• Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
+99890 350 70 30
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
+99890 350 70 30
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Натрий тиосульфат-LP

Home Йўриқномалар Натрий тиосульфат-LP
Улашиш:

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИКНОМА

НАТРИЙ ТИОСУЛЬФАТ-LP

NATRII THIOSULFAS-LP

Препаратнинг савдо номи: Натрий тиосульфат-LP

Таъсир этувчи модда (ХПН): натрий тиосульфати

Дори шакли: инъекция учун эритма

Таркиби:

фаол модда: натрий тиосульфати – 300 мг;

ёрдамчи моддалар: натрий гидрокарбонати – 20 мг; инъекция учун сув – 1 мл гача.

Таърифи: тиниқ, рангсиз суюқлик.

Фармакотерапевтик гурухи: Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган восита.

АТХ коди: V03AB06

Фармакологик хусусиятлари

Дезинтоксикацияловчи, яллиғланишга қарши, дессенсибилловчи, таъсирни кўрсатади, галоид (йод) препаратларини нейтраллаштиради. Маргимуш, симоб, қўрғошин, бирикмаларидан заҳарланганда заҳарсиз сульфитларни ҳосил қилади. Цианидлар билан заҳарланганда кам заҳарли бўлган роданит бирикмаларини ҳосил қилади. Кислотали муҳитда паразитларга қарши таъсир кўрсатувчи олингугурт ва сульфид ангидридига парчаланади.

Фармакокинетикаси

Вена ичига юборилганда ҳужайра ички суюқлигида тақсимланади. Ярим чиқарилиш даври (тиоцианатни) 3-7 кун, буйрак етишмовчилигида 2-3 маротаба ортиши мумкин. Ярим чиқарилиш даври (тиосульфатни) 15-20 минут. Буйраклар орқали чиқарилади (цианидлар билан заҳарланганда асосан тиоцинат кўринишида ва химиятерапияда цисплатин билан қўшимча восита сифатида қўлланилганда нотоксик бирикма кўринишида). Диализда цианид ажралмайди, бироқ тиоциалатни элиминациясини тезлаштириши мумкин.

Қўлланилиши

Маргимуш, симоб, қўрғошин бирикламалари (заҳарсиз сульфитлар ҳосил бўлади), синил кислотаси ва унинг тузлари (кам захарлиликка эга роданид бирикмалар ҳосил бўлади), йод, бром тузлари билан заҳарланишда қўлланилади. Аллергик касаллкларида, невролгияда, диабетик полинейропатияда, аритмияларда, қичима, псориазда мажмуавий даволаш учун қўлланилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Интоксикацияларда: в/и – 30% 5/50 мл эритма (заҳарланиш тури ва оғирлик даражасига қараб) ёки ичга қабул қилиш учун – 2-3 г дан 10% эритма кўринишида.

Қичимада тана ва қўл-оёқлар терисига 60% эритма суртилади ва қуригандан сўнг 6% хлорид кислотаси билан хўлланади.

Ножўя таъсирлари

Препарат токсик хусусиятларга эга эмас. Ножўя таъсирлари кузатилмаган, кам-кам холларда препаратнинг вена ичига юборилган жойида оғриқ кузатилиши мумкин.

Аллергик реакциялари бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратни таркибига кирувчи компонентларга ўта юқори сезувчанлик.

Болаларда эхтиёткорлик билан қўллаш керак, препаратни болаларда қўллаш тажрибаси йўқ.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Натрий тиосульфатни нитратлар, калий перманганати билан бирга қатъиян қўллаб бўлмайди.

Махсус кўрсатмалар

Цианидлар билан заҳарланганда, натрий тиосульфатни натрий гипосульфит ва натрий нитрат билан биргаликда буюриш тавсия қилинади.

Педиатрияда қўлланилиши

Ҳомиладорлик ва лактация даврида препарат фақатгина ҳаётий кўрсатмалар бўйича, агар она учун кутилаётган фойда, ҳомила/бола учун кутилаётган хавфдан юқори бўлсагина қўлланилади.

Автомобил, харакатланувчи механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Даволаш даврида автомобилни бошқариш, диққатни жамлаш ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишда эхтиёткорликка риоя қилиш шарт.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дозасини ошириб юборилиши холлари кузатилмаган.

Чикарилищ шакли

Вена ичига юбориш учун 300 мг/мл эритма.

5, 10 мл дан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга 5 ёки 10 та ампуладан картон қутида.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

Улашиш:
4
264 Views
ОлдингисиНатрий тиосульфат23.04.2018
Натрий хлорид23.04.2018Кейингиси
Қидириш

Кўпроқ натижаларни кўриш

Generic filters
Маълумот турини танланг:
Йўриқномалар
Мақолалар
Сўнгги мақолалар
  • Классификация – Гепатопротекторлар
  • Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган воситалар
  • Синоним – Лоперамид
  • ССВ иссиқ иқлим шароитида нима қилиш кераклигини айтди
  • Дори воситаларидан ҳавфсиз фойдаланишнинг 7 та муҳим жиҳатлари
  • Синоним- Омепразол
  • Бюджетда ўқиганларга дипломнинг асли берилиши мумкинми?
  • Ибупрофен vs Аспирин
  • Бета – Блокаторлар
  • Ципрофлоксацин
Рукнлар
  • Ақлли бемор 1
  • Гуруҳ дори воситалари 1
  • Классификация 2
  • Мақолалар 5
  • Савол-Жавоб 1
  • Синоним 2
  • Тестлар 1
  • Янгиликлар 1
Натрий тиосульфат-LP
  • Фойдаланиш шартлари
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Сайтга жойлаштирилган, рецепт орқали бериладиган препаратлар ҳақидаги маълумотлар фақатгина тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган. Сайтда тақдим этилган маълумотлар орқали беморларнинг дори препаратлари билан ўз-ўзларини даволаши мумкин эмас ва тақдим этилган маълумотлар шифокор маслаҳати ўрнини боса олмайди.

Портал материаллари фақат ахборот сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган, ташхис ва даволаш жараёнларидаги ҳавф омиллари учун medu.uz сайти жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

© medu.uz 2021

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт тест режимида ишлаяпти.