Skip to main content

Лидокаин Маҳаллий қўллаш учун спрей

Улашиш:
  Reading time 9 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЛИДОКАИН

LIDOCAINUM

 

Препаратнинг савдо номи: Лидокаин

Таъсир этувчи модда (ХПН): Лидокаин гидрохлориди

Дори  шакли: Маҳаллий қўллаш учун спрей

Таркиби:

100 мл эритма сақлайди:

Фаол модда: лидокаин гидрохлориди – 10,0 г;

Ёрдамчи моддалар: 96% ли этил спирти, пропиленгликоль, левоментол, натрий гидроксиди, тозаланган сув.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Маҳаллий оғриқсизлантирувчи  восита

Фармакологик хусусиятлари

Лидокаиннинг маҳаллий оғриқсизлантирувчи таъсири вольтажга боғлиқ натрий каналларининг

блокадаси билан боғлиқ бўлиб, бу сезувчан нерв охирларида импульслар генерациясига ва нерв толалари бўйлаб оғриқ импульсларини ўтишига тўсқинлик қилади. Маҳалллий қўлланганда томирларни кенгайтиради, маҳаллий қитиқловчи таъсир кўрсатмайди.

Шиллиқ  қаватга  қўйилгандан кейин самараси 1-5 минутдан сўнг ривожланади ва 10-15  минут сақланади.

Фармакокинетикаси

Лидокаин шиллиқ қаватлардан (айниқса халқум ва нафас йўллари шиллиқ қаватидан) тез сўрилади.  Препаратни сўрилиш даражаси шиллиқ қаватни қон билан таъминланишига, препаратнинг умумий дозасига, соҳанинг жойлашишига  ва аппликациянинг давомийлигига боғлиқ. Юқори нафас йўлларининг шиллиқ  қаватига қўйилгандан кейин қисман ютилади ва меъда – ичак йўлларида фаолсизлантирилади. Оғиз бўшлиғи ва юқори нафас йўлларининг шиллиқ қаватига қўйилгандан кейин максимал концентрациясига (Тmax) эришиш даври – 10–20 минут. Оқсиллар билан боғланиши препаратнинг концентрациясига боғлиқ ва препаратнинг концентрацияси 1-4 мкг/мл (4,3-17,2 мкмоль/л) бўлганида 60-80% ни ташкил қилади.

Тез тақсимланади (ярим чиқарилиш даври Т1/2– 6-9 минут). Гематоэнцефалик ва плацентар тўсиқ орқали ўтади, кўкрак сути билан чиқарилади (онанинг плазмасида концентрациянинг 40%). Микросомал ферментлар иштирокида жигарда (90-95% га) метаболизмга учрайди. Жигар касалликларида метаболизм жадаллиги пасаяди ва нормал кщрсаткичнинг 50% дан то 10% гачани ташкил қилади.

Ўт-сафро ва буйраклар орқали чиқарилади (10% ўзгармаган ҳолда). Сурункали буйрак етишмовчилигида метоболитларининг кумуляцияси бўлиши мумкин. Сийдик кислотали муҳитга ўтганида лидокаини чиқарилишини ошишига олиб келиши мумкин.

Қўлланилиши

Лидокаин спрей  тери ва шиллиқ қаватлар анестезияси зарур бўлган барча ҳолатларда қўлланилади.

Стоматологик муолажалар ва операциялар

Маҳаллий анестетикни юборишдан олдин инъекция қилинадиган жойларини анестезия қилиш, юза жойлашган абцессларни очиш, қимирлаб қолган сут тишини ёки суяк бўлагини олиб ташлаш, шиллиқ қават жароҳатидан чокларни олиб ташлаш.  Тиш коронкаси ёки кўприксимон протезни қотиришдан аввал милкни анестезия қилиш. Тишдаги тошларни қўл ёки асбоб ёрдамида олиб ташлаш ёки тиш орасидаги шишган милкни (сўрғични) кесиш.

Лидокаин  қолип олиш ёки рентген плёнкасини жойлаштиришдан олдин ютиш рефлексини пасайтиради ёки бостиради. Қолип тайёрлаш учун препарат фақат эластик  материаллар билан қўлланиши керак. Қолип олиш учун гипс қўлланилганида, аспирация хавфи туфайли Лидокаин спрейини ишлатиш мумкин эмас.

Оториноларингология 

Электрокаутеризация, септэктомия ва бурун полипини резекциясидан кейинги қон кетишларини даволашда. Препарат шунингдек ютиниш рефлексини бостириш ва инъекция қилиш жойларини анестезияси учун ҳам қўлланилади.

Перитонзилляр абцессларни очиш ёки юқори жағ бўшлиқларини пункция қилиш олдидан қўшимча анестезия сифатида қўлланади.

Синусларни ювишдан олдин анестезия қилиш учун. Халқум ёки бурун-халқумдаги жарроҳлик  операцияларида Лидокаин спрейини қўлланилганида препарат ютиш рефлексини бостириб, хиқилдоқ ва трахеяга тушиши ва йўтал рефлексини бостиришини ва бу бронхопневмонияга олиб келиши мумкинлигини ҳисобга олиш лозим. Бу  айниқса жуда болаларда жуда  муҳимдир,  чунки уларда ютиш рефлекси катталарга нисбатан тезроқ намоён бўлада. Шу боисдан  8 ёшгача бўлган болаларда тонзилэктомия ва аденотомиядан олдин анестезия учун Лидокаин спрейини қўллаш тавсия этилмайди.

Эндоскопия ва инструментал текшириш усуллари

Бурун ёки оғиз орқали турли найчаларни (гастродуоденал зонди ёки Сенгстакен зонди) киритишдан олдин халқумни анестезилаш учун.

Трахеятомик трубкаларини алмаштириш учун.

Гинекология ва акушерлик

Эпизиотомия ёки ушбу операцияни қин ва бачадон бўйнида ўтказилиши лозим бўлганида чот оралиғини анестезиялаш учун.

Қизлик пардаси ёки абцесс чокларини йиртиқларига ишлов бериш ва кесиб ташлаш учун Лидокаин спрейини қўллаш мумкин.

Дерматология

Катта бўлмаган аралашувларидан олдин тери ва шиллиқ қаватларини анестезияси учун қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Лидокаин спрей шиллиқ қаватларга пуркалади. Доза кўрсатмаларга ва анестезия қилинувчи юзанинг майдонига боғлиқ.

Қон плазмасида препаратнинг юқори концентрацияларини йиғилишига йўл қўймаслик  учун, уни қониқарли самара берувчи энг паст дозаларини қўллаш керак.

Одатда 1-3 марта пуркаш етарли бўлади, аммо акушерлик амалиётида 15-20 порция (максимал 70 кг ли беморга 40 порция қўлланилиши мумкин) пуркалади.

Турли соҳаларда қўлланганида тавсия қилинган дозалар

 

Қўлланиши Доза (пуркашлар сони)
Стоматология1-3
Стоматологик жаррохлик1-4
Оториноларингология1-4
Эндоскопия2-3
Акушерство15-20
Гинекология4-5
Дерматология1-3

Препаратни шунингдек пахта тампонига шимдириб суртиш йўли билан қўллаш ҳам мумкин.

Болалар

Адабиётдаги маълумотларга мувофиқ, стоматологик муолажаларда лидокаинни болаларда пахта тампонига шимдириб, қўллаган авзал, бу болани препаратни сепиш вақтидаги қўрқувдан, шунингдек одатдаги ножўя самараси санчиқ ҳиссидан сақланишга имкон беради. Худди шу усулда препаратни 2 ёшгача бўлган болаларда ҳам қўллаш мумкин.

Маҳаллий оғриқсизлантирувчи таъсирининг яққоллиги пациентнинг шахсий хусусиятларига боғлиқ.

Ножўя таъсирлари

Маҳаллий самаралар:

Препарат сепилганидан сўнг енгил санчиқ хисси бўлади. Бу туйғулар Ушбулар препаратнинг самараси ривожлангандан сўнг (1 минутдан сўнг) йўқолади.

Ўткинчи эритема, шишлар, бронхларни сиқилиши, жуда оғир ҳолатларда эса –шок кузатилади.

Аллергик реакциялар: Жуда кам ҳолларда қўйидаги аллергик реакциялар кузатилиши мумкин: эшакеми, ангионевротик шиш, бронхоспазм, жуда оғир ҳолатларда – шок. Ўта юқори сезувчанликнинг  ҳар қандай  реакцияси пайдо бўлса, препаратни қўллашни дарҳол тўхтатиш лозим.

Тизимли таъсири: Лидокаин спрей қўлланилганидан кейин тизимли таъсир этиш эҳтимоли кам бўлади, чунки қон оқимига тушиши мумкин бўлган фаол препаратнинг жуда оз миқдори пуркалади. Катта дозада препарат пуркалса, шунингдек у тез сўрилганда, юқори сезувчанликда, идиосинкразияда ва препаратни яхши ўзлаштирилмасликда препаратнинг ножўя самаралари кузатилиши мумкин.

Жуда кам холларда марказий нерв тизимининг (МНС) қўзғалиши ёки сусайиш белгилари пайдо бўлиши мумкин: асабни қўзғалиши, тизимли бош айланиши, уйқучанлик, спазмлар, хушдан кетиш ва нафас фалажи.

Юрак қон-томир тизими томонидан: гипотензия, миокард фаолиятини сусайиши, брадикардия, юрак уришини тўхтаб колиши кузатилади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг ҳар қандай компонентларига юқори сезувчанлик.

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири

Циметидин ва пропранолол лидокаиннинг буйрак клиренсини (микросомал оксидланишни ингибирланиши ва жигарда қон оқимини пасайиши туфайли метаболизмни сусайиши)  ва  токсик самараларнинг ривожланиш хавфини оширади.

Аймалин, фенитоин, верапамил, хинидин, амиодарон билан буюрилганида манфий инотроп самара кучайиши мумкин. Бета -адреноблокаторлар билан бирга буюриш брадикардияни ривожланиш хавфини оширади.

Юрак гликозидлари кардиотоник самарани сусайтиради, кураресимон дори воситалари мушаклар релаксациясини кучайтиради.

Прокаинамид марказий нерв тизимининг қўзғалиши, галлюцинациялар ривожланиши хавфини оширади.

Моноаминооксидаза (МАО) ингибиторлари таъсирида лидокаиннинг маҳаллий оғриқсизлантирувчи таъсири кучайиши мумкин.

Барбитуратлар, фенитоин, рифампицин (жигарнинг микросомал ферментларининг индукторлари) препаратнинг самарадорлигини пасайтирадилар (дозани ошириш талаб қилиниши мумкин).

Лидокаин ва полимиксин бир вақтда қўлланганида нерв-мушак ўтказувчанлигига сусайтирувчи таъсири кучайиши мумкин, шунинг учун бундай ҳолларда беморнинг нафас фаолиятини кузатиш керак.

Махсус кўрсатмалар

Жигар фаолияти бузилган, қон айланиши танқислиги, артериал гипотензия, буйрак етишмовчилиги, тутқаноғи бўлган пациентларда эхтиёткорлик билан қўлланади. Бундай ҳолларда препаратнинг дозасини камайтириш талаб этилади.

Геморродиал қон кетишлар (ректал текширувлар учун), шиллиқ қаватлар жароҳатлари мавжуд бўлса, ақлий заифликда, шунингдек кардиологик муоммолар юзасидан лидокаинга ўхшаш препаратларни қабул қилаётган, жуда кекса ва/ёки холсизланган пациентларда махсус эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Спрейни ичга тушишидан ва кўзга тегишидан сақланиш лозим, нафас йўлларига спрей тушишини олдини олиш мухимдир (аспирация хавфи).

Лидокаин ютиш рефлексини бостиради ва йўтал рефлексини сусайтиради, бу аспирацияга, бронхопневмонияга олиб келиши мумкин.

Педиатрияда қўлланилиши

Болаларда ютиш рефлекси катталарга нисбатан анча тез-тез юз беришини назарда тутиш  лозим.

8 ёшгача бўлган болаларда тонзилоэктомия ва аденоэктомиядан олдин маҳаллий анестезия учун    Лидокаин спрейи тавсия этилмайди.

2 ёшгача бўлган болаларда лидокаинни докали тампонга шимдирилган ҳолда қўйган авзал.

Ҳомиладорлик ва лактацтя

Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Автомобилни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Агарда препаратни қўллашдан кейин ножўя таъсирлар дискомфорт чақирмаса, транспорт воситаларини хайдаш ва механизмларни бошқариш учун чекланишлар йўқ.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Белгилари: тер ажралишининг ошиши, тери қопламаларининг оқариши, бош айланиши, бош оғриғи, қулоқларни шанғиллаши, диплопия, артериал босимни пасайиши, брадикардия, аритмия, уйқучанлик, қалтираш, тремор, хавотирлик, қўзғалувчанлик, тиришишлар, метгемоглобинемия, юракнинг тўхташи.

Даволаш: интоксикациянинг биринчи белгилари (бош айланиши, кўнгил айниши, қусиш, эйфория) пайдо бўлганида препаратни қўллаш тўхтатилади, пациентни горизонтал ҳолатга ўтказилади; кислород ингаляцияси буюрилади; тиришишларда – вена ичига 10 мг диазепам; брадикардияда – М- холиноблокаторлар (атропин), вазоконстрикторлар (норэпинефрин, фнеилэфрин) буюрилади. Диализ самарасиз.

Чиқарилиш шакли

Маҳаллий қўллаш учун сперй 10% 50 мл.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Музлатилмасин!

Яроқлилик муддати

3 йил

Дорихоналарда бериш тартиби

Рецепт билан

Улашиш: