Skip to main content

Метилурацил ректал суппозиторийлар

Улашиш:
  Reading time 2 minutes

МЕТИЛУРАЦИЛ

дори препаратини тиббиётда қўллаш бўйича

ЙЎРИҚНОМА

 

Препаратнинг савдо номи: Метилурацил

Халқаро патентланмаган номи: Диоксометилтетрагидропиримидин

Дори шакли: ректал суппозиторийлар

Таркиби:

Бир суппозиторий қуйидагиларни сақлайди:

таъсир этувчи модда:

диоксометилтетрагидропиримидин (метилурацил) – 500 мг;

суппозиторийлар учун асос: қаттиқ ёғ (Витепсол, Н 15, W 35 маркали, NA 15, NAS 50 маркали)) суппосир – 2,3 г вазнли суппозиторий олгунча.

Таърифи

Оқ ёки сарғиш ёки оч-сарғиш тусли оқ рангли, торпедасимон шаклли суппозиторийлар.

Суппозиторий юзасида оқ караш пайдо бўлишига йўл қўйилади.

Фармакотерапевтик гуруҳи

Тўқималар репарациясининг стимулятори

АТХ коди:  L03AX

 

Фармакологик хусусиятлари

Анаболик фаолликка эга. Гемопоэтик, лейкопоэтик, иммуностимулловчи, яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади. Нуклеин алмашинувини нормаллаштириб, тўқимани ўсиши ва грануляцион етилишини ва эпителизацияни (шу жумладан меъда ичак йўли шиллиқ қаватларининг тез пролиферацияловчи хужайраларида) тезлаштириб, жароҳатларда хужайра регенерацияси жараёнларини тезлаштиради, эритро- ва лейкопоэз, иммунитетнинг хужайра ва гуморал омилларини рағбатлантиради.

 

Қўлланилиши

Эрозив-ярали колитлар, проктосигмоидитлар, орқа йўлининг ёриқлари.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, 8 ёшгача бўлган  болалар.

Ҳомиладорликда ва эмизиш даврида қўлланилиши

Метилурацил ректал суппозиторийлар препарати ҳомиладорликда ва эмизиш даврида қўлланганида хавфсизлигига оид маҳсус тадқиқотлар ўтказилмаган. Препарат ҳомиладорларда ва эмизиш даврида фақат, агар она учун кутилаётган фойда ҳомила ва бола учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳолатдагина қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ректал: 0,5-1 г суткада 3-4 марта; 8-15 ёшли болаларга – суткада 500 мг. Даволаш курси касалликнинг характерига қараб 7 кундан 4 ойгача.

 

Ножўя таъсири

Аллергик реакциялар.

 

 

Дозани ошириб юборилиши

Препаратнинг дозасини ошириб юбориш ҳолатлари ҳақида хабар қилинмаган.

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири

Бошқа дори воситалар билан ўзаро таъсири ёки номутаносиблиги ҳолатлари баён этилмаган.

 

Транспорт воситаларини ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Автомобилни ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.

 

Чиқарилиш шакли

Ректал суппозиторийлар 500 мг. 5 суппозиторийдан контур уяли ўрамда. Икки контур уяли ўрам препаратни қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойлаштирилган.

 

Сақлаш шароити

Болалар олаолмайдиган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан сўнг препарат қўлланилмасин.

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецепти бўйича.

 

Улашиш: