Skip to main content

Лавомакс

Улашиш:
  Reading time 7 minutes

 

ЛАВОМАКС®

дори препаратини тиббиётда қўллаш бўйича

ЙЎРИҚНОМА

 

Қайд этиш рақами

Препаратнинг савдо номи Лавомакс®

Халқаро патентланмаган номи Тилорон

Дори шакли қобиқ билан қопланган таблеткалар

Таркиби

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда – тилорон дигидрохлориди – 125 мг;

ёрдамчи моддалар: магний гидроксикарбонат гидрати – 69 мг, повидон – 4 мг, кальций стеарати – 2 мг; қобиғи сахароза – 158,2 мг, повидон – 5,56 мг, коповидон – 0,44 мг, магний гидроксикарбонат гидрати – 25,7 г, титан диоксиди – 1,2 мг, коллоид кремний диоксиди (аэросил А-380) – 1 мг, тропеолин-О бўёвчиси – 0,1 мг, макрогол-6000 – 6 мг, асалари муми – 0,15 мг, суюқ парафин– 0,15 мг, тальк – 1,5 мг.

Таърифи

Сариқдан то зарғалдоқ ранглигача бўлган, қобиқ билан қопланган, думалоқ шаклли таблеткалар. Таблетка ядроси зарғалдоқ рангда.

Фармакотерапевтик гуруҳи

Вирусларга қарши иммуностимуляция қилувчи восита-интерферонлар ҳосил бўлишининг индуктори.

АТХ коди: J05AX

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Тилорон организмда альфа-, бета- ва гамма – интерферонлар ҳосил бўлишини рағбатлантиради. Тилоранни киритилишига жавобан интерфероннинг асосий ҳосил қилувчилари ичак эпителийсининг хужайралари, гепатоцитлар, Т-лимфоцитлар ва нейтрофиллардир. Ичга қабул қилинганидан сўнг интерферон ҳосил бўлишини максимуми 4-24 соатдан сўнг ичак-жигар-қон кетма-кетлигида аниқланади. Тилоран иммуномодулловчи ва вирусларга қарши самараларга эга. Суяк кўмигининг ўзак хужайраларини рағбатлантиради, антителолар ҳосил бўлишини кучайтиради, иммунодепрессия даражасини камайтиради, Т-хелперлар/Т-супрессорлар нисбатини тиклайди. Турли вирусли инфекцияларга қарши, шу жумладан грипп ва бошқа ўткир респиратор вирусли инфекцияларга, гепатит, герпес, цитомегаловируслар ва нейротроп вирусларга нисбатан самарали. Вирусларга қарши таъсир механизми инфекцияланган ҳужайраларда вирус специфик оқсилларининг трансляциясини ингибирланиши ва оқибатда вирусларнинг кўпайишини бостирилиши билан боғлиқ.

Фармакокинетикаси

Тилорон ичга қабул қилинганидан сўнг меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади. Биокираолишлиги 60% ни ташкил қилади. Тилороннинг тахминан 80% плазма оқсиллари билан боғланади. Тилорон амалда ўзгармаган ҳолда аҳлат (70%) ва сийдик (9%) билан чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври 48 соатни ташкил қилади. Тилорон биотрансформацияга учрамайди ва организмда тўпланмайди.

 

Қўлланилиши

Катталарда:

– А, В, С вирусли гепатитларни мажмуавий даволаш таркибида,

– герпетик инфекцияларни, цитомегаловирус инфекцияларини мажмуавий даволаш таркибида,

– инфекцион-аллергик ва вирусли энцефаломиелитларни мажмуавий даволаш таркибида,

– урогенитал ва респиратор хломидиозни мажмуавий даволаш таркибида, гонококксиз уретритларни, ўпка туберкулёзни мажмуавий даволаш таркибида;

– грипп ва бошқа ўткир респиратор вирусли инфекцияни даволаш ва олдини олиш учун қўлланади.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратга юқори сезувчанлик.

Ҳомиладорлик ва лактация даври.

Болалик ёши (18 ёшгача).

Сахароза/изомальтаза етишмовчилиги, фруктозани ўзлаштираолмаслик, глюкоза-галактозани кам сўрилишида (препарат сахароза сақлайди) қўллаш мумкин эмас.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат овқатдан кейин ичга қабул қилинади.

А вирусли гепатитни даволаш учун – биринчи куни 125 мг дан 2 марта, сўнгра 125 мг дан кунора буюрилади. Курслик доза 1,25 г ташкил қилади (даволаш курсига – 10 таблетка 125 мг дан).

Ўткир В гепатитини даволаш учун – биринчи ва иккинчи кунлари 125 мг дан, сўнгра 125 мг дан кунора буюрилади. Курслик доза 2 г ташкил қилади (даволаш курси учун – 16 таблетка 125 мг дан). В гепатитнинг кечиши чўзилганида – биринчи куни 125 мг дан суткада 2 марта, сўнгра 125 мг дан кунора буюрилади. Курслик доза 2,5 г ташкил қилади (даволаш курси учун – 20 таблетка 125 мг дан).

Сурункали В гепатитида – даволашнинг бошланғич босқичида (2,5 г) – биринчи икки кун 125 мг, сўнгра 125 мг дан кунора буюрилади. Давом этиш босқичи (1,25 г дан 2,5 г)- ҳафтада 125 мг дан буюрилади. Лавомакс®нинг курслик дозаси 3,75 дан то 5 г гача ташкил қилади (даволаш курсига 30 дан то 40 таблеткагача 125 мг дан), даволашнинг давомийлиги жараённинг фаоллик даражасини акс эттирувчи биокимёвий, иммунологик, морфологик текширув натижаларига қараб 3,5-6 ойгача бўлиши мумкин.

Ўткир С гепатитда – биринчи ва иккинчи куни 125 мг дан, сўнгра 125 мг дан кунора буюрилади. Курслик доза 2,5 мг ташкил қилади (даволаш курсига – 20 таблетка 125 мг дан).

Сурункали С гепатитида – даволашнинг бошланғич босқичида (2,5 г) – биринчи икки кун 250 мг дан, сўнгра 125 мг дан кунора буюрилади. Давом этиш босқичи (2,5 г) – ҳафтада 125 мг дан буюрилади. Лавомакс® нинг курслик дозаси – 5 г ташкил қилади, (даволаш курси учун – 40 таблетка 125 мг дан), даволашнинг давомийлиги – 6 ой бўлиб, жараённинг фаоллигини биокимёвий, иммунологик, морфологик маркерларига боғлиқ.

Грипп ва бошқа ўткир респиратор инфекцияларни даволашда – касалликнинг биринчи икки суткасида 125 мг дан кунора буюрилади. Курслик доза 750 мг ташкил қилади (даволаш курси учун – 6 таблетка 125 мг дан).

Грипп ва бошқа ўткир респиратор вирусли инфекцияларни олдини олиш учун– 125 мг дан ҳафтада бир марта 6 ҳафта давомида буюрилади (даволаш курсига – 6 таблетка 125 мг дан).

Герпетик, цитомегаловирус инфекцияларини даволаш учун – биринчи икки суткада 125 мг дан, сўнгра 125 мг дан кунора буюрилдади. Курслик доза 2,5 г ташкил қилади (даволаш курсига – 20 таблетка 125 мг дан).

Урогенитал ва респиратор хламидиоз, гонококксиз уретритларда – биринчи икки суткада 125 мг дан, сўнгра 125 мг дан кунора буюрилдади. Курслик доза – 1,25 г ташкил қилади (даволаш курсига – 10 таблетка 125 мг дан).

Ўпка туберкулёзини мажмуавий даволаш таркибида – биринчи икки суткада 250 мг дан, сўнг 125 мг кунора буюрилдади. Курс дозаси 2,5 г ташкил қилади (даволаш курсига – 20 таблетка 125 мг дан).

Инфекцион аллергик ва вирусли энцефаломиелитларни мажмуавий даволаш таркибида – доза шахсий белгиланади, даволаш курси 4 ҳафтани ташкил қилади.

 

Ножўя таъсири

Аллергик реакциялар, диспептик ҳолатлар, қисқа муддатли этни увишиши кузатилиши мумкин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Лавомакс® дозасини ошириб юбориш ҳоллари маълум эмас.

 

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири

Антибиотиклар, вирусли ва бактериал инфекцияларни анъанавий даволаш воситалари билан мутаносибдир.

Лавомакс® ни антибиотиклар ва вирусли ва бактериал инфекцияларни стандарт даволаш воситалари, алкоголь билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсири аниқланмаган.

 

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Препаратни қўллаш автотранспортни хайдаш ва диққатни юқори жамлашни, психимотор реакциялар тезлигини ва яхши кўришни талаб қиладиган бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишга таъсир кўрсатмайди.

 

Чиқарилиш шакли

Қобиқ билан қопланган таблеткалар, 125 мг дан.

3, 4, 6 ёки 10 таблеткадан контур уяли ўрамда. Бир ёки икки контур уяли ўрам тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан химояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг препарат ишлатилмасин.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

 

 

 

Улашиш: