Skip to main content

Меноришан

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

МЕНОРИШАН

MENORISHAN

 

Препаратнинг савдо номи: Меноришан

Дори шакли: сироп

Таркиби:

Фаол (ўсимликнинг ботаник

номи ва ишлатиладиган қисми) ва ёрдамчи моддаларнинг номи

Лотинча номиФармакопеяМиқдори, мг 10 мл да
Фаол моддалар

(25% қуюқ сувли экстракт)

1Классик дашмул (илдизлари)DasmoolAPI150 мг
2Хиндистон саракаси (илдизлари)Saraca IndicaAPI25 мг
3Попуксимон симполкс (илдизлари)Symplocos RecamosaAPI20 мг
4Юракбаргли марена (илдизлари)Rubia CordifloraAPI30 мг
5Думалоқ сит (илдизлари)Cyperus ScariosusAPI25 мг
6Юксак аброма илдизлари, пўстлоғи)Abroma AugustaAPI20 мг
7Бир уруғли бутея (илдизлари)Butea FrondosaAPI15 мг
8Хиндистон гемидесмуси (илдизлари)Hemidesmus IndicusAPI15 мг
9Сершох берхавия (ўсимлакнинг ҳамма қисмиBoerhavia DiffusaAPI15 мг
10Мевали вудфордия (ўсимликнинг ҳамма қисми)Woodfordia FructosaAPI10 мг

Таърифи: оч-сариқдан жигарранггача бўлган сироп.

Фармакотерапевтик гурухи: умумий қувватлантирувчи восита.

Фармакологик хусусиятлари

Меноришан ўтли сироп – ўсимликлардан олинадиган препарат, таркибида қадимги аюрведик тиббиёт тизимида маълум бўлган ўсимликлар сақлайди. Умумий тонусни оширувчи ва яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади. Аёллар организмини гормонал фаолиятига таъсир кўрсатади, нормал гормонал фонни ва ҳайз кўриш циклини тикланишига имкон беради, иштахани яхшиланишига ёрдам беради, тери таранглиги ва тонусини оширади.

 

Фармакокинетикаси

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакокинетика бўйича  маълумотлар йўқ.

Қўлланилиши

Умумий тонусни оширувчи каби ва аёлларда гормонал фаолиятни тиклаш учун, умумий холсизликда, толиқишда, ҳайз кўриш даврида умуртқа поғонасида оғриқ ва мунтазам бўлмаган ҳайз кўришда қўлланади.

Гинекологик касалликларни олдини олиш ва даволаш учун (мажмуавий даволаш билан):

специфик ва носпецифик ажралмаларни (оқчиллар), кичик чаноқ аъзолари яллиғланиши, ҳаддан зиёд қиндан ва бачадондан ажралмалар ва климактерик синдромни даволаш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга қўлланади.

Катталар: 2-3 чой қошиқ (10 мл дан 15 мг гача) кунига 3 марта.

Болалар: 1 чой қошиқ (5 мл), кунига 3 марта.

Ёки шифокор кўрсатмаси бўйича.

Тиббий кўрсатмалардан ташқари 24 соат давомида уч дозадан ортиқ берилмасин.

 

Ножўя таъсирлари

Тавсия этилган дозаларда ўсимлик сиропи қўлланганда ножўя самаралар кузатилмаган.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Болаларда қўллаш мумкин эмас.

Препаратга ёки унинг алоҳида компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Йўқ.

Махсус кўрсатмалар

Ҳомиладорлик вақтида, лактацияда, болалар ва кекса одамларда ишлатилишида

ҳеч қандай нохуш реакциялар кузатилмаган.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юбориш холлари кузатилмаган, лекин агар Сиз сиропнинг юқори дозаларини қабул қилган бўлсангиз ва бирон-бир одатдаги бўлмаган реакциялар юз берса, шифокор билан маслаҳатлашинг.

Чиқарилиш шакли

100 мл бутилкада ўрамда.

 

Сақлаш шароити

Салқин, қуруқ ва қоронғи жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

Ишлаб чиқарилган санасидан бошлаб 3 йил давомида ишлатилсин.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

Улашиш: