Skip to main content

Баралновган

Улашиш:
  Reading time 6 minutes

Қўллаш БўЙИЧА йўриқнома

БАРАЛНОВГАН

BARALNOVGANUM

 

Препаратнинг савдо номи: Баралновган

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): Метамизол натрий, питофенон гидрохлориди, фенпивериний бромиди.

Дори шакли: Инъекция учун эритма.

Таркиби:

фаол моддалар: Метамизол натрий – 500 мг, питофенон гидрохлориди – 2 мг, фенпивериний бромиди – 0,02 мг.

ёрдамчи моддалар: 1 мл гача инъекция учун сув.

Таърифи: Тиниқ, рангсиз ёки сарғиш суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Спазмолитик восита.

 Фармакологик хусусиятлари

Мажмуавий препарат, унинг таркибига: метамизол натрий, (анальгин), питофенон гидрохлориди ва фенпивериний бромиди киради.

Метамизол натрий пиразолон ҳосиласи, нонаркотик анальгетик. Простагландинлар синтезини сусайтириши билан боғлиқ оғриқ қолдирувчи, иситмани туширувчи ва кучсиз яллиғланишга қарши таъсирларга эга.

Питофенон гидрохлориди папаверин туридаги миотроп спазмолитик воситаси бўлиб, тўғридан-тўғри ички аъзоларнинг силлиқ мушакларига миотроп таъсир кўрсатади ва унинг бўшашишини чақиради.

6-yillik-qizil-jenshen

Фенпивериний бромиди М-холинблокловчи восита бўлиб, М-холиноблокловчи таъсири ҳисобига силлиқ мушакларга қўшимча бўшаштирувчи таъсир кўрсатади.

Препаратнинг уччала компонентларини бирга қўллаш уларнинг ўзаро таъсирини кучайишига олиб келади, бунинг оқибатида оғриқларнинг енгиллашиши, силлиқ мушакларнинг бўшашиши ва тана ҳароратининг пасайиши кузатилади.

Қўлланилиши

Ички аъзоларнинг силлиқ мушакларининг спазмларидаги оғриқ синдроми, шу жумладан: жигар, буйрак санчиқлари, ўт йўлларининг дискинезияси, альгодисменорея.

Невралгия, артральгия, ишиалгия, миалгияларни қисқа муддатли симптоматик даволаш.

Жарроҳлик ва диагностик аралашувларидан кейинги оғриқларни камайтириш учун ёрдамчи восита сифатида қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат вена ичига (жуда секин!) ёки мушак ичига юборилади.

Катталар ва 15 ёшдан ошган ўсмирлар учун бир марталик доза 2-5 мл ни, суткалик доза – 10 мл гача ни ташкил қилади.

Болалар ва чақалоқлар учун суткалик доза тана вазнини ҳисоби билан белгиланади.

Вена ичига юбориш:

3-11 ойлик, тана вазни 5-8 кг бўлган эмизикли чақалоқларга қўлланилмайди;

1-2 ёшли, тана вазни 9-15 кг бўлган болаларга – 0,1-0,2 мл;

3-4 ёшли, тана вазни 16-23 кг бўлган болаларга – 0,2-0,3 мл;

5-7 ёшли, тана вазни 24-30 кг бўлган болаларга – 0,3-0,4 мл;

8-12 ёшли, тана вазни 31-45 кг бўлган болаларга – 0,5-0,6 мл;

12-15 ёшли, тана вазни 46-53 кг бўлган болаларга – 0,8-1,0 мл.

Мушак ичига юбориш:

3-11 ойлик, тана вазни 5-8 кг бўлган чақалоқларга – 0,1-0,2 мл;

1-2 ёшли, 9-15 кг бўлган болаларга – 0,2-0,3 мл;

3-4 ёшли, 16-23 кг бўлган болаларга – 0,3-0,4 мл;

5-7 ёшли, 24-30 кг бўлган болаларга – 0,4-0,5 мл;

8-12 ёшли, 31-45 кг бўлган болаларга – 0,6-0,7 мл;

12-15 ёшли, 46-53 кг бўлган болаларга – 0,8-1,0 мл.

Вена ичига аста-секин минутига 1 мл тезликда, артериал босимни, юрак қисқаришлари ва нафас олишлар сонини назорати остида юборилади.

Бемор бунда ётган ҳолатда бўлиши керак.

Ножўя таъсирлари

Препарат терапевтик дозаларда яхши ўзлаштирилади. Баъзида аллергик реакциялар: тери тошмаси, Квинке шиши, жуда кам ҳолларда – анафилактик шок бўлиши мумкин. Бош айланиши, тахикардия, артериал босимнинг пасайиши кузатилиши мумкин. Якка ҳолларда – бош оғриғи, оғизни қуриши, эпигастрал соҳада ачишиш кузатилади. Препарат узоқ вақт қўлланганида суяк кўмигининг шикастланиши (агранулоцитоз, лейкопения, тромбоцитопения) пайдо бўлиши мумкин. Пациентнинг бронхоспазмга мойиллиги бўлганида препарат хуружни қўзғатиши мумкин.

Жуда кам ҳолларда: тер ажралиб чиқишини камайиши, аккомодация фалажи, сийишни қийинлашиши, хавфли эксудатив эритема, (Стивенс-Джонсон синдроми), токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми) кузатилади.

Маҳаллий реакциялар: мушак ичига юборилганда юбориш жойида инфильтрат пайдо бўлиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Пиразолон ҳосилаларига ва препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик; стабил ва ностабил стенокардия, декомпенсация босқичидаги сурункали юрак етишмовчилиги, буйрак ёки  жигар фаолиятининг яққол бузилишлари; глюкоза-6-фосфатдегидрогенеза танқислиги; глаукома, простата безининг гиперплазияси, меъда-ичак йўлларининг обструкцияси; мегаколон, қон тизими касалликлари, коллаптоид ҳолатлар; ҳомиладорлик (биринчи 3 ойлиги ва охирги 6 ҳафта); лактация даври, эрта болалик ёши (1 ёшгача ёки тана вазни 9 кг дан кам бўлганларга вена ичига, 3 ойликгача ёки тана вазни 5 кг дан кам бўлганларга мушак ичига юбориш) да қўллаш мумкин эмас.

 

Махсус кўрсатмалар

Жигар ва/ёки буйрак фаолиятининг бузилишлари, гипотонияга, бронхоспазмга мойиллиги, нонаркотик анальгетикларга ёки ностероид яллиғланишга қарши воситаларига юқори сезувчанлиги бўлган беморларга препаратни эҳтиёткорлик билан ва шифокор кузатуви остида қўллаш лозим. Препарат билан даволаниш даврида алкогол қабул қилиш мумкин эмас.

2 мл ва ундан кўп эритмани юборишда ўта эҳтиёткорлик (артериал босимни кескин тушиб кетиши хавфи) талаб қилинади. Препаратнинг юқори дозалари қўлланилганида ёки у узоқ вақт қўлланилганида қон манзарасини ва жигар ҳолатини назорат қилиш керак. Препаратни болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларга фақат шифокор кўрсатмасига мувофиқ қўллаш лозим. Метамизол метаболитлари сийдикни қизил рангга бўяши мумкин.

Транспорт воситаларини бошқариш ва бошқа тезкор жисмоний ва руҳий реакцияларини талаб этадиган потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланиш тавсия қилинмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препаратни бошқа нонаркотик анальгетиклар билан бир вақтда қўллаш, ўзаро токсик самараларни кучайишига олиб келиши мумкин. Трициклик антидепрессантлар, ичга қабул учун ҳомиладорликка қарши препаратлар, аллопуринол метамизол натрийнинг жигардаги метаболизмини бузади ва унинг токсиклигини оширади.

Метамизол натрийнинг таъсирини барбитуратлар, фенилбутазон ва бошқа жигар микросомал ферментларининг индукторлари сусайтиради. Препарат ва циклоспорин бир вақтда қўлланганида циклоспориннинг қондаги даражаси пасаяди. Седатив воситалар ва транквилизаторлар препаратнинг оғриқ қолдирувчи самарасини кучайтиради. Препаратни хлорпромазин ва фенотиазин ҳосилалари билан бирга қўллаш оғир гипертермия чақириши мумкин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: қусиш, кўнгил айниши, оғизни қуриши, уйқучанлик, онгнинг чалкашиши, эпигастрал соҳада оғриқ, артериал гипотония, жигар ва буйрак фаолиятининг бузилиши, тиришишлар бўлиши мумкин.

Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир буюриш, симптоматик даволаш.

Чиқарилиш шакли

Инъекция учун эритма 5 мл дан ампулаларда.

 Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналарда бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: