• Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Yetkazib berish xizmati
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Yetkazib berish xizmati
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Натрий хлорид

Home Йўриқномалар Натрий хлорид
Улашиш:

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

НАТРИЙ ХЛОРИД

NATRI CHLORIDI

 

Препаратнинг савдо номи: Натрий хлорид

Таъсир этувчи модда (ХПН): натрий хлориди

Дори шакли: инъекция учун эритма

Таркиби:

Фаол модда: натрий хлориди – 9 г;

Ёрдамчи модда – инъекция учун сув 1000 мл гача.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Тузли эритмалар

АТХ коди: В05СВ01

Фармакологик хусусиятлари

Изотоник эритма. Дегидратация ҳолатига тушган организмда суюқлик етишмовчилигини тўлдиради. Натрий ва хлор ионлари ҳужайрадан ташқари суюқликнинг асосий ноорганик таркибий қисми бўлиб, қон плазмаси ва ҳужайрадан ташқари суюқликнинг осмотикбосимини меъёрда тутиб туради.

Қўлланилиши

Турли сабабли дегидратация. Операция вақтида ва ундан кейин қон плазмаси ҳажмини тутиб туриш, жароҳатлар, кўзлар, бурун бўшлиғи шиллиқ қаватини ювиш, ҳамда турли препаратларни суюлтириш учун эритувчи сифатида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат олдиндан 380С даражагача иситилиб вена ичига (кўпинча томчилаб, минутига 40-120 томчи тезликда), тери остига, хўқналарда клиник кўрсатмаларга қараб 3 литргача юборилади. Препаратни қўллаш гематокрит ва қондаги электролитларнинг концентрациясини назорати остида ўтказилади. Киритилган ва йўқотилган суюқликнинг баланси хар 6 соатда аниқланади. Кўзлар, бурун бўшлиғининг шиллиқ қавати ва жароҳатларни ювишда препарат бевосита ювилаётган юзага қуйилади ёки препарат билан ҳўлланган стерил салфеткалар ишлатилади.

Ножўятаъсирлари

Кўнгилайниши, қусиш, диарея, меъдаспазмлари, чанқоқлик, кўзёшиниоқиши, терлаш, иситма, тахикардия, артериал гипертония. Буйракларфаолиятнибузилиши, шишлар, ҳансираш, бош оғриғи, бош айланиши, безовталик бўшашиш, мушакларни тортилиши ва гипертонусида қўлланади. Катта миқдорларда юбориш хлоридли ацидоз, гипергидратация ва организмдан калийнинг чиқарилишини ошишига олиб келиши мумкин. Маҳаллий қўлланганида ҳеч қандай ножўя таъсирлари аниқланмаган.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Гипернатриемия, гипергидратация ҳолати, ўпка, бош мия шиши ҳавфи, кортикостероидларнинг юқори дозалари билан даволашда қўллаш мумкин эмас.

Махсус кўрсатмалар

Буйрак чиқариш функцияси бузилган, гипокалиемия ҳолатидаги беморларда препаратнинг катта ҳажмлари эҳтиёткорлик билан қўлланади. Узоқ муддат қўлланганида суткалик диурез ва плазмадаги электролитларнинг концентрациясини назорат қилиш керак.

 

Чиқарилиш шакли

0,9% препарат эритмаси, 5 мл дан шиша ампулаларда ёки полипропилен ампулаларда ёки тиббий полиэтилендан тайёрланган ампулаларда. 5 ёки 10 ампуладан контур-уяли ўрамларда.

1 ёки 2 та контур-уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида ёки 10, 20 ёки 40 ампуладан бутун блоклард кўринишида қўллаш бўйтча йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш:
16
621 Views
ОлдингисиНатрий тиосульфат-LP23.04.2018
Натрий хлориди-Jurabek23.04.2018Кейингиси
Қидириш

Кўпроқ натижаларни кўриш

Generic filters
Маълумот турини танланг:
Йўриқномалар
Мақолалар
Сўнгги мақолалар
  • Классификация – Гепатопротекторлар
  • Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган воситалар
  • Синоним – Лоперамид
  • ССВ иссиқ иқлим шароитида нима қилиш кераклигини айтди
  • Дори воситаларидан ҳавфсиз фойдаланишнинг 7 та муҳим жиҳатлари
  • Синоним- Омепразол
  • Бюджетда ўқиганларга дипломнинг асли берилиши мумкинми?
  • Ибупрофен vs Аспирин
  • Бета – Блокаторлар
  • Ципрофлоксацин
Рукнлар
  • Ақлли бемор 1
  • Гуруҳ дори воситалари 1
  • Классификация 2
  • Мақолалар 5
  • Савол-Жавоб 1
  • Синоним 2
  • Тестлар 1
  • Янгиликлар 1
Натрий хлорид
  • Фойдаланиш шартлари
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Сайтга жойлаштирилган, рецепт орқали бериладиган препаратлар ҳақидаги маълумотлар фақатгина тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган. Сайтда тақдим этилган маълумотлар орқали беморларнинг дори препаратлари билан ўз-ўзларини даволаши мумкин эмас ва тақдим этилган маълумотлар шифокор маслаҳати ўрнини боса олмайди.

Портал материаллари фақат ахборот сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган, ташхис ва даволаш жараёнларидаги ҳавф омиллари учун medu.uz сайти жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

© medu.uz 2021

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт тест режимида ишлаяпти.