Skip to main content

Магний сульфат

Улашиш:
  Reading time 7 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

МАГНИЙ СУЛЬФАТ

MAGNESII SULFATIS

Препаратнинг савдо номи: Магний сульфат

Таъсир этувчи модда (ХПН): магний сульфат

Дори шакли: инъекция учун эритма

Таркиби:

фаол модда: магний сульфат – 250,0 г;

ёрдамчи моддалар: инъекция учун сув – 1000 мл гача.

Таърифи: рангсиз, тиниқ суюқлик.

Фармокотератерапевтик гурухи: Антигипертензив воситалар

АТХ коди: В05ХА05

Фармакологик хусусиятлари

Парентерал юборилганида препарат МНТ га тинчлантирувчи (дозага боғлиқ ҳолда – седатив, ухлатувчи ёки наркотик) тиришишга қарши, антиаритмик, томир кенгайтирувчи (артерияларга), юқори дозаларда сусайтирувчи (нерв-мушак ўтказувчанлигига) гипотензив (артериал босимни пасайтиради), диуретик (диурезни кучайтиради) таъсир кўрсатади ва нафас марказини бостиради.

Фармакокинетикаси

Парентерал юборилганидан кейин қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши 25-30% ни ташкил қилади. Барча аъзолар ва тўқималарга ўтади, гемотоэнцефалик ва йўлдош тўсиқлар орқали ўтади. Асосан буйраклар орқали, шунингдек аҳлат, сўлак ва сут билан чиқарилади.

Қўлланилиши

Эклампсия ва оғир преэклампсиядаги тиришиш синдроми, бачадон тетануси, сийишни тутилиши, қўрғошин санчиғи, гипомагниемия, (шу жумладан фақат парэнтерал озуқа олаётган беморларда), гипертоник криз, тутқаноқ статуси, симоб, маргумуш ва тетраэтил қўрғошин билан заҳарланиш (мажмуавий даволаш таркибида).

Қўллаш усули ва дозалари

Преэклампсия ва эклампсия: доза клиник ҳолатга қараб шахсий белгиланади. Туйиниш дозаси: 8-16 мл 5-20 минут давомида вена ичига (в/и) инфузия. Тутиб турувчи доза: соатига. 4-8 мл.

Бачадон тетанияси: Туйиниш дозаси 20 минутда 16 мл в/и инфузия. Тутиб турувчи доза дастлаб соатига 4-8 мл, сўнгра соатига 4 мл (24-72 соат давомида в/и томчилаб юборса ҳам бўлади).

Гипомагниемия: енгил-суткалик доза 4-8 мл мушак ичига (м/и). Бу доза бир марта ёки 2-3 га бўлиб юборилади. Юбориш жойларини алмаштириб туриш лозим. Оғир-бошланғич доза 20 мл в/и (секин!). Сўнгра доза қон зардобидаги магнийнинг концентрациясига қараб белгиланади.

Фақат парэнтерал озиқланувчи беморлар гипомагниемиясининг олдини олиш: агарда озуқа эритмаларида магний бўлмаса, уни қўшимча қўшилади. Суткалик доза 6-16 мл, одатда 1 л парэнтерал озиқланиш эритмаси учун 1 г магний сульфати қўшилади.

Гипертония касаллигининг эрта босқичида: м/и 5-10-20 мл 20% ёки 25% эритма юборилади. Даволаш курси 10-20 инъекция (ҳар куни).

Гипертоник криз: 8-16 мл м/и ёки в/и (секин!).

Қўрғошин санчиғи ёки сийишни ўткир тутилиши: 2 мл м/и ёки в/и.

Тутқаноқ статуси, симоб, маргумуш ва тетраэтилқўрғошин билан заҳарланиш  2-4 мл в/и.

Магний сульфатни қайта инъекция қилишдан олдин тизза рефлексини текшириш лозим. Агарда рефлекс йўқолган бўлса, препаратни юбориш мумкин эмас!  

Магний сульфатининг юқори суткалик дозаси буйракларнинг нормал фаолиятида катталар учун 160 мл.

Буйракларнинг фаолиятини оғир бузилишларида 48 соат давомида 80 мл дан кўп эмас.

Изоҳ:

Магний сульфатининг дозалари граммларда кўрсатилган. Уларга қуйдаги эритма миқдори мос келади:  1г – 4 мл (25%), 2 г – 8 мл (25%), 3 г –12 мл (25%), 10 г – 40 мл (25%), 15 г- 60 мл (25%), 20 г – 80 мл (25%), 30 г – 120 мл (25%), 40г – 160 мл (25%).

Магний сульфатнинг ампуладаги эритмаси натрий хлоридининг 0,9% еки глюкозанинг (декстроза) 5% инъекцион эритмаси билан суюлтирилади.

Ножўя таъсирлари

Терида нуқта-нуқта тошмалар кўринишидаги ўта юқори сезувчанлик реакцияси. Гипермагниемия: кўнгил айниши, қусиш, ҳолсизлик, брадикардия, диплопия, юзга бирдан қонни оқиб келиши, бош оғриғи, АБ ни пасайиши, тери қопламаларини қизариши, чанқоқлик, уйқучанлик, онгни чалкашиши, гипотензия, гипотермия, мушак тонусини сусайиши, пай рефлексларининг сусайиши, ЭКГ да РQ оралиғини узайиши ва QRS комплексини кенгайиши (2,5-5 ммоль/л), нафас тез-тезлигининг секинлашиши, юрак уриши тез-тезлигини камайиши ва юрак аритмияси, юракни тўхташи, полиурия, бачадон атонияси, гипергидроз, хавотирлик, яққол седатив самара.

Қўллаш мумкин бўлмагин ҳолатлар

Антриовентрикуляр блокада; юрак мушагининг шикастланиши, яққол брадикардия, буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси 20 мл/мин дан кам), гипотензия, кальций етишмовчилиги ва нафас марказини сусайиши билан боғлик бўлган ҳолатлар, препаратга юқори сезувчанлик.

Препаратнинг 25% эритмасини болаларга м/и юбориш тавсия этилмайди.

Препаратни ҳомиланинг туғилишидан 2 соат олдин юбориш тавсия этилмайди (фақат бошқа дори воситалари ёрдамида тиришишни тўхтатиб бўлмаса, қўллаш мумкин).

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препарат бирга юборилганида седатив воситалар, наркотиклар, анальгетиклар ва миорелаксантларнинг таъсирини кучайтиради, кальций тузларининг таъсирини сусайтиради. Нифедипин (Коринфар, Адалат, Нифекард, в.б) билан қўшиш оғир гипотензия ва нерв –мушак ўтказувчанлигини блокадасига олиб келиши мумкин.

Қон плазмасида магнийнинг концентрацияси юқори бўлган эмизикли болада магний сульфати билан даволаш фонида гентамицин қўлланганда нафасни тўхтаб қолиш ҳоли таърифланган.

Перорал антикоагулянтларнинг (шу жумладан кумарин ҳосилаларн ёки индандион дериваталари), юрак гликозидлари, фенотиазинларнинг (айниқса хлорпромазинни) самарасини камайтиради. Ципрофлоксацин, этидрон кислотасининг сўрилишини пасайтиради, стрептомицин ва тебромициннинг таъсирини сусайтиради.

Магний сульфатнинг дозаси ошириб юборилганида антидот сифатида кальций препаратлари – кальций хлориди еки кальций глюконат қўлланади.

Фармацевтик номутаносиб: Са+2 препаратлари, этанол (юқори концентрацияларда) карбонатлар, ишқорий металларнинг гидрокарбонатлари ва фосфатлари, барий, стронций тузлари, клиндамицин фосфати,  гидрокортизон, натрий сукцинати, полимиксин В сульфати, прокаин гидрохлориди, салицилат ва тартратлар билан (чўкма ҳосил бўлади).

Махсус кўрсатмалар

Нафас марказининг фалажига осонликча олиб келадиган заҳарли концентрация ҳосил бўлмаслиги учун, препаратни эҳтиеткорлик билан қўллаш керак.

Буйракларнинг фаолияти бузилган беморлар ва кексаларда препаратни камроқ дозаларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Магний сульфати қўлланганида технецийни юбориб ўтказиладиган радиологик тадқиқотларнинг натижалари ўзгариши мумкин.

Юрак блокадасида, миокарднинг шикастланишида, нафас аъзоларининг касалликларда, меъда-ичак йўлларининг яллиғланиш касалликларида, ҳомидорликда эҳтиётирлик билан қўлланади.

Тутқаноқ ҳолатини йўқ қилиш учун (намунавий даво таркибида) қўллаш мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилганда гипермагниемия юзага келади, унинг белгилари “Ножўя таъсирлари” бўлимида таърифланган. Нафасни сусайиши 5-10 мл 10% ли кальций хлоридининг эритмасини  в/и юбориш, кислород ёки карбоген билан нафас олиш, сунъий нафас олиш орқали бартараф қилинади. Агар буйракларнинг функцияси меъерида бўлса, физиологик эритма в/и томчилаб юборилади ва диурез маннитол билан кучайтирилади.

Буйрак функциясининг етишмовчилиги еки оғир гипермагниемияда гемодиализ ўтказиш зарур.

Чиқарилиш шакли

25% препарат эритмаси, 5 мл ёки 10 мл дан шиша ампулаларда ёки 5 мл полипропилен ампулаларда ёки тиббиёт полиэтилендан тайёрланган ампулаларда. 5 ёки 10 ампуладан контур-уяли ўрамларда.

1 ёки 2 та контур-уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида ёки 10, 20 ёки 40 ампуладан бутун блокларда кўринишида қўллаш бўйча йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойида, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт буйича.

Улашиш: