Skip to main content

MR B комплекс

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

MR В КОМПЛЕКС

MR B COMPLEX

 

Препаратнинг савдо номи: MR B комплекс

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): тиамин гидрохлориди, рибофлавин натрий фосфати, пиридоксин гидрохлориди, никотинамид, кальций пантотенати.

Дори шакли: инъекция учун эритма.

Таркиби.

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:

Тиамин гидрохлориди (В1 витамини)               – 20 мг

Рибофлавин натрия фосфати (В2 витамини)    – 2 мг

Пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини)      – 2 мг

Никотинамид (РР витамини)                             – 30 мг

Кальций пантотенати                                          – 1 мг

ёрдамчи моддалар: динатрий эдетати, инъекция учун сув.

Таърифи: яшил тусли сариқ рангли тиниқ ёки деярли тиниқ суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Витамин комплекси.

АТХ коди: A11EA

 

Фармакологик хусусиятлари

В гуруҳи витаминлари одамнинг ҳаётий фаолияти учун муҳим ҳисобланади. Паст концентрацияларда биологик фаоллик кўрсатади ва ҳужайра фаолиятини бошқаради, углеводлар, оқсил, ёғларнинг алмашинувини тартибга солиб, нуклеин кислотасининг синтезида қатнашади. В гуруҳи витаминларини мажмуавий қўллаш уларнинг таъсирини синергизмига олиб келади.

Организмга В1, В2, В6 витаминларини терапевтик юбориш витаминларни овқат билан кам миқдорда келиб тушганида уларни ўрнини тўлдиради, бу организмда коэнзимларнинг етарли миқдорда мавжуд бўлишини таъминлайди. В гуруҳи витаминларини мажмуавий қўллаш уларнинг терапевтик самарасини оширади.

 

Фармакокинетикаси

В6 витаминининг қабул қилинган дозаси 70-80% гача мушакларда, 10% гачаси жигарда, қолган қисми – бошқа аъзо ва тўқималарга тақсимланади. Рибофлавин турли тўқималарга текис тақсимланади.

В1 витамини юқори даражада метаболизмга учрайди ва унинг асосий метоболити бўлиб пирамин ва тиаминкарбон кислотаси ҳисобланади. Пиридоксин ва пиридоксамин  пиридоксалкиназа ферменти билан фосфорланади ва кейин флавинга қарам бўлган фермент ёрдамида пиридоксаль – 5-фосфатига айланади. Никотинамид N-метил-никотинамидгача метаболизмга учрайди, у бундан сўнг оксидланади.

В1 витамини сафро, сийдик билан чиқарилади ва кўкрак сути билан ажралади.

В2 витамини рибофлавин-5-фосфат кўринишида ёки ўзгармаган ҳолда сийдик билан чиқарилади.

В6 витамини метаболитлари кўринишида сийдик билан чиқарилади. У гемодиализ орқали чиқарилади. Гемодиализ ўтказилаётган беморлар тавсия қилинган дозадан 100% дан 300% гача юқорироғини қабул қилишлари керак.

Никотинамид асосан сафро билан, юқорироқ дозаларда эса буйраклар орқали метаболитлари  кўринишида ёки ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

 

Қўлланилиши

В гуруҳи витаминларига юқори талаб (иситма ҳолатлари, гипертиреоз, ҳомиладорлик, лактация), В комплекс витаминларининг бирламчи танқислиги (бери-бери, пеллагра, глоссит, гўшт ва буғдойсиз давомий парҳез), В комплекс витаминларининг иккиламчи танқислиги (сўрилишни бузилиши: давомли диарея, қусиш, МИЙ нинг сурункали касалликлари, антибиотикларни перорал қабул қилиш), турли этиологияли полиневритлар, невралгия, сурункали алкоголизм оқибатидаги энцефалопатия, рентген нурланишидан кейинги ҳолатда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат одатда мушак ичига ва камдан-кам ҳолларда вена ичига кунига 1-2 мл дан 5-10 кун давомида қўлланади.

 

Ножўя таъсирлари

Кам ҳолларда ўта юқори сезувчанлик реакциялари кузатилиши мумкин. Аллергик реакциялар (эшакеми, терини қичишиши, ангионевротик шиш, кам ҳолларда – анафилактик шок), юқори тер ажралиши, тахикардия.

Никотинамид (В комплекс таркибидаги) юз терисининг қизаришини ва қоннинг оқиб келишларини чақириши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар.

– ўта юқори сезувчанлик;

– II-III даражали артериал гипертонияда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Хлорпромазин В2 витаминини сийдик билан чиқарилишини кучайтиради. Пробеницид В2 витаминининг тубуляр секрециясини бостиради, натижада сийдик орқали чиқарилиши секинлашади ва терапевтик ва ножўя таъсирлари кучайиши мумкин. В1 витаминининг мавжудлиги юқори қон босимини даволаш учун қўлланадиган (антигипертензив воситалар) бир қанча дори воситаларининг самарасини камайишига, шунингдек барбитуратлар ва глутетимиднинг ухлатувчи таъсирини йўқолишига олиб келиши мумкин. В1 витамини, айниқса катта ёшли беморларда депрессия ҳолатини даволаш учун қўлланадиган дори воситалари (нортриптилин, имипрамин, дезипрамин) нинг таъсирини кучайтириши мумкин. В6 витамини леводопа (Паркинсон касаллигини даволовчи препаратлар) нинг терапевтик самарасини камайтиради. Никотинамид ва тутқаноққа қарши воситаларни (карбамазепин, диазепам ва натрий вальпроати) бир вақтда қўллаш, уларнинг тутқаноққа қарши таъсирини кучайтириши мумкин.

 

Махсус кўрсатмалар

Қуйидаги ҳолларда эҳтиёткорлик билан қўллансин:

– меъда яраси; гастрит, қон қуйилиши, подагра, жигар ва ўт чиқариш йўлларини шикастланиши;

– узоқ вақт давомида препаратни юқори дозаларини қабул қилиш (1 ойдан 3 йилгача) координацияни бузилиши ва товонларда қаттиқ оғриқ билан кечувчи периферик невропатиянинг ривожланишини чиқариши мумкин;

– препарат Эрлих реактиви ёрдамида сийдикдаги уробилиноген миқдорини аниқлашда сохтамусбат натижаларни ривожланиши мумкин;

– препарат сийдикни сариқ-оловранг рангга бўяши мумкин.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Препаратни терапевтик дозаларда хомиладорлик даврида қўллаш мумкин.

Препаратни лактация даврида қабул қилиш тавсия қилинмайди. Агар қабул қилишнинг зарурати бўлса, эмизишни тўхтатиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Препаратнинг дозасини ошириб юборилишини эҳтимоли кам.

Доза ошириб юборилганида симптоматик даволаш ўтказилади.

 

Чиқарилиш шакли

Инъекция учун эритма 2 мл дан ампулаларда. 10 ампуладан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Улашиш: