• Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Hamkorlik
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Hamkorlik
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Монопоуз Эссел

Home Йўриқномалар Монопоуз Эссел
Улашиш:

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

МОНОПОУЗ ЭССЕЛ

MONOPOSE ESSEL

 

Препаратнинг савдо номи: Монопоуз Эссел

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): эссенциал фосфолипидлар, соя изофлавони

Дори шакли: капсулалар

Таркиби:

Ҳар бир желатин капсула қуйидагиларни сақлайди:

Фаол моддалар: Эссенциал фосфолипидлар – 200 мг;

Соя изофлавони 40% – 75 мг;

Ёрдамчи моддалар: етарли миқдорда

Таърифи: оч сариқ-оқ рангли кукун сақловчи, танаси қопқоқчаси яшил рангли қаттиқ желатин капсулалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: климаксга қарши восита.

АТХ коди: G02CX

Фармакологик хусусиятлари

Менопауза тиббий нуктаи назардан ҳайз кўришни микдорий камайишига олиб келувчи тухумдонлар фаолиятини сусайиши билан ифодаланади. Бундай ўзгаришлар эстроген ва прогестерон ишлаб чиқарилишини пасайиши ва ФСГ (фолликулостимулловчи гормон) ва ЛГ (лютеин гормон) концентрациясини ошиши билан чақирилган.

Изофлавон:

Изофлавон менопаузадаги қизиб кетиш ҳиссини камайтиради ёки бутунлай бартараф этади. Изофлавонлар кучсиз эстроген самарага эга бўлган ўсимлик моддалари синфига киради, шу боисдан улар фитоэстрогенлар дейилади Изофлавонлар дуккаклилар оиласи ўсимликларида бўлади ва соя дони изофлавонларнинг энг бой манбаидир. Икки соя флавонлари – генистеин ва диадзеин катта аҳамиятга эга. Изофлавонлар ракка қарши таъсирга эга, чунки эстрогенлар рецепторлари билан боғланади. Шундай қилиб, изофлавонлар, кўпчилик аёлларда намоён бўладиган эстрогенга боғлиқ рак касалликларидан ҳимоя қилади.

Изофлавонлар эстогенсимон самара намоён қилиб, қизиб кетишларни йўқотади, остеопороз, хавфли ўсмаларни ривожланишини олдини олади, бу айниқса вазни ошиқча пост-менопаузадаги аёллар учун айниқса муҳимдир, уларда эстрогенларнинг юқори концентрациялари кузатилади. Монопоуз Эссел 40% умумий изофлавонларни табиий нисбатларда сақловчи соя изофлавон экстрактини сақлайди. Изофлавонлар генистеинларнинг 60% соя изофлавонларининг жуда фаол шакли – генистин/генистеин кўринишида бўлади.

Генистеин кўкрак бези тўқмасини ҳимоя қилади, хужайраларнинг мувофиқ фаолиятини ва фермент фаоллигини тутиб туради. Соя иэофлавонлари  эстрогенларнииг  мувозанатини ва кўкрак безининг тўқимаси фаолиятини тутиб туриб, 2-гидрокенэстерон метаболизмини оширади ва 16- гидроксиэстерон метаболизмини ўзгартиради.

Аёлларда менопаузадан олдин ва кейинги даврда изофлавонлар юрак-қон томир касалликларини олдини олиб, липидлар метаболизмини оптималлаштиради.

Изофлавонларга бой овқат аёлларда суяк тўқимасини минерализациясини тутиб туриш имконини беради.

Эссенициал фосфолипидлар – бу хужайра мембранасининг таркибига кирувчи юқори тозаланган фосфолипидларнинг йиғиндисидир. Эссенциал фосфолипидлар фосфатидилхолин, фосфатидил инозитол ва фосфатидил этаноламин, шунингдек линол ва линолен кислоталарини ўз ичига олади. Фосфолипидлар ичак йўлларидан тўлиқ сўрилиши учун нано-липосомаларга капсулаланган.

Эссенциал фосфолипидлар хужайраларнинг энергетик балансида, хужайра ички боғланишларда, хужайра мембранасини тургори ва ўтказмаслигини ушлаб туришда муҳим роль ўйнайди. Эссенциал фосфолипидлар холестерини ташилиши ва чиқарилишида ва ферментларни метоболизмида иштирок этади. Клиник тадқиқотларга мувофиқ, холестерин қоннинг липидларини балансини тутиб туради. Эссенциал фосфолипидлар тромбоцитлар агрегациясида, юрак-қон томир тизимининг фаолияти ва периферик қон айланиш тизимида потенциал иштироқ этади.

 

Қўлланилиши

  • климакс;
  • ҳайз кўриш циклини бузилиши;
  • ҳайз кўришдан олдинги синдром;
  • аёллар жинсий соҳалари касалликларини комплекс даволаш;
  • кўкрак бези ракини профилактикаси;
  • оёқларда веналарни варикоз кенгайиши;
  • суяклар остеопорози;
  • артериал гипертония;
  • атеросклероз ва унинг асоратлари, ЮИК ва бошқалар.;
  • эндокрин тизими касалликларида қўлланилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Катталарга: Бир капсуладан кунига 2 марта овқатланиш олдидан ёки овқатланиш вақтида қабул қилинади. Препарат болаларда, ҳомиладор аёлларда ёки лактация даврида ишлатиш учун тавсия қилинмайди.

 

Ножўя таъсирлари

Кам ҳолларда – кўнгил айниши.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Шахсий ўзлаштираолмаслик.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препарат 100% табиий изофлавонларни эссенциал фосфолипидлар билан бирга сақлайди, дориларнинг ўзаро тасири ҳақида маълумот тушмаган

 

Махсус кўрсатмалар

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Чиқарилиш шакли

10 та капсула блистерда. 1, 3 ёки 6 блистер тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

Сақлаш шароити

Салқин, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш:
7
616 Views
ОлдингисиМононитросид19.04.2018
Моносан19.04.2018Кейингиси
Қидириш

Кўпроқ натижаларни кўриш

Generic filters
Маълумот турини танланг:
Йўриқномалар
Мақолалар
Сўнгги мақолалар
  • Классификация – Гепатопротекторлар
  • Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган воситалар
  • Синоним – Лоперамид
  • ССВ иссиқ иқлим шароитида нима қилиш кераклигини айтди
  • Дори воситаларидан ҳавфсиз фойдаланишнинг 7 та муҳим жиҳатлари
  • Синоним- Омепразол
  • Бюджетда ўқиганларга дипломнинг асли берилиши мумкинми?
  • Ибупрофен vs Аспирин
  • Бета – Блокаторлар
  • Ципрофлоксацин
Рукнлар
  • Ақлли бемор 1
  • Гуруҳ дори воситалари 1
  • Классификация 2
  • Мақолалар 5
  • Савол-Жавоб 1
  • Синоним 2
  • Тестлар 1
  • Янгиликлар 1
Монопоуз Эссел
  • Фойдаланиш шартлари
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Сайтга жойлаштирилган, рецепт орқали бериладиган препаратлар ҳақидаги маълумотлар фақатгина тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган. Сайтда тақдим этилган маълумотлар орқали беморларнинг дори препаратлари билан ўз-ўзларини даволаши мумкин эмас ва тақдим этилган маълумотлар шифокор маслаҳати ўрнини боса олмайди.

Портал материаллари фақат ахборот сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган, ташхис ва даволаш жараёнларидаги ҳавф омиллари учун medu.uz сайти жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

© medu.uz 2021

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт тест режимида ишлаяпти.