Skip to main content

Лаксфен

Улашиш:
  Reading time 10 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЛАКСФЕН

LAKSFEN

 

Препаратнинг савдо номи: Лаксфен

Таъсир этувчи модда (ХПН): пентоксифиллин

Дори шакли: инфузион учун эритма

Таркиби:

100 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: пентоксифиллина – 0,05 г, натрия лактата – 0,32, натрия хлорида – 0,6 г, кальций хлорида – 0,02 г, калия хлорида – 0,04 г

ёрдамчи моддалар: инъекция учун сув – 100 мл гача.

Таърифи: тиниқ, рангсиз ёки бироз сарғиш рангли суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: переферик қон айланишини бузилишларини даволаш учун восита.

АТХ коди: С04АD03

 

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакологик хусусиятлари

Пентоксифиллин метилксантиннинг ҳосиласи ҳисобланади. Пентоксифиллиннинг таъсир механизми фосфодиэстеразани сусайиши ва қон томирларнинг силлиқ мушак ҳужайраларида, шунингдек бошқа тўқима ва аъзоларда 3,5-АМФ ни тўпланиши билан боғлайдилар.

Пентоксифиллин тромбоцитлар ва эритроцитлар агрегациясини тормозлайди, уларнинг эгилувчанлигини оширади, қон плазмасида ошган фибриноген концентрациясини камайтиради ва фибринолизни кучайтиради, бу қоннинг қовушқоқлигини камайтиради ва унинг реологик хусусиятларини яхшилайди. Бундан ташқари, пентоксифиллин миотроп томирларни кучсиз кенгайтирувчи таъсир кўрсатади, умумий периферик томирлар қаршилигини бироз камайтиради ва ижобий инотроп самара кўрсатади. Пентоксифиллинни қўллаш оқибатида ҳаммадан асосан қўл ва оёқларда, марказий нерв тизимида, камроқ – буйракларда микроциркуляцияни ва тўқималарни, кислород билан таъминланиши яхшиланади. Перепарат коронар томирларни бироз кенгайтиради.

 

Фармакокинетикаси.

Асосий фармакологик фаол метоболити 1–(5–гидроксигексил)-3,7–диметил ксантин (метаболит I) –фон концентрациясида ўзгармаган модданинг концентрациясидан 2 марта ошадиган концентрацияда аниқланади ва қайтувчан биохимик мувозанат ҳолатида бўлади. Шу туфайли пентоксифиллин ва унинг метоболитини бутун фаол каби кўриш лозим. Пентоксифиллинни ярим чиқарилиш даври 1,6 соатни ташкил қилади.

Пентоксифиллин тўлиқ метаболланади, 90% дан кўпроғи конъюгирланмаган сувда эрувчи поляр метаболитлар ҳолида буйраклар орқали чиқарилади. Юборилган дозанинг камида 4% аҳлат билан чиқарилади. Буйраклар фаолиятининг оғир бузилишлари бўлган пациентларда метаболитларнинг чиқарилиши секинлашади. Жигар фаолияти бузилган пациентларда пентоксифиллиннинг ярим чиқарилиш даври узайиши аниқланган.

Қўлланилиши

Атеросклеротик энцефалопатия; ишемик церебрал инсульт; дисциркулятор энцефалопатия, атеросклероз, қандли диабет (жумладан диабетик ангиопатия), яллиғланиш билан боғлиқ периферик қон айланишини бузилиши, веналарни шикастланиши ёки микроциркуляцияни бузилиши билан боғлиқ бўлган тўқималарда трофик бузилишлар(посттромбофлебит синдроми, трофик яралар, гангрена, совуқ уриши); облетерацияловчи эндартериит; ангионейропатиялар (Рейно касаллиги), кўзда қон айланишини бузилиши (кўзнинг тўр пардасида ва томирли пардасида қон айланишини ним ўткир, ўткир, сурункали етишмовчилиги), эшитишни пасайиши билан кечувчи ички қулоқнинг қон томиридаги ўзгаришлар оқибатида фаолиятини бузилиши.

Қўллаш усули ва дозалари

Вена ичига инфузиялари препаратни парентерал юборишнинг энг самарали ҳисобланади ва улар яхши ўзлаштирилади. Дозалаш тартиби шифокор томонидан аниқланади ва қон айланиши бузилишларнинг оғирлик даражасига, тана вазнига ва даволашни ўзлаштираолинишига боғлиқдир. Инфузияни фақат, агар эритма тиниқ бўлган ҳолдагина ўтказиш мумкин.

Катталарга қуйидаги даволаш схемаси тавсия этилади:

  1. Вена ичи инфузияси 100–600 мг пентоксифиллин суткада 1-2 марта. Вена ичи томчи инфузияси давомийлиги 60–360 минутни ташкил қилади, бунда 100 мг пентоксифилинни юбориш камида 60 минутга давом этиши лозим.
  2. Пациентнинг ҳолати оғир бўлганида (асосан, гангрена ёки трофик яраларда доимий оғриқлар) пентоксифиллин инфузия кўринишида юборишни 24 соат давомида ўтказиш мумкин. Қуйидаги юбориш схемасида дозани соатига 0,6 мг/кг ҳисобидан аниқланади. Қуйидаги шаклда ҳисобланганида тана вазни 70 кг бўлган пациент учун суткалик доза 1000 мг ни ташкил қилади, тана вазни 80 кг бўлган пациент учун – 1150 мг. Пациентнинг тана вазнидан қатъий назар, максимал суткалик доза 1200 мг ни ташкил қилади. Инфузион эритманинг хажми ёндош касалликларни ҳисобга олган холда, пациентнинг ҳолатига қараб, шахсий равишда ҳисобланади ва суткада ўртача 1–1,5 л ни ташкил қилади. Парентерал даволаш курсининг давомийлиги даволаш ўтказаётган шифокор томонидан белгиланади.

Ножўя таъсирлари

Лаборатор кўрсаткичлари: трансаминазалар даражасини ошиши, ишқорий фосфатаза даражасини ошиши.

Юрак фаолиятини бузилиши: аритмия, тахикардия, стенокардия, кардиалгия, артериал босимни ўзгариб туриши, тўш суяги ортида эзилиш ҳисси.

Қон яратиш ва лимфатик тизим фаолиятини бузилиши: тромбоцитопения билан кечувчи тромбоцитопеник пурпура ва апластик анемия (барча қон ҳужайраларини ҳосил бўлишини қисман ёки тўлиқ тўхташи, панцитопения), бу ўлимга олиб келиши мумкин, гипофибриногенемия.

Нерв тизими томонидан: бош айланиши, бош оғриғи, ассептик менингит, тремор, парестезиялар, тиришишлар.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан: қичишиш, терини қизариши ва эшакеми, токсик эпидермал некролиз ва Стивенс–Джонсон синдроми, тирноқларни кучли синиши.

Қон томир тизими фаолиятини бузилиши: қизиб кетиш ҳисси (қон қуйилиши), қон кетиши, периферик шиш.

Иммун тизими томонидан: анафилактик реакциялар, анафилактоид реакциялар, ангионевротик шиш, бронхоспазм ва анафилактик шок.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, анорексия, ичак атонияси, ҳолециститни зўрайиши, холестик гепатит.

Жигар ва ўт–чиқариш йўллари томонидан: жигар ичи холестази.

Руҳий бузилишлар: қўзғалиш ва уйқуни бузилиши, галлюцинациялар, ҳавотирлик.

Кўриш аъзолари томонидан: кўришни бузилиши, конъюнктивит, тўр пардага қон қуйилиши, тўр пардани кўчиши, скотома.

Бошқалар: гипогликемия, кучли терлаш, тана ҳароратини кўтарилишини, рўй бериш ҳоллари ҳақида хабар берилган, эт увишиши.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига ва ксантин ҳосилаларига ўта юқори сезувчанлик. Ўткир миокард инфаркти. Порфирия, препаратни буюриш вақтида ёки уни буюриш олдидан кўп қон кетиши, геморрагик диатез, кўзнинг тўр пардасига кўп қон қуйилиши (препаратни қўллашни дарҳол тўхтатиш лозим). Аритмиялар, коронар ёки мия артерияларининг оғир атеросклерози, назорат қилиб бўлмайдиган гипотензия. Жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги, меъда яраси ва/ёки ичак яралари. Мияга қон қуйилиши (қон кетишини кучайиши хавфи). Ҳомиладорлик ва лактация даври. 14 ёшгача бўлган болалар.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Инсулинга ёки диабетга қарши перорал воситалар қанд даражасини камайтириш самарасини кучайтириши мумкин. Шунинг учун, қандли диабетда мидикаментоз даво олаётган пациентлар синчков назорат остида бўлишлари лозим.

Пентоксифиллин ва К антивитаминлари билан бир вақтда даволанаётган пациентларда антикоагулянт фаоллигининг ошиши ҳақида постмаркетинг даврида хабар берилган. Пентоксифиллин буюрилганида ёки дозалаш ўзгарганида ушбу гуруҳ пациентларида антикоагулянт фаолликнинг назоратини ўтказиш тавсия этилади. Пентоксифиллин гипертензияга қарши воситаларни ва артериал босимни камайтиришни чақирувчи бошқа препаратларни гипотензив таъсирини кучайтириши мумкин. Пентоксифиллин ва теофиллинни бир вақтда қўлланиши айрим пациентларда қонда теофиллин даражасини ўсишига олиб келиши мумкин. Шу сабабли теофилиннинг ножўя реакцияларини тез – тезлигини ошиши ва келиб чиқиши кучайиши мумкин.

Номутаносиблиги. Препаратни битта ҳажмда бошқа дори воситалари билан аралаштириш мумкин эмас.

Махсус кўрсатмалар

Анафилактик/анафилактоид реакцияларни ривожланишини илк белгиларида препарат билан даволашни дарҳол тўхтатиш ва ёрдам олиш учун шифокорга мурожаат қилиш лозим. Сурункали юрак етишмовчилиги бўлган пациентларга препарат қўллаган ҳолларда аввал қон айланишини компенсация босқичига эришиш керак.

Қандли диабети бўлган ва инсулин ёки перорал диабетга қарши воситалар билан даволанаётган беморларда, препаратнинг юқори дозалари қўлланганда, ушбу препаратларнинг қондаги қанд даражасига таъсири кучайиши мумкин (“Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаралсин). Бундай ҳолларда инсулинни ёки перорал диабетга қарши воситаларини дозасини камайтириш лозим ва айниқса пациентни яхшилаб парвариш қилиш керак. Тизимли қизил югуриги (ТҚЮ) бўлган ёки бириктирувчи тўқиманинг бошқа касалликлари бўлган беморларга пентоксифиллинни фақат хавф ва фойдани синчков тахлил қилгандан сўнг буюриш мумкин. Чунки пентоксифиллин билан даволаш вақтида апластик анемияни ривожланиш хавфи мавжуд, қоннинг умумий тахлилини вақти-вақти билан назорат қилиш зарур.

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда (креатинин клиренси минутига 30 мл/дан кам бўлган) ёки жигарнинг оғир дисфункцияси бўлган пациентларда пентоксифиллинни чиқарилиши секинлашиши мумкин. Синчков мониторинг ўтказиш лозим.

Айниқса қуйидагиларда диққат билан кузатув ўтказиш лозим:

  • оғир юрак аритмиялари бўлган пациентлар;
  • миокард инфаркти бўлган пациентлар;
  • артериал гипотензияси бўлган пациентлар;
  • мия ва коронар томирларнинг яққол атеросклерози бўлган пациентларда, айниқса артериал гипертензияси ва юрак ритмини бузилишлари бирга кечаётганида. Бундай пациентларда препаратни қабул қилганда стенокардия хуружлари, аритмиялар ва артериал гипертензия бўлиши мумкин.
  • буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда (креатинин клиренси минутига 30 мл дан кам);
  • оғир жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда;
  • антикоагулянтлар билан даволаниш ёки қон ивишини бузилишлари билан боғлиқ бўлган, қон кетишларга юқори мойиллиги бўлган пациентларда. Қон кетишлари юзасидан – “Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаралсин;
  • артериал босимни пасайиши юқори хавфни туғдирувчи пациентлар (масалан, оғир юрак ишемик касаллиги ёки мияга қон етказиб берувчи томирлар стенози бўлган пациентларда).
  • пентоксифиллин ва К антивитаминлари билан бир вақтда даволанаётган пациентлар (“Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаралсин).
  • пентоксифиллин ва диабетга қарши воситалар билан бир вақтда даволанаётган пациентлар (“Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаралсин).

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

Болалар.

Болаларда қўллаш тажрибаси мавжуд эмас.

Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препарат стационар шароитда қўлланганлиги сабабли, бундай таъсирлар хақида маълумотлар йўқ.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: ҳолсизлик, бош айланиши, артериал босимни пасайиши, тахикардия, уйқучанлик ва қўзғалиш, гипертермия, ҳушдан кетиш, гипертермия, арефлексия, тиришишлар, меъда – ичакдан қон кетиши, кўнгил айниши, қон қуйилишлар.

Даволаш: симптоматик. Қон кетишини олдини олиш учун махсус тез ёрдам чора тадбирларини ўтказиш талаб этилиши мумкин.

Чиқарилиш шакли

0,05% инфузион учун эритма. 100 мл, 200 мл, 250 мл, 400 мл и 500 мл дан шиша бутилкаларда (флаконлар).

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

Улашиш: