Skip to main content

МЕПЕНАМ

Улашиш:
  Reading time 23 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

МЕПЕНАМ

MEPENAM

Препаратнинг савдо номи: МЕПЕНАМ

Таъсир этувчи модда (ХПН): меропенем

Дори шакли: инъекция учун эритма тайёрлаш учун кукун.

Таркиби:

1 флакон қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: меропенемга қайта ҳисобланганда – 1,0 г меропенем тригидрати;

ёрдамчи моддалар: сувсиз натрий карбонати.

Таърифи: оқдан оч-сариқ ранглигача бўлган кукун.

Фармакотерапевтик гуруҳи. антибиотиклар (карбопенемлар гуруҳи).

АТХ коди: J01DH02.

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Мепенам пенициллин боғловчи оқсиллар (РВР) билан боғланиш йўли орқали граммусбат ва грамманфий бактерия ҳужайраларининг девори синтезини ингибиция қилиш йўли билан бактерицид таъсир кўрсатади. Бошқа бета-лактам антибактериал воситалар учун каби меропенемнинг концентрацияларини минимал ингибиция қилувчи концентрациядан (MIC) (T>MIC) ошганда, вақт кўрсаткичини, самарадорлигини юқори даражаси билан мос тушишини кўрсатади. Инфекцияловчи микроорганизмлар учун MIC ни дозалаш интервалидан тахминан 40% га оширувчи қон плазмасидаги концентрацияларда клиник олди босқичида меропенемнинг фаоллигини кўрсатувчи маълумотлар мавжуд.

Меропенемга бактериал резистентлик: грамманфий бактерияларнинг ташқи мембранаси ўтказувчанлигини (поринларнинг маҳсулотларини камайиши билан боғлиқ) пасайиши, нишонланган РВР билан ўхшашлигини пасайиши, эффлюкс насосининг компонентларини экспрессияси ва карбапенемларни гидролизлаши мумкин бўлган бета-лактамаза маҳсулотларини ошиши натижасида пайдо бўлиши мумкин.

Карбапенемга чидамли бактериялар чақирган инфекцион касалликлар ҳолатлари қайд этилган.

Нишонланган микроорганизмларни ҳисобга олиб, меропенем ва хинолонлар, аминогликозидлар, макролидлар ва тетрациклинлар синфига мансуб дори воситалари орасида кесишган толерантлик мавжуд эмас. Шу билан бирга бактериялар биттадан кўп антибактериал препаратларнинг синфига резистентликни, агар таъсир механизми ҳужайра мембраналарининг ўтказувчанлигини ва/ёки эффлюкс насосларнинг мавжудлигини ўз ичига олганда, намоён қилиши мумкин.

Антибактериал препаратларга сезгирлигини аниқлаш бўйича Европа қўмитаси (EUCAST) томонидан ўтказилган клиник тадқиқотларда қуйида келтирилган MIC нинг энг юқори қиймати аниқланган.

1-жадвал

Микроорганизмлар Сезгирлиги (S) (мг/мл) Резистентлиги (R) (мг/л)
Enterobacteriaceae ≤2 ˃8
Pseudomonas ≤2 ˃8
Acinetobacter ≤2 ˃8
Streptococcus, A, B, C, G гуруҳлари ≤2 ˃8
Streptococcus pneumonia1 ≤2 ˃2
Бошқа стрептококклар 2 2
Enterococcuc
Staphylacoccus2 3-изоҳ 3-изоҳ
Haemophilus influenzaе ва

Moraxella catarrhalis

≤2 ˃2
Neisseria meningitis2,4 ≤0,25 ˃0,25
Граммусбат анаэроблар ≤2 ˃8
Грамманфий анаэроблар ≤2 ˃8
Чегаравий қиймати микроорганизмларнинг турлари билан боғлиқ эмас. ≤2 ˃8

Менингитда Streptococcus pneumonia ва Haemophilus influenzaе учун меропенемнинг 1охирги қиймати 0,25 мг/л (сезгирлик) ни ва 1 мг/л (резистентлик) ни ташкил қилади.

MIC қиймати S/I нинг охирги қийматидан юқори бўлган 2микроорганизмлар штаммлари жуда кам ҳисобланади ёки ҳозирги вақтда у ҳақида хабар берилмаган. Идентификация ва ҳар қандай бундай изолятга нисбатан антибактериал сезгирлигига тегишли таҳлилларни қайта ўтказиш керак, ҳамда, агар натижа тасдиқланса, изолят референс лабораторияга юборилади. Шу вақтгача MIC билан верификацияланган изолятлар учун клиник жавоб ҳақида маълумот бор бўлган, бу резистентликнинг энг юқори жорий қиймати, чидамли изолятлар сифатида қайд этилган бўлиши мумкин.

Менопенемга 3стафилакоккларнинг сезгирлиги, метициллинга сезгирлиги маълумотларидан келиб чиқиб прогноз қилинади.

Neisseria meningitis учун менопенемнинг 4чегаравий қиймати фақат менингитга тегишли.

Микроорганизмлар турлари билан боғлиқ бўлмаган чегаравий қиймати, асосан ФК/ФД маълумотларидан келиб чиқиб аниқланган ва MIC нинг алоҳида турларини тақсимланишига боғлиқ эмас. Улар жадвалда ва изоҳларда кўрсатилмаган турлари нисбатида фойдаланиш учун мўлжалланган.

“-” Сезгирликни аниқлаш бўйича таҳлил ўтказиш талаб этилмайди, чунки дори воситаси билан даволашни ўтказиш учун микроорганизмлар турлари ёмон нишон ҳисобланади.

Микроорганизмларнинг алоҳида турлари учун оттрилган чидамлиликни тарқалганлиги географик ва вақт бўйича ўзгариши мумкин, шунинг учун микроорганизмларнинг, асосан инфекцияларни даволашда, чидамлиги тўғрисида маҳаллий маълумотларга таяниш мақсадга мувофиқдир. Зарурат ҳолларда, микроорганизмларнинг чидамлилигини тарқалганлиги даражаси маҳаллий даражада ҳисобланса, бу дори воситасини қўллаш натижасида кутилган фойда, ҳеч бўлмаганда айрим инфекция турларига нисбатан шубҳа уйғотади, бундай ҳолларда экспертга маслаҳат учун мурожаат қилиш керак.

Қуйида патоген микроорганизмларнинг касалликларини клиник тажриба ва терапевтик протокол асосида даволаш келтирилади.

Оддий сезгир турлари

Граммусбат аэроблар: Enterococcus faecalis6, Staphylococcus aureus (метициллинга сезгир)7, Staphylococcus specis (метициллинга сезгир), шу жумладан Staphylococcus epidermidis, Streptococcus agalactiae (В гуруҳи); Streptococcus milleri гуруҳи (S. anginosus, S. Constellatus ва S. intermedius), Streptococcus pneumoniae, Streptococcus pyogenes
(А гуруҳи).

Грамманфий аэроблар: Citrobacter freuпdii, Citrobacter koseri, Enterobacter aerogenes, Enterobacter cloacae, Escherichia соli, Haemophilus iпfluenzae, Klebsiella oxytoca, Klebsiella pneuтoпiae, Morganella тorgaпii, Neisseria тeпiпgitidis, Proteus тirabilis, Proteus vulgaris, Serratia marcescens.

Граммусбат анаэроблар: Clostridium perfringens, Peptostreptococcus asaccharolyticus, Peptostreptococcus species (шу жумладан P. micros, P. anaerobius, P. magnus).

Грамманфий анаэроблар: Bacteroides caccae, Bacteroides fragilis, Prevotella bivia, Prevotella disiens.

Оттрилган чидамлилик турлари учун бўлиши мумкин бўлган муаммолар

Граммусбат аэроблар: Enterococcus faecium6,8.

Грамманфий аэроблар: Acinetobacter species, Burkholderia cepacia, Pseudomonas aeruginosa.

Ўзини табиатига кўра чидамли микроорганизмлар

Грамманфий аэроблар: Stenotrophomonas maltophilia, Legionella species.

Бошқа микроорганизмлар: Chlamydophila pneumoniae, Chlamydophila psittaci, Coxiella burnettii, Mycoplasma pneumoniae. 

6Табиий оралиқ сезгирлигини намоён қилган турлари.

7Барча метициллин-резистент стафилакокклар меропенемга нисбатан чидамли ҳисобланади.

8Европа Иттифоқини бир ёки бир нечта давлатларида чидамлилик кўрсаткичи >50%.

Фармакокинетикаси

Соғлом кўнгиллиларда қон плазмасидан ўртача ярим чиқарилиш даври тахминан 1 соатни ташкил қилади; ўртача тақсимланиш ҳажми тахминан 0,25 л/кг (11-27 л) ни ташкил қилади; 250 мг дозада препарат қўлланганида ўртача клиренс минутига 287 мл ни ташкил қилади, 2 г дозада препарат қўлланганида клиренсни пасайиши билан минутига 205 мл гача. Препаратни 500, 1000, ва 2000 мг дозаларда инфузия кўринишда қўлланганида
30 минут давомида Смах нинг ўртача қиймати мувофиқ равишда тахминан 23, 49 ва 115 мкг/мл ни ташкил қилади; AUC нинг мувофиқ қиймати 39,3. 62,3, ва 153 мкгхс/мл ни ташкил қилади. Препаратни 500 ва 1000 мг дозаларда инфузия ўтказилганидан кейин
5 минут давомида Смах нинг қиймати мувофиқ равишда 52 ва 112 мкг/мл ни ташкил қилади. Буйрак функцияси нормал бўлган пациентларга препаратнинг бир нечта дозалари ҳар 8 соатда юборилганда меропенемни тўпланиши кузатилмайди.

Меропенемни интраабдоминал инфекциялар сабабли жарроҳлик операцияси ўтказилганидан кейин 1000 мг дозада ҳар 8 соатда юборилганида Смах қиймати ва ярим чиқарилиш даври кўрсаткичлари, соғлом кўнгиллиларни кўрсаткичларига мос келганлиги, лекин тақсимланиш ҳажмини юқори (27 мг) бўлиши тўғрисида маълумотлар мавжуд.

Тақсимланиши. Меропенемни қон плазмаси оқсиллари билан боғланишининг ўртача қиймати тахминан 2% ни ташкил қилади ва бу препаратнинг концентрациясига боғлиқ эмас. Препарат тез юборилганда (5 минут ёки камроқ) фармакокинетикаси биэкспотенциал ҳисобланади, лекин бу ўттиз минутлик инфузиядан кейин сезиларли даражада жуда паст. Меропенем организмнинг айрим суюқликлари ва тўқималарига, жумладан ўпка, бронхиал секрет, сафро, орқа мия суюқлиги, аёллар жинсий аъзоларининг тўқималари, тери, фасция, мушаклар ва перитонеал экссудатларга яхши ўтади.

Метаболизми. Меропенем микробиологик нофаол метаболит ҳосил қилиб, бета-лактам ҳалқасини гидролиз қилиниши йўли билан метаболизмга учрайди. In vitro шароитида меропенем одам дегидропептидаза-I (ДГП-I) таъсири остида гидролизга нисбатан имипенем билан таққосланганда камайган мойилликни намоён қилади ва ДГП-I ингибиторини бир вақтда қўллашга эҳтиёж йўқ.

Юборилиши. Меропенем биринчи навбатда ўзгармаган кўринишда буйрак орқали чиқарилади; тахминан препарат дозасининг 70% (50-75%) 12 соат давомида ўзгармаган кўринишда чиқарилади. Препаратнинг яна 28% микробиологик нофаол метаболитлари кўринишида чиқарилади. Ахлат билан чиқарилиши дозанинг тахминан 2% ни ўзида намоён қилади. Ўлчанган буйрак клиренси ва пробенециднинг самараси, меропенемни ҳам фильтрация, ҳам каналчалар секрециясига учрашини кўрсатади.

Буйрак етишмовчилиги. Буйрак функциясини бузилиши қон плазмасида AUC нинг юқори кўрсаткичларини ва меропенемнинг ярим чиқарилиш даврини кўпроқ узайишига олиб келади. Буйрак функциясини ўртача бузилиши (креатинин клиренси (КК) минутига 33-74 мл) бўлган пациентларда AUC нинг 2,4 марта, буйрак функциясини оғир бузилиши
(КК минутига 4-23 мл) бўлган пациентларда – 5 марта ва гемодиализда (КК <2 мл/мин) бўлган пациентлар учун – 10 мартага ошиши, соғлом кўнгиллилар билан (КК>80 мл/мин) таққосланганда характерлидир. Буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларда  очиқ ҳалқали микробиологик нофаол метаболитининг AUC кўрсаткичи аҳамиятли даражада юқори. Буйрак функциясини ўртача ва оғир бузилиши бўлган пациентларга препаратнинг дозасини тузатиш тавсия этилади. Меропенем гемодиализни ўтказиш вақтида анурияси бўлган пациентларга нисбатан 4 марта юқори бўлган клиренсли гемодиализ йўли билан чиқарилади.

Жигар етишмовчилиги. Препаратни такрорий дозалари қўлланганидан сўнг жигар касаллигини меропенемнинг фармакокинетикасига таъсири тўғрисида маълумотлар мавжуд.

Болалар. Инфекцияси бўлган болаларда (шу жумладан чақалоқларда) фармакокинетикасига тегишли маълумотлар мавжуд: препаратни 10, 20 ва 40 мг/кг дозаларда қўлланганида Смах нинг қиймати, препаратни 500, 1000 ва 2000 мг дозалари мувофиқ равишда қўлланганидан кейин катталарда аниқланганига яқин. Меропенем клиренсининг ўртача қиймати 5,8 мл/мин/кг (6-12 ёш), 6,2 мл/мин/кг (2-5 ёш),
5,3 мл/мин/кг (6-23 ойлик) ва 4,3 мл/мин/кг (2-5 ойлик) ни ташкил қилади. Препарат дозасининг тахминан 60% меропенем кўринишида ва 12% метаболити кўринишида
12 соат давомида сийдик билан чиқарилади. Менингити бўлган болаларнинг орқа мия суюқлигида меропенемни концентрацияси қон плазмасида препаратнинг бир вақтда аниқланган даражалари, индивидлар орасида аҳамиятли ўзгарувчанлик мавжуд бўлса-да, тахминан 20% ни ташкил қилади.

Кекса ёшдаги пациентлар. Кекса ёшдаги (65-80 ёш) соғлом кўнгиллилардаги фармакокинетик маълумотлар қон плазмаси клиренсини пасайишидан далолат беради, бу ёш билан боғлиқ, шунингдек буйракдан ташқари клиренсни аҳамиятсиз пасайиши, креатинин клиренсини пасайиши билан мос келади. Кекса ёшдаги пациентларга препаратнинг дозасини тузатиш, буйрак функциясини ўртача ва оғир бузилиши истисно қилинган ҳолларда талаб этилмайди.

 

Қўлланилиши

Мепенам катталар ва 3 ойликдан катта ёшдаги болаларда қуйидаги инфекцияларни даволаш учун мўлжалланган:

  • пневмония, шу жумладан госпитал бўлмаган ва госпитал пневмониялар;
  • муковисцидозда бронх-ўпка инфекциялари;
  • сийдик чиқариш йўлларининг инфекцияларининг асоратлари;
  • интраабдоминал инфекцияларнинг асоратлари;
  • туғруқ вақтидаги ва туғруқдан кейинги инфекциялар;
  • тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекцияларининг асоратлари;
  • ўткир бактериал менингит;

Мепенам бактериал инфекцияга гумон қилинганда нейтропенияси ва иситмаси бўлган пациентларни даволаш учун қўллаш мумкин.

Мувофиқ антибактериал препаратларни қўлланиши тегишли расмий тавсияларни тақдим этиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш керак.

Қўллаш усули ва дозалари

Қуйида келтирилган жадвал дори воситаларини дозалашга тегишли умумий тавсияларни сақлайди.

Меропенемни дозаси ва даволаш давомийлиги касаллик қўзғатувчисини турига, касалликнинг оғирлигига ва пациентнинг индивидуал сезувчанлигига боғлиқ.

Меропенем катталарда 2 г гача дозада суткада уч марта ва тана вазни 50 кг дан юқори бўлган болаларда 40 мг/кг дозада суткада уч марта қўлланганида, айниқса болаларда Pseudomonas aeruginosa ёки Acinetobacter spp. чақирган госпитал инфекциялар каби инфекцияларнинг айрим турларини даволаш учун тўғри келади.

2 жадвал

Катталар ва тана вазни 50 кг дан юқори бўлган болалар учун тавсия этилган дозалари

Инфекциялар Ҳар 8 соатда юбориш учун бир марталик доза
Пневмония, шу жумладан госпитал бўлмаган ва госпитал пневмония 500 мг ёки 1 г
Муковисцидозда бронх-ўпка инфекциялари 2 г
Сийдик чиқариш йўлларининг инфекцияларининг асоратлари 500 мг ёки 1 г
Интраабдоминал инфекцияларнинг асоратлари 500 мг ёки 1 г
Туғруқ вақтидаги ва туғруқдан кейинги инфекциялар 500 мг ёки 1 г
Тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекцияларининг асоратлари 500 мг ёки 1 г
Ўткир бактериал менингит 2 г
Фебрил нейтропенияси бўлган пациентларни даволаш 1 г

Мепенамни одатда вена ичига инфузия кўринишида 15 минутдан 30 минутгача давомийликда қўллаш керак.

Бундан ташқари, 1 г гача препаратнинг дозасини вена ичига болюсли инъекция кўринишида тахминан 5 минут давомида юбориш ҳам мумкин. Препаратни катталарга 2 г дозада вена ичига болюсли инъекция кўринишида юбориш хавфсизлиги бўйича тасдиқловчи маълумот чекланган.

Буйрак функциясини бузилиши.

3 жадвал

Катталар ва тана вазни 50 кг дан юқори бўлган болалар учун тавсия этилган дозалари, агар пациентларда креатинин клиренси камида минутига 51 мл ни ташкил қилганда

Креатини клиренси (мл/мин) Бир марталик доза

(1-жадвалга қаралсин)

Юборишлар сони
26-50 тўлиқ бир марталик доза ҳар 12 соатда
10-25 бир марталик дозани ярми ҳар 12 соатда
<10 бир марталик дозани ярми ҳар 24 соатда

3-жадвалда кўрсатилган 2 г дозани бирликка мувофиқлаштириган препаратнинг дозаларини қўллашни тасдиқловчи маълумотлар чекланган.

Меропенем гемодиализ ва гемофилбтрация ёрдамида чиқарилади, шунинг учун препаратнинг зарурий дозасини гемодиализ муолажаси тугаганидан кейин юбориш керак. Перитонеалда бўлган пациентлар учун препаратнинг дозасини тайинлаш бўйича тегишли тавсиялар йўқ.

Жигар функцияси бузилиши. Жигар функциясини бузилиши бўлган пациентлар учун препаратнинг дозасини тузатиш талаб этилмайди.

Кекса ёшдаги пациентлар учун дозалаш тартиби. Буйрак функцияси нормал ёки креатинин клиренси аҳамиятли даражадаси минутига 50 мл дан юқори бўлган кекса ёшдаги пациентлар учун препаратнинг дозасини тузатиш талаб этилмайди.

4 жадвал

3 ойликдан 11 ёшгача ва тана вазни 50 кг гача бўлган болалар учун препаратнинг тавсия этилган дозалари

Инфекциялар Ҳар 8 соатда юбориш учун бир марталик доза
Пневмония, шу жумладан госпитал бўлмаган ва госпитал пневмония тана вазнига 10 ёки 20 мг/кг
Муковисцидозда бронх-ўпка инфекциялари тана вазнига 40 мг/кг
Сийдик чиқариш йўлларининг инфекцияларининг асоратлари тана вазнига 10 ёки 20 мг/кг
Интраабдоминал инфекцияларнинг асоратлари тана вазнига 10 ёки 20 мг/кг
Тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекцияларининг асоратлари тана вазнига 10 ёки 20 мг/кг
Ўткир бактериал менингит тана вазнига 40 мг/кг
Фебрил нейтропенияси бўлган пациентларни даволаш тана вазнига 20 мг/кг

Буйрак функцияси бузилган болаларда препаратни қўллашш тажрибаси йўқ.

Мепенамни одатда вена ичига инфузия кўринишида 15 минутдан 30 минутгача давомийликда юбориш керак. Бундан ташқари, меропенемнинг 20 мг/кг гача дозалари вена ичига болюсли инъекция кўринишида тахминан 5 минут давомида юбориш мумкин. Болаларга препаратни 40 мг/кг дозада вена ичига болюсли инъекция кўринишида юборишни тасдиқловчи хавфсизлик бўйича маълумот йўқ.

Тана вазни 50 кг дан юқори болалар. Катта ёшдаги пациентлар учун буюрилган дозаларни қўллаш керак.

Вена ичига болюсли инъекцияни ўтказиш. Болюсли инъекция учун эритмани Мепенам дори воситасини инъекция учун сувда 50 мг/мл (1 г меропенемга 20 мл) концентрацияси олингунича эритиш йўли билан тайёрлаш керак. Болюсли инъекция учун тайёрланган эритманинг кимёвий ва физикавий турғунлиги 3 кун давомида хона ҳароратида (15-250С) сақланган. Аммо микробиологик нуқтаи назардан дори воситасини дарҳол ишлатиш зарур.

Агар дори воситаси дарҳол ишлатилмаса, яроқлилик муддати ва уни сақлаш шароитига эритма тайёрланганидан кейин шифокор жавоб беради.

Вена ичига инфузиясини ўтказиш. Инфузия учун эритмасини Мепенам дори воситасини инфузия учун натрий хлоридининг 0,9% ли эритмасида ёки инфузия учун глюкоза (декстроза) нинг 5% ли эритмасида 1-20 мг/кг концентрацияси олингунича эритиш йўли билан тайёрлаш керак. Натрий хлоридининг 0,9% ли эритмасидан фойдаланилган ҳолда инфузия учун тайёрланган эритманинг кимёвий ва физикавий турғунлиги хона хароратида (15-250С) 6 кун давомида ёки 2-80С ҳароратда 24 соат давомида сақланади. Тайёрланган эритмани, агар у совутилган бўлса, муслатгичда сақланганидан кейин 2 соат давомида ишлатиш керак. Микробиологик нуқтаи назаридан тайёрланган дори воситасини дарҳол ишлатиш зарур. Агар дори воситаси дарҳол ишлатилмаса, эритма тайёрланганидан кейин унинг яроқлилик муддати ва сақлаш шароитига шифокор жавоб беради. Глюкоза (декстроза) нинг 5% ли эритмасида тайёрланган Мепенамнинг эритмасини дарҳол, яъни тайёрланганидан кейин 1 соат давомида ишлатиш керак.

Ҳар флакон фақат бир марталик ишлатиш учун мўлжалланган.

Эритма тайёрланганда ва уни қўллаш вақтида стандарт асептик иш усулидан фойдаланиш керак.

Эритмани ишлатишдан олдин яхшилаб чайқатиш керак.

Янги тайёрланган эритмаларни ишлатиш тавсия этилади.

 

 

 

Ножўя таъсирлари

5 жадвал

Аъзолар тизими синфи Ножўя реакция
Инфекциялар ва инвазиялар Орал ва вагинал кандидозлари
Қон ва лимфатик тизим томонидан бузилишлар Тромбоцитемия. Эозинофилия, тромбоцитопения, лейкопения, нейтропения. Агранулоцитоз, гемолитик анемия.
Иммун тизими томонидан бузилишлар Ангионевротик шиш, анафилактик реакция.
Нерв тизими томонидан бузилишлар Бош оғриғи. Парестезиялар. Тиришишлар
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар Диарея, қусиш, кўнгил айниши, қоринда оғриқ. Колит, антибиотиклар билан бирга қўлланганда.
Жигар ва сафро чиқариш йўллари томонидан бузилишлар Трансаминазалар даражасини ошиши, қонда ишқорий фосфатаза даражасини ошиши, қонда лактатдегидрогеназалар даражасини ошиши. Қонда билирубин даражасини ошиши.
Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар Тошма, қичишиш. Эшакеми. Токсик эпидермал некролиз, Стивенс-Джонсон синдроми, кўп шаклли эритема.
Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан бузилишлар Қонда креатинин даражасини ошиши, қонда мочевина даражасини ошиши.
Умумий бузилишлар ва препарат юборилган жойдаги ҳолатлар Яллиғланиш, оғриқ. Тромбофлебит. Инъекция жойида оғриқ.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг таъсир этувчи моддасига ва/ёки ҳар қандай ёрдамчи моддаларидан бирортасига, ва/ёки бирор-бир карбапенем гуруҳининг бошқа антибактериал воситасига юқори сезувчанлик.

Ҳар қандай бошқа турдаги бета-лактам антибактериал воситаларга (масалан, пенициллинлар ёки цефалоспоринларга) нисбатан оғир юқори сезувчанлик (масалан, анафилактик реакциялар, тери томонидан оғир реакциялар) да қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Пробенецид меропенем билан буйрак найлари орқали чиқарилиши юзасидан рақобатлашади ва шу йўл билан буйрак секрецияни сусайтиради, у меропенемнинг ярим чиқарилиш даврини узайиши ва қон плазмасидаги концентрациясини ошишига олиб келади. Пробенецид меропенем билан бир вақтда қўлланилганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Бошқа препаратларнинг оқсиллар билан боғланишига меропенемни потенциал таъсири ёки уларнинг метаболизми ўрганилмаган. Бироқ оқсиллар билан боғланиши қанчалик аҳамиятсиз бўлса-да, бу бошқа бирикмалар билан ушбу механизм ҳисобига ўзаро таъсирини кутмаслик мумкин.

Карбапенем билан бир вақтда қўлланганида қонда вальпроат кислотасининг даражасини пасайиши қайд этилган, натижада вальпроат кислотаси даражасини пасайиши икки кун ичида тахминан 60-100% ни ташкил қилган. Таъсири тез бошлангани ва вальпроат кислотаси ва карбапенемларни бир вақтда қўллаш даражасини пасайиши туфайли осонгина тузатилмайди деб ҳисобланади, шунинг учун бундай ўзаро таъсирдан сақланиш керак.

Варфарин билан антибиотиклар бир вақтда қўлланганида унинг антикоагулянт самарасини ошириши мумкин. Перорал қабул қилинадиган антикоагулянт препаратлар, шу жумладан варфаринни антибактериал препаратларни бир вақтда қабул қилувчи пациентларда антикоагулянт самарасини ошиши ҳақида кўплаб хабарлар қайд этилган.

Хавф асосий инфекциялар, пациентнинг ёши ва умумий аҳволига қараб ўзгариши мумкин. Шу билан бирга, ХНМ (Халқаро нормаллашган муносабат) даражаси ошганда антибактериал препаратларнинг ҳиссасини баҳолаш қийин.

Антибиотикларни перорал антикоагулянтлар билан вақтда қўллаш вақтида ёки кўпинча ундан сўнг ХНМ даражасининг тез-тез назоратини олиб бориш тавсия этилади.

Махсус кўрсатмалар

Инфекцияларни оғирлиги, бошқа мувофиқ келувчи антибактериал воситаларга чидамлиликни тарқалганлиги, шунингдек карбапенемга чидамли бактерияларга нисбатан препаратни танлаш хавфи каби бундай омилларни ҳисобга олиб, даволаш воситалари сифатида меропенем танланганда карбапенем гуруҳи антибактериал воситаларини қўлланиши мақсадга мувофиқлигини инобатга олиш керак

Бошқа бета-лактам антибиотиклари қўлланилгани каби юқори сезувчанликнинг жиддий, баъзида эса ўлим билан якунланувчи реакциялари қайд этилган.

Анамнезида карбапенемлар, пенициллинларга ёки бошқа бета-лактам антибиотикларга юқори сезувчанлик ҳолати қайд этилган пациентлар, меропенемга нисбатан ҳам юқори сезувчанликка эга бўлишлари мумкин. меропенем билан даволашни бошлашдан олдин

Меропенем билан даволашни бошлашдан олдин бета-лактам антибиотикларга илгари бўлган ўта юқори сезувчанлик реакциялари юзасидан синчков сўров ишларини ўтказиш керак. Оғир аллергик реакциялар пайдо бўлганида препаратни қўллашни тўхтатиш ва тегишли чора-тадбирларни кўриш керак.

Деярли барча антибактериал препаратлар, шу жумладан меропенем қўлланилганида антибиотикларни қўллаш билан боғлиқ оғирлик даражаси енгилдан инсон ҳаётига хавф туғдиришгача бўлган колит ва сохта мембраноз колит ҳолатлари қайд этилган. Шунинг учун меропенем қўлланган вақтда ёки ундан кейин диарея пайдо бўлган пациентларда бундай ташҳисни юзага келишини эътиборга олиш керак. Меропенем билан даволашни тўхтатиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш ва Clostridium difficile га қарши йўналтирилган специфик даволашни қўллаш керак.

Карбапенем, шу жумладан меропенем билан даволаниш вақтидаги хуружлар тўғрисида хабарлар кам берилган.

Меропенем билан даволаниш вақтида буйракнинг токсиклигини ривожланиши хавфи билан боғлиқ бузилишлар (холестаз ва цитолиз билан жигар функциясини бузилиши) ни ҳисобга олиб жигар функциясини синчков назорат қилиш керак.

Жигар касалликлари бўлган пациентларга препаратни қўлланиши: жигар касаллиги мавжуд бўлган пациентларда меропенем билан даволаш вақтида жигар функциясини синчков назорат қилиш керак. Препаратнинг дозасини тузатиш талаб этилмайди.

Меропенем билан даволаш бевосита ёки билвосита Кумбс тестини ижобий ривожланишини чақириши мумкин. меропенем ва вальпроат кислоталари/вальпроат натрий билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди. Мепенамнинг 1 г дозасида 4,0 мЭкв натрий сақланади, бу натрийни сақланишини назорат қиладиган парҳезда бўлган пациентларга препарат буюрилганда инобатга олиш керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Меропенемни ҳомиладор аёлларга қўлланиши ҳақидаги маълумотлар чекланган.

Мавжуд клиник олди маълумотлар репродуктив токсикликнинг бевосита ёки билвосита самараларини мавжуд эмаслиги ҳақида далолат беради. Огоҳлантириш чоралари сифатида ҳомиладорлик вақтида меропенемни қўллашдан имкон қадар сақланиш керак.
Меропенемни одам сутига ўтиши номаълум. Меропенем жуда кам концентрацияда ҳайвон сутида аниқланади. Аёллар учун препарат билан даволашнинг фойдасини инобатга олиб эмизишни тўхтатиш ёки меропенем билан даволаш нисбатини ҳал қилиш зарур.

Болалар

Препарат 3 ойликдан катта ёшдаги болаларга қўлланилсин.

Автотранспорт ва бошқа механизмларни бошқариш реакция тезлигига таъсир этиш хусусияти

Препаратни транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган, лекин нерв тизими томонидан бўлиши мумкин бўлган ножўя реакцияларни инобатга олиш керак.

Номутаносиблиги

Мепенамни бошқа дори воситаларига қўшиш ёки “Қўллаш усули ва дозалари” бўлимига кўрсатилганлардан ташқари бўлган бошқа дори воситалари билан аралаштириш керак эмас.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларда, агар препаратни дозасига тузатиш киритилмаганида, нисбий дозани ошириб юборилиши кузатилиши мумкин. Агар доза ошириб юборилганидан кейин ноҳуш реакциялар пайдо бўлганида, улар кўрсатилган ножўя реакцияларнинг профили билан мос келади, одатда, оғирлиги бўйича енгил ҳисобланилади ва препарат бекор қилинганидан ёки унинг дозаси камайтирилганидан кейин ўтиб кетади. Симптоматик даволаш зарурлигини кўриб чиқиш керак. Буйрак функцияси нормал бўлган шахсларда препаратни буйрак орқали чиқарилиши тез содир бўлади.

Гемодиализ меропенемни ва унинг метаболитларини организмдан чиқаради.

Чиқарилиш шакли

1,0 г дан флаконларда, 1 флакон қутида.

Сақлаш шароити

Оригинал ўрамида, 25оС юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Музлатилмасин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: