Skip to main content

Микосептин

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

МИКОСЕПТИН®

MYKOSEPTIN®

 

 

Препаратнинг савдо номи: Микосептин®

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): ундецилен кислотаси + рух ундециленати

Дори шакли: сиртга қўллаш учун суртма

Таркиби

Ҳар бир туба (30 г) қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: ундецилен кислотаси -1,500 г; рух ундециленати – 6,000 г;

ёрдамчи моддалар: стеарин кислотаси – 0,390 г; оқ асал ари муми – 0,690 г; қаттиқ парафин-1,050 г, суюқ парафин- 10,110 г, қаттиқ парафин (эриш нуқтаси 64-680С) –      1,500 г, метилпарагидроксибензоат – 0,060 г, макрогол олеати -1,200 г; моноглицеридлар дистилланган – 0,990 г; оқ юмшоқ парафин  – 4,110 г; тозаланган сув – 2,400 г.

Таърифи: деярли оқдан то оч-сарғиш тусли оқ ранглигача бўлган, ўзига хос ҳидли, майда ёғли доналари бўлган суртма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: замбуруғларга қарши восита.

АТХ коди: D01AE54

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Ундецилен кислотаси ва унинг тузлари Trichophyton, Epidermophyton, Microsporum турдаги дерматофитларига нисбатан яққол фунгистатик таъсир кўрсатади. Препарат таркибига кирувчи рух буриштирувчи таъсир кўрсатади, шундай қилиб тери қопламаларининг таъсирланиш белгилари кўринишларини пасайтиради ва тезроқ битишига ёрдам беради.

Кўлланилиши

Препаратга сезгир замбуруғлар (дерматофитлар) чақирган тери қопламаларининг замбуруғли касалликларини даволаш ва олдини олишда қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Сиртга қўллаш учун буюрилади.

Шикастланган терининг тоза, қуруқ юзасига суткада 2 марта қўйилади. Даволаш курси давомийлиги 4-6 ҳафта. Касалликнинг клиник кўринишлари йўқолганидан кейин, қайталанишини олдини олиш учун суртмани суткада 1 марта бир ҳафта давомида ва кейин кунора ёки ҳафтада икки марта бир ой давомида қўйиш тавсия этилади, даволаш курсини қисқартириш касалликнинг қайталанишини хавфини оширади.

Ножўя таъсирлари

Қизариш, тери қопламаларининг қичишиши, шиш, ачишиш ҳисси, тери тошмалари кўринишидаги препарат компонентларига юқори сезувчанлик реакциялари бўлиши мумкин.

Юқори сезувчанликнинг белгилари пайдо бўлганида препарат қўллашни тўхтатиш ва бу ҳақида шифокорга хабар бериш керак.

 

 

 

Кўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ундецилен кислотаси ва унинг ҳосилаларига, парабенларга, препаратнинг бошқа компонентларига бўлган юқори сезувчанлик; болаларда (2 ёшгача) қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Микосептин® препаратининг бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири ҳақида маълумотлар олинмаган. Сиртга қўллаш учун бошқа дори воситаларини бир вақтда ишлатиш мумкинлиги шифокор томонидан аниқланади.

 

Махсус кўрсатмалар

Микосептин® препаратини очиқ жароҳат юзасига, тери қопламаларининг шикастланган юзаларига, периорбитал соҳага қўйиш мумкин эмас, суртмани кўзга тушишидан сақланиш керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даври

Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида ишлатишдан олдин албатта шифокор билан маслаҳатлашиш керак, чунки препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида фақат шифокор томонидан қатъий кўрсатмалар бўлгандагина ва она учун кутилган фойда бола учун потенциал хавфдан устун бўлгандагина қўллаш мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юбориш ҳоллари таърифланмаган. Препарат тасодифан ичга қабул қилинганида кўнгил айнаши ва қусиш пайдо бўлиши мумкин. Меъдани ювиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак, зарурати бўлганида симптоматик даволаш ўтказилади.

Чиқарилиш шакли

Сиртга қўллаш учун суртма.

30 г дан суртма алюмин тубаларда. Ҳар бир туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

25°С гача бўлган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: