Skip to main content

Наксоджин

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

НАКСОДЖИН®

NAXOGIN®

 

Препаратнинг савдо номи: Наксоджин®

Таъсир этувчи модда (ХПН): ниморазол

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: ниморазол – 500 мг;

ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза – 101,2 мг, маккажўхори крахмали – 40,0 мг, метилцеллюлоза 400 – 2,8 мг, стеарин кислотаси – 6,0 мг.

Таърифи: думалоқ, қавариқ, бир томонида синдириш чизиғи бўлган оқ ёки бироз сарғиш таблеткалар

Фармакотерапевтик гуруҳи: протозойларга қарши восита.

АТХ коди: Р01АВ06

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Наксоджин® – Trichomonas vaginalis  ва бошқа содда хайвонлар (шу жумладан Giardia intestinalis ва Entamoeba histolytica) га, шунингдек анаэроб бактериялар, хусусан Bacteroides ва Gardnerella vaginalis га нисбатан фаоллик намоён қилувчи химиотерапевтик препаратдир.

Минимал трихомонацид концентрацияси 0,3 дан 3 мкг/мл гача чегараларда ўзгариб туради.

Фармакокинетикаси

Ниморазол перорал қабул қилинганида яхши сўрилади. Ниморазол 1 г дозада ҳар 12 соатда уч марта қабул қилинганидан сўнг қондаги препаратнинг концентрацияси биринчи қабулдан кейин 3 соат ўтгач, 16 мкг/мл, 25 соат ўтгач – 28 мкг /мл, ҳамда охирги қабул қилгандан сўнг – 7,5 мкг/мл га етади.

Ниморазол организмдан асосан буйраклар орқали чиқарилади; сийдик ва вагинал секретидаги ниморазол ва унинг фаол метаболитларининг концентрацияси трихомонацид концентрацияларидан анча юқори. Ниморазол 1 г дозада ҳар 12 соатда уч марта қабул қилинганидан сўнг ниморазолнинг 24, 48 ва 72 соатларда ўлчанадиган вагинал секретидаги концентрацияси мувофиқ 129 мкг/г, 95 мкг/г ва 4 мкг/г ни ташкил қилган.

Қўлланилиши

Trichomonas vaginalis чақирган инфекциялар, лямблиоз, амебиаз, Gardnerella vaginalis чақирган вагинитлар, ўткир ярали-некротик гингивит (Винцет гингивити) да қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга буюрилади.

Трихомониаз:

Даволаш қуйида келтирилган схемалардан бири бўйича ўтказилади:

Катталар:

а) 2 г бир марта овқатдан кейин;

б) ҳар 12 соатда 1 г дан уч марта;

в) 5-7 кун давомида 250 мг дан кунига 3 марта.

 

Болалар:

5-7 кун давомида уч қабулга бўлинган ҳолда кунига 15 мг/кг дан.

Амебиаз:

Катталар:

5-10 кун давомида 500 мг дан кунига икки марта.

Болалар:

5-10 кун давомида икки қабулга бўлинган ҳолда кунига 20 мг/кг дан.

Лямблиоз:

Катталар:

5-7 кун давомида 500 мг дан кунига икки марта.

Болалар:

5-7 кун давомида икки қабулга бўлинган ҳолда кунига 15 мг/кг дан.

Gardnerella vaginalis чақирган инфекциялар:

Катталар:

а) 7 кун давомида 500 мг дан кунига икки марта.

б) 2 г бир марта.

Ўткир ярали-некротик гингивит (Винсент гингивити):

Катталар:

2 кун давомида 500 мг дан кунига икки марта.

 

Ножўя таъсирлари

Одатда НаксоджинÓ яхши ўзлаштирилади. Ножўя самаралари кучсиз ёки ўртача намоён бўлади ва препаратни бекор қилишни талаб қилмайди. Бўлиши мумкин бўлган ножўя самараларга қуйидагилар киради: жиғилдон қайнаши, кўнгил айниши, баъзида қусиш (препаратни овқатдан кейин қабул қилиш бу самараларни минимумга етказишга имкон беради), тери тошмалари, бош айланиши, уйқучанлик, диарея, оғизда металл таъми ва оғизни қуриши, тилни караш билан қопланиши, глосситлар ва стоматитлар, ўткинчи ўртача намоён бўладиган лейкопения, дизурия ва сийдикнинг тўқ ранги.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг ҳар қандай компонентига ўта юқори сезувчанлик, марказий нерв тизими ва қоннинг оғир касалликлари, оғир буйрак ва жигар етишмовчилиги, болаларда ва сийдикнинг (3ёшгача) қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан

Ўткир неврологик касалликлар.

Наксоджин® билан даволаниш вақтида алкоголли ичимликларни истеъмол қилиш тавсия этилмайди (ҳеч бўлмаганда препарат қабулидан кейин 48 соат давомида).

Дориларнинг ўзаро таъсири

Алкоголь билан бир вақтда қўлланганида ниморазол  дисульфирамга ўхшаш реакцияларни қўзғатиши мумкин. Ниморазол варфариннинг антикоагулянт самарасини кучайтириши ва фенитоин ва литийнинг клиренсини пасайтириши мумкин. Фенобарбитал Ниморазолнинг плазмадаги концентрациясини камайтириши, циметидин эса – ошириши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Ўткир неврологик касалликлари бўлган пациентларни даволаш шифоркорнинг қатъий назорати остида ўтказилиши керак.

Трихомониазни даволанганда қайта инфекцияланишнинг олди олиш мақсадида иккала жинсий шерик, улардан бирида касаллик белгилари бўлмаган тақдирда ҳам, бир вақтда даволанишлари керак.

 

Ҳомиладорлик ва лактация

Наксоджин®ни ҳомиладорлик (айниқса биринчи уч ойлигида) ва лактация даврида, мутаген хусусиятлари намоён бўлиши мумкинлиги туфайли, қўллашдан сақланиш керак.

Автомобилни ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препаратни қабул қилиш билан боғлиқ бош айланиши ва бошқа ножўя самараларни пайдо бўлиши мумкинлиги сабабли автомобилни, бошқа механизмларни бошқаришдан ва диққатни юқори жамлашни талаб қилувчи ишларни бажаришдан сақланиш тавсия этилади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: меъда-ичак дискомфорти (жиғилдон қайнаши, кўнгил айниши, қусиш, диарея), бош айланиши, шунингдек неврологик симптомлар (қотиб қолиш, санчиқ, парестезиялар ва конвульсиялар) бўлиши мумкин.

Даволаш: меъдани ювиш ва симптоматик даволаш.

Чиқарилиш шакли

Таблеткалар 0,5 г; 6 таблеткадан тўқ шиша флаконда;

1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Яроқлилик муддати

5 йил.

Cақлаш шароити

250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: