Skip to main content

Лорид

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЛОРИД

(LORID)

 

Препаратнинг савдо номи: Лорид

Таъсир этувчи модда (ХПН): лоратадин

Дори шакли

  • таблеткалар
  • сироп

 

Таърифи:

Таблеткалар: думалоқ шаклли, ясси, оқ ёки деярли оқ рангли, бир томонида бўлиш учун рискали таблеткалар;

Сироп: тўқ сариқ рангли, ўзига ҳос апельсин таъмли сироп.

Таркиби:

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда – лоратадин 10 мг;

ёрдамчи моддалар – микрокристалл целлюлоза, магний стеарати, сувсиз коллоид кремнезем.

Ҳар 5 мл сироп қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда – лоратадин 5 мг;

ёрдамчи моддалар: пропиленгликоль, натрий бензоати, сахароза, лимон кислотаси моногидрати, натрий сахарини, глицерин, сариқ сансет бўёвчиси, ширин апельсин ароматизатори, тозаланган сув.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Н1-гистамин рецепторлари антагонисти.

АТХ коди: R06AX13

Фармакологик таъсири

Лорид (лоратадин) – Н1-гистамин рецепторларининг блокатори (узоқ таъсирга эга). Семиз хужайралардан гистамин ва лейкотриен С4 ажралиб чиқишини ингибиция қилади. Аллергик реакциялар ривожланишини олдини олади ва кечишини енгиллаштиради. Капиллярлар ўтказувчанлигини камайтиради, тўқималарнинг шиши ривожланишини олдини олади, силлиқ мушаклар спазмини бартараф этади. Аллергияга қарши самараси 30 минутдан кейин бошланади, 8-12 соатдан кейин максимумга эришади ва 24 соат давом этади. МНТ га таъсир кўрсатмайди ва кўникиб қолишни чақирмайди (чунки гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтмайди).

Фармакокинетикаси

Меъда-ичак йўлларида тез ва тўлиқ сўрилади. ТСmax – 1,3-2,5 соат; овқат қабул қилиш уни 1 соатга кечиктиради. Кекса одамларда Сmax 50% га, жигарни алкоголли шикастланишида – касалликнинг оғирлик даражаси ошган сари ортиб боради. Плазмадаги оқсиллар билан боғланиши – 97%. Цитохром Р450 CYP3A4 ва камроқ даражада CYP2D6 изоферменти иштирокида фаол метаболити декарбоэтоксилоратадин ҳосил бўлиши билан жигарда метаболизмга учрайди.

Лоратадин ва метаболитининг плазмадаги Сss юборишнинг 5 суткасида эришилади. Гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтмайди.

Лоратадиннинг Т1/2 – 3-20 соат (ўртача 8,4 соат), фаол метаболитининг – 8,8-92 соат (ўртача 28 соат); кекса пациентларда мувофиқ равишда 6,7-37 соат (ўртача 18,2 соат) ва 11-38 соат (17,5 соат). Жигарни алкоголли шикастланишида ярим чиқарилиш даври касалликнинг оғирлик даражаси ошган сари ортиб боради. Буйраклар орқали ва сафро билан чиқарилади.

СБЕ бўлган пациентларда ва гемодиализ ўтказилганда фармакокинетикаси деярли ўзгармайди.

Қўлланилиши

  • мавсумий ва йил бўйича кечувчи аллергик ринит;
  • аллергик конъюнктивит;
  • поллиноз;
  • эшакеми (шу жумладан сурункали идиопатик);
  • Квинке шиши;
  • аллергик қичишувчи дерматозлар;
  • сохтааллергик реакциялар;
  • ҳашаротларни чақишига аллергик реакциялар;
  • турли этиологияли қичишишларда қўлланади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг ҳар қандай компонентига ўта юқори сезувчанлик.

Ҳомиладорлик, лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан – жигар етишмовчилиги.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга қабул қилинади.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга: 10 мг дан Лорид препарати (1 таблетка ёки 2 ўлчов қошиқчада сироп) кунига 1 марта. Суткалик дозаси – 10 мг. 2 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга – 5 мг дан Лорид препарати (1/2 таблетка ёки 1 ўлчов қошиқчада сироп) кунига 1 марта. Суткалик дозаси – 5 мг. Тана вазни 30 кг дан юқори бўлган болаларга – 10 мг дан Лорид препарати (1 таблетка ёки 2 ўлчов қошиқчада сироп) кунига 1 марта. Суткалик дозаси – 10 мг.

Ножўя таъсири

Блефароспазм, дисфония, гиперкинезия, парестезия, тремор, амнезия, депрессия, дерматит, сийдик рангини ўзгариши, оғриқли сийишга қистовлар; дисменорея, меноррагия, вагинит.

Моддалар алмашинуви томонидан: тана вазнини ошиши, терлаш, чанқоқлик.

Таянч-ҳаракат аппарати томонидан: болдир мушакларини тиришишлари, артралгия, миалгия.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: оғизни қуриши, таъмни ўзгариши, анорексия, қабзият ёки диарея, диспепсия, гастрит, метеоризм, иштаҳани ошиши, стоматит.

Нафас тизими томонидан: йўтал, бронхоспазм, бурун шиллиқ қаватини қуриши, синусит.

Сезги аъзолари томонидан: кўришни бузилиши, конъюктивит, кўзлар ва қулоқларда оғриқ.

Юрак-қон томир тизими томонидан: АБ ни ошиши ёки пасайиши, юрак уриб кетиши.

Фотосенсибилизация, белда оғриқ, кўкракда оғриқ, иситма, қалтираш, сут безларида оғриқ.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилиши симптомлари: уйқучанлик, тахикардия, бош оғриғи. Дозани ошириб юборилган ҳолларда шифокорга мурожаат этиш ва препаратни меъда-ичак йўлларидан чиқариш ва сўрилишини камайтириш чораларини кўриш керак.

Махсус кўрсатмалар

Даволаш даврида диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб этувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланиш керак.

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири

Лоратадинни терапевтик дозаларда қўлланилганда уни алкоголь билан ўзаро таъсири аниқланмаган. Эритромицин, циметидин, кетоконазол лоратадин билан бир вақтда қўлланилганда клиник кўринишларни чақирмай ва ЭКГ таъсир этмай қон плазмасида лоратадиннинг концентрациясини оширади. Микросомал оксидланиш индукторлари (фенитоин, этанол, барбитуратлар, зиксорин, рифампицин, фенилбутазон, трициклик антидепрессантлар) лоратадиннинг самарадорлигини камайтиради.

Чиқарилиш шакли

Таблеткалар: 10 таблеткадан алюмин стрипда. Ўрамда 1 стрип (10 таблетка).

Сироп: 100 мл дан флаконда 5 мл ли ўлчоқ қошиқчаси билан тўпламда.

Сақлаш шароити

Таблеткалар ва сироп: 30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган ва болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

Таблеткалар: 3 йил.

Сироп: 2 йил.

Яроқлилик муддати ўтгач препарат қўлланилмасин.

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецептисиз.

Улашиш: