Skip to main content

Коделак® Нео

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КОДЕЛАК® НЕО

CODELAC® NEO

 

Препаратнинг савдо номи: Коделак® Нео

Таъсир этувчи модда (ХПН): бутамират

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган, ажралиб чиқиши модификацияланган таблеткалар.

Таркиби:

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: бутамират цитрати – 50,00 мг;

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати (сут қанди) – 241,00 мг, гипромеллоза (метоцел-К4М) – 85,00 мг, тальк – 4,00 мг, магний стеарати – 4,00 мг, коллоид кремний диоксиди (аэросил) – 6,00 мг, қуйимолекуляр повидон (қуйимолекуляр поливинилпирролидон) – 5,00 мг;

қобиғи: оқ опадрай (оқ II опадрай 57М280000) (гипромеллоза (15сП) – 5,58 мг, титан диоксиди – 4,86 мг, полидекстроза – 4,68 мг, тальк – 1,26 мг, мальтодекстрин/декстрин – 0,90 мг, глицерин/глицерол – 0,72 мг сақловчи кукун кўринишида) – 18,00 мг.

Таърифи: думалоқ шаклли, икки ёқлама қавариқ, оқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. Таблетка кўндаланг кесимида оқ ёки деярли оқ рангда.

Фармакотерапевтик гуруҳи: марказий таъсирга эга йўталга қарши восита.

АТХ коди: R05DB13

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Опиоид бўлмаган йўталга қарши восита, йўтал марказига бевосита таъсирга эга. Бутамират цитрати на кимёвий, на фармакологик жиҳатдан опий алкалоидларига яқин ҳисобланмайди. Йўталга қарши, балғам кўчирувчи, ўртача бронхидилататор ва яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади, спирометрия кўрсаткичлари (нафас йўлларининг қаршилигини камайтиради) ва қонни оксигенациясини яхшилайди.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши – юқори даражада. Ажралиб чиқиши модификацияланган таблетка қабул қилингандан кейин асосий метаболитнинг (2-фенил-мой кислотаси) плазмадаги максимал концентрацияси 9 соатдан кейин кузатилади ва 1,4 мкг/мл ни ташкил қилади.

Бутамиратнинг 2-фенил-мой кислотаси ва диэтиламиноэтоксиэтанолгача гидролизи дастлаб қонда бошланади. Бу метаболитлар шунингдек йўталга қарши фаолликка эга ва бутамират каби плазма оқсиллари билан аҳамиятли даражада (тахминан 95%) боғланади, бу уларнинг давомли ярим чиқарилиш даврини белгилайди.

2-фенил-мой кислотаси гидрокси гуруҳини қўшилиши йўли билан қисман гидролизга учрайди. Такроран қабул қилинганда препаратни тўпланиши кузатилмайди.

Бутамиратнинг ярим чиқарилиш даври – 13 соатни ташкил қилади. Метаболитлари асосан буйраклар орқали чиқарилади. Бунда 2-фенил-мой кислотаси глюкурон кислотаси билан боғланган кўринишда чиқарилади.

Қўлланилиши

Турли этиологияли қуруқ йўтал (“шамоллаш” касалликлари, грипп, кўкйўтал ва бошқа ҳолатларда). Операциядан олдинги ва операциядан кейинги даврда, жаррохлик аралашувлари ва бронхоскопияда йўтални бостириш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга қабул қилинади.

Таблеткалар овқатдан олдин, чайнамасдан қабул қилинади.

1 таблеткадан ҳар 8-12 соатда буюрилади.

Агар йўтал даволаш бошлангандан кейин 5 кундан кўпроқ сақланса, шифокорга мурожаат этиш керак.

Ножўя таъсирлари

Марказий нерв тизими томонидан: препаратни қабул қилиш бекор қилинганда ёки доза камайтирилганда ўтиб кетадиган бош айланиши; уйқучанлик.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, диарея.

Тери қопламалари томонидан: экзантема.

Аллергик реакциялар: тери тошмаси, қичишиш.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик (I уч ойлик), эмизиш даври, лактозани ўзлаштираолмаслик, лактаза танқислиги, глюкозо-галактоз мальабсорбция. 18 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бутамират учун бирон бир дориларнинг ўзаро таъсири таърифланмаган. Препарат билан даволаш даврида алкоголли ичимликларни, шунингдек марказий нерв тизимини сусайтирувчи дори воситаларини (ухлатувчи воситалар, нейролептиклар, транквилизаторлар ва бошқа препаратлар) истеъмол қилиш тавсия этилмайди.

Махсус кўрсатмалар

Ҳар бир таблетка 241 мг лактоза сақлайди. Лактозани ўзлаштираолмаслик, лактаза танқислиги, глюкозо-галактоз мальабсорбцияси бўлган пациентларга препаратни қабул қилиш мумкин эмас.

Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Препаратни ҳомиладорлик даврида қўлланишининг хавфсизлиги ва уни йўлдош тўсиғи орқали ўтиши ҳақида маълумотлар йўқ. Препаратнинг ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида қўллаш мумкин эмас. Препаратни ҳомиладорликнинг II ва III уч ойлигида она учун кутилган фойда ва ҳомила учун потенциал хавф нисбатини ҳисобга олиб қўллаш мумкин. Препаратни кўкрак сутига ўтиши ўрганилмаган, шунинг учун препаратни эмизиш даврида қўллаш тавсия этилмайди.

Транспорт воситалари ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Транспорт воситаларини бошқариш ва диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб этувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланиш тавсия этилади, чунки препарат уйқучанлик ва бош айланишини чақириши мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, уйқучанлик, диарея, қоринда оғриқ, бош айланиши, таъсирчанлик, артериал босимни пасайиши, ҳаракат координациясини бузилиши.

Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир, тузли сурги воситалари, симптоматик даволаш (кўрсатмалар бўйича).

Чиқарилиш шакли

Плёнка қобиқ билан қопланган, ажралиб чиқиши модификацияланган таблеткалар, 50 мг.

10 таблеткадан поливинилхлорид плёнка ва босма лактанган алюминдан тайёрланган контур уяли ўрамда. 30 ёки 50 таблеткадан полимер банкада. 1, 2 контур уяли ўрам тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

 

Сақлаш шароити

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: