Skip to main content

Лактулоза

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЛАКТУЛОЗА

LACTULOSUM

 

Препаратнинг савдо номи: Лактулоза

Таъсир этувчи моддда (ХПН): Лактулоза

Чиқарилиш шакли: Сироп 100 мл, 200 мл дан флаконларда.

Таркиби: лактулоза – 676 г, тозаланган сув – 1000 мл гача.

Кимёвий номи: 4-О-β-D- галактопиранозил- D- фруктофураноза.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Сурги воситаси.

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Осмотик хусусиятларига эга бўлган сурги препарати. Гиперосмотик, гипоаммониемик, ич сурувчи таъсир кўрсатади, ичак перистальтикасини рағбатлантиради, фосфатлар ва кальций тузларини сўрилишини яхшилайди, аммоний ионларини чиқарилишига ёрдам беради. Лактулозанинг таъсири остида йўғон ичакнинг микрофлорасини ўзгариши (лактобактерияларнинг микдорини ошиши) юз беради, бу йўғон ичакда кислоталикни ошишига олиб келади ва унинг перистальтикасини рағбатлантиради. Шу билан бир қаторда аҳлат ҳажми ортади ва аҳлат массаларини юмшаши юз беради. Бунинг натижасида препарат йўғон ичакнинг бевосита шиллиқ қаватига ва силлиқ мушакларига таъсир қилмай, ични сурувчи самарани кўрсатади. Препаратнинг таъсири остида аммиакни қондан ичакка миграцияси, ичакнинг проксимал бўлимида азот сақловчи заҳарли моддаларни хосил бўлиши ва мувофиқ равишда уларни қуйи вена тизимига мувофиқ сўрилишини камайиши юз беради.

Жигар энцефалопатиясида ёки жигар (прекомаси) ва комасида самараси, протеолитик бактерияларни, ацидофил бактерияларни (масалан лакто бактериялар) миқдорини ошиши орқали бостирилишига; йўғон ичакда оксидланиши ҳисобига аммиакни ион шаклига ўтишига; йўғон ичакда рН ни пасайиши ва осмотик самара оқибатида ичакни бўшалашига, шунингдек

бактерияда оқсил синтези учун амиакни утилизация қилувчи бактерияларни рағбатлантириш йўли билан азот сақловчи заҳарли моддаларни камайишига урғу берилади.

Ичакни йўғон бўлимида салмонеллаларни ўсишини ингибирлаш қобилиятига эга, бактерияларни чиқарилиш даврини қисқартиради.

Лактулоза витаминларни сўрилишини камайтирмайди ва кўникиб қолишни чақирмайди. Препаратнинг таъсири ичга қабул қилингандан кейин 24-48 соатдан сўнг бошланади.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши паст. Сўрилмай, йўғон ичаккача етади, у ерда ичак флорасида парчаланади. 45-70 мл гача бўлган дозада тўлиқ метаболизмга учрайди, янада юқори дозаларда ўзгармаган холда чиқарилади.

 

Қўлланилиши

– сурункали қабзият;

– аҳлатни юмшатиш зарурияти туғилганда (шу жумладан геморройда, йўғон ичакда ва/ёки анал

тешиги сохасида жаррохлик аралашувлари зарур бўлганда, операциядан кейинги даврда);

– жигар прекомаси ва комасини даволаш ва олдини олиш;

– жигар энцефалопатиясида қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Препаратнинг дозаси шахсий равишда талланади.

Лактулоза сиропининг қабзиятларни даволашдаги дозалари жадвалда кўрсатилган.

Пациентлар

 

Бошланғич доза

 

Тутиб турувчи доза
Катталар

 

15-45 мл10–25 мл
7–14 ёшли болалар15 мл10 мл
3–6 ёшли болалар5–10 мл5–10 мл
3 3 ёшгача болалар5 мл5 мл

Одатда, доза 2 кун қабул қилинганидан кейин беморнинг эхтиёжига кўра камайтирилиши мумкин.

Препаратни суткада 1 марта эрталаб, овқатланиш вақтида қабул қилиш лозим. Клиник самара 1-2 кундан кейин бошланади. Дозани, препаратни 2 кун давомида қабул қилинганда беморнинг холати яхшиланмаган холатлардагина оширилади.

Жигар комаси ва прекомасини даволашда лактулоза сиропини 30–45 мл дан суткада 3 марта буюрилади. Сўнгра шахсий равишда танланган тутиб турувчи дозага ўтилади, бундай дозада юмшоқ ахлат суткада максимал 2–3 марта кузатилиб, бунда ахлат массасининг рН кўрсаткичи 5,0 – 5,5 чегарасида бўлиши керак.

Ўткир холларда лактулоза сиропини хуқна кўринишида 300 мл лактулоза сиропи ва 700 мл сув нисбатида буюриш мумкин.

Ахлатни тиббий мақсадларда юмшатиш учун препаратни қабзиятдаги каби дозаларда қўлланади.

Ножўя таъсирлари

Овқат хазм қилиш тизими томонидан: биринчи кунлари метеоризм (одатда 2 кундан кейин ўз-ўзидан ўтиб кетади), қоринда оғриқ, кўнгил айниши, қусиш бўлиши мумкин.

Юқори дозалари ишлатилганда – диарея кузатилади.

Модда алмашинуви томонидан: жигар энцефалопатиясини даволашда юқори дозаларда узоқ вақт қўлланганда йўлдош диарея туфайли электролитлар мувозанатини бузилиши юз бериши мумкин.

Диарея оқибатида электролит дисбаланси юз бериши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

–  ичак тутилиши;

– тўғри ичакдан қон кетишлари (уларнинг сабаби геморрой хисобланмайди);

– аппендицитга шубха қилинганда;

– галактоза ёки фруктозани ўзлаштираолмаслик;

– препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Лактулоза сиропини, ажралиб чиқиши рН га боғлиқ бўлган ичакда эрувчи препаратлар билан бир вақтда қабул қилинганда, лактулоза ичак ичидагисининг рН ни пасайтиришини эътиборга олиш лозим ва демак, бу препаратларни (5–аминосалицил кислотаси препаратлари кабиларни) ажралиб чиқишини ўзгартиради  ва улар фаоллансизланиши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Препаратни қандли диабети бўлган беморларга, айниқса жигар энцефалопатиясини даволашда эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.

Препаратни юқори дозаларда узоқ муддат (6 ойдан ортиқ) қўлланганда электролитларнинг қон плазмасидаги даражасини мунтазам назорат қилиш лозим.

2 кун давомида терапевтик самара бўлмаса ёки даволашдан кейин яна қабзият кузатилса, пациент шифокорга мурожат қилиши лозим. Лактозани ўзлаштираолмаслиги бўлган пациентларда препаратни қўлланганда, препаратда лактоза миқдорини хисобга олиш зарур. 15 мл сиропда 1,5 г галактоза ва 0,9 г гача лактоза сақланишини эътиборга олиш зарур.

Автотранспортни хайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Лактулоза сиропини қўллаш психомотор реакциялар тезлигига ва автомобилни хайдаш ёки машина ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Белгилари: қоринда оғриқ, диарея;

Даволаш: дозани камайтириш ва препаратни қабул қилишни тўхтатиш.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С юқори бўлмаган ҳароратда.

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: