Skip to main content

Лидокаин кўз томчилари

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЛИДОКАИН

LIDOCAINUM

Препаратнинг савдо номи: Лидокаин

Таъсир қилувчи модда (ХПН): лидокаин

Дори шакли: кўз томчилари

1 мл эритманинг таркиби:

Фаол модда: лидокаин гидрохлорид моногидрати (лидокаин гидрохлоридига қайта ҳисоблаганда) – 20,0 мг;

Ёрдамчи моддалар: бензетоний хлориди (бензэтоний хлориди) – 0,02 мг, натрий хлориди – 6,0 мг, инъекция учун сув – 1 мл гача.

Таърифи: тиниқ, рангсиз ёки бироз бўялган суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: маҳаллий оғриқсизлантирувчи восита.

АТХ коди: S01HA07

 

Фармакологик хусусиятлари

Офтальмологияда қўллаш учун маҳаллий оғриқсизлантирувчи восита.

6-yillik-qizil-jenshen

Лидокаиннинг маҳаллий оғриқсизлантирувчи таъсири потенциалга боғлиқ натрий каналларини блокадаси билан боғлиқ бўлиб, бу сезувчан нерв охирларида импульсларни генерациясига ва оғриқ импульсларини нерв толалари бўйлаб ўтишига тўсқинлик қилади.

Лидокаин кўз шох пардасининг оғриқ сезувчанлигини бартараф қилади, бироқ шох пардани тўлиқ (чуқур) анестезиясига (тактил, ҳарорат ва прессор сезувчанликни буткул йўқолишига) одатда эришилмайди.

Конъюнктивага инстилляция қилинганидан сўнг маҳаллий оғриқсизлантирувчи таъсирига 2-3 минутдан кейин эришилади ва камида 6-8 минут (одатда 10-15 минутгача) давом этади. Анестезияни бошланиши – инстилляция қилинганидан сўнг 1 минутдан кейин кузатилади. Максимал анестезияга одатда инстилляция қилинганидан сўнг тахминан 5 минутдан кейин эришилади.

Қўлланилиши

Офтальмологияда маҳаллий анестезия:

  • контакт текшириш усулларини (тонометрия, гониоскопия, шох пардадан диагностик қиритма олишни) бажаришда;
  • шох парда ва конъюнктивада ўтказиладиган қисқа муддатли оператив аралашувларда (шу жумладан, ёт жисмни олиб ташлаш, шох парда ёки конъюнктивадан жарроҳлик ипларини олиш);
  • офтальмологик аралашувларга тайёргарликда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Бевосита текширишдан ёки жарроҳлик аралашувидан олдин конъюнктивага 1-2 томчидан 30-60 секунд интервал билан 2-3 марта инстилляция йўли билан маҳаллий равишда қўлланади.

Ножўя таъсирлари

Маҳаллий аллергик реакциялар, конъюнктиванинг гиперемияси, инстилляция қилинганида қичишиш ҳисси, бош оғриғи.

Агар йўриқномада кўрсатилган ножўя самаралардан биронтаси оғирлашса ёки Сиз йўриқномада кўрсатилмаган ҳар қандай бошқа ножўя самараларни сезсангиз, бу ҳақида шифокорга хабар беринг.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Лидокаин ёки препаратнинг бошқа компонентларига ўта юқори сезувчанлик.

Эҳтиёткорлик билан. Болалар, ҳомиладорлик, лактация даври.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Тегишли маълумотлар мавжуд эмас.

Махсус кўрсатмалар

Препаратнинг таъсири давомида кўзларга тегиш мумкин эмас.

Кўз томчиларини томизишдан олдин контакт линзаларни олиш керак; линзаларни кўз томчиси томизилганидан сўнг камида 30 минутдан кейин тақиш мумкин.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Ҳомиладор ва эмизикли аёлларда адекват назоратли тадқиқотлар ўтказилмаган. Ҳомиладор аёлларда лидокаинни қўлланиши ҳомила ривожланишини бузилишлари частотасини ошишига олиб келмаган. Бироқ хавфни тўлиқ инкор этиш мумкин эмас. Шу сабабли, ҳомиладорликда, айниқса I уч ойлигида лидокаинни буюрилганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Препаратни қўллаш вақтида эмизиш тавсия этилмайди.

Транспорт воситалари ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Агар препарат қўлланганидан сўнг ножўя самаралар дискомфорт чақирмаса, транспорт воситалари, механизмларни бошқариш ва махсус эътибор ва реакциялар тезлигини талаб қилувчи бошқа ҳавфли фаолият турларини бажариш юзасидан чеклов йўқ.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Тегишли маълумотлар мавжуд эмас.

Чиқарилиш шакли

2% ли кўз томчилари.

5 мл дан томчилагич тиқини ва бураладиган пластик қалпоқчаси бўлган флаконларда.

Ҳар бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15оС дан 25оС гача ҳароратда.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Флакон очилганидан сўнг 1 ой давомида ишлатилсин.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича берилади.

Улашиш: