Skip to main content

Небидо

Улашиш:
  Reading time 18 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

НЕБИДО®

NEBIDO

Препаратнинг савдо номи: Небидо®

Таъсир этувчи модда (ХПН): тестостерон

Дори шакли: мушак ичига юбориш учун эритма 250 мг/мл.

Таркиби:

1 ампула ёки флакон (4 мл эритма) қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: тестостерон ундеканоати – 1000,0 мг;

ёрдамчи моддалар: бензилбензоат, тозаланган канакунжут мойи.

Таърифи: тиниқ, кўринарли заррачаларсиз эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Жинсий гормонлар ва жинсий тизимнинг модуляторлари. Андрогенлар.

АТХ коди: G03BA03

 

Фармакологик хусусиятлари

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакодинамикаси

Тестостерон ундеканоати табиий андроген тестостероннинг эфири ҳисобланади. Препаратнинг фаол шакли – тестостерон, ён занжирни парчаланиши натижасида ҳосил бўлади.

Тестостерон эркак организмидаги асосий андроген бўлиб, асосан моякларда ва, камроқ даражада, буйрак усти безларининг пўстлоғида синтезланади.

Тестостерон она қорнидаги ҳомилани ривожланиш вақтида, эрта болаликда, шунингдек жинсий етилиш даврида, эркак хусусиятларни кейинчалик эса эркак фенотипи ва андрогенга боғлиқ фаолиятларни (масалан, сперматогенез, жинсий безлар) шаклланишига жавобгардир. Тестостерон секрециясини етишмовчилиги эркак гипогонадизмига олиб келади, у зардобда тестостероннинг паст концентрациялари билан ифодаланади. Эркак гипогонадизми билан боғлиқ бўлган симптомларга, эректил дисфункция, жинсий майлни пасайиши, толиқиш, депрессив кайфият, иккиламчи жинсий белгиларнинг йўқлиги, етилмаганлиги ёки регресси, шунингдек остеопорозни юқори хавфи киради. Экзоген андрогенлар эндоген тестостероннинг етишмаган миқдорини ошириш ва гипогонадизм симптомларини камайтириш мақсадида буюрилади.

Тестостероннинг таъсири нишон-аъзога қараб, асосан, андроген (масалан, простата бези, уруғ пуфаклари, моякларнинг қўшимчалари) ёки оқсил-анаболик (мушаклар, суяклар, қон яратиш тизими, буйраклар, жигар) таъсирлар билан ифодаланади.

Тестостероннинг айрим аъзоларда таъсири тестостеронни периферик тўқималарда эстрадиолга айлангандан кейин намоён бўлади, сўнгра эстрадиол нишон-хужайраларнинг (масалан, гипофиз, ёғ тўқимаси, бош мия, суяклар ва тестикуляр лейдиг хужайраларининг) ядроларидаги эстроген рецепторлари билан боғланади.

Гипогонадизми бўлган эркакларда, андрогенларни ишлатиш тананинг ёғ тўқимасини камайтиради, тананинг ёғ бўлмаган массасини оширади, шунингдек суяк тўқимасини емирилишини олдини олади. Андрогенлар жинсий фаолиятини яхшилаши мумкин, шунингдек кайфиятни яхшилаш йўли билан ижобий рухий таъсир кўрсатади.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

Небидо® тестостерон ундеканоатини сақловчи мушак ичига юбориладиган лепо-препаратдир. Шу сабабга кўра, биринчи пассаж самараси йўқ. Тестостероннинг мойли эритмаси мушак ичига инъекция қилинганидан кейин у деподан аста-секин ажралиб чиқади ва зардоб эстеразалари томонидан тестостерон ва ундекан кислотасига тўлиқ парчаланади. Тестостероннинг зардобдаги концентрациясини дастлабки кўрсатгичларига нисбатан ошиши инъекциядан кейинги куниёқ аниқланиши мумкин.

Тақсимланиши

Икки алоҳида тадқиқотлар давомида, тестостероннинг 24 ва 45 нмоль/л ни ташкил қилувчи максимал концентрацияси, гипогонадизми бўлган эркакларга бир марта мушак ичига 1000 мг тестостерон ундеканоати юборилганидан кейин мувофиқ 14 ва 7 кун ўтгач аниқланган. Тестостероннинг паст максимал даражалари пасайган, бунда ярим чиқарилиш даври тахминан 53 кунни ташкил қилган.

Қонда айланиб юрган тестостероннинг тахминан 98% қон зардобида жинсий стероидларни боғловчи глобулин ва альбумин билан боғланади. Фақат тестостероннинг эркин фракцияси биологик фаол ҳисобланади. Тестостерон кекса эркакларга юборилганидан кейин тахминий тақсимланиш ҳажми тахминан 1,0 л/кг даражасида аниқланган.

Метаболизми

Эфир боғини парчаланиши натижасида тестостерон ундеканоатидан ҳосил бўлувчи тестостерон, эндоген тестостерон каби метаболизмга учрайди ва организмдан ўша йўллар билан чиқарилади. Ундекан кислотаси бошқа алифатик карбон кислоталари каби,
β-оксидланиш йўли билан метаболизмга учрайди.

Чиқарилиши

Тестостерон жигарда ва ундан ташқарида аҳамиятли метаболизмга учрайди. Нишонланган тестостерон юборилганидан кейин радиофаол модданинг тахминан 90% сийдикда глюкуронидли ва сульфат кислотали конъюгатлари кўринишида аниқланади, 6% эса ичак-жигар циркуляциядан ўтганидан кейин аҳлатда аниқланади. Сийдикда аниқланадиган маҳсулотлар андростерон ва этиохоланолонни ўз ичига олади.

Мувозанат концентрацияси

Гипогонадизми бўлган эркакларга 1000 мг тестостерон ундеканоатини мушак ичига такроран юборилганидан кейин, инъекциялар орасидаги 10 ҳафта интервалда, мувозанат концентрациясига 3-нчи ва 5-нчи инъекциялар орасида эришилган. Мувозанат холатида тестостероннинг ўртача максимал ва ўртача минимал концентрациялири мувофиқ 42 ва
17 нмоль/л ни ташкил қилган. Зардобдаги тестостероннинг максималдан кейинги даражалари тахсинан 90 кунга тенг яримчиқарилиш даври билан пасайган, бу моддани деподан ажралиб чиқиш тезлигига мувофиқ келади.

 

Қўлланилиши

Эркаклардаги бирламчи ва иккиламчи гипогонадизмдаги тестостерон етишмовчилиги (тестостерон ўрнини босувчи даволаш).

Қўллаш усули ва дозалари

Небидо® инъекцияси (1 ампулада ёки флаконда 1000 мг тестостерон ундеканоати сақланади) 10-14 ҳафтада бир марта қилинади. Инъекциянинг бундай тез-тезлигида тестостероннинг етарли даражасини тутиб туриш таъминланади ва модданинг кумуляцияси юз бермайди.

Ампула (флакон) ичидагисини, у очилганидан кейин дарҳол мушак ичига юбориш керак. Инъекцияни жуда секин қилиш керак. Небидо®ни фақат қатъий мушак ичига юбориш мумкин. Юборилаётган модда қон томирга тушмаслигини синчиклаб кузатиш керак.

Даволашни бошланиши

Даволашни бошлашдан олдин қон зардобида тестостероннинг миқдорини катталигини аниқлаш керак. Инъекциялар орасидаги биринчи интервални қисқартириш керак, лекин у 6 ҳафтадан кам бўлмаслиги керак. Бундай дозада мувозанат концентрациясига тезроқ эришилади.

Дозани шахсий равишда тузатиш

Инъекциялар орасидаги интервални охирида қон зардобида тестостероннинг концентрациясини ўлчаш тавсия этилади. Агарда унинг концентрацияси нормал кўрсаткичлардан паст бўлса, бу инъекциялар орасидаги интервални қисқартиришдан далолат бериши мумкин. Юқори концентрацияларда ушбу интервални оширишни мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш керак.

Инъекциялар орасидаги интервал тавсия қилинган 10-14 хафта диапазон атрофида қолиши керак.

Пациентларнинг алоҳида тоифалари

Болалар ва ўсмирлар

Небидо® болалар ва ўсмирлар учун мўлжалланмаган, чунки 18 ёшгача бўлган эркакларда клиник тадқиқотлар ўтказилмаган (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).

Кекса ёшли пациентлар

Мавжуд бўлган чекланган маълумотлар кекса ёшди пациентларда дозага тузатиш киритишнинг зарурати йўқлигини кўрсатади (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).

Жигар фаолиятини бузилишлари бўлган пациентлар

Жигар фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларда хечқандай расмий текширишлар ўтказилмаган. Ҳозирги вақтда ёки анамнезида жигар ўсмалари бўлган эркакларда Небидо®ни қўллаш мумкин эмас (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаранг).

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда ҳеч қандай расмий тадқиқотлар ўтказилмаган.

 

Ножўя таъсирлари

Небидо® билан даволашда энг кўп акне ва инъекция жойида оғриқ каби нохуш самаралар аниқланган.

Қуйида берилган жадвалда Небидо®ни қўллашда учраган, MedDRA атамаларига мувофиқ аъзолар тизими синфи бўйича гуруҳланган ножўя реакциялари (НР) келтирилган. НР учраши тез-тезлиги клиник тадқиқотларнинг маълумотлари бўйича аниқланган ва қуйидаги тарзда таснифланган: тез-тез (≥1/100 дан <1/10) ва тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100).

Нохуш реакциялар 6 клиник тадқиқотлар давомида қайд қилинган (жаъми 422 пациент). Небидо® билан уларнинг алоқаси, эхтимол мумкин хисобланади.

Жадвал. Олти клиник тадқиқотларнинг умумий маълумотлари асосида аниқланган, MedDRA таснифи бўйича НР бўлган пациентларни учрашининг нисбий тез-тезлиги, N=422 (100%).

Аъзолар тизимиТез-тезТез-тез эмас
Қон ва лимфатик тизими томониданПолицитемияГематокритни ошиши

Эритроцитлар сонини ошиши

Гемоглобин даражасини ошиши

Иммун тизими томонидан Ўта юқори сезувчанлик
Моддалар алмаши- нуви ва овқатланиш томониданТанани ошишиИштаҳани ошиши

Гликозилланган гемоглобин даражасини ошиши

Гиперхолестеринемия

Қонда тригилицеридлар даражасини ошиши

Қонда холестерин даражасини ошиши

Руҳиятни бузилиши Депрессия

Эмоционал сферани бузилиши

Уйқусизлик

Безовталик

Тажоввузкорлик

Таъсирчанлик

Нерв тизими томонидан Бош оғриғи

Мигрень

Тремор

Юрак-қон томир тизими томониданҚон қуйилишларЮрак-қон томир тизими фаолиятини бузилиши

Артериал босимни ошиши

Бош айланиши

Нафас тизими, кўк-

рак қафаси ва кўкс

оралиғи аъзолари томонидан

 Бронхит

Синусит

Йўтал

Ҳансираш

Хуррак

Дисфония

Меъда-ичак йўллари

Томонидан

 Диарея

Кўнгил айниши

Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан “Жигар” тестларида силжишлар

Аспартат-аминотрансфераза (АСТ) фаоллигини ошиши

Тери ва тери ости

тўқималари томонидан

АкнеАлопеция

Эритема

Тошма

Папулез тошма

Қичишиш

Терини қуруқлиги

Скелет-мушак ва бириктирувчи тўқима томонидан Артралгия

қўл-оёқларда оғриқ

Мушак спазмлари

Мушак зўриқиши

Миалгия

Скелет-мушак регидлиги

Қонда креатинфосфокиназа фаоллигини ошиши

Буйраклар ва сийдик чиқариш йўллари томонидан Чиқарилаётган сийдик ҳажмини камайиши

Сийдик тутилиши

Сийдик чиқариш йўллари фаолиятини бузилиши

Никтурия

Дизурия

Жинсий аъзолар ва кўкрак безлари томониданПростатаспецифик

антиген даражасини

ошиши

Простата безини тек-ширишни патологик натижалари

Простата безининг хавфсиз гиперпла-зияси

 

Простата безининг интраэпителиал неоплазияси

Простата безини зичлашиши

Простатит

Простата бези фаолиятини бузилиши

Либидони ошиши

Либидони пасайиши

Моякларда оғриқ

Кўкрак безида оғриқ

Кўкрак безини зичлашиши

Гинекомастия

Эстрадиол даражасини ошиши

Қонда эркин тестостерон даражасини ошиши

Қонда тестостерон даражасини ошиши

Умумий бузилишлар

ва юбориш жойида-

ги бузилишлар

Юбориш жойидаги

реакцияларнинг тур-ли кўринишлари

(оғриқ, дискомфорт,

қичишиш, шиш,

гематома, юбориш жойида таъсирланиш)

Кучли толиқиш

Астения

Гипергидроз

Тунги кўп терлаш

Ўпка артериясини мойли эритмалар билан микроэмболияси кам холларда йўтал, ланжлик, гипергидроз, кўкракда оғриқ, бош айланиши, парастезиялар ёки хушдан кетиш каби қатор белгилар ва симптомларни юз беришига олиб келиши мумкин. Бу реакциялар инъекция вақтида ёки бевосита ундан кейин ривожланиши мумкин ва қайтувчи характерга эга. Клиник тадқиқотлар давомида, шунингдек постмаркетинг даврида кам учрайдиган (≥1/10000 ва <1/1000 инъекциялар) ўпка артериясини ёғли микроэмболияси холлари қайд қилинган (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).

Небидо® инъекциясидан кейин анафилактик реакциялар ҳақида хабарлар бор.

Юқорида санаб ўтилган нохуш реакциялар билан бирга тестостерон сақловчи препаратлар билан даволаш фонида асабийлик, агрессия, уйқуда апноэ, турли тери реакциялари (шу жумладан себорея), эрекцияни тезлашиши, шунингдек сариқлик ривожланишининг якка ҳоллари ҳақида хабарлар берилган.

Юқори миқдорда тестостерон сақловчи препаратлар билан даволаш одатда сперматогенезни қайтувчи тўхташи ёки пасайишини чақиради, бу моякларнинг ўлчамларини камайишига олиб келади. Гипогонадизмни тестостеронни-ўрнини босувчи даволаш кам ҳолларда персистирловчи оғриқли эрекцияни (приапизм) чақириши мумкин.

Тестостерон билан давомли ёки юқори дозали даволаш баъзида организмда суюқлик тутилишини тезлашиш холларига ва шишларга олиб келиши мумкин.

Гарчи Небидо®ни клиник текширишлари давомида бу нохуш реакциялар хақида хабар берилмаган бўлсада, Небидо® билан даволаш фонида уларнинг пайдо бўлиши мумкинлигини инкор этиш мумкин эмас.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Небидо®ни эркакларда простата ёки кўкрак безларининг андрогенга боғлиқ карциномаси бўлганида; хавфли ўсмаларга йўлдош гиперкальциемияда; ҳозирги вақтдаги ёки анамнездаги жигар ўсмаларида; фаол субстанция ёки препаратнинг ёрдамчи компонентларидан биронтасига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Небидо®ни аёлларда қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан

Апноэ синдроми бўлган пациентларда препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Тестостеронга таъсир қилувчи препаратлар

Барбитуратлар ва ферментларнинг бошқа индукторлари

Микросомал ферментларни индукцияловчи препаратлар (масалан, барбитуратлар) билан ўзаро таъсири бўлиши мумкин, бу тестостероннинг клиренсини ошишига олиб келиши мумкин.

Андрогенларни бошқа препаратларга таъсири

Оксифенбутазон

Қон зардобида оксифенбутазоннинг концентрациясини ошиши ҳақида хабар берилган.

Перорал антикоагулянтлар

Тестостерон ва унинг хосилалари перорал антикоагулянтларнинг фаоллигини ошириши мумкин, бу дозани тўғрилаш заруратига олиб келиши мумкин. Бундан қатъий назар, умумий қоида сифатида қон ивишининг орттирилган ёки наслий бузилишлари бўлган пациентларга мушак ичига инъекцияларга тааллуқли чекловларга доимо риоя қилиш керак. Антикоагулянтларни перорал олаётган пациентларда, айниқса андрогенлар билан даволашни бошида ёки охирида, синчков назорат ўтказиш талаб қилинади. Протромбин вақти устидан кучли назорат ўтказиш ва халқаро нормаллаштирилган индексни INR аниқлаш тавсия этилади.

Гипогликемик препаратлар

Андрогенлар инсулиннинг гипогликемик самарасини кучайтириши мумкин. Гипогликемик препаратнинг дозасини пасайтириши зарурати туғилиши  мумкин.

Мутаносиблик юзасидан текширишлар ўтказилмаганлиги туфайли, бу препаратни бошқа дори воситалари билан аралаштириш мумкин эмас.

Бошқа ўзаро таъсирлар

Тестостерон ва АКТГ ёки кортикостероидларни йўлдош қўллаш шишлар пайдо бўлишини кучайтириши мумкин; демак бу моддаларни, айниқса юрак ёки жигар касалликлари бўлган пациентларда, шунингдек шишларга мойиллиги бўлган пациентларда эхтиёткорлик билан қўллаш керак.

Лаборатория текширишларининг натижаларига таъсири: Андрогенлар зардобдаги тироксинни боғловчи глобулиннинг даражасини пасайтириши мумкин, бу зардобдаги Т4 нинг умумий даражасини пасайишига ва ионли қатрон томонидан Т3 ва Т4 ни қамраб олинишини кучайишига олиб келади. Лекин эркин тиреоид гормонининг даражаси ўзгармасдан қолади, қалқонсимон безининг клиник тасдиқланган дисфункцияси кузатилмайди.

Махсус кўрсатмалар

Небидо®ни фақат гипогонадизм кўринишларида (гипер- вагипогонадотроп) ва фақат агар даволаш бошланганича бу симптомларни чақириши мумкин бўлган барча бошқа сабаблар инсисно қилинган холда қўллаш керак. Тестостерон етишмовчилигининг аниқ клиник белгилари (иккиламчи жинсий белгиларнинг регрессияси, тана тузилишини ўзгариши, астения, либидони пасайиши, эректил дисфункция ва бошқ.) мавжуд бўлиши керак, улар қондаги тестостерон даражасини икки алоҳида ўлчашлар давомида тасдиқланган бўлиши керак.

65 ёшдан ошган кекса ёшдаги пациентларда Небидо®ни қўллаш тажрибаси чекланган. Ҳозирги пайтда тестостерон даражасининг ёшга кўра назоратли кўрсаткичлари юзасидан якдил фикр мавжуд эмас. Бироқ ёш ўтиши билан қон зардобидаги тестостероннинг даражасини физиологик пасайиши юз беради.

Тиббий текшириш

Кекса пациентларни даволаш учун андрогенлар ишлатилганида простата бези гиперплазиясининг хавфи ошиши мумкин. Андрогенлар простата бези карциномасини чақириши мумкинлиги хақида маълумотлар йўқлигига қарамасдан, улар мавжуд бўлган карциномани ўсишига ёрдам бериши мумкин. Шунинг учун тестостерон билан даволашни бошлашдан олдин барча пациентлар простата безининг раки борлиги хавфини истисно қилиш учун, синчков назоратдан ўтишлари керак. Простата ва кўкрак безларини синчиклаб ва мунтазам назорати, тестостерон билан даволаш олаётган пациентларда тавсия этилган усулларга (бармоқ билан ректал текшириш, ПСА (простата специфик антигенни аниқлаш) мувофиқ камида йилига бир марта, ва кекса ёшли пациентларда ва хавф гуруҳига кирувчи пациентларда (клиник ёки оилавий омиллар бўлганида) йилига икки марта ўтказилиши керак. Тестостерон билан ўринбосар даволашда хавфсизликни назорати бўйича регионал тавсияларни эътиборга олиш керак.

Андрогенлар билан узоқ муддатли даволаш олаётган пациентларда, тестостероннинг концентрациясини лаборатор таҳлилларидан ташқари, вақти-вақти билан қуйидаги лаборатор параметрлар: гемоглобин, гематокрит ва жигарнинг функционал синамалари текширилиши керак.

Лаборатор натижаларнинг ўзгарувчанлиги туфайли, тестостерон даражасини барча ўлчашлар бир лабораторияда ўтказилиши керак.

Ўсмалар

Небидо®ни гиперкальциемияни пайдо бўлиш хавфи (ва у билан боғлиқ гиперкальциурия) бўлган раки бўлган бемор пациентларда, суякка метастазлар туфайли, эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Бу пациентлар зардобида кальцийнинг концентрациясини мунтазам назоратини ўтказиш тавсия этилади.

Гормонал моддаларни, масалан, андроген ҳосилаларини олган пациентларда хавфсиз ва хавфли ўсма ҳоллари ҳақида хабар берилган. Небидо®ни қабул қилаётган эркакларда, қориннинг юқори қисмида кучли оғриқ ва шикоят, жигарни катталашиши ёки қоринда ички қон кетишининг белгилари пайдо бўлган ҳолларда, дифференциал диагностикани ўтказишда, мумкин бўлган вариантлар қаторига жигар ўсмасини киритиш керак.

Бошқа касалликлар

Оғир юрак, жигар ёки буйрак етишмовчилиги ёки юрак ишемик касаллиги бўлган пациентларда тестостеронни қўллаш билан даволаш, димланган юрак етишмовчилиги билан ёки усиз характерланувчи шиш билан оғир асоратлар чақириши мумкин. Бундай ҳолларда даволашни дарҳол тўхтатиш керак. Буйрак ёки жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда бу дори махсулотининг самарадорлиги ва хавфсизлигини тасдиқлаш учун тадқиқотлар ўтказилмаган. Демак, бу пациентларда тестостерон билан ўринбосар даволашни ўтказишда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Шишларга мойиллиги бўлган пациентларда эҳтиёткорлик чораларига риоя қилиш керак, чунки андрогенларни қўллаш билан даволаш натрийни юқори тутилишига олиб келиши мумкин.

Одатда, қон ивишини орттирилган ёки наслий бузилишлари бўлган пациентларда мушак ичига инъекцияларни қўллаш бўйича чеклашларга доимо риоя қилиш керак.

Небидо®ни тутқаноғи ва мигрени бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак, чунки бу касалликларни зўрайиши юз бериши мумкин.

Андрогенларни олаётган пациентларда инсулинга сезувчанликни яхшиланиши кузатилиши мумкин, уларда ўринбосар даволаш натижасида плазмада тестостероннинг концентрациясини нормаллашишига эришилади.

Таъсирчанлик, асабийлик, тана вазнини ошиши, узайган ёки тез-тез эрекцияла каби маълум клиник белгилар, андрогенларни ҳаддан зиёд таъсирини кўрсатади, бу дозани тўғрилашни талаб қилади.

Мавжуд бўлган уйқудаги апноэ синдроми кучайиши мумкин.

Андрогенлар соғлом субъектларда мушакларни ривожланишини кучайтириш учун ва жисмоний қобилиятни ошириш учун ишлатилмайди.

Бирламчи ёки иккиламчи эркак гипогонадизмида тестостерон билан ўринбосар даволаш олаётган спортчилар, бу дори маҳсулоти допингга қарши синамаларни ўтказишда ижобий реакция бериши мумкин бўлган таъсир қилувчи модда сақлашидан хабардор қилинган бўлишлари керак.

Болалар ва 18 ёшдан кичик ўсмирлар иштирокида Небидо®нинг клиник тадқиқотлари ҳозирги вақтгача ўтказилмаган.

Болаларни даволаш учун тестостеронни ишлатиш маскулинизация билан бирга, суяк тўқимасини ўсиши ва етилишини тезлашишини, шунингдек эпифизнинг ўсиш соҳасини муддатидан олдин бекилишини чақириши мумкин, натижада бу якуний ўсишни пасайишига олиб келади. Оддий хуснбузарлар пайдо бўлиши мумкин.

Барча мойли эритмалар каби Небидо®ни мушак ичига, препаратнинг мойли эритмаси билан ўпка артериясини микроэмболиясидан сақланиш учун, у йўтал, хансираш, ланжлик, гипергидроз, тўш орқасида оғриқ, бош айланиши, парастезиялар ёки хушдан кетиш каби симптомлар билан номоён бўлиши мумкин, секин юбориш керак. Бу реакциялар инъекция вақтида ёки бевосита ундан кейин ривожланиши мумкин ва қайтувчи характерга эга. Даволаш, одатда, тутиб турувчи, масалан, қўшимча кислород юбориш.

Небидо®ни инъекциясидан кейин анафилактик реакциялар ҳақида хабарлар бор.

Агар дозалашнинг тавсия этилган тартиби бўйича даволаш вақтида андрогенларни хаддан ташқари таъсирининг симптомлари сақланса ёки қайта пайдо бўлса, Небидони тўлиқ бекор қилиш керак.

Фертиллик

Тестостерон билан ўринбосар даволаш сперматогенезни қайтувчан пасайтириши мумкин (“Ножўя таъсирлари “ бўлимига қаранг).

Клиникагача бўлган текширишларда олинган хавфсизлик бўйича маълумотлар

Небидо®ни ишлатиш ривожланишнинг айрим босқичларида аёл жинсидаги ҳомилада ўзгаришларга олиб келиши мумкин. Лекин эмбриотоксикликка текширишлар ва, хусусан тератоген самараларининг натижалари, аъзоларнинг ривожланишини қўшимча ёмонлашиши эҳтимоли борлигини кўрсатмайди.

Транспорт воситалари ва ҳаракатланувчи механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Небидо® автомобилни юқори диққатни талаб қилувчи ҳаракатланувчи механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Доза ошириб юборилганида даволашни вақтинча тўхтатиш ёки препаратнинг дозасини пасайтиришдан ташқари, хеч қандай махсус терапевтик чоралар талаб қилинмайди.

Чиқарилиш шакли

4 мл дан препарат қаҳрабо рангли 1 тур гидролитик шиша ампулада.

4 мл дан препарат кулранг бромбутил тиқин билан беркитилган политетрафторэтилен билан ўралиб фольга билан қопланган, алюмин сиқувчи ҳалқали ва пластик қопқопли жигар рангли 1 тур гидролитик шиша флаконда.

1 ампула ёки флакондан қўллаш бўйича йўриқномаси билан ёпиштирилган картон тутгичи билан картон қутида.

 

Сақлаш шароити

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Яроқлилик муддати

5 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365