Skip to main content

Липазим Форте Нео

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЛИПАЗИМ® ФОРТЕ НЕО

LIPAZIM FORTE NEO

 

Препаратнинг савдо номи: Липазим® Форте Нео

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): Аденозинтрифосфат, кокарбоксилаза, цианокобаламин, никотинамид

Дори шакли: Инъекция учун эритма тайёрлаш учун лиофилизация қилинган кукун.

Таркиби:

Препаратнинг ҳар бир ампуласи (200 мг) қуйидагиларни сақлайди:

Фаол моддалар:

Аденозин трифосфатининг динатрийли тузи (АТФ) – 10 мг.

Кокарбоксилаза гидрохлориди – 50 мг.

Никотаминамид – 20 мг.

Цианокобаламин (витамин В12) – 0,5 мг.

Ёрдамчи моддалар: Глицин, метилпарагидроксибензоат.

6-yillik-qizil-jenshen

Ҳар бир ампула (2 мл) эритувчи қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: Лидокаин гидрохлориди – 10 мг.

Ёрдамчи модда: инъекция учун сув.

Таърифи: Пушти рангли қуруқ ғоваксимон лиофилизация қилинган кукун. Гигроскопик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Метаболик жараёнларни мувофиқлаштириш учун восита.

Фармакологик хусусиятлари

Препарат метаболик моддалар ва витаминларнинг мажмуасидан иборат.

Аденозин трифосфатининг динатрийли тузи (АТФ) – аденозин ҳосиласидир, метаболик жараёнларни рағбатлантиради. Гипотензив ва антиаритмик, қон томирларни, шу жумладан коронар томирларини кенгайтирувчи таъсир кўрсатади.

Кокарбоксилаза – кофермент, у организмда ташқаридан тушадиган тиаминдан (витамин В1) ҳосил бўлади. Оқсил алмашинувида муҳим роль ўйнайди, карбоксилаза ферментининг таркибига киради, у α-кетокислоталарнинг карбоксилланишини ва декарбоксилланишини тезлаштиради. Нуклеин кислоталари, оқсиллар ва липидларнинг синтезига билвосита ёрдам беради. Организмда сут ва пируват кислоталарининг миқдор даражасини пасайтиради, глюкозани ўзлаштирилишига ёрдам беради. Нерв тўқимасининг трофикасини яхшилайди.

Цианокобаламин (витамин В12) – организмда фаол шаклга – аденозилкобаламин ёки кобамидга айланади, у юқори биологик фаолликка эга. Организмда оқсил синтезини кучайтиради ва уни тўпланишига ёрдам беради. Оқсиллар ва липидлар алмашинувини фаоллаштиради. Қонда холестериннинг даражасини камайтиради, жигарнинг ёғли инфильтрациясини олдини олади. Қон яратиш аъзоларининг меъёрий фаолият кўрсатиши учун зарур, эритроцитларда сульфгидрил гуруҳларини сақловчи бирикмаларни тўпланишига ёрдам беради, уларнинг гипоксияга чидамлилигини оширади. Тўқималарни регенерацияга бўлган хусусиятини оширади. Жигар ва нерв тизимининг фаолиятига, aртерияларга ижобий таъсир кўрсатади.

Никотинамид – РР витаминининг шаклларидан бири бўлиб, ҳужайрадаги оксидланиш-қайтарилиш жараёнларида иштирок этади, оқсиллар ва азот алмашинувини яхшилайди, липид алмашинувини меъёрлаштиради, қонда атероген липопротеинларнинг миқдор даражасини камайтиради.

Фармакокинетикаси

Препаратни фармакокинетикаси текширилмаган.

 

Қўлланилиши

Келиб чиқиши турлича бўлган невритлар ва невралгиялар, нейропатиялар (шу жумладан қандли диабетдаги, пернициоз анемиядаги) ва ангиопатиялар, люмбаго ва радикулит, миалгия ва ишиалгия, бурситлар ва тендинитлар; юрак ишемик касаллиги, миокардитлар ва миокардиопатиялар; ҳомиладорлардаги токсикоз ва ҳомиланинг гипоксияси, юрак-томир тизимининг сурункали касалликларини мажмуавий  даволаш.

Қўллаш усули ва дозалари

Препаратнинг эритмасини бевосита юбориш олдидан тайёрланади. Мушак ичига юборилади. Қабул қилишга препарат 1-2 ампуладан ҳар куни ёки кунора буюрилади. Дозалаш, даволаш давомийлиги ва қайта курсларни ўтказиш, касалликнинг кечиши ва оғирлигига қараб, шифокорнинг кўрсатмасига мувофиқ буюрилади.

 

Ножўя таъсирлари

Бош оғриғи, бош айланиши, тахикардия, аллергик реакциялар. Гиперемия, қичишиш, юбориш жойида шиш. Яққол ножўя кўринишлар ривожланганида препарат бекор қилинади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, гиперкоагуляция (шу жумладан ўткир тромбозларда), эритремия, эритроцитоз, артериал гипертензиянинг оғир шакллари, артериал гипотензия, ўткир миокард инфаркти, ўпканинг яллиғланиш касалликларида қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Кокарбоксилаза юрак гликозидларининг кардиотоник таъсирини кучайтиради, никотинамид ва АТФ эса – вазодилататорлар (қон томирларни кенгайтирувчи воситалар) таъсирини кучайтиради.

Махсус кўрсатмалар

Препаратнинг эритмаси, у тайёрланганидан кейин дарҳол қўллансин! Препарат эритмасининг ранги ўзгарган холатда (янги тайёрланган эритманинг ранги ёрқин-қизил бўлиши керак) қўлланилмасин.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши

Препарат ҳомиладорлик даврида фақат она учун кутиладиган фойда, ҳомила учун бўлган потенциал хавфдан устун бўлган ҳолларда қўлланилади. Препарат билан даволаниш вақтида эмизишни тўхтатиш тавсия қилинади.

Препарат автотранспортни бошқариш қобилиятига ва бошқа потенциал хавфли фаолият турларига: Чеклашлар йўқ.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилиши тўғрисида маълумотлар йўқ.

 

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Чиқарилиш шакли

Инъекция учун эритма тайёрлаш учун лиофилизация қилинган кукун ампулада, тўпламда инъекция учун эритма учун эритувчи ампулада.

3 ампула препарат ва 3 ампула эритувчи қўллаш бўйича йўриқнома билан бирга ўрамда.

 

Яроқлилик муддати.

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: