Skip to main content

Монурал

Улашиш:
  Reading time 11 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

МОНУРАЛ®

MONURAL

 

Препаратнинг савдо номи: Монурал®

Таъсир этувчи модда (ХПН): фосфомицин

Дори шакли: ичга қабул қилиш учун эритма тайёрлаш учун гранулалар.

Таркиби

6 г ли 1 пакет қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 3,754 г фосфомицин трометамоли (2,0 г фосфомицинга эквивалент);

ёрдамчи моддалар: 0,07 г мандарин ароматизатори, 0,06 г апельсин ароматизатори, 0,016 г сахарин, 2,100 г сахароза.

8 г ли 1 пакет қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 5,631 г фосфомицин трометамол (3,0 г фосфомицинга эквивалент);

ёрдамчи моддалар: 0,07 г мандарин ароматизатори, 0,07 г апельсин ароматизатори, 0,016 г сахарин, 2,213 г сахароза.

Таърифи: оқ рангли, мандарин ҳидили гранулалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: антибиотик.

АТХ коди:  J01XX01.

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Монурал® – сийдик чиқариш йўлларининг инфекцияларини даволаш учун мўлжалланган фосфон кислотасининг ҳосиласи, кенг таъсир доирасига эга бўлган антибиотик – фосфомицин [моно (2-аммоний-2-гидроксиметил-1,3-пропандиол)(2R-цис)-(3-метилоксиранил) фосфонат] сақлайди. Таъсир механизми бактерияларнинг хужайра девори синтезининг илк босқичини сусайтириши билан боғлиқ. Фосфоэнолпируватнинг структур аналоги ҳисобланиб, фосфоенолпируват ва УДФ-N-ацетил-D-глюкозаминдан УДФ-N-ацетил-3-О-(1-карбоксивинил)-D-глюкозаминнинг шаклланиш реакциясини катализацияловчи УДФ-N-ацетилглюкозамиенолпирувилтрансфераза ферментини қайтмас ингибиция қилади. Шунингдек препарат қайталанувчи инфекцияларга замин яратувчи омил сифатида мухим роль ўйновчи қовуқ шиллиқ қаватидан бактериялар адгезиясини камайтириш қобилиятига эга. Препаратнинг таъсир механизми бошқа антибиотиклар ва антибиотикларнинг бошқа синфи, масалан, бета-лактам антибиотикларнинг ўзаро таъсирини кучайтирувчи кесишган резистентликнинг йўқлиги билан ифодаланади.

Фосфомицин одатда сийдик чиқариш йўлларининг инфекцияларида аниқланадиган Escherichia coli, Citrobacter spp., Klebsiella spp., Proteus spp., Serratia spp., Pseudomonas aeruginosa, Enterrococcus faecalis каби граммусбат ва грамманфий микроорганизмларнинг кенг доирасига нисбатан фаол.

Лаборатория шароитларида резистентликни юз бериши L-альфа-глицерофосфатлар ва глюкозофосфатни транспортини назорат қилувчи айрим генларнинг мутацияси билан тушунтирилади.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши: Ичга қабул қилинганида фосфомицин ичакдан яхши сўрилади ва тахминан 50% биокираолишликка эга. Перорал қабул қилинганидан кейин плазмадаги максимал концентрацияси 2-2,5 соатдан кейин кузатилади ва 22-32 мг/л ни ташкил қилади. Плазмадан ярим чиқарилиш даври 4 соатга тенг.

Овқат билан қабул қилиш сийдикдаги концентрациясига таъсир қилмайди, лекин сўрилишини секинлаштиради.

Тақсимланиши: Фосфомицин буйракда, қовуқ деворларида, простатада ва уруғ безида тақсимланади. Фосфомициннинг сийдикдаги, Минимал Бактериостатик концентрацияси (МБсК) дан юқори бўлган доимий концентрациясига, перорал қибул қилинганидан кейин 24-48 соатдан сўнг эришилади.

Фосфомицин плазма оқсиллари билан боғланмайди ва йўлдош тўсиғи орқали ўтади.

Бир марталик инъекциядан кейин фосфомицин кўкрак сутига оз миқдорда ажралиб чиқади.

Чиқарилиши: Фосфомицин ўзгармаган шаклда, асосан калавалар фильтрацияси йўли билан буйрак орқали чиқарилади (қабул қилинган дозанинг 40-50% сийдикда аниқланади), бунда ярим чиқарилиш даври тахминан 4 соатни ташкил қилади, оз миқдорда – аҳлат билан (дозанинг 18-28%) чиқарилади.

Препарат қабул қилингандан кейин 6 соат ва 10 соатдан сўнг зардобда иккинчи чўққи концентрацияни пайдо бўлиши, препарат ичак-жигар орқали қайта циркуляцияга учрашини тахмин қилишга имкон беради.

Фосфомициннинг фармакокинетик хусусиятлари пациентнинг ёшига ва ҳомиладорликка боғлиқ эмас.

Препарат буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда тўпланади; фосфомициннинг фармакокинетик параметрлари ва калавалар фильтрацияси тезлиги орасида пропорционал боғлиқлик аниқланган.

Қўлланиши

Фосфомицинга сезгир микроорганизмлар томонидан чақирилган қуйидаги инфекцион-яллиғланиш касалликларда қўлланади:

  • ўткир бактериал цистит, қайталанувчи бактериал циститнинг ўткир хуружлари;
  • бактериал носпецифик уретрит;
  • ҳомиладорлардаги симптомсиз массив бактериурия;
  • сийдик чиқариш йўлларинг операциядан кейинги инфекциялари;
  • хирургик аралашувлар ва трансуретрал диагностик текширишлардан кейинги сийдик чиқариш йўлларининг инфекцияларини олдини олиш.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга буюрилади.

Гранулалар 1/2 стакан сувда (50-75 мл) ёки бошқа ичимликда эритилади, тўлиқ эригунича аралаштирилади, эриши билан дарҳол қабул қилинади. Монурал® суткада бир марта ичга, оч қоринга овқатдан 1 соат олдин ёки овқатдан кейин 2-3 соатдан сўнг, яхшиси уйқудан олдин, олдиндан қовуқни бўшатиб қабул қилинади.

Катталарга ва 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларга: 1 пакетдан (3 г) кунига бир марта буюрилади.

Хирургик аралашувларда, трансуретрал диагностик муолажаларда сийдик чиқариш йўлларининг инфекцияланишини олдини олиш учун Монурал® юқорида кўрсатилган дозаларда, аралашувлардан 3 соат олдин ва аралашувдан кейин 24 соатдан сўнг 3 г дан 2 марта қабул қилинади.

5 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларга 1 пакет (2 г) дан кунига бир марта буюрилади. Даволаш курси 1 кунни ташкил қилади. Хирургик аралашувларда, трансуретрал диагностик муолажаларда сийдик чиқариш йўлларининг инфекцияланишини олдини олиш учун Монурал® юқорида кўрсатилган дозаларда, аралашувлардан 3 соат олдин ва аралашувдан кейин 24 соатдан сўнг 2 г дан 2 марта қабул қилинади.

Оғирроқ ҳолларда (кекса пациентлар, қайталанувчи инфекциялар) 24 соатдан сўнг яна 1 пакет қабул қилинади.

Енгил ёки ўртача даражадаги буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди. Оғир буйрак етишмовчилиги бўлган ёки гемодиализдаги пациентларда препаратни қўллаш мумкин эмас. Жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.

Ножўя таъсирлари

Фосфомицинни бир марта қабул қилганда энг кўп тарқалган нохуш реакциялари меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар бўлиб, янада кўпроқ даражада диарея. Ушбу реакциялар қисқа муддатли ҳисобланади ва тез ўтиб кетади.

Монурал® препаратини клиник тадқиқотлар жараёнида ёки пострегистрацион кузатувларда ишлатилганда қайд этилган нохуш ножўя реакциялар қуйидаги жадвалда келтирилган.

Реакциялар тез-тезлиги қуйидагича белгиланган: жуда тез-тез (> 1/10), тез-тез (> 1/100 дан <1/10 гача), тез-тез эмас (> 1/1000 дан <1/100 гача), кам ҳолларда (> 1/10000 дан <1/1000 гача), жуда кам ҳолларда (<1/10000) ва номаълум (мавжуд маълумотлар асосида тез-тезлигини баҳолаб бўлмайди).

Ҳар бир гуруҳда нохуш реакциялар оғирлик даражасини камайиш тартибида келтирилган.

Тизим-аъзо синфиНохуш реакциялар
тез-тез эмас

(> 1/1000 дан <1/100 гача)

кам ҳолларда (> 1/10000 дан <1/1000 гача)жуда кам ҳолларда (<1/10000)номаълум
Инфекцион ва паразитар касалликларВульвова-гинитСуперин-фекция  
Иммун тизими томонидан бузилишлар    Анафилак-тик реакция-лар, шу жумладан анафилактик шок, ўта юқори сезувчанлик
Нерв тизими томонидан бузилишларБош оғриғи, бош айланишиПарестезия  
Юрак томонидан бузилишлар  Тахикар-дия 
Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар   Астма, брон-хоспазм, ҳансираш
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишларДиарея, кўнгил айниши, диспепсияАбдоминал оғриқлар, қусиш Антибиотик қўлланиши оқибатидаги санчиқ, иштаҳани пасайиши
Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар Тошма, эшакеми, қичишиш Ангионевро-тик шиш
Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги бузилишлар Чарчоқлик  
Қон томирлар томонидан бузилишларв   Артериал босимни пасайиши, петехиялар
Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан бузилишлар   Ишқорий фосфатаза ва “жигар” трансамина-залари фаол-лигини қис-қа муддатли ошиши
Қон ва лимфатик тизим томонидан бузилишлар   Апластик анемия Эозинофи-лия, тромбо-цитоз (петехиялар)

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

Фосфомицинга, препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик; оғир буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси <10 мл/мин), 12 ёшгача бўлган болалар (3 г ли доза учун); 5 ёшгача бўлган болалар (2 г ли доза учун); гемодиализ, сахараза/изомальтаза танқислиги, фруктозани ўзлаштираолмаслик, глюкозо-галактоза мальабсорбциясида қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Фосфомицин билан бир вақтда қўлланганида, метоклопрамид фосфомициннинг қон зардобидаги ва сийдикдаги концентрациясини пасайтиради.

Антацидларни ёки кальций тузларини бир вақтда қўлланиши қон празмасида ва сийдикда фосфомициннинг концентрациясини камайтиради.

Меъда-ичак йўлларининг ҳаракат фаоллигини оширувчи бошқа препаратлар аналогик самарани чақириши мумкин.

Халқаро нормаллаштирилган нисбат (ХНН) ўзгаришлари билан боғлиқ специфик муаммолар бўлиши мумкин. Антибиотик олаётган пациентларда К антивитамини антагонистининг юқори фаоллигини ошишининг кўп сонли ҳолатлари қайд этилган. Оғир инфекциялар ёки яллиғланиш, ёш ёки соғлиқнинг умумий ёмон ҳолати хавф омилига киради. Ушбу шароитларда ХНН ўзгаришлари инфекцион касалликлар ёки уни даволаш оқибати эканлигини аниқлаш қийин. Шундай бўлса-да, айрим антибиотиклар синфи, яъни: фторхинолонлар, макролидлар, циклинлар, котримоксазол ва баъзи цефалоспоринлар шундай самара чақириши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Фосфомицин билан даволаниш вақтида ҳаёт учун хавф туғдирувчи юқори сезувчанлик реакцияларини, шу жумладан анафилаксия ва анафилактик шок юз бериши мумкин. Агар бундай реакция юз берса, фосфомицинни такрор қабул қилишни тўхтатиш зарур ва адекват даволашни ўтказиш зарур.

Антибиотикни қўллаш оқибатидаги диарея деярли барча антибактериал воситалар, шу жумладан фосфомицин қўлланганида ҳам кузатилган. Унинг оғирлиги енгил диареядан ўлимга олиб келувчи колитгача ўзгариб туриши мумкин. Монурал® препарати билан даволаниш вақтида ёки даволангандан кейин (шу жумладан даволанган сўнг биринчи ҳафта давомида) кузатиладиган диарея, айниқса оғир даражадаги тўхтамайдиган ва/ёки қонли диарея Clostridium difficile чақирган касалликнинг (сохта мембраноз колит) симптоми бўлиши мумкин. Ушбу ташхисни Монурал® препаратини қабул қилиш вақтида ва қабул қилгандан сўнг инобатга олиш керак. Сохта мембраноз колит ташхиси гумон қилинганида ёки тасдиқланганида зудлик билан мувофиқ даволашни бошлаш керак. Ушбу клиник ҳолатда ичак ҳаракатини сусайтирувчи препаратларни қўллаш мумкин эмас.

Буйрак етишмовчилиги: агар креатинин клиренси минутига 10 мл дан юқори бўлса фосфомициннинг сийдикдаги концентрацияси одатдаги доза қабул қилинганидан кейин 48 соат давомида сақланади.

Препаратни гемодиализ олаётган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Қандли диабети бўлган пациентлар Монурал® препаратининг 1 пакети 2 г ёки 3 г дозали фосфомицин мос равишда 2,100 г ёки 2,213 г сахароза сақлашини ҳисобга олишлари

керак.

Фруктозани ўзлаштираолмаслик, глюкоза-галактозани мальабсорбцияси ёки сахараза-изомальтаза етишмовчилиги каби кам учрайдиган наслий касалликлари бўлган пациентларда ушбу препаратни қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорликда препарат фақат она учун потенциал фойда, хомила учун потенциал хавфдан юқори бўлганида буюрилади.

Препаратни лактация даврида буюриш зарурати туғилганида даволаш вақтида эмизишни тўхтатиш керак.

Транспорт воситаларини, механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Махсус тадқиқотлар ўтказилмаган, лекин пациентларни препарат бош айланишини чақириши тўғрисида огоҳлантириш керак.

Бош айланиши пайдо бўлганида кўрсатилган фаолият турларини бажаришдан сақланиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгандан кейин ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Ичга қабул қилиш учун фосфомициннинг дозасини ошириб юборилиши бўйича маълумотлар чекланган.  Монурал® препаратининг ҳаддан зиёд дозасини қабул қилган пациентларда қуйидаги реакциялар кузатилган: вестибуляр аппарат фаолиятини бузилиши, эшитишни бузилиши, оғизда “металл” таъми, шунингдек таъм сезишни умумий пасайиши.

Дозани ошириб юборилишини даволаш – симптоматик ва тутиб турувчи.

Доза ошириб юборилган ҳолларда диурезни кучайтириш мақсадида ичга суюқлик қабул қилиш тавсия этилади.

Чиқарилиш шакли

Ичга қабул қилиш учун эритма тайёрлаш учун гранулалар 2 г ва 3 г.

6 г ёки 8 г дан препарат 4 қаватли ламинирланган фольга (қоғоз-полиэтилен-алюминий-полиэтилен) пакетларга жойланади. 1 ёки 2 пакет қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

Сақлаш шароити

30ºС дан юқори бўлмаган хароратда сақланмин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

Улашиш: