Skip to main content

Неотон

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

НЕОТОН

NEOTON

 

Қайд этиш рақами:

Препаратнинг савдо номи:  Неотон

Таъсир қилувчи модда (ХПН): фосфокреатин

Дори шакли: инфузия учун эритма тайёрлаш учун кукун.

Таркиби:

Фаол модда: креатин фосфатнинг натрийли тузи – 1 г.

Таърифи: оқ кристалл кукун.

Фармакотерапевтик гуруҳи: юрак касалликларини даволаш учун бошқа препаратлар.

АТХ коди: С01ЕВ06

 

Фармакологик хусусиятлари

Неотон – миокард ва мушак тўқимасининг метаболизмини яхшиловчи препаратдир. Кимёвий тузилиши бўйича эндоген макроэргик фосфокреатинга ўхшаш. Ишемияга учраган кардиомиоцитлар ва миоцитларнинг сарколеммасини деструкция жараёнига тўсқинлик қилади, хужайра ичига энергия ташилишини таъминлайди. Микроциркуляцияни яхшилаши ҳисобига препарат некроз ва ишемия соҳасининг ўлчамларини камайтиради. Ишемияда ва постишемик реперфузияда антиаритмик самара кўрсатади, бу қоринчаларнинг эктопик фаоллигини камайиши ва Пуркинье толалари хужайраларининг физиологик фаолиятини сақланиши билан боғлиқ.

Фармакокинетикаси

Тақсимланиши: Вена ичига бир марталик инфузияда препаратнинг қон плазмасидаги максимал концентрацияси 1-3 минут ўтгач аниқланади. Препаратнинг энг кўп миқдори скелет мушакларида, миокардда ва мияда тўпланади. Жигар ва ўпка тўқимасида препаратни тўпланиши жуда оз.

Чиқарилиши: Тез фазадаги ярим чиқарилиш даври 30-35 минутни ташкил этади; секин фазадаги ярим чиқарилиш даври бир неча соатни ташкил этади. Буйраклар орқали чиқарилади.

 

Қўлланилиши

  • Қуйидагиларни мажмуавий даволашда қўлланади:
  • ўткир миокард инфаркти;
  • сурункали юрак етишмовчилиги;
  • интраоперацион миокард ишемияси;
  • қўл-оёқларнинг интраоперацион ишемияси;
  • ўткир инсульт;
  • спорт тиббиётида: жисмоний зўриқиш синдромини ривожланишини олдини олиш ва экстремал жисмоний юкламаларга мослашишини яхшилаш учун қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ўткир миокард инфарктида: 1-чи суткада венага 2-4 г оқим билан, кейинги 8-16 г ни
200 мл 5% глюкоза эритмасида инфузия усули билан томчилаб, 2 соат давомида юборилади. 2-чи суткада 2-4 г дан в/и томчилаб суткада 2 марта юборилади. Зарурати бўлганида препаратни 2 г дан суткада 2 марта инфузия курсини 6 кун давомида ўтказиш мумкин.

Сурункали юрак етишмовчилигида: 10-14 кун давомида 1-2 г дан суткада 2 марта в/и томчилаб юборилади.

Миокарднинг интраоперацион ишемиясида: Оддий кардиоплегик эритма таркибида 1 л да 3 г миқдорида юборилади. Неотон эритма таркибига бевосита ишлатишдан олдин аралаштирилади. Препаратнинг инфузия курсларини 2 г дан операциядан олдин 3-5 кун давомида кунига икки марта, шунингдек операциядан  сўнг 1-2 кун давомида ўтказиш тавсия этилади.

Оёқларнинг интраоперацион ишемияси ривожланиши эҳтимолида: операциягача препаратнинг 2-4 г в/и оқим билан, кейинги операция давомида ва реперфузия даврида 8-10 г ни 5% глюкоза эритмасида инфузия қилиш тавсия этилади,

 

Ножўя таъсирлари

Препаратга юқори сезувчанлик, артериал гипотензия (в/и тез юборилганида).

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Препаратга юқори сезувчанлик.
  • 18 ёшгача бўлган болалар.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Мажмуавий даволаш таркибида қўлланганида Неотон антиаритмик, антиангинал препаратлар, шунингдек миокарднинг инотроп фаолиятига ижобий таъсир кўрсатувчи препаратларнинг самарадорлигини ошишига ёрдам беради.

Махсус кўрсатмалар

Препаратни ишемиянинг биринчи белгилари намоён бўлган вақтдан бошлаб максимал қисқа муддатларда юбориш лозим.

Неотон юрак фаолиятининг бузилишларини шошилинч равишда тўғрилаш учун қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни хавфсизлиги ва самарадорлиги ҳақида маълумот йўқ. Шунга қарамасдан, фосфокреатинни ҳайвонларнинг репродуктив характеристикалари ва она қорнида ривожланишига токсик таъсир кўрсатмаслиги маълум. Агар она учун фойда ҳомила учун потенциал хавфдан юқори бўлса, препаратни ҳомиладорлик даврида қўллаш мумкин. Эмизиш даврида препаратни қўллаш зарурати бўлган ҳолда эмизишни тўхтатиш керак.

Болаларда қўлланиши

18 ёшдан кичик болаларда препаратни қўллаш тўғрисида маълумотлар йўқ.

Дозани ошириб юборилиши

Неотон препаратининг дозасини ошириб юборилиши тўғрисида ҳозирги вақтгача хабар берилмаган.

Чиқарилиш шакли

Неотон: инфузия учун эритма тайёрлаш учун 1 г кристалл оқ кукун нейтрал рангсиз шиша флаконда;

Эритувчи: 50 мл инъекция учун сув нейтрал рангсиз шиша флаконда;

1 ёки 4 флакон Неотон препарати 1 флакон эритувчи билан мажмуада, бир марталик тиббий томчилагич ва қўллаш учун йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган;

1 ёки 4 флакон Неотон препарати қўллаш учун йўриқномаси билан мажмуада картон қутига жойланган.

 

Сақлаш шароити

30оС дан паст ҳароратда сақлансин.

Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

Препарат учун – 3 йил, эритувчи учун – 5 йил.

Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецепти бўйича берилади.

Улашиш: