Skip to main content

Нейрокс

Улашиш:
  Reading time 10 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

НЕЙРОКС

NEYROKS

 

Препаратнинг савдо номи: Нейрокс

Таъсир қилувчи модда: (ХПН): этилметилгидроксипиридин сукцинати

Дори шакли: вена ичига ва мушак ичига юбориш учун эритма

Таркиби:

1 ампула (2 мл) фаол модда сифатида 100 мг этилметилгидроксипиридин сукцинати сақлайди.

1 ампула (5 мл) фаол модда сифатида 250 мг этилметилгидроксипиридин сукцинати сақлайди.

1 ампула (10 мл) фаол модда сифатида 500 мг этилметилгидроксипиридин сукцинати сақлайди.

1 ампула (20 мл) фаол модда сифатида 1000 мг этилметилгидроксипиридин сукцинати сақлайди.

ёрдамчи моддалар: натрий дисульфити, инъекция учун сув.

Фармакотерапевтик гуруҳи: антиоксидант восита.

АТХ коди: N07XX

6-yillik-qizil-jenshen

 

Фармакологик хусусиятлари

Этилметилгидроксипиридин сукцинати (ЭМГПС) эркин радикал жараёнларнинг ингибитори, антигипоксик, стресспротектив, ноотроп, тиришишга қарши ва анксиолитик таъсирга эга бўлган мембранопротекторидир. 3-оксипиридинлар синфига киради. Таъсир механизми антиоксидант ва мембранопротектор хусусиятлари билан боғлиқ. Липидларнинг перекисли оксидланишини бостиради, супероксидазанинг фаоллигини оширади, липид-оқсил нисбатини оширади, ҳужайралар мембраналарининг структураси ва функциясини яхшилайди. Мембранага боғланган ферментлар, рецептор комплексларнинг фаоллигини модуллайди, бу уларни лигандлар билан боғланишига, биомембраналарнинг структур-функционал шаклланганлигини сақланишига, нейромедиаторларининг ташилишига ва синаптик ўтказилишини яхшиланишга ёрдам беради. Бош мияда дофаминнинг концентрациясини оширади. Аэроб гликолизнинг компенсатор фаоллигини кучайтиради ва Кребс циклида гипоксия шароитларида аденозинтрифосфор кислотаси ва креатинфосфатни ошиши билан оксидланиш жараёнларининг сусайиши даражасини пасайтиради, митохондрийларнинг энергияни синтезловчи фаолиятини фаоллаштиради. Патологик ҳолатларда (шок, гипоксия ва ишемия, мия қон айланишининг бузилишлари, этанол ва антипсихотик дори воситалари билан интоксикация) организмнинг турли шикастловчи омилларнинг таъсирига чидамлилигини оширади. Бош мияни қон билан таъминланишини ва метаболизмини, микроциркуляцияни ва қоннинг реологик, хусусиятларини яхшилайди, тромбоцитлар агрегациясини камайтиради. Қон ҳужайраларининг (эритроцитлар ва тромбоцитлар) мембраналрини барқарорлаштиради, гемолиз ривожланиши эҳтимолини пасайтиради. Гиполипидемик таъсирга эга, умумий холестерин ва паст зичликдаги липопротеинлар миқдорини камайтиради.

Ишемияга учраган миокардда метаболик жараёнларни нормаллаштиради, некроз зонасини камайтиради, миокарднинг электрик фаоллиги ва қисқарувчанлигини тиклайди ва/ёки яхшилайди, шунингдек ишемия зонасида коронар оқимини оширади, нитропрепаратларнинг антиангинал фаоллигини оширади, ўткир коронар етишмовчилигида реперфузион синдромининг оқибатларини камайтиради.

Стрессопретектор таъсири стрессдан кейинги ҳатти-ҳаракатни, соматовегатив бузилишларни “уйқу-тетиклик” циклларини, ўрганиш жараёнлари ва хотирани тикланиши, бош миянинг турли структураларида дистрофик ўзгаришларни камайиши билан намоён бўлади.

Этилметилгидроксипиридин сукцинати абстинент синдромида яққол антитоксик таъсирга эга, ўткир алкоголли интоксикациянинг неврологик ва нейротоксик кўринишларини бартараф қилади, ҳатти-ҳаракат ва когнитив бузилишларни тузатади. Этилметилгидроксипиридин сукцинати таъсири остида транквилизияловчи, нейролептик, антидепрессив, уйқу ва тиришишга қарши воситаларнинг таъсири кучаяди, бу уларнинг дозасини ва ножўя самараларини камайтириш имкониятини беради.

 

Фармакокинетикаси

Мушак ичига юборилганидан кейин қон плазмасида препарат 4 соат давомида аниқланади. Мушак ичига юборилганида максимал концентрацияга эришиш вақти – 0,3-0,58 соат. Мушак ичига 400-500 мг дозада юборилганида максимал концентрацияси
2,5-4 мкг/мл. Этилметилгидроксипиридин сукцинати қон ҳавзасидан тез аъзолар ва тўқималарга ўтади ва организмдан тез чиқарилади. Мушак ичига юборилганида препаратни организмда тутиб турилишини ўртача вақти – 0,7-1,3 соат. Глюкуронланиш йўли билан метаболланади. Сийдик билан тез асосан метаболитлари кўринишида (12 соат ичида 50%) ва озгина миқдори – ўзгармаган ҳолда (12 соат ичида 0,3%) чиқарилади. Препарат қабул қилинганидан кейинги биринчи 4 соат давомида энг жадал чиқарилади. Сийдик билан ўзгармаган препарат ва метаболитларини чиқарилишининг кўрсаткичларида аҳамиятли шахсий ўзгаришларга эга.

Қўлланилиши

  • мия қон айланишини ўткир бузилишлари (мажмуавий даволаш таркибида);
  • бош-мия жароҳати, бош-мия жароҳатларининг оқибатлари;
  • дисциркулятор энцефалопатия;
  • вегетатив (нейроциркулятор) дистония синдроми;
  • атеросклеротик генезли енгил когнитив бузилишлар;
  • невротик ва неврозсимон ҳолатлардаги хавотирлик ҳолатлари;
  • ўткир миокард инфаркти (биринчи суткалардан бошлаб) комплекс даволаш таркибида;
  • турли босқичлардаги очиқ бурчакли глукома, комплекс даволаш таркибида;
  • алкоголизмдаги неврозсимон ва вегетатив–томирли бузилишларни устунлиги билан кечувчи абстинент синдроми;
  • антипсихотик дори воситалари билан ўткир интоксикация.

Қўллаш усули ва дозалари

Мушак ичига (м/и) ёки вена ичига (в/и) (оқим билан ёки томчилаб) юборилади. Инфузион юбориш усулида препаратни натрий хлоридининг 0,9% эритмасида суюлтириш керак.

Нейрокс оқим билан аста-секин 5-7 минут давомида, томчилаб – минутига 40-60 томчи тезлик билан юборилади. Максимал суткалик доза 1200 мг дан ошмаслиги керак.

Мияда қон айланишини ўткир бузилишларида Нейрокс мажмуавий даволашда биринчи 10-14 кунлари вена ичига томчилаб 200-500 мг дан суткада 2-4 марта, сўнгра – 2 ҳафта давомида мушак ичига 200-250 мг дан суткада 2-3 марта юборилади.

Бош-мия жароҳати, бош-мия жароҳатларининг оқибатларида Нейрокс 10-15 кун давомида в/и томчилаб 200-500 мг дозада суткада 2-4 марта қўлланади.

Декомпенсация босқичидаги дисциркулятор энцефалопатияда Нейроксни в/и оқим билан ёки томчилаб 200-500 мг дозада суткада 1-2 марта 14 кун давомида буюриш керак. Сўнгра – кейинги 2 ҳафта давомида м/и суткада 100-250 мг дан юборилади.

Дисциркулятор энцефалопатияни курсли профилактикаси учун Нейрокс 10-14 кун давомида м/и 200-250 мг дозада суткада 2 марта юборилади.

Нейроциркулятор дистонияда, невротик ва неврозсимон ҳолатларда препарат 14 кун давомида м/и суткада 50-400 мг дан юборилади.

Кекса ёшдаги беморлардаги енгил когнитив бузилишларда ва хавотирли бузилишларда препарат 14-30 кун давомида м/и суткада 100-300 мг ли суткалик дозада қўлланади.

Ўткир миокард инфарктида комплекс даволаш таркибида Нейрокс в/и ёки м/и 14 сутка давомида миокард инфарктини анъанавий даволаш (нитратлар, бета-адреноблокаторлар, ангиотензинга айлантирувчи фермент (ААФ) ингибиторлари, тромболитиклар, антикоагулятлар ва антиагрегант воситалар, шунингдек кўрсатмалар бўйича симптоматик воситаларни ўз ичига олувчи даволаш) фонида юборилади.

Биринчи 5 сутка давомида Нейрокс вена ичига юборилади, кейинги 9 сутка давомида препарат мушак ичига юборилиши мумкин.

Препаратни вена ичига юборишни томчилаб инфузия йўли билан (аста-секин) 30-90 минут давомида (0,9% ли натрий хлориди эритмаси ёки 5% ли декстроза (глюкоза) эритмасининг 100-150 мл да) ўтказилади, зарурат туғилганида препаратни камида 5 минут давомийликдаги оқим билан аста-секин юбориш мумкин.

Препаратни юборишни ҳар 8 соатдан сўнг суткада 3 марта (в/и ёки м/и) амалга оширилади. Суткалик терапевтик доза суткада тана вазнига 6-9 мг/кг ни, 1 марталик доза – тана вазнига 2-3 мг/кг ни ташкил қилади. Максимал суткалик доза 800 мг дан, бир марталик эса – 250 мг дан ошмаслиги керак.

Турли босқичдаги очиқ бурчакли глаукомада комплекс даволаш таркибида Нейрокс 14 кун давомида м/и суткада 100-300 мг дан суткада 1-3 марта юборилади.

Алкоголли абстинент синдромида Нейрокс 5-7 кун давомида м/и ёки в/и томчилаб 200-500 мг дозада суткада 2-3 марта юборилади.

Антипсихотик дори воситалари билан ўткир интоксикацияда препарат 7-14 кун давомида в/и суткада 200-500 мг дозада юборилади.

Ножўя таъсирлари

Парентерал юборилганида (айниқса вена ичига оқим билан): оғизни қуриши, “металл” таъми, бутун тана бўйлаб “оқиб келаётган иссиқ” ҳисси, томоқни қирилиши ва кўкрак қафасида дискомфорт, ҳавони етишмаслиги туйғуси (одатда ҳаддан ташқари тез юбориш тезлиги билан боғлиқ бўлиб, қисқа муддатли характерга эгадир).

Узоқ муддат қўлланганида – кўнгил айниши, метеоризм, уйқуни бузилиши (уйқучанлик ёки уйқуга кетишни бузилиши).

Аллергик реакциялар.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • препарат ёки унинг компонентларига юқори шахсий сезувчанлик;
  • ўткир буйрак етишмовчилиги;
  • ўткир жигар етишмовчилиги;
  • ҳомиладорлик;
  • эмизиш;
  • болаларда қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан: анамнезидаги аллергик касалликлар ва реакциялар, шу жумладан сульфитларга юқори сезувчанликда.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бензодиазепин анксиолитиклари, тутқаноққа қарши (карбамазепин), паркинсонизмга қарши (леводопа) дори воситаларининг, нитратларнинг таъсирини кучайтиради. Этанолнинг токсик самараларини камайтиради.

Махсус кўрсатмалар

Даволаш даврида автотранспортни ҳайдашда ва диққатни юқори жамлашни ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: уйқуни бузилиши (уйқусизлик, айрим ҳолларда – уйқучанлик); вена ичига юборилганида – аҳамиятсиз ва қисқа муддатли (1,5-2 соатгача) қон босимини ошиши.

Даволаш: одатда даволаш талаб қилинмайди – симптомлар бир сутка давомида мустақил йўқолади. Уйқусизликнинг оғир ҳолларида –нитразепам 10 мг, оксазепам 10 мг ёки диазепам 5 мг. Артериал босим ҳаддан зиёд ошганида – артериал босимни назорати остида гипотензив дори воситалари.

Чиқарилиш шакли

Вена ичига ва мушак ичига юбориш учун эритма 50 мг/мл.

2 мл дан синдириш учун рангли халқаси ёки рангли нуқтаси ва чизиқчаси бўлган ёруғликдан ҳимояланган шиша ампулада. Ампулага қўшимча равишда бир, икки ёки учта рангли халқа ва/ёки икки ўлчамли штрих-код, ва/ёки ҳарф-рақамли кодировка туширилади ёки қўшимча рангли халқасиз, икки ўлчамли штрих-кодсиз, ҳарф-рақамли кодировкасиз бўлади. 5 ампула дан контур уяли ўрамда.

1, 2, 4 ёки 10 контур уяли ўрамдан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

5 мл дан синдириш учун рангли халқаси ёки рангли нуқтаси ва чизиқчаси бўлган ёруғликдан ҳимояланган шиша ампулада. Ампулага қўшимча равишда бир, икки ёки учта рангли халқа ва/ёки икки ўлчамли штрих-код, ва/ёки ҳарф-рақамли кодировка туширилади ёки қўшимча рангли халқасиз, икки ўлчамли штрих-кодсиз, ҳарф-рақамли кодировкасиз бўлади. 5 ампула дан контур уяли ўрамда.

1, 2, 4 контур уяли ўрамдан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

10 мл ёки 20 мл дан синдириш учун рангли халқаси ёки рангли нуқтаси ва чизиқчаси бўлган ёруғликдан ҳимояланган шиша ампулада. Ампулага қўшимча равишда бир, икки ёки учта рангли халқа ва/ёки икки ўлчамли штрих-код, ва/ёки ҳарф-рақамли кодировка туширилади ёки қўшимча рангли халқасиз, икки ўлчамли штрих-кодсиз, ҳарф-рақамли кодировкасиз бўлади. 1 ампула дан контур уяли ўрамда.

1 контур уяли ўрамдан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан химояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: