Skip to main content

Мукалтин

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

МУКАЛТИН

MUCALTIN

Препаратнинг савдо номи: Мукалтин

Таъсир этувчи модда (ХПН): мукалтин

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 50 мг мукалтин;

ёрдамчи моддалар: кальций стеарати, оғир магний карбонати, тартрат кислотаси.

Таърифи: кулранг-қўнғир рангли, доғлари бўлган, ясси цилиндрик, рискали ва фаскали таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: балғам кўчирувчи воситалар.

АТХ коди: R05CA05

 

Фармакологик хусусиятлари

6-yillik-qizil-jenshen

Мукалтин – секротолитик ва бронхолитик хусусиятларига эга боғлиқ бўлган, самарали балғам кўчирувчи воситадир. Препарат кучсиз йўталга қарши таъсир кўрсатади, йўтал хуружлари сонини ва уларнинг жадаллигини камайтиради. Юмшатувчи, яллиғланишга қарши ва ўраб олувчи хусусиятларга эга. Ўзгарган бронх-ўпка секрециясини нормаллаштиради, балғамни ажралишини яхшилайди: унинг қовушқоқлигини ва адгезив хусусиятини камайтиради, қуйи нафас йўлларидан юқори қисмларига балғам харакатини ва кўчишини енгиллаштиради.

 

Қўлланилиши

Нафас йўлларидаги ўткир ва сурункали касалликларда қуюқ ва ёпишқоқ бронхиал ажралмалар, ёки унинг ажралиб чиқиши туфайли хосил бўлувчи йўтал: бронхит, пневмония, бронхоэктатик касаллик, бронхиал астма.

Қўллаш усули ва дозалари

Таблеткаларни чайнамасдан, кўп миқдордаги сув билан қабул қилиш керак.

Катталарга ва болаларга 12 ёшдан бошлаб, 2 таблеткадан суткада 4 марта овқатдан олдин буюрилади. Болалар учун бир марталик дозаси ёшга қараб танланади: 1-3 ёш – 1 таблетка суткада 3 марта, 3-12 ёшга – 1-2 таблеткадан суткада 4 марта буюрилади.

Болаларда қўлланганда препаратни 1/3 стакан илиқ сувда эритиш мумкин, ҳохишга қараб қандли ёки мевали сироп қўшиш мумкин.

Даволаш курси – касалликнинг шаклига қараб, 7 кундан 1-2 ойгача давом этади.

Ножўя таъсирлари

Айрим ҳолларда аллергик реакциялар, шу жумладан эшакеми, қичишиш юз бериши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Мукалтинга ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Ҳозирги вақтдагача Мукалтинни дорилар билан ўзаро таъсири ҳақида маълумотлар йўқ.

Йўтални сусайтирувчи препаратлар (кодеин) билан бир вақтда буюриш мумкин эмас.

 

Махсус кўрсатмалар

Баъзи ҳолларда ўпканинг сурункали яллиғланиш касалликлари бўлган пациентларда Мукалтин билан даволашни бошида бронхиал дарахтда йиғилиб қолган ва кўп миқдорда детрит, оқсиллар ва яллиғланиш элементларини сақловчи  балғамни ажралиши ҳисобига, балғамни ёпишқоқлиги ошиши мумкин. Шунинг учун бронхларни диффуз шикастланишида, балғамнинг физик-кимёвий хусусиятларини аҳамиятли ўзгаришларида ва мукоцилиар транспортни пасайишида Мукалтин билан даволашни муколитик препаратларни (бромкегсин ва бошқалар) бирга буюриш билан олиб бориш лозим.

Препаратнинг бир марталик дозасини ҳар 4 соатда қабул қилиш мақсадга мувофиқдир.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланилиши.

Ҳомиладорлик вақтида ёки эмизиш даврида препаратни қўллаш тажрибаси йўқ.

Болалар.

Препаратни 1 ёшдан ошган болаларда қўлланади.

Автотранспортни бошқариш ва бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш хусусияти.

Таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Препаратни кўрсатилган терапевтик дозаларда қўлланганда дозани ошириб юборилиши кузатилмайди. Узоқ муддат қўлланганда ёки кўрсатилган дозалардан оширилганда кўнгил айниши ва қусиш келиб чиқиши мумкин.

Даволаш – симптоматик.

 

Чиқарилиш шакли

10 таблеткадан стрипда. Ёки 10 таблеткадан стрипда. 3 стрипдан қўллаш бўйича йўриқномаси билан қутига жойланган.

Ёки 30 таблеткадан биринчи очилиш назорати бўлган контейнерда. Контейнерни бўш жойини гигроскопик тиббиёт пахтаси билан тўлдирилади. Контейнерга этикетка ёпиштирилган. 1 контейнердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан қутига жойланади.

Ёки 10 таблеткадан поливинилхлорид плёнка алюмин фольгали, мухрли лакланган блистерда.

Ёки 10 таблеткадан поливинилхлорид плёнка ва алюмин фольгали мухрланган лакланган блистерда. 3 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан дори воситалари учун картон қутида.

 

Сақлаш шароити

Оригинал ўрамда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

4 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: