Skip to main content

Лагоден

Улашиш:
  Reading time 2 minutes

 ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЛАГОДЕН

LAGODENUM

 

Препаратнинг савдо номи: Лагоден

Таъсир этувчи модда: Лагоден

Дори шакли: Инъекция учун эритма.

Таркиби:

фаол модда: лагоден моддасига қайта ҳисобланганда лагоден тригидрати – 5,0 г.

ёрдамчи моддалар: инъекция учун сув – 1 л гача.

Таърифи: Тиниқ, рангсиз суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Гемостатиклар.

Фармакологик ҳусусиятлари

Келиб чиқиши табиий бўлган маст қилувчи лагохилус – Lagochilus inebrians Bunge гуллари ва баргларидан олинадиган препарат қон кетишини бартараф қилади, тромбоцитлар адгезиясини, агрегациясини ва сонини оширади, гепариннинг таъсирини қисқартиради. Препарат Ли-Уайт бўйича ивиш вақти, тромбин вақти, протромбин индекси, фибриноген каби кўрсаткичларни ишончли равишда оширади, қон йўқотилиши катталигини камайтиради. Препаратнинг гемостатик самараси қон ивишининг 1 ва 2 фазаларини фаоллаштириши, фаол тромбопластинни ҳосил бўлишини тезлаштириши ва протромбинни тромбинга айланишини, мустахкам тромб лахтаси ҳосил бўлишини тезлаштириши билан боғлиқ.

Қўлланилиши

Препаратни ўткир ва сурункали қон кетишларини (меъда-ичак, геморроидал, ўпка, бачадон ва бошқалар), паренхиматоз қон кетишларини (буйрак, талоқ, бош мия), капилляр ва бошқа қон кетишлар, отоларингология амалиётидаги оператив аралашувлардаги (тонзиллоэктомияда, қулоқдаги микрожарроҳлик аралашувларда ва бошқаларда), стоматологияда тишларни, киста, гранулемаларни олиб ташлашда, меъда-ичак йўлларида операция қилиш вақтида, бачадондаги гинекологик операцияларда, шу жумладан қон ивиш тизимининг бузилиши билан боғлиқ бўлган қон кетишларида, даволаш ва олдини олиш учун буюрилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат ўткир қон кетишларида вена ичига 0,05-0,1 г (10-30 мл) дозада юборилади. Самараси камлигида ёки самараси бўлмаганида препарат 20-30 минутдан кейин, дозасини 2-3 мартага ошириб, такроран юборилади. Суткада препаратни 0,2-0,3 г гача юбориш мумкин.

Сурункали қон кетишларида препарат 0,05-0,15 г (10-30 мл) дозада, 4-5 соатлик интервал билан кунига 2-3 марта, 5-7 кун давомида буюрилиши мумкин.

Паренхиматоз (жигар, талоқ, лимфатик, бош мия, суяк тўқимаси), бурун ва жароҳатдан қон кетишларида препарат маҳаллий ишлатилади.

Препаратнинг эритмаси билан ҳўлланган салфетка 3-5 минут тутиб турилади.

 

 

Ножўя таъсирлари

Препарат қўлланганида ножўя ҳолатлар аниқланмаган.

 

Кўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препарат шахсий юқори сезувчанликда, 18 ёшгача бўлган болаларда (препартани ушбу тоифа беморларига таъсири тўғрисида маълумотларнинг йўқлиги туфайли), шунингдек гиперкоагуляцион ҳолатларда ва тромбоэмболик касалликларда қўллаш мумкин эмас.

Дорилар билан ўзаро таъсири

Дори препаратлари билан ўзаро таъсири аниқланмаган.

Махсус кўрсатмалар

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Чиқарилиш шакли

0,5% инъекция учун эритма, ампулаларда 5 мл дан.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: