• Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Hamkorlik
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Hamkorlik
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Мореназал

Home Йўриқномалар Мореназал
Улашиш:

ҚУЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

МОРЕНАЗАЛ®

MORENASAL®

Препаратнинг савдо номи: Мореназал®

Таъсир этувчи модда (ХПН): натрий хлориди

Дори шакли: назал спрей.

Таркиби:

1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: натрий хлориди – 22,0 мг;

ёрдамчи моддалар: бензалконий хлориди, тозаланган сув.

Таърифи: тиниқ, рангсиз суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ЛОР-аъзолари касалликларини даволаш учун восита.

АТХ коди: R01AX10.

Фармакологик хусусиятлари

Препарат  изотоник эритмага (0,9%) нисбатан купроқ концентрацияланган тузли эритма (2,2%) ҳисобланади. Бурун шиллиқ қавати билан контактда гипертоник эритма пассив диффузия йули билан ҳужайра мембраналаридан сув молекулаларини экстракциясини табиий усулда чақиради, шу тариқа бурун бўшлиғида тўпланган қовушқоқ шиллиқни суюлтириб уни чиқарилишини енгиллаштиради.

Қўлланилиши

Бурун бўшлиғини гигиенизацияси ва деконгестизацияси, ринитлар, синуситлар ва ринофарингитларни антибактериал даволашда адъювант сифатида, ЛОР-аъзоларда жаррохлик аралашувларидан кейин операциядан кейинги даврда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Катталарга: кунига 2-3 марта ҳар бир бурун тешигига 1-3 пуркашдан буюрилади.

2 ёшдан ошган болаларга: кунига 2-3 марта ҳар бир бурун тешигига 1-2 пуркашдан буюрилади.

Ҳар бир қўллашдан кейин аппликаторни сув билан ювиб ва қуритиш керак.

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик, 2 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бошқа препаратлар билан мутаносиб. Клиник аҳамиятга эга ўзаро таъсирлар қайд қилинмаган.

Махсус кўрсатмалар

Қўзғатувчи  хусусиятларга эга. Кўзга тушиши ҳолларида кўзни сув билан синчковлик билан ювиш керак.

Препарат қўзғатувчи модда ҳисобланган ва локал ножўя самаралар чақириши мумкин бўлган бензалконий хлоридини сақлайди.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Қўллаш мумкин.

Транспорт воситаларини бошқариш ёки механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Препаратни қўллаш транспорт воситаларини бошқариш ёки механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилиш ҳоллари ҳақида хабар берилмаган.

Чиқарилиш шакли

Бурун учун спрей  2,2%. 15, 20, 30 мл дан, флаконларда.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

Улашиш:
5
177 Views
ОлдингисиМонурал23.04.2018
Морфин Калцекс23.04.2018Кейингиси
Қидириш

Кўпроқ натижаларни кўриш

Generic filters
Маълумот турини танланг:
Йўриқномалар
Мақолалар
Сўнгги мақолалар
  • Классификация – Гепатопротекторлар
  • Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган воситалар
  • Синоним – Лоперамид
  • ССВ иссиқ иқлим шароитида нима қилиш кераклигини айтди
  • Дори воситаларидан ҳавфсиз фойдаланишнинг 7 та муҳим жиҳатлари
  • Синоним- Омепразол
  • Бюджетда ўқиганларга дипломнинг асли берилиши мумкинми?
  • Ибупрофен vs Аспирин
  • Бета – Блокаторлар
  • Ципрофлоксацин
Рукнлар
  • Ақлли бемор 1
  • Гуруҳ дори воситалари 1
  • Классификация 2
  • Мақолалар 5
  • Савол-Жавоб 1
  • Синоним 2
  • Тестлар 1
  • Янгиликлар 1
Мореназал
  • Фойдаланиш шартлари
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Сайтга жойлаштирилган, рецепт орқали бериладиган препаратлар ҳақидаги маълумотлар фақатгина тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган. Сайтда тақдим этилган маълумотлар орқали беморларнинг дори препаратлари билан ўз-ўзларини даволаши мумкин эмас ва тақдим этилган маълумотлар шифокор маслаҳати ўрнини боса олмайди.

Портал материаллари фақат ахборот сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган, ташхис ва даволаш жараёнларидаги ҳавф омиллари учун medu.uz сайти жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

© medu.uz 2021

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт тест режимида ишлаяпти.