Skip to main content

Липеро

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЛИПЕРО

LIPERO

 

Препаратнинг савдо номи: Липеро

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): глицирризин кислотаси (моноаммоний тузи кўринишида), глицин, L-цистеин.

Дори шакли: инъекция учун эритма.

Таркиби:

1 ампула қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: глицирризин кислотасининг моноаммоний тузи, глицирризин кислотасига қайта ҳисобланганда (глицирам) – 20,0 мг; глицин – 200 мг; L-цистеин гидрохлориди сувсиз моногидрати тузга қайта ҳисобланганда – 10,0 мг.

ёрдамчи моддалар: натрий хлориди – 103,0 мг; натрий метабисульфити – 16,0 мг; сувли аммиак – 30,0 мг; инъекций учун сув – 10,0 мл гача.

Таърифи: тиниқ, рангсиз ёки бироз сарғиш суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Гепатопротектор

АТХ коди: R01AX10

Фармакологик хусусиятлари

6-yillik-qizil-jenshen

Препаратнинг таъсири глицирризин кислотасининг ҳусусиятлари билан боғлиқ.

Глицирризин кислотаси иммуномодулятор таъсири, яллиғланишга қарши, гепатопротектор, вирусларга қарши таъсирларга эга. Препарат аллергияга қарши фаолликка эга бўлиб ва уни қуёнларда Артус ва Шварцман реакцияларини сусайтириши, шунингдек стресс-реакцияга нисбатан сусайтирувчи фаолликни ошиши, антигрануляцион таъсирга ва тимусни атрофияга учрашига нисбатан антагонистик таъсири бўйича кўриш мумкин.

Яллиғланишга қарши самара арахидон кислотаси занжиридаги таъсирни ва А2 ва липооксигеназа каби ҳужайра ичи омилларини фосфат кислотасини қолдиғини органик моддалар молекуласига қўшилишини секинлашиши билан боғлиқ.

Глицирризиннинг иммуномодулятор таъсири самараси Т-ҳужайраларни фаоллашиши, Y-интерферонини индукциясига, ҳужайралар метаболизмини жадаллашувига ва Т-лимфоцитларини дифференциясини потенция қилувчи самарасига боғлиқ.

Каламушларда тўрт хлор углероди билан чақирилган экспериментал гепатитда, гепатоцитларни бирламчи культурасида глицирризинни қўлланганда уни гепатопротектор таъсири шикастланган гепатоцитлар даражасини пасайтириши ва уларни пролиферациясига ёрдам бериши аниқланган.

Вирусларга қарши самара вирусларни ўсишини сусайиши ёки фаолсизланиши билан боғлиқ.

Препарат суъний гепатит вируси юборилган лаборатор сичқонларни ярим яшаш даврини оширган.

Сигир чечаги вирусини сусайтириш бўйича эксперимент вақтида препарат қуёнларда папулёз тошмаларни ингибиция қилган. Шунингдек, эксперимент вақтида «in vitro» шароитида препарат герпес вируси ўсишини сусайтиришга ва фаолсизланишига олиб келган. Глицин ва L-цистеин юқори дозаларда ва узоқ вақт қўллангандан кейин псевдоальдостеронизм симптомлари бўлиши мумкин.

Фармакокинетикаси

Препаратни вена ичига (в/и) юборилганда биокираолишлиги 100% ни ташкил қилади.

Қўлланилиши

Препаратни сурункали В ва С гепатитларда, ёғли гепатозда, жигарнинг бошқа дегенератив шикастланишларида, дорили, алкоголли шикастланишларида, жигар циррозида, тери касалликларида ва аллергияда (экземада, дерматитда, эшакемида, токсикодермияда, псориазда, алопецияда стоматитда) қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Жигарнинг сурункали касалликларида: в/и инъекцияси ва томчилаб юбориш учун одатдаги доза 40 мл ни ташкил қилади.

Максимал доза 100 мл гача.

Томчилаб юбориш учун препарат 250 мл натрий хлоридининг изотоник эритмасига ёки 5% глюкоза эритмаси қўшилади.

Тери касалликларида ёки аллергияда: одатдаги кундалик доза в/и 20-40 мл ни ташкил қилади.

 

Ножўя таъсирлари

Анафилактик шок (қон босимини пасайиши, ҳушсиз ҳолат, диспноэ, юзни қизариши, шиш ва бошқалар), доза оширилганида қон зардобида калийни концентрациясини камайиши, псевдоальдостеронизм, шунингдек қон босимини ошиши кузатилади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига шахсий юқори сезувчанлик, альдостеронизм, гипокалиемияси ва миопатияси бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Таркибида қизилмия илдизи бўлган бошқа препаратлар билан бирга қўлланганида препаратнинг таркибига кирувчи глицирризин таъсири кучайиши аниқланади. Бунинг оқибатида псевдоальдостеронизм пайдо бўлиши мумкин. Бошқа дори воситалари: халқали диуретиклар, этакрин кислотаси, фуросемид, тиазид диуретиклар (трихлорметиазид, трихлортамеидон) билан қўлланганда эҳтиёткорлик чораларига риоя қилиш зарур.

Бошқа дори воситалари билан қўлланганда эҳтиёткорлик чоралари

ПрепаратларКлиник симптомларЭҳтиёткорлик чоралари
Халқали диуретиклар

Этакрин кислотаси

Тиазид диуретиклар

(трихлорметиазид, трихлортамеиддан)

Гипокалиемияни ривожланиш эҳтимоли (атоник сезувчанлик, мушакларни бўшашиши)Адекват чораларни қўллаш ва синчков кузатувни ўтказиш (хусусан қон зардобида калий концентрациясини аниқлаш) керак

Махсус кўрсатмалар

Анафилаксия ҳолларида реакциянинг ҳар қандай симптомларидан қатъий назар препаратни қўллаш дарҳол тўхтатилиши ва мувофиқ чоралар қўлланиши керак.

Юқори дозада юборилгандан ёки узоқ вақт давомида қўллангандан кейин оғир гипокалиемия, қон босимини ошиши, организмда натрий ва суюқликни тутилиши, шишлар, тана вазнини ошиши кўринишидаги псевдоальдостеронизм симптомлари ва уларга хос симптомларни пайдо бўлиш эҳтимоли пайдо бўлади ва бундай ҳолатларда пациентларни синчков кузатиш (хусусан, қон зардобида калийни концентрациясини аниқлаш) зарур. Ҳар қандай симптомларни пайдо бўлишидан қатъий назар реакциялар пайдо бўлган ҳолларда препаратни қўллашни дарҳол тўхтатиш ва мувофиқ чораларни қўллаш керак.

Кекса пациентлар

Кекса ёшдаги пациентларга препаратни юборишни назоратланган секин тезликда пациентни ҳолатини кузатган ҳолда эҳтиёткорлик билан ўтказиш лозим.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши

Бу гуруҳ пациентларда препаратни қўллаш хавсизлиги аниқланмаган. Препаратни фақат агар потенциал фойда мумкин бўлган хавфдан устун бўлган ҳоллардагина буюрилади.

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: шиш, умумий лоҳаслик, бош оғриғи, тошма, қизиб кетиш ҳисси.

Даволаш: препаратни қўллашни тўхтатиш, симптоматик даволаш.

 

Чиқарилиш шакли

Инъекция учун эритма, 10 мл дан ампулаларда.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

Улашиш: