Skip to main content

Кокарбоксилаза лиофилизат

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КОКАРБОКСИЛАЗА

COCARBOXYLASUM

 

Препаратнинг савдо номи: Кокарбоксилаза

Таъсир қилувчи модда (ХПН): кокарбоксилаза

Дори шакли: вена ичига ва мушак ичига юбориш учун эритма тайёрлаш учун лиофилизат.

Таркиби:

Бир ампула қуйидагиларни сақлайди:

Фаол  модда: кокарбоксилаза гидрохлориди – 50 мг;

Ёрдамчи моддалар: натрий карбонати – 8 мг.

Таърифи: оқ рангли, ўзига хос хидли, лиофилизирланган кукун ёки қуруқ ғовак гигроскопик масса.

Фармакотерапевтик гуруҳи: метаболитик восита.

АТХ коди: А11DA

Фармакологик хусусиятлари

Кокарбоксилаза – тиаминнинг (В1 витамини) коферменти, организмда фосфорланади ва моно-, ди- ва трифосфорли эфирларини ҳосил қилади, альфа-кетокислоталар, пируват кислотасини карбоксилланиши ва декарбоксилланишини катализловчи ферментлар таркибига киради. Эндоген кокарбоксилаза организмда экзоген тиаминдан фосфорланиш йўли билан ҳосил бўлади, бироқ кокарбоксилазанинг хусусиятлари тиаминнинг хусусиятларига тўлиқ мос келмайди ва уни В1 гипо- ва авитаминозини олдини олиш ва даволаш учун ишлатиш мумкин эмас. Кокарбоксилаза глюкозани ўзлаштирилишини, нерв тизими тўқималари трофикасини яхшилайди, юрак-қон томир тизимининг фаолиятини нормаллашишига ёрдам беради. Қонда сут ва пируват кислотаси даражасини камайтиради (ушбу кислоталарни миқдорини ошиши ацидоз ва ацидотик комага олиб келади).

Қўлланилиши

Кокарбоксилаза жигар ва буйрак етишмовчилиги, диабетик прекома ва кома, диабетик кетоацидоз, сурункали юрак етишмовчилиги ва юрак ритмини бузилишларида, периферик невритларда мажмуавий даволаш таркибида буюрилади.

Болаларга препарат худди шу кўрсатмалар бўйича буюрилади. Янги туғилган чақалоқларда шунингдек гипоксия  ва ацидоз билан кечувчи ҳолатларни, шу жумладан янги туғилган чақалоқлар асфиксияси, гипоксик энцефалопатия, қон айланишини етишмовчилиги, пневмония, сепсисни мажмуавий даволашда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Кокарбоксилаза мушак ичига ёки вена ичига (оқим билан ёки томчилаб) юборилади.

Ампуланинг ичидагиси (50 мг) бевосита юборишдан олдин 2 мл инъекция учун сувда эритилади. Вена ичига оқим билан юборилганда ҳажмни натрий хлоридининг 0,9% эритмаси ёки декстрозанинг (глюкоза) эритмасини қўшиш билан 10-20 мл гача, томчилаб юборилганида эса 200-400 мл гача етказилади.

Юрак ритми бузилишларида: суткада 100-200 мг дан 15-30 кун давомида. Сурункали юрак етишмовчилигида: ангишвонагул препаратларини қўллашдан 2 соат олдин 50 мг дан суткада 2-3 марта.

Қандли диабетда (кетоацидоз, кома) суткалик доза 100 мг ни ташкил қилади.

Ўткир буйрак ёки жигар етишмовчилигида  вена ичига оқим билан 100-150 мг дан суткада 3 марта ёки томчилаб (дастлаб 5% декстроза (глюкоза) эритмасида эритиб) суткада 100-150 мг дан юборилади.

Периферик невритларда мушак ичига суткада 50-100 мг дозада 1-1,5 ой давомида буюрилади.

Болаларда мушак ичига, вена ичига (томчилаб ёки оқим билан) юборилади. Ҳолатининг оғирлик даражаси ва клиник симптомларга қараб, суткада 25 дан 50 мг гача буюрилади. Даволаш курси 3-7 кундан то 15-30 кунгача. Янги туғилган чақалоқларга вена ичига (секин) 1 кг тана вазнига 10 мг дан суткада бир марта юборилади.

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар (эшакеми, тери қичишиши) пайдо бўлиши мумкин; мушак ичига юборилганда – гиперемия, тери қичишиши, шиш (юборилган жойда) бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Кокарбоксилаза юрак гликозидларининг кардиотоник таъсирини кучайтиради ва уларнинг ўзлаштирилишини яхшилайди.

Махсус кўрсатмалар

Аҳамиятга эга эмас.

Ҳомиладорлик вақтида ва эмизиш даврида қўлланиши

Ҳомиладор аёлларда препаратнинг қўлланилиши хавфсизлиги ҳақидаги маълумотлар йўқ. Изланишларнинг етарли бўлмаганлиги оқибатида препаратни ҳомиладор ва эмизикли аёлларга буюриш мумкин эмас.

Транспорт воситаларини ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препаратнинг транспорт воситаларини ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири ўрганилмаган.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилиши ҳақида маълумотлар йўқ.

Чиқарилиш шакли

Вена ичига ва мушак ичига юбориш учун эритма тайёрлаш учун лиофилизат 50 мг дан ампулаларда.

10 ампуладан қўллаш бўйича йўриқномаси, ампула пичоғи ёки ампула скарификатори билан бирга ўрамда ёки картон қутида.

Комплектда препаратли 5 ампула 2 мл дан инъекция учун сувли 5 та ампула қўллаш йўриқномаси билан бирга, ампула пичоғи ёки ампула скарификатори билан бирга ўрамда ёки картон қутида.

Препарат 5 ампула 2 мл дан инъекция учун сув 5 та ампула алоҳида контур уяли ўрамларда. Препаратли 1 та контур уяли ўрам ва инъекция учун сув 1 та контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси, ампула пичоғи ёки ампула скарификатори билан бирга картон қутида.

Синдириш халқаси ёки очиш учун нуқтаси бўлган ампулали ўрамга ампула пичоғи ёки ампула скарификатори жойланмайди.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 20ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича берилади.

Улашиш: