Skip to main content

Леукейр

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЛЕУКЕЙР

LEUCARE

Препаратнинг савдо номи: Леукейр

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): ўсимликлардан олинадиган восита.

Дори шакли: сироп

Таркиби

Ҳар 5мл сироп қуйидаги экстрактларни сақлайди:

Ашока (Saraca asoca)                                   50мг;

Кумари (Aloe vera)                                      50мг;

Нагкесар (Mesua ferrea)                               50мг;

Xинг(Ferulafoetida)                                     50 мг;

Ажваин (Carum copticum)                           50 мг;

Жаифал(Myristicafragrans)                          50 мг;

Лодхра (Symplocos racemosa)                     50 мг;

6-yillik-qizil-jenshen

Сатавари (Asparagus racemosus)                 50 мг;

Ашваганда(Withania somnifera)                  50 мг;

Жаванти (Leptadenia reticulata)                  50 мг;

Тўлдирувчилар                                            етарли миқдорда

Таърифи: ширин таъмли ва ўзига хос ҳидли тўқ жигарранг рангли сироп.

Фармакотерапевтик гуруҳи: акушерства ва гинекологияда қўлланадиган восита.

Код АТХ: G01

Фармакологик ҳусусиятлари

Леукейр сиропи – ўсимликлардан олинган табиий экстрактларнинг мувозанатланган мажмуаси бўлиб, аёлларда учрайдиган барча қин ажралмаларини даволашда қўлланилади, ҳомиладорлик вақтида ва гинекологик операциялардан кейин қўллаш ҳавфсиздир. Маълумотларга кўра, Леукейр симпатик нерв орқали бевосита бачадон мушагига таъсир қилади. Сийдик жинсий тизимнинг шиллиқ мембранасига нисбатан буриштирувчи ва антисептик самарага эга. Тухумдонлар ва бачадон қобиғига рағбатлантирувчи самара намоён қилади ва бачадон мушагининг тонусини оширувчи ҳусусиятга эга бўлиб, шу билан бутун тизимнинг тонусини оширади ва қон айланишини яхшилайди. Тинчлантирувчи восита сифатида таъсир кўрсатади ва унинг яллиғланишга қарши таъсири ҳам кузатилган, бу аёлларда кузатиладиган қин ажралмаларида ва меноррагияда, ҳамда чаноқ аъзоларидаги яллиғланиш ва гиперемия билан боғлиқ бўлган бошқа касалликларда ёрдам беради. Совутувчи, сийдик ҳайдовчи ва шишга қарши таъсирга эга, сийишни қийинчиликларида ёрдам беради. У тонусни оширувчи ва тинчлантирувчи восита бўлиб, аёлларда кузатиладиган қин ажралмасида ва меноррагиянинг бузилишини назорат қилади.

Ашока (Saraca asoca): бачадоннинг бевосита мушак толаларига таъсир этади ва бачадон қобиғи ва тухумдон тўқимасига нисбатан рағбатлантирувчи самарага эга, бачадон инфекцияларида фойдалидир. Буриштирувчи ҳусусиятга эга бўлиб, аёлларда кузатиладиган қин ажралмалари ва меноррагия касалликларида қўлланади.

Кумари (Aloe vera): бачадон мушаги тонусини оширади ва ҳар қандай ажралмаларнинг экссудациясини олдини олади. Алоэ овуляцияни рағбатланишига ёрдам беради. Тадқиқодлар, алоэ овуляцияни бузилиши оқибатида бепуштлик билан хасталанган аёлларга ёрдам беради деб тахмин қилинади. Овуляция жараёнини бошқариб, ҳайз кўриш циклини нормаллаштиради.

Нагкесар (Mesua ferrea): ўсимлик қон тўхтатувчи ва буриштирувчи ҳусусиятларга эга. Айниқса қон кетишида фойдали. Эстроген ва прогестин Mesua ferrea ўсимлигининг таркибий қисми ҳисобланади, ҳайз кўриш циклининг асосий сабаби бўлган гормонал дисбалансни тўғрилашга ёрдам беради.

Xинг(Ferulafoetida): организмнинг умумий ва репродуктив соғлиғини тутиб туришда яхши ўсимликлардан бири ҳисобланади. Бу ҳусусияти нафақат ҳайз кўриш циклининг бузилишини даволайди, балки қин ажралмаларини ҳам бартараф қилади. Овқат ҳазм бўлишини тутиб туришда ёрдам беради.

Ажваин (Carum copticum): организмнинг умумий тонусини оширувчи ва ел ҳайдовчи ҳусусиятларга эга. Ўисмликнинг оғриқ қолдирувчи самараси ҳайз кўриш цикли вақтида кузатиладиган оғриқни камайтиришга ёрдам беради.

Жаифал(Myristicafragrans): оғриқли ҳайз кўриш ва қовуқ ва сийдик йўлларини яллиғланишини даволаш учун тавсия этилади.

Лодхра (Symplocos racemosa): Лодхра экстракти бачадоннинг тонусини оширувчи сифатида ишлатилади. Ўсимлик гинекологик касалликларни назорат қилиш учун тавсия этилади. Лодхра экстрактини қабул қилиш фолликулаларни стимулловчи гормон (ФРГ) ва лютеинловчи гормон (ЛГ) нинг секрециясини оширади. Шунингдек қон кетиши ва жароҳатларни битишида самаралидир.

Сатавари (Asparagus racemosus): тинчлантирувчи ва иштаҳани оширувчи восита сифатида таъсир қилади. Гонорея, қин ажралмалари, умумий ҳолсизлик ва аёлларнинг барча репродуктив муаммоларида ёрдам беради. Аёлларнинг гормонал тизимини мувозанатлаштиради ва таъсирчанликни бартараф қилади.

Ашваганда(Withania somnifera): Ашваганда экстракти умумий тонусни оширувчи, тўқималарнинг битишини яхшиловчи ва ёшартирувчи ўсимлик ҳисобланади. Жинсий ожизлик, умумий ҳолсизликни яхшилайди, мушакларни мустаҳкамлайди ва қон-томирларни яхшилайди. Ҳайз кўриш циклини нормаллашишига ёрдам беради. Тинчлантирувчи восита сифатида иммунитетни тутиб туриш учун ишлатилади.

Жаванти (Leptadenia reticulata): бу ўсимлик жинсий майлнинг тонусини оширувчи сифатида ишлатилади. Шунингдек абортдан кейин бачадонга қон қуйилишида ёрдам беради.

Бу ўсимликларнинг мажмуаси:

  • ҳайз кўриш циклини нормаллашишига ёрдам беради;
  • ортиқча қон кетишини камайтиришга ёрдам беради;
  • ҳайз кўриш цикли вақтида оғриқни камайтиришга ёрдам беради;
  • овуляцияни рағбатлантиради, серпуштликни ошишига ёрдам беради.

Қўлланилиши

Маҳаллий компонентлардан таркиб топган аюрвердик препарат бўлиб, қадимги аюрвердик тиббиётда, қин ажралмаларида, ҳайз кўриш циклини бузилишида ва аёлларда кузатиладиган бошқа жинсий ожизликларда ёрдам беради деб ҳисоблайдилар.

Препарат қуйидаги ўзгаришларда:

  • ҳайз кўриш циклини номунтазам бўлишида;
  • бачадондан дисфункционал қон кетишида;
  • бирламчи аменореяда;
  • иккиламчи аменореяда ишлатилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Бир чой қошиқдан кунига 3 марта овқатдан сўнг, сув билан ёки шифокорнинг тавсияси бўйича қабул қилинади.

Тавсиялар: алкоголь, аччиқ ва ярим тайёр маҳсулотлар билан истеъмол қилишдан сақланиш керак.

Ножўя таъсирлари

Аюрвердик восита – ҳеч қандай ножўя самаралари аниқланмаган. Тавсия этилган дозаларда ҳеч қандай салбий таъсирлар кузатилмайди.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Мавжуд эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Мавжуд эмас.

Махсус кўрсатмалар

Махсус эҳтиёткорликлар мавжуд эмас.

Алкоголь, аччиқ ва ярим тайёр маҳсулотлар билан истеъмол қилишдан сақланиш керак.

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш керак ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Кузатилмаган.

Чиқарилиш шакли: 100 мл дан ўлчов чашкачаси бўлган пластик бутилкалар, қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити

Салқин, қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Музлатилмасин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: