Skip to main content

Лактосорб

Улашиш:
  Reading time 7 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЛАКТОСОРБ

LAKTOSORBUM

 

Препаратнинг савдо номи: Лактосорб

Таъсир қилувчи моддалар (ХПН): Сорбитол, натрий лактати, натрий хлориди, кальций хлориди гексагидрати, калий хлориди, магний хлориди.

Дори шакли: Инфузия учун эритма.

100 мл препаратнинг таркиби:

фаол моддалар: сорбитол – 20,0 г, натрий лактати – 1,90 мг, натрий хлориди – 0,60 г, кальций хлориди гексагидрати – 0,01 г, калий хлориди – 0,03 г, магний хлориди гексагидрати – 0,02 г

ёрдамчи модда: инъекция учун сув.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Тузли эритмалар.

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Лактосорб шокка қарши, энергетик, дезинтоксикацион, ишқорловчи, диуретик ва ичак перистальтикасини рағбатлантирувчи таъсирларга эга. Препаратнинг асосий фармакологик фаол моддалари сорбитол (гипертоник концентрацияда) ва натрий лактатидир (изотоник концентрацияда). Лактосорб жигарда аввал фруктозага айланади, сўнгра у глюкозага ва сўнгра гликогенга айланади. Лактосорбнинг бир қисми шошилинч энаргетик эҳтиёжлар учун, бошқа бир қисми эса гликоген кўринишида заҳира сифатида йиғилади. Лактосорбнинг гипертоник эритмаси катта осмотик босимга ва диурезни сезиларли ошириш хусусиятига эга.

Бикарбонат эритмасидан фарқли равишда, натрий лактати ёрдамида метоболик ацидозни тўғриланиши, уни модда алмашинувига киришишига қараб, секинроқ ўтади ва бунда рН ни кескин силжишлари рўй бермайди. Натрий лактатининг таъсири препарат юборилгандан сўнг 20-30 мин ўтгач намоён бўлади.

Натрий хлориди – плазма ўрнини босувчи восита бўлиб, дезинтоксикацияловчи ва регидратацияловчи таъсир кўрсатади. Турли патологик ҳолатларда натрий ва хлор ионларининг танқислигини тўлдиради.

Кальций хлориди кальций ионларининг танқислигини тўлдиради. Кальций ионлари нерв импульсларини ўтказиш жараёнини амалга оширилиши, скелет ва силлиқ мушакларнинг қисқариши, миокарднинг фаолияти, суяк тўқимасининг шаклланиши ва қоннинг ивиши учун зарурдир. Ҳужайралар ва қон-томир деворининг ўтказувчанлигини камайтиради, яллиғланиш реакцияларини ривожланишига тўсқинлик қилади, организмнинг инфекцияларига чидамлилигини оширади.

Калий хлориди сув-электролит мувозанатини тиклайди. Манфий хроно- ва батмотроп таъсир кўрсатади, катта дозаларда эса – манфий ионо-, дромотроп ва ўртача диуретик таъсир кўрсатади. Нерв импульсларини ўтказилиши жараёнларида иштирок этади. Ацетилхолин миқдорини оширади ва вегетатив нерв тизимининг симпатик бўлимини қўзғалишини чақиради. Мушак дистрофияси ва миастенияда скелет мушакларини қисқаришини яхшилайди.

Фармакокинетикаси

Лактосорб умумий метаболизмга тез киришади, унинг 80-90% жигарда ўзлаштирилади ва гликоген кўринишида йиғилади, 5% мия тўқималарида, юрак мушакларида ва скелет мушакларида йиғилади, 6-12% сийдик билан чиқарилади. Қон томирларига юборилганида натрий лактатидан натрий, СО2 ва Н2О ажралиб чиқади ва улар натрий бикарбонатини ҳосил қилади, бу эса қоннинг ишқорий заҳирасини оширади. Юборилган натрий лактатининг фақат ярмигина (L изомер) фаол ҳисобланади, бошқа ярми (D изомер) эса метаболизмга учрамасдан сийдик билан чиқарилади. Натрий хлориди айланаётган қон ҳажмини фақат вақтинча ошириб, қон томирларидан тезда чиқарилади. Диурезни кучайтиради.

 

қўлланилиши

Эритманинг гиперосмолярлиги ҳисобига интоксикацияни камайтириш, микроциркуляцияни яхшилаш, кислота-ишқор ҳолатини тўғрилаш, травматик, операцион, гемолитик ва куйишдан кейинги шокда гемодинамикани яхшилаш учун; перитонит ва ичак тутилишида (операциядан олдинги ва операциядан кейинги даврда); турли этиологияли ўткир буйрак етишмовчилигида; сепсисда; жигарнинг турли касалликларида (гепатитда, жигар дистрофиясида, жигар комасида); бош мия шиши оқибатидаги бош мия ички босими ошганида қўлланади.

 

қўллаш усули ва дозалари

Лактосорб катталарга вена ичига оқим билан ёки томчилаб, минутига 40-60 томчи тезлигида юборилади. Зарурат туғилганда минутига 30 томчи тезликда томчилаб юбориш йўли билан синама ўтказилганидан кейин, препаратни оқим билан юборишга йўл қўйилади. 15 томчи юборилганидан кейин препаратни юбориш тўхтатилади, 3 минут ўтгач эса, реакция кузатилмаса, Лактосорб оқим билан юборилади.

Травматик, куйиш, операциядан кейинги ва гемолитик шокларда катталарга 200-600 мл дан (беморнинг тана вазнига 3-10 мл/кг) бир марта ва 200-400 мл дан такроран, аввал оқим билан, сўнгра эса томчилаб юборилади. Жигар касалликларида катталарга 200 мл дозада (беморнинг тана вазнига 3,5 мл/кг) томчилаб ҳар куни ёки кунора юборилади;

Ўткир буйрак етишмовчилигида катталарга 200-400 мл бир марталик дозада (тана вазнига 2,5 дан 6,5 мл/кг гача) томчилаб ёки оқим билан (такроран 8-12 соатдан кейин 200 мл дозада) юборилади.

Операциядан кейинги ичак парезини олдини олиш учун катталарга 150-300 мл бир марталик дозада (тана вазнига 2,5-5,0 мл/кг) томчилаб юборилади, оператив аралашувдан кейин биринчи 2-3 сутка давомида хар 12 соатда, препаратни 200 мл дан такроран юбориш мумкин. Операциядан кейинги ичак парезларини даволаш учун 200-400 мл дозада (тана вазнига 3,5-6,5 мл/кг) томчилаб, ҳар 8 соатда ичак моторикаси меъёрлашгунча юборилади.

Мия шишида катталарга тана вазнига 5-10 мг/кг дозада, аввал оқим билан, кейин эса томчилаб (минутига 60-80 томчи тезликда) юборилади.

Оғир дегидратацияда Лактосорбнинг вена ичига инфузияларини фақат томчилаб юбориш керак (суткада 200 мл дан ортиқ юборилмайди).

 

Ножўя таъсирлари

Иммун тизими томонидан бузилишлар: анафилактоид реакциялар, ангионевротик шиш, гипертермия.

Юрак-томир тизими томонидан бузилишлар: артериал босимни ошиши ёки пасайиши, тахикардия, ҳансираш, акроцианоз.

Неврологик бузилишлар: тремор, бош оғриғи, бош айланиши, умумий ҳолсизлик.

Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан ўзгаришлар: тери тошмалари, эшакеми, қичишишни ҳис қилиш.

Меъда-ичак бузилишлари: қоринда оғриқ, кўнгил айниши.

Алкалоз ёки дегидратация кўринишлари (эритманинг гиперосмолярлиги туфайли) коллапс, сувсизланиш (диурезни кучайиши оқибатида) пайдо бўлиши мумкин.

қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

Препаратнинг компонентларига шахсий сезувчанлик. Лактосорб алкалозда, сувсизланишда, шунингдек катта ҳажмда суюқликларни қуйиш мумкин бўлмаган холларда (мияга қон қуйилиши, тромбоэмболия, буйрак етишмовчилигида) қўлланмайди.

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири

Бошқа дори воситаларини ташувчи-эритувчи сифатида қўллаш мумкин эмас.

 

Махсус кўрсатмалар

Препарат кислота-ишқор ҳолати ва қондаги электролитларнинг кўрсаткичлари, жигарнинг функционал ҳолати ва артериал босимнинг назорати остида қўлланади. Препарат қон ва сийдикнинг осмолярлигини, шунингдек кислота – ишқор ҳолатини ҳисобга олган ҳолда қўлланади. Лактосорбни қандли диабети бўлган беморларга юборишни қондаги қанд миқдорини назорати остида амалга ошириш керак.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш вақтида реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти.

Препарат стационар шароитида қўлланганлиги туфайли, бундай таъсирлар тўғрисида маълумотлар йўқ.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланишига қарши кўрсатмалар  тўғрисида маълумотлар йўқ.

Болалар.

Болаларда қўллаш тажрибаси тўғрисида маълумотлар етарли эмас.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Алкалоз, сувсизланиш кўринишлари юз беради, улар препаратни юборилиши дарҳол тўхтатилиши билан мустақил тез ўтиб кетади. Юбориш тезлиги ошрилганида тахикардия, артериал босимни ошиши, ҳансираш, бош оғриғи, қоринда оғриқ ривожланиши мумкин. Кўрсатилган симптомлар эритмани юбориш тезлиги анча камайтирилганидан кейин ёки тўхтатилганидан кейин мустақил тез йўқолади. Дегидратация пайдо бўлганида симптоматик даволаш ўтказилади.

 

Чиқарилиш шакли

Инфузия учун эритма, 200 мл, 250 мл, 400 мл ва 500 мл дан флаконларда ёки бутилкаларда.

Сақлаш шароити

250С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Музлатилмасин!

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: