим дори воситалари ёки терапевтик схемалар кетопрофеннинг таъсирига таъсир этиши мумкин.

Кетопрофенни қўлланилиши фертилликни пасайтириши мумкин, шунинг учун уни ҳомиладорликни режалаштираётган аёлларда қўллаш тавсия этилмайди.

Сиз томондан қабул қилинаётган барча дори воситалари тўғрисида, ҳатто агар улар рецептсиз бериладиган бўлса ҳам, шифокорингизга хабар беринг.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Айрим дори воситалари кетопрофеннинг таъсирига таъсир этиши мумкин ва аксинча.

  • Кетопрофенни бошқа ностероид ревматизмга қарши дори воситалари билан ёки салицилатлар, масалан ацетилсалицил кислотаси билан бирга қабул қилманг.
  • Кетопрофен билан бир вақтда ишлатилганида юқори артериал босимга (артериал гипертензияга) қарши ва сийдик ажралишига ёрдам берувчи воситаларнинг (диуретиклар – «сийдик ҳайдовчи воситалар») таъсири сусайиши мумкин.

Буйрак фаолиятининг бузилиш хавфи диуретиклар ёки ААФ ингибиторларини (асосан юқори артериал босимни даволаш учун қўлланиладиган дорилар) қабул қилаётган пациентларда юқоридир.

  • Кетопрофенни тутқаноқ ва диабетда буюриладиган дори воситалари бир вақтда қўлланганида, юқоридаги препаратларнинг таъсири кучайиши мумкин.
  • Кетопрофен ва қон ивишини олдини олиш ва даволаш учун буюриладиган варфарин каби дори воситалари (антикоагулянтлар), кортикостероидлар ва антитромбоцитар воситалар бир вақтда ишлатилганида қон кетишлар хавфи ошади.
  • Қон кетишларининг хавфи депрессияни даволаш учун (серотонинни қайта қамраб олинишини селектив ингибиторлари гуруҳига мансуб) дори воситаларини қабул қилаётган пациентларда ошади.
  • Агар кетопрофен билан бир вақтда юрак гликозидлари, литий препаратлари, циклоспорин ёки метотрексат қабул қилаётган бўлса, бу воситаларнинг чиқарилиши сусайиши, уларнинг зарарли самаралари эса кучайиши мумкин.
  • Ностероид ревматизмга қарши дори воситалар билан бир вақтда ишлатилганида мифепристоннинг таъсири пасайиши мумкин. Ностероид ревматизмга қарши дори воситаларини мифепристонни қўллагандан сўнг 8-12 кун давомида қўллаш мумкин эмас.

Махсус кўрсатмалар

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Агар Сиз даволаниш вақтида ҳомиладор бўлиб қолган бўлсангиз, шифокорингизга иложи борича тезроқ ташриф буюринг.

Ҳомиладорликнинг биринчи ва иккинчи уч ойликлар вақтида кетопрофенни, фақат она учун кутилаётган фойда, ҳомила учун бўлиши мумкин бўлган хавфдан устун бўлгандагина қўллаш керак.

Кетопрофенни ҳомиладорликнинг сўнгги уч ойлиги давомида қабул қилманг, чунки ностероид яллиғланишга қарши препаратлар болада ёки туғруқ вақтида жиддий асоратларни чақириши мумкин.

Агар Сиз бола эмизаётган бўлсангиз, Никапрофенни қабул қилманг.

Ҳар қандай дори воситасини қабул қилишдан олдин шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг

Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Жуда кам ҳолларда сезувчан шахсларда ностероид яллиғланишга қарши дорилари баъзан бош айланиши, уйқучанлик, ланжлик ва кўришнинг ноаниқлигини чақириши мумкин. Агар Сиз шу пациентлар гуруҳига мансуб бўлсангиз, даволаниш вақтида автомобиль ҳайдаманг ва механизмларни бошқарманг.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: ортиқча дозалар кўнгил айниши, қусиш, қориннинг юқори қисмида оғриқ (эпигастрал оғриқ), қон аралаш қусиш, қора аҳлат, онгни чалкашиши, нафасни сусайиши, тиришишлар, буйраклар фаолиятини бузилиши ва буйрак етишмовчилигини чақириши мумкин.

Даволаш: агар Сиз тасодифан Никапрофен капсулаларини керагидан ортиқ юқори дозасини қабул қилиб қўйсангиз, дарҳол шифокорингиз билан маслаҳатлашинг ёки яқиндаги касалхонанинг қабул бўлимига мурожаат қилинг. Уларга дорингизнинг ўрамини кўрсатинг.

Чиқарилиш шакли

Таъсири узайтирилган капсулалар 200 мг дан. 10 капсуладан 1, 2, 10 тадан контур уяли ўрамларда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250C юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: