• Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
+99890 350 70 30
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
+99890 350 70 30
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Мукалтин

Home Йўриқномалар Мукалтин
Улашиш:

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

МУКАЛТИН

MUCALTINUM

Препаратнинг савдо номи: Мукалтин

Дори шакли: Таблеткалар

Бир таблетканинг таркиби:

фаол модда: доривор гулхайри ўтининг экстракти (мукалтин) – 0,050 г;

ёрдамчи моддалар: кальций стеарати, натрий гидрокарбонати, вино кислотаси.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Балғам кўчирувчи восита.

 

Фармакологик хусусиятлари

Мукалтин доривор гулхайри ўти полисахаридларининг аралашмаси бўлиб, балғам кўчирувчи хусусиятларга эга. Рефлектор рағбатлантирувчи таъсири туфайли, хилпилловчи эпителийнинг фаоллигини ва бронхиал безларнинг секрециясини кучайиши билан бирга нафас бронхиолаларининг перистальтикасини кучайтиради.

Қўлланилиши

Йўтал ва юқори қовушқоқ қийин ажралувчи балғамни ҳосил бўлиши билан кечувчи нафас йўлларининг ўткир ва сурункали касалликлари (шу жумладан трахеобронхит, обструктив бронхит, бронхоэктазлар, пневмония) – мажмуавий даволаш таркибида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга ичга, овқатдан олдин 1-2 таблеткадан кунига 2-3 марта. Даволаш курси ўртача 7-14 кун. Болаларга беришда таблеткани 1/3 стакан илиқ сувда эритиш мумкин.

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар, диспепсик кўринишлар.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллиги.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Мукалтинни бронх-ўпка касалликларини даволашда қўлланадиган бошқа препаратлар билан бир вақтда буюриш мумкин.

Мукалтинни кодеин сақловчи препаратлар ва бошқа йўталга қарши дори воситалари билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас, чунки бу суюлган балғамни кўчишини қийинлаштиради.

 

Махсус кўрсатмалар

Препарат транспорт воситаларини бошқариш, шунингдек диққатни юқори жамлашни ва психик ва ҳаракат реакциялар тезлигини талаб қилувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишга таъсир қилмайди.

 

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида препаратни шифокорнинг тавсияси бўйича қўллаш мумкин.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Ҳозирги вақтгача дозани ошириб юборилиш ҳоллари қайд қилинмаган.

Чиқарилиш шакли

Таблеткалар 0,050 г дан.

10 таблеткадан контур уяли ўрамда.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 8°С дан 15ºС гача бўлган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш:
6
493 Views
ОлдингисиМукалтин23.04.2018
Мукалтин23.04.2018Кейингиси
Қидириш

Кўпроқ натижаларни кўриш

Generic filters
Маълумот турини танланг:
Йўриқномалар
Мақолалар
Сўнгги мақолалар
  • Классификация – Гепатопротекторлар
  • Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган воситалар
  • Синоним – Лоперамид
  • ССВ иссиқ иқлим шароитида нима қилиш кераклигини айтди
  • Дори воситаларидан ҳавфсиз фойдаланишнинг 7 та муҳим жиҳатлари
  • Синоним- Омепразол
  • Бюджетда ўқиганларга дипломнинг асли берилиши мумкинми?
  • Ибупрофен vs Аспирин
  • Бета – Блокаторлар
  • Ципрофлоксацин
Рукнлар
  • Ақлли бемор 1
  • Гуруҳ дори воситалари 1
  • Классификация 2
  • Мақолалар 5
  • Савол-Жавоб 1
  • Синоним 2
  • Тестлар 1
  • Янгиликлар 1
Мукалтин
  • Фойдаланиш шартлари
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Сайтга жойлаштирилган, рецепт орқали бериладиган препаратлар ҳақидаги маълумотлар фақатгина тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган. Сайтда тақдим этилган маълумотлар орқали беморларнинг дори препаратлари билан ўз-ўзларини даволаши мумкин эмас ва тақдим этилган маълумотлар шифокор маслаҳати ўрнини боса олмайди.

Портал материаллари фақат ахборот сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган, ташхис ва даволаш жараёнларидаги ҳавф омиллари учун medu.uz сайти жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

© medu.uz 2021

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт тест режимида ишлаяпти.

centrum multivitamin multimineral kompleks