Skip to main content

Левофлоксацин Капсулалар

Улашиш:
  Reading time 11 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЛЕВОФЛОКСАЦИН

LEVOFLOXACINUM

Препаратнинг савдо номи: Левофлоксацин

Таъсир этувчи модда (ХПН): Левофлоксацин

Дори шакли: Капсулалар.

Таркиби:

Ҳар бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: Левофлоксацин гемигидрати – 250 мг.

Ёрдамчи моддалар: лактоза, картошка крахмали, магний стеарати ёки кальций стеарати.

Таърифи: Капсула таркиби – оч сарғишдан то сариқ ранглигача бўлган  гранула ва кукун аралашмаси. Капсулалар оқ/оқ ёки оқ/қизил рангли.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Антибактериал синтетик восита (фторхинолонлар гуруҳи).

АТХ коди: J01MA12

 

Фармакологик хусусиятлари

Фторхинолонлар гуруҳига мансуб микробларга қарши препаратдир. Кенг антибактериал (бактерицид) таъсир доирасига эга.

Препарат микроорганизмларнинг кўпчилик штаммларига нисбатан фаол:

– аэроб граммусбат бактериялар: Сorynebacterium diphtheriae, Enterococcus faecalis, Listeria monocytogenes, Staphylococcus aureus, Staphylococcus epidermidis, Streptococcus pneumoniae, Streptococcus pyogenes, Streptococcus agalactiae, Viridans group streptococci; 

аэроб грамманфий бактериялар: Acinetobacter spp. (шу жумладан Acinetobacter baumanii, Acinetobacter calcoaceticus, Acinetobacter anitratus), Acinobacilus actinomycetemcomitans, Bordetella pertussis, Citrobacter freundii, Citrobacter diversus, Eikenella corrodens, Enterobacter cloacae, Enterobacter aerogenes, Enterobacter agglomerans, Enterobacter sakazakii, Escherichia coli, Gardenella vaginalis, Haemophilus ducrey, Haemophilus influenzae, Haemophilus parainfluenzae, Klebsiella pneumoniae, Klebsiella oxytoca, Legionella pneumoniae, Moraxella catarrhalis, Morganella morganii, Heisseria gonorrhoeae, Heisseria meningitides, Pasteurella dаgmatis, Pasterella multocida, Proteus mirabilis, Proteus vulgaris, Providencia stuartii, Providencia retgeri, Pseudomonas aeruginosa, Pseudomonas fluorescens, Salmonella spp., Serratia spp. (шу жумладан Serratia marcescens);

– анаэроб граммусбат бактериялар: Clostridium perfringens, Peptostreptococcus, Propionibacterium spp.;

– анаэроб грамманфий бактериялар: Bacteroides fragillis, Bartonella spp. Bifidobacterium spp., Fusobacterium spp., Veillonella spp.;

– ҳужайра ички паразитлар: Chlamydia pneumoniae, Chlamydia psittaci, Chlamydia trachomatis, Mycoplasma pneumonia

 

Қўлланилиши

– Streptococcus pneumoniae, Haemophilus influenzae, Moraxella catarrhalis чақирган ўткир синусит, ўрта отит

– Бактериал инфекциялар (Staphylococcus aureus, Streptococcus pneumoniae, Haemophilus influenzae, Haemophilus parainfluenzae, Moraxella catarrhalis) билан боғлиқ бўлган сурункали бронхитнинг зўрайиши

– касалхонадан ташқари пневмония;

Streptococcus aereus, Streptococcus pyogenes чақирган тери ва юмшоқ тўқималарнинг асоратланмаган инфекциялари (енгил ва ўртача оғирлик даражасидаги), шу жумладан абсцесс, флегмона, фурункул, импетиго, пиодермия, жароҳат инфекциялари

Escherichia coli, Klebsiella pneumoniae, Staрhilococcus saprophyticus чақирган сийдик-чиқариш йўлларининг асоратланмаган (енгил ва ўртача оғирлик даражадаги) инфекциялари;

Enterococcus faecalis, Enterobacter cloacae, Escherichia coli, Klebsiella pneeumoniae, Proteus mirabilis, Pseudomonas aeruginosa чақирган – сийдик-чиқариш йўллари ва буйракнинг асоратланган инфекциялари (енгил ва ўртача оғирлик даражадаги).

– Chlamydia pneumoniae, Chlamydia psittaci, Chlamydia trachomatis чақирган урогенитал хламидиоз

Escherichia coli чақирган ўткир пиелонефрит (енгил ва ўртача оғирлик даражасидаги).

Қўллаш усули ва дозалари

Левофлоксацин ичга буюрилади, доза инфекциянинг оғирлик даражасини ҳисоби билан белгиланади. Капсулаларни чайнамасдан, етарли миқдордаги суюқлик билан (0,5 дан 1 стакангача) овқатдан олдин ёки овқатланиш орасидаги ҳар қандай вақтда қабул қилинади. Левофлоксациннинг катталар ва 16 ёш ва ундан ошган ўсмирлар учун одатдаги дозаси ҳар 24 соатда 250-500 мг ни ташкил қилади. Даволаш давомийлиги касалликни кечишига боғлиқ ва у 14 кундан ошмаслиги керак.

Буйрак фаолияти меъёрида ёки ўртача пасайган пациентларга (креатинин клиренси >50 мл/мин) препаратнинг қуйидаги дозалаш тартиби тавсия қилинади:

Синусит (буруннинг ён бўшлиқларини яллиғланиши) – 2 капсуладан кунига 1 марта, 10-14 кун давомида.

Сурункали бронхитни зўрайиши – 1 ёки 2 капсуладан кунига 1 марта, 7-10 кун давомида.

Касалхонадан ташқари пневмония – 2 капсуладан кунига 1-2 марта, 7-14 кун давомида.

Сийдик-чиқариш йўлларининг асоратланган инфекциялари, шу жумладан пиелонефрит – 1 капсуладан кунига 1 марта, 7-10 кун давомида.

Тери ва юмшоқ тўқималарининг инфекциялари: 1 ёки 2 капсуладан кунига 1-2 марта, 7-14 кун давомида.

Левофлоксацин асосан буйрак орқали чиқарилади, шунинг учун буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларни даволашда, шунингдек гемодиализ ёки доимий амбулатор перитонеал диализни ўтказишда (ДАПД) препаратни қўллаш мумкин эмас. Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди, чунки левофлоксацин жигарда оз миқдорда метаболизмга учрайди. Буйрак фаолияти меъёрида бўлган кекса ёшдаги пациентларда дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди.

Тавсия қилинган дозалаш тартибига қатъий риоя қилиш керак. Препаратни қўллашни тана ҳарорати меъёрлашганидан кейин 2-3 кун давомида давом эттириш тавсия қилинади. Препарат билан даволанишни мустақил узиш ёки муддатидан олдин тўхтатишга йўл қўйилмайди.

 

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар: баъзида – терини қичишиши ва қизариши; кам ҳолларда– анафилактик ва анафилактоид реакциялар (эшакеми, юзни шиши, фотосенсибилизация каби белгилар билан намоён бўладиган), жуда кам ҳолларда – АБ ни тўсатдан пасайиши ва шок; алоҳида ҳолларда – Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми) ва экссудатив кўп шаклли эритема.

Нерв тизими томонидан: баъзида – бош оғриғи, бош айланиши, толиқиш, таъм сезишни бузилиши; кам ҳолларда – қўл-панжаларида парестезиялар, қалтираш, безовталик, қўрқув ҳисси, тиришиш хуружлари ва онгни чалкашиши; жуда кам ҳолларда – кўришни ва эшитишни пасайиши, таъм ва ҳид билишни бузилиши, тактил сезувчанликни пасайиши, диққатни жамлашни бузилиши, галлюцинациялар ва депрессиялар каби психотик реакциялар, координацияни бузилиши (шу жумладан, юришдаги), тутқаноқ хуружлари (мойиллиги бўлган пациентларда).

Овқат-ҳазм қилиш тизими томонидан: тез-тез – кўнгил айниши, диарея (жуда кам ҳолларда қон билан, бу ичакни яллиғланиши ёки сохтамембраноз колитнинг белгилари бўлиши мумкин), баъзида – иштаҳани йўқолиши, қусиш, қоринда оғриқлар, овқат ҳазм бўлишини бузилиши, кам ҳолларда – оғизни қуриши, меъда-ичакдан қон кетишлар; жуда кам ҳолларда – жигар фаолиятини бузилиши (гепатит, холелитаз).

Қон-яратиш аъзолари томонидан: баъзида – эозинофилия, лейкопения; кам ҳолларда– нейтропения, тромбоцитопения (қон қуйилишларига ёки қон кетишига мойилликда); жуда кам ҳолларда – яққол агранулоцитоз (тана ҳароратини турғун ёки қайталанувчи ошиши, бодомсимон безларни яллиғланиши ва ҳолатининг турғун ёмонлашуви билан бирга кечадиган); алоҳида ҳолларда – гемолитик анемия, панцитопения.

Юрак-қон томир тизими томонидан: кам ҳолларда – тахикардия, гипотензия ва гипертензия; жуда кам ҳолларда – кардиограммада QT интервалини узайиши, томир коллапси, қоринчаларни липиллаши-хилпиллаши.

Суяк-мушак тизими томонидан: кам ҳолларда – пайларни шикастланиши (шу жумладан, тендинит), бўғим ва мушак оғриғи; жуда кам ҳолларда – ахиллов пайини узилиши (икки томонлама характерга эга ва даволаш бошланганидан кейин 48 соат давомида намоён бўлади), мушак заифлиги (миастенияси бўлган беморлар учун муҳим аҳамиятга эга); алоҳида ҳолларда – рабдомиолиз.

Сийдик-чиқариш тизими томонидан: баъзида – вагинит, жуда кам ҳолларда – буйрак фаолиятини, хатто ўткир буйрак етишмовчилигига ёмонлашиши (масалан, аллергик реакциялар оқибатидаги – интерстициал нефрит).

Бошқалар: баъзида – астения; кўп терлаш; жуда кам ҳолларда – гипогликемия, иситма, аллергик пневмонит, васкулит.

Лаборатория кўрсаткичлари: баъзида – АЛТ, АСТ фаоллигини ошиши, креатининнинг қон зардобидаги миқдорини ошиши; кам ҳолларда – ЛДГ ни ошиши, глюкозанинг миқдорини ошиши ёки камайиши.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Левофлоксацинга ёки бошқа хинолонларга ўта юқори сезувчанлик; тутқаноқ, анамнезидаги хинолонларни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган пайларни шикастланиши; буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси минутига 50 мл дан кам), глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги, гемодиализни ўтказиш, ҳомиладорлик, лактация даври, болалар ва 16 ёшгача бўлган ўсмирларда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Фенбуфен ва унга ўхшаш ностероид яллиғланишга қарши воситалари, теофиллин билан мажмуавий даволанганда, препарат тиришишга тайёргарлик бўсағасини камайтириши мумкин.

Сукральфат, темир тузлари ва алюминий сақловчи антацид воситалари левофлоксациннинг самарасини камайтиради (препаратларни қабул қилиш орасидаги интервал 2 соатдан кам бўлмаслиги керак).

Варфарин билан бир вақтда қўлланганида протромбин вақти ва қон кетиши хавфи (МНО, протромбин вақти ва коагуляциянинг бошқа кўрсаткичларини синчков мониторингини ўтказиш керак, шунингдек қон кетиши мумкин бўлган белгиларини мониторингини ўтказиш зарур) ошади.

Циметидин ва пробенцид таъсири остида левофлоксацинни чиқарилиши бироз секинлашади. Левофлоксацин қон плазмасидан циклоспориннинг Т1/2 бироз ошишини чақиради.

Глюкокортикоидлар пайларни узилиш хавфини оширади (айниқса кексаларда).

Алкогол марказий нерв тизими томонидан ножўя самараларини (бош айланиши, карахтлик, уйқучанлик) кучайтириши мумкин.

Диабети бўлган, перорал гипогликемик воситаларини ёки инсулин қабул қилаётган  беморларда, левофлоксацинни қабул қилиш фонида гипо- ёки гипергликемик ҳолатлар  бўлиши мумкин (глюкозанинг қондаги даражасини синчиклаб мониторинг қилиш тавсия қилинади).

 

Махсус кўрсатмалар

Препарат билан даволаниш вақтида инсоляциядан сақланиш лозим. Левофлоксацинни қабул қилаётган пациентларга кристаллуриядан сақланиш учун етарли миқдорда суюқлик истеъмол қилиш тавсия этилади.

Левофлоксацин капсулаларини бўғим тоғайларини шикастланиши эҳтимоли туфайли болалар ва 16 ёшгача бўлган ўсмирларни даволаш учун қўллаш мумкин эмас.

Автомобилни ва потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири: даволаш даврида бош айланиши, уйқучанлик, танглик ва кўришни бузилиши пайдо бўлиши мумкинлиги туфайли, автомобиль ва потенциал хавфли механизмларни бошқаришдан сақланиш керак, чунки психомотор реакцияларнинг тезлигини секинлашиши ва диққатни жамлашни пасайишига олиб келиши мумкин.

Кекса ёшли пациентларни даволашда, бу гуруҳ пациентларини буйрак фаолиятини бузилиши тез-тез кузатилишини инобатга олиб, креатинин клиренсини текшириш лозим.

Илгари бош мияни шикастланиши бўлган беморларда (инсульт ёки оғир жароҳат) тиришишлар ривожланиши мумкинлиги туфайли, эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Бир вақтда перорал гипогликемик воситаларини (инсулин ёки глибенкламид) қабул қилаётган қандли диабети бўлган пациентларда левофлоксацинни гипогликемия чақириши мумкинлигини ҳисобга олиш лозим.

Тери қопламаларини шикастланишидан сақланиш учун (фотосенсибилизация) пациентларга қуёш ёки сунъий ультрабинафша нурланишга (масалан, узоқ вақт бевосита қуёш нурида бўлиши ёки солярийга бориш) дучор бўлмаслик тавсия қилинади, фототоксик самаралари (тери тошмалари) пайдо бўлганида препарат билан даволашни тўхтатиш лозим.

Глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги бўлган пациентларда эритроцитларнинг гемолизи ривожланиши мумкин. Оғир, турғун қон билан ёки қонсиз диарея пайдо бўлганида, дарҳол шифокорни хабардор қилиш керак. Диарея антибиотикотерапия чақирган энтероколит сабаби бўлиши мумкин. Сохтамембраноз колитга шубҳа бўлганида препаратни дарҳол бекор қилиш ва мувофиқ даволашни бошлаш лозим. Бундай ҳолларда ичак моторикасини сусайтирувчи дори воситаларини қўллаш мумкин эмас.

Кекса ёшдаги пациентлар тендинитга кўпроқ мойил бўладилар. Левофлоксацин препарати қўлланганида кам ҳолларда кузатиладиган тендинит (энг аввало ахиллов пайини яллиғланиши) кекса одамларда пайларнинг узилишига олиб келиши мумкин. Тендинитга шубҳа бўлганида препаратни бекор қилиш ва шикастланган пайларни, уларнинг иммобилизациясини таъминлаб, даволашни бошлаш лозим.

Глюкокортикостероидлар билан даволаш («кортизон препаратлар») пайларни узилиши хавфи эҳтимолини оширади. Даволаш вақтида алкоголни истеъмол қилишдан сақланиш керак.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: онгни чалкашиши, бош айланиши ва тиришиш хуружлари, кўнгил айниши, шиллиқ қаватларини эрозив шикастланиши.

Даволаш: симптоматик даволаш (махсус антидоти йўқ), диализ орқали чиқарилмайди.

Чиқарилиш шакли

10 капсуладан контур уяли ўрамда; 1 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга қутида.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда cақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: