Skip to main content

Алмагель

Улашиш:
  Reading time 6 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АЛМАГЕЛЬ
ALMAGEL

 

Препаратнинг савдо номи: Алмагель

Таъсир қилувчи моддалар: Алюминий гидроксиди, магний гидроксиди.

Дори шакли: Ичга қабул қилиш учун суспензия.

100 г суспензиянинг таркиби:

Фаол моддалар: алюминий гидроксид гели 40,0 г (алюминий гидроксидига қайта ҳисоблаганда 4,0 г), магний гидроксиди паста.

Ёрдамчи моддалар: сорбитол, гидроксиэтилцеллюлоза, нипагин, нипазол, сахарин натрий, лимон мойи, этанол 96%, тозаланган сув.

 

Фармакотерапевтик гуруҳи: Меъда ва ўникки бармоқ ичак ярасига қарши восита (антацид).

 

Фармакологик хусусиятлари

Алмагель – юмшоқ ва давомли антацид таъсирга эга бўлган дори воситасидир. Препаратнинг таъсири фаол моддаларининг антацид, адсорбцияловчи, қопловчи ҳусусиятлари билан боғлиқ.

Алмагель меъдада хлорид кислотаси ва пепсиннинг юқори секрециясини тез нейтраллайди, меъда ва ўникки бармоқ ичак шиллиқ қаватининг ҳимоя механизмларига ижобий таъсири туфайли, соғайиш жараёнига ёрдам беради.

Алмагель препаратида сақланувчи алюминий ионлари қуйи эзофагеал сфинктерининг тонусини оширади, пепсин, ўт кислоталари ва лизолецитинни адсорбциялайди. Шу билан унинг рефлюкс патологиясини олдини олиш ва даволашдаги самарадорлиги тушунтирилади.

Алмагельнинг таъсир этувчи моддалари майда дисперланган бўлиб, бу уларнинг фаол юзасини оширади ва меъда ва ўникки бармоқ ичак шиллиқ қавати билан бевосита тўқнашуви эҳтимолини беради, меъда ичидагисининг эвакуациясини секинлаштиради ва унинг нейтраллаштирувчи самарасини узайтиради.

 

Қўлланилиши

Меъда ширасининг ошган ёки меъёрий кислоталиги ва ичакда кўп газ ҳосил бўлиши билан бирга кечувчи овқат-ҳазм қилиш йўлларининг касалликлари.

Препаратни қуйидагиларда мустақил ёки мажмуада қўллаш мумкин:

  • гастрит ва дуоденит;
  • меъда ва ўникки бармоқ ичакнинг эрозиялари;
  • меъда ва ўникки бармоқ ичак яраси;
  • медикаментоз гастрит ва дуоденит;
  • гастроэзофагеал рефлюкс;
  • дуоденогастрал рефлюкс;
  • ярали бўлмаган диспепсия ва метеоризм;
  • кўп газ ҳосил бўлиши натижасидаги дискомфортда қўллаш мумкин.

Қўллаш усули ва дозалари

Дори воситаси ичга қабул қилинади. Катталар ва 14 ёшдан ошган болаларга:

Рефлюкс-эзофагит бўлганида – 2-4 ўлчов қошиқдан суткада 4 марта, овқат қабул қилгандан 1 соат кейин ва кечқурун уйқудан олдин қабул қилинади.

Кутилган самарага эришилганидан кейин 2 чой қошиқдан суткада 4 марта қабул қилишга ўтилади.

Гастрит ва дуоденитни, меъда ва ўникки бармоқ ичакнинг эрозияларини, меъда ва ўникки бармоқ ичак яра касаллигини, медикаментоз гастритни ва гастроэзофагеал ва дуоденогастрал рефлюксни, ярали бўлмаган диспепсия ва газли дискомфортни даволаш учун – 2 ўлчов қошиқдан суткада 4 марта, овқат қабул қилинганидан 1 соатдан кейин ва кечқурун уйқу олдидан буюрилади.

Максимал суткалик доза 12 ўлчов қошиқдан ошмаслиги керак.

Максимал суткалик дозани 4 ҳафтадан кўп бўлмаган вақт давомида қабул қилиш керак.

Алмагельни суюлтирилмаган кўринишда қўллаш мақсадга мувофиқдир. У қабул қилинганидан кейин ярим соат давомида суюқликларни қабул қилиш тавсия этилмайди.

Қўллашдан олдин суспензияни яхшилаб чайқатиш керак.

Ножўя таъсирлари

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда алюминий ва/ёки магний интоксикацияси ривожланиши мумкин. Кам ҳолларда диарея бўлиши мумкин. Аллергик реакцияларнинг кўринишлари бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Магний ва алюминийга ўта юқори сезувчанлик.
  • Буйрак етишмовчилигининг оғир шакли (буйраклардан чиқарилишини камайиши оқибатидаги қон зардобида магний ва алюминийнинг концентрациясини ошиш хавфи).

Бошқа дори воситалар билан ўзаро таъсири

Алмагель каптоприлнинг плазмадаги юқори концентрациясини ва унинг нисбий киришаолишлигини камайтиради. Каптоприлни препаратни қабул қилишдан камида икки соат олдин қўллаш керак.

Препарат тетрациклин антибиотикларини, Н2-блокаторлар ва темирни сўрилишини камайтиради. Уларни 1-2 соатлик интервал билан қўллаш тавсия қилинади.

Алмагель, шунингдек кетоконазолнинг плазмадаги концентрациясини ҳам камайтиради.

Алмагельни хинолонлар билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.

Препаратни дигоксин ва пропонолни қабул қилишдан 2 соат олдин ёки кейин қўллаш керак, Алмагель уларнинг биокиришаолишлигини камайтиради. Дори воситаси айниқса буйракларнинг фаолиятини бузилиши бўлган беморларда хинидиннинг чиқарилишини, хинидиннинг захарлилигини белгилари билан бузиши мумкин. Антацид ва салицитлатларни бир вақтда қабул қилиш салицилатларнинг зардобдаги даражасини аҳамиятли камайишга олиб келади.

Левотироксин ва Алмагельни мажмуавий қабул қилишда гормонал таъсирнинг камайиши мумкин.

Пирензепин препаратнинг таъсирини кучайтиради ва узайтиради.

Махсус кўрсатмалар

Алмагельни қўллашни бошлашдан олдин хавфли жараённи бўлишини истисно қилиш лозим.

Препаратни буйраклар фаолиятини бузилишлари бўлган беморларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Альцгеймер касаллигида препаратни узоқ муддат қўллаш тавсия қилинмайди, чунки алюминийни мия тўқимасининг нерв толаларида тўпланиши ва асоратларга олиб келиши мумкинлиги тўғрисида фикрлар мавжуд.

Буйрак етишмовчилиги бўлган беморларни даволаш вақтида клиник белгиларини яранинг ўлчамларини, диареяни пайдо бўлишини, алюминий ва магнийнинг зардобдаги даражасини динамикада назорат қилиш керак.

Препаратни узоқ муддат қабул қилишда организмга фосфорни етарли миқдорда тушишни таъминлаш керак, чунки алюминий гидрооксиди фосфатлар билан боғланади ва уларнинг меъда-ичак йўлларидан сўрилишини камайтиради. Бундан ташқари, кальцийнинг сийдик билан чиқарилиши ошади, бу кальций-фосфат мувозанатини бузилиши ва остеомаляция ривожланиши учун шароит яратилиши мумкин (белгилари – ҳолсизлик ва суяклардаги оғриқларга шикоятлар).

Ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида қўлланилиши: Алмагель ҳомиладор аёлларга препаратда этил спирти сақланиши (бир дозада 0,113 г) туфайли, зарар келтириши мумкин.

Алмагельни ҳомиладор ва эмизикли аёлларда назоратли клиник текширишларини йўқлиги туфайли, фақат шифокор билан маслаҳатлашгандан кейин қабул қилиш керак.

Автомобилни бошқариш ва техникадан фойдаланиш қобилиятига таъсири: Автомобилни бошқариш ва техникадан фойдаланиш қобилиятига салбий таъсири тўғрисида маълумотлар йўқ.

Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Алмагельнинг қисман сўрилишга қарамай, юқори дозаларини давомли қўллаш гипермагнемиянинг ривожланишга олиб келиши мумкин (магнийнинг қондаги даражасини ошиши), бу тез толиқиш, юзни қизариши, озиб кетиш, мушакни заифлиги ва ҳулқни ноадекватлиги билан характерланади.

Шунингдек метаболик алкалознинг белгилари: кайфиятни ёки ақлий фаолликни ўзгариши, мушакларнинг увишиши ёки оғриқ, асабийлик ва тез толиқиш, нафасни секинлашиши, нохуш таъмни ҳис қилиш кузатилиши мумкин. Дорини тез чиқариш бўйича чораларни дарҳол кўриш керак – меъдани ювиш, қусишни чақириш, фаоллаштирилган кўмирни қўллаш керак.

 

Чиқарилиш шакли

Ичга қабул қилиш учун суспензия 50 мл, 100 мл, 170 мл, 200 мл дан флаконларда.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: