Skip to main content

Метилурацил сиртга қўллаш учун суртма

Улашиш:
  Reading time 2 minutes

ИЛОВА-ВАРАҚА

(пациент учун маълумот)

Метилурацил

 

Препаратнинг савдо номи: Метилурацил

Таъсир этувчи модда (ХПН): метилурацил (methyluracil)

Дори шакли: сиртга қўллаш учун суртма 100 мг/г.

Таркиби:

фаол модда: метилурацил – 1,5 г;

ёрдамчи моддалар: юмшоқ оқ парафин, сувсиз ланолин, тозаланган сув.

Таърифи: сариқ рангли, махсус ланолин ҳидли суртма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: чандиқланишга ёрдам берувчи турли воситалар.

АТХ коди: D03AX.

 

Қўлланилиши

Экзема, нейродермит, дерматитлар, ёмон битадиган яралар, куйишлар (репаратив босқичда), терининг эрозиялари ва яралари (шу жумладан нур билан даволашдан кейин), орқа чиқарув йўли ва сут безлари терисини ёриқлари. Шунингдек фотодерматитларда фотоҳимояловчи восита сифатида қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Сиртга қўлланилади. Суртмани терининг шикастланган соҳаларига кунига икки марта юпқа қилиб суртилади. Эрозия, яраларда антисептиклар билан дастлаб ишлов берилгандан кейин суртилади. Даволаш муддати – тўлиқ тузалгунига қадар ўтказилади.

Болаларда суртмани қўлланиши самараси ва хавфсизлиги аниқланмаган.

Ножўя таъсирлари

Қисқа муддатли ачишиш, аллергик реакциялар кузатилиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Грануляцияларни кўп бўлиши (маҳаллий қўллаш учун). Ўткир ва сурункали лейкозлар, қон яратиш аъзолари тизимини бошқа хавфли касалликлари, дори воситасининг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бошқа дерматотроп воситалар билан буюриш мумкин. Глюкокортикостероидларни бир вақтда маҳаллий қўллаш суртмани самарасини сусайтиради.

Махсус кўрсатмалар

Тўқиманинг ҳаддан ташқари ўсиши билан кечувчи тери касалликларида: вегетацияловчи пуфакчалар, вегетацияловчи пиодермия, эпидермодисплазиянинг верруноз шаклида ва бошқаларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Дори воситасини терининг ўткир яллиғланиш касалликларида ва сурункали касалликларини хуруж даврида эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим, соҳасининг катта майдонларида холестерин алмашинувининг бузилишлари ва жигарнинг оғир касалликларида эҳтиёткорлик билан қўлланилади.

Ҳомиладорлик ва лактация

Агар она учун кутилаётган фойда ҳомила/бола учун потенциал хавфдан юқори бўлганда қўллаш мумкин.

Автомобилни бошқариш ва бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Кам ҳолларда – суртма юқори дозаларда давомли қўлланганда периферик қон таркибининг ўзгариши.

Чиқарилиш шакли

15 г дан алюмин тубаларда №1 ўрами.

Сақлаш шароити

20оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3,5 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: