Skip to main content

Некст

Улашиш:
  Reading time 9 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

НЕКСТ®

NEXT

Препаратнинг савдо номи: Некст®

Таъсир этувчи модда (ХПН): ибупрофен+парацетамол&

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: ибупрофен 400 мг, парацетамол 200 мг.

ёрдамчи моддалар:

ядроси: кальций гидрофосфати (Фуджикалин) – 80,0 мг, микрокристалл целлюлоза – 64,5 мг, натрий кроскармеллоза – 24,3 мг, гипролоза (гидроксипропилцеллюлоза (Клуцел EF)) – 19,3 мг, тальк – 12,1 мг, магний стеарати – 7,3 мг, коллоид кремний диоксиди (аэросил) – 2,5 мг.

Қобиғи: ОПАДРАЙ 20А250004 ҚИЗИЛ (OPADRY 20A250004 RED) (гипромеллоза (гидроксипропилметилцеллюлоза) – 13,1 мг, гипролоза (гидроксипропилцеллюлоза) – 8,1 мг, тальк – 6,4 мг, титан диоксиди – 2,5 мг, пунц бўёвчиси (Понсо 4R) (Е124) – 0,9 мг, сариқ шафақ бўёвчиси (Е110) – 0,5 мг) – 31,5 мг, ОПДРАЙ II 85F19250 ТИНИҚ (OPADRY II 85F19250 CLEAR) (макрогол (полиэтиленгликоль) – 1,3 мг, поливинил спирти – 4,4 мг, полисорбат 80 – 0,3 мг, тальк – 2,5 мг) – 8,5 мг.

Таърифи: овал шаклли, икки томонлама қавариқ, рискали, қизил рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар, кўндаланг кесимида ядроси оқ ёки деярли оқ рангли.

Фармакотерапевтик гуруҳи: мажмуавий оғриқ қолдирувчи восита (НЯҚП+нонаркотик оғриқ қолдирувчи восита).

АТХ коди: М01АЕ51.

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Мажмуавий препаратдир, оғриқ қолдирувчи, яллиғланишга қарши ва иситмани туширувчи таъсир кўрсатади.

Парацетамол – нонаркотик оғриқ қолдирувчи восита, марказий нерв тизимида циклооксигеназани блоклаши ва оғриқ ва терморегуляция марказига таъсири билан боғлиқ иситмани туширувчи ва оғриқ қолдирувчи таъсир кўрсатади.

Ибупрофен – ностероид яллиғланишга қарши восита, простагландинлар синтезини бошқарувчи циклооксигеназанинг фаоллигини носелектив сусайтириш билан боғлиқ бўлган оғриқ қолдирувчи, яллиғланишга қарши ва иситмани туширувчи таъсир кўрсатади.

Препаратнинг компонентлари оғриқ синдромини шаклланишининг ҳам марказий, ҳам периферик механизмларига таъсир кўрсатади. Иккала компонентларнинг йўналтирилган, бир-бирини тўдирувчи таъсири тезкор терапевтик самара ва яққол оғриқ қолдирувчи таъсир кўрсатади.

Фармакокинетикаси

Парацетамол

Сўрилиши – юқори, максимал концентрацияси (Сmax) 5-20 мкг/мл ни, максимал концентрацияга эришиш вақти (Тсmax) – 0,5-2 соатни; плазма оқсиллари билан боғланиши – 15% ни ташкил қилади. Гематоэнцефалик тўсиқ орқали киради. Ҳам фаол, ҳам фаол бўлмаган метаболитларини ҳосил қилиб, жигарда метаболизмга учрайди.

Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) – 1-4 соат. Метаболитлари – глюкуронидлар ва сульфатлар кўринишида, 3% – ўзгармаган кўринишда асосан буйраклар орқали чиқарилади.

Ибупрофен

Меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади. Максимал концентрацияга эришиш вақти (Тmax) оч қоринга қабул қилинганда – 45 минут, овқатдан кейин қабул қилинганда – 1,5-2,5 соатни ташкил қилади. Плазма оқсиллари билан боғланиши – 90%. Препаратнинг синовиал суюқликдаги концентрацияси плазмадагидан юқори.

Жигарда тизимолди ва тизимдан кейинги метаболизмга учрайди.

Икки фазали чиқарилиш кинетикасига эга, Т1/2 – 2-2,5 соатга тенг. Буйраклар орқали (1% дан камроқ ўзгармаган кўринишда) ва камроқ даражада – сафро билан чиқарилади.

Қўлланилиши

  • бош оғриғи (шу жумладан мигрень);
  • тиш оғриғи;
  • альгодисменорея (оғриқли ҳайз);
  • невралгия;
  • миалгия;
  • белда оғриқ;
  • бўғимда оғриқ, таянч-ҳаракат аппаратининг яллиғланиш ва дегенаратив касалликлардаги оғриқ синдроми;
  • лат ейиш, чўзилиш, чиқишлар, синишлардаги оғриқлар;
  • жароҳатдан кейинги ва операциядан кейинги оғриқ синдроми;
  • иситмалаш ҳолатлари (шу жумладан грипп ва шамоллаш касалликлари) да қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Овқатдан кейин ичга қабул қилинади.

Катталарга: 1 таблеткадан суткада 3 марта. Максимал суткалик дозаси – 3 таблетка.

12 ёшдан ошган (тана вазни 40 кг дан юқори) болаларга: 1 таблеткадан суткада 2 марта.

Даволаш давомийлиги иситма туширувчи восита сифатида 3 кун ва оғриқ қолдирувчи восита сифатида 5 кундан ошмаслиги керак. Препарат билан даволашни фақат шифокор билан маслаҳатлашгандан кейин давом эттириш мумкин.

Ножўя таъсирлари

Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, уйқуни бузилиши, хавотирлик, депрессия.

Юрак-қон томир тизими томонидан: тахикардия, артериал босимни ошиши, юрак етишмовчилиги.

Нафас тизими томонидан: ҳансираш, бронхоспазм.

Меъда-ичак йўллари томонидан: абдоминал оғриқлар, кўнгил айниши, қусиш, жиғилдон қайнаши, иштаҳани пасайиши, диарея ёки қабзият, метеоризм, милклар шиллиқ қаватида яра пайдо бўлиши, афтоз стоматит, панкреатит.

Сезги аъзолари: эшитишни бузилиши, қулоқларда шанғиллаш ёки шовқин, кўришни бузилиши, кўришни ноаниқлиги ёки диплопия, кўзларни қуриши ва таъсирланиши.

Сийдик айириш тизими томонидан: ўткир буйрак етишмовчилиги, нефротик синдром, полиурия, цистит.

Аллергик реакциялар: тери тошмаси, тери қичишиши, аллергик ринит, ангионевротик шиш, кўп шаклли экссудатив эритема (шу жумладан Стивенс-Джонсон синдроми), токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми).

Қон яратиш аъзолари томонидан: анемия, тромбоцитопения, тромбоцитопеник пурпура, агранулоцитоз, лейкопения, эозинофилия.

Юқори дозаларда узоқ вақт қўллаганда – гепатотоксик ва нефротоксик (гепатит, интерстициал нефрит ва папилляр некроз) таъсир; гемолитик анемия, апластик анемия, метгемоглобинемия, панцитопения.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;
  • меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланишлари (зўрайиш босқичи), меъда-ичакдан қон кетиши;
  • оғир даражадаги жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги;
  • қон ивишини бузилишлари (гемофилия, қон кетиши вақтини узайиши, қон кетишларга мойиллик, геморратик диатез);
  • бронхиал астма, бурун ва буруннинг ёндош бўшлиқларини қайталанувчи полипози ва ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситаларни тўлиқ ёки нотўлиқ бирга кечиши, шу жумладан анамнезда;
  • аортокоронар шунтлаш операциясидан кейинги ҳолат;
  • тасдиқланган гиперкалиемия;
  • глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги;
  • ҳомиладорлик (III уч ойлик);
  • 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан

Сурункали юрак етишмовчилиги; вирусли гепатит, жигарни алкоголли шикастланиши, ўртача ва енгил оғриқ даражадаги жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги, хавфсиз гипербилирубинемиялар (Жильбер, Дубин-Джонсно ва Ротор синдромлари), портал гипертензия билан кечувчи жигар циррози, нефротик синдром; қандли диабет, периферик артериялар касалликлари, меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги (анамнезида); гастрит, колит; бронхиал астма, бронхоспазм; кексалар; ҳомиладорлик (I ва II уч ойликлари – фақат потенциал фойда бўлиши мумкин бўлган хавфдан устун бўлган ҳоллардагина шифокор кўрсатмаса бўйича қўллаш мумкин), лактация даври (эмизиш даврида препаратни қўллаш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш керак).

Дориларнинг ўзаро таъсири

Жигарда микросомал оксидланиш индукторлари (фенитоин, этанол, барбитуратлар, флумецинол, рифампицин, фенилбутазон, трициклик антидепрессантлар) гидрокси гуруҳи қўшилган метаболитларини ишлаб чиқарилишини оширади, бу дозани ошириб юборилганда оғир интоксикация ривожланишини эҳтимоли билан боғлиқ.

Микросомал оксидланиш ингибиторлари (шу жумладан циметидин) гепатотоксик таъсир хавфини камайтиради.

Миелотоксик дори воситалари препаратнинг гепатотоксик кўринишларини кучайтиради.

Ибупрофенни этанол, глюкокортикостероидлар билан бирга қўллаганда меъда-ичак йўлларини эрозив-ярали шикастланиши хавфини оширади.

Парацетамолни этанол билан бир вақтда қўллаганда ўткир панкреатит ривожланиши хавфини оширади.

Парацетамол ва ибупрофен билвосита таъсирга эга антикоагулянтларнинг таъсирини кучайтиради ва урикозурик препаратларнинг самарадорлигини камайтиради.

Барбитуратларни узоқ вақт қўллаш парацетамолнинг самарадорлигини камайтиради.

Дифлунисал парацетамолнинг плазмадаги концентрациясини 50% га оширади, бу гепатотоксиклик ривожланиши хавфини оширади.

Ибупрофен қон томирларни кенгайтирувчи воситаларнинг гипотензив, фуросемид ва гидрохортиазиднинг натрийуретик ва диуретик фаоллигини камайтиради.

Антацидлар ва колестирамин ибупрофенни сўрилишини камайтиради.

Ибупрофен перорал гипогликемик воситалар ва инсулиннинг самарасини кучайтиради.

Ибупрофен қонда дигоксин, литий препаратлари ва метотрексатнинг концентрациясини оширади.

Ибупрофен ацетилсалицил кислотаси билан бир вақтда буюрилганда унинг яллиғланишга қарши ва антиагрегант таъсирини камайтиради.

Цефамандол, цефаперазон, цефотетан, вальпроат кислотаси, пликамицин гипопротромбинемия ривожланиши тез-тезлигини оширади.

Махсус кўрсатмалар

Препаратни парацетамол ва/ёки ностероид яллиғланишга қарши воситалар билан бир вақтда қўллашдан сақланиш керак.

Препаратни 5-7 кундан ортиқ қўлланганда периферик қон кўрсаткичлари ва жигарнинг функционал ҳолатини назорат қилиш керак.

Парацетамол қон плазмасида глюкоза ва сийдик кислотаси даражасини аниқлашнинг лаборатор текширувлари натижасини оғишига олиб келади.

НЯҚП-гастропатия симптомлари пайдо бўлганида эзофагогастродуоденоскопия, гемоглобин ва гематокритни аниқлаш билан қон таҳлили, ахлатни яширин қонга текширишни ўз ичига олувчи синчков назоратни амалга ошириш керак.

17-кетостероидларни аниқлаш зарурати бўлганида текширувдан 48 соат олдин препаратни бекор қилиш керак.

Препаратни қабул қилиш фонида пациентлар юқори диққатни, тезкор руҳий ва ҳаракат реакцияларини талаб этувчи барча фаолият турларидан сақланишлари керак.

Даволаш даврида алкоголь сақловчи ичимликларни истеъмол қилиш тавсия этилмайди.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Препаратни ҳомиладорликнинг I ва II уч ойликларида қўллаш зарурати бўлганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак – фақат потенциал фойда бўлиши мумкин бўлган хавфдан устун бўлган ҳоллардагина шифокор кўрсатмаса бўйича қўллаш мумкин. Препаратни ҳомиладорликнинг III уч ойлигида қўллаш мумкин эмас.

Эмизиш даврида препаратни қўллаш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: қоринда оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, қўзғалиш ёки тормозланиш, уйқучанлик, онгни чалкашиши, тахикардия, аритмия, ўткир буйрак етишмовчилиги, метаболик ацидоз, сийишни тезлашиши, гипертермия, бош оғриғи, тремор ёки мушак тортишишлари; “жигар” трансаминазаларининг фаоллигини ошиши, протромбин вақтини узайиши. Дозани ошириб юборилишига гумон қилинганда дарҳол шифокорга мурожаат этиш керак.

Даволаш: меъдани ювиш, кейинчалик фаоллаштирилган кўмирни буюриш; ишқорий суюқликларни қабул қилиш, жадаллаштирилган диурез, симптоматик даволаш.

Чиқарилиш шакли

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар 400 мг+200 мг.

6, 10 ёки 12 таблеткадан контур уяли ўрамда.

1 ёки 2 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

Сақлаш шароити

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: