Skip to main content

Клорел

Улашиш:
  Reading time 8 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КЛОРЕЛ

KLOREL

 

Препаратнинг савдо номи: Клорел

Таъсир қилувчи модда (ХПН): Клопидогрел

Чиқарилиш шакли: Қобиқ билан қопланган таблеткалар 75 мг дан.

Таркиби:

1 таблетка сақлайди:

Фаол модда: Клопидогрел биосульфати 75 мг Клопидогрелга эквивалент. 

Ёрдамчи моддалар: сувсиз лактоза, микрокристаллик целлюлоза, маннитол, гидрогенланган канакунжут мойи, полиэтиленгликоль, коллоид кремний диоксиди, тозаланган тальк, кросповидон, магний стеарати, титан диоксиди, пропиленгликоль, темир оксиди, гидроксипропил метилцелюлоза.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Антиагрегантлар 

 

Фармакологик хусусиятлари

Клорел – тромбоцитлар агрегациясининг ингибитори. Клопидогрел тромбоцитдаги рецепторлар билан аденозиндифосфат (АДФ) ни боғланишини ва АДФ таъсири остида GP IIb/IIIа мажмуасини фаоллашишини селектив ингибирлайди, шундай қилиб тромбоцитларнинг агрегациясини ингибирлайди. Клопидогрел шунингдек бошқа агонистлар чақирган тромбоцитлар агрегациясини, эркин аденозиндифосфат (АДФ) билан тромбоцитлар фаоллигини ошишини блокада қилиш йўли орқали ҳам ингибирлайди. Клорел тромбоцитнинг АДФ – рецепторлари билан қайтмас боғланади. Клопидогрел суткада 75 мг дозада давомли қўлланганида тромбоцитларнинг агрегациясини сезиларли тормозланиши, даволашнинг биринчи кунидаёқ юз беради; тромбоцитлар агрегациясини статистик сезиларли ва дозага қарам тормозланиши, ичга бир марталик доза қабул қилинганидан сўнг 2 соат ўтгач кузатилади. Антиагрегацион таъсири даволаш бошлангандан сўнг 3-7 ҳафтадан кейин турғунлашади. Клопидогрел терапевтик дозада давомли қўлланганида тромбоцитлар агрегациясининг тормозланишини ўртача даражаси 40-60% ни ташкил қилади. Даволаш тўхтатилганидан кейин Клопидогрелни агрегацияга ва қон кетишининг давомийлигига таъсири одатда 7 кундан кейин (тромбоцитларнинг янгиланиш вақти) йўқолади.

6-yillik-qizil-jenshen

 

Фармакокинетикаси

Клорел ичга қабул қилинганида тез сўрилади. Қон зардобидаги максимал концентрациясига қабул қилинганидан сўнг тахминан 1 соатдан кейин эришилади. Сўрилиши тахминан 50% ташкил қилади ва овқат билан бир вақтда қабул қилишга боғлиқ эмас. Клопидогрел ва унинг асосий метаболитининг (98 ва 94% га мувофиқ) асосий қисми қон плазмаси оқсиллари билан қайтар боғланади. Фаол метаболити – тиол ҳосиласи – Клопидогрелни оксоклопидогрелгача оксидланиши, кейинчалик гидролизланиши йўли орқали ҳосил бўлади. Бу оксидланиш цитохром Р450 иштирокида юз беради. In vitro ажратиб олиш мумкин бўлган асосий метаболити тромбоцитларнинг рецепторлари билан тез ва қайтмас боғланади ва уларнинг агрегациясини тормозлайди. У қон зардобида аниқланмайди. Бир марта ёки қайта қабул қилинганидан кейин Клопидогрелнинг юборилган дозасининг 50% сийдик билан, 46% -аҳлат билан чиқарилади. Асосий метаболитининг яримчиқарилиш даври, Клопидогрел бир марта ёки қайта қабул қилинганидан кейин 8 соатни ташкил қилади. 

 

Қўлланиши

Яққол атеросклерозли беморларда ишемик бузилишларнинг олдини олиш учун, шу жумладан:

  • ўтказилган миокард инфарктидан кейин (35 суткагача) 
  • ўтказилган ишемик инсультдан кейин (7 кундан 6 ойгача) 
  • периферик артерияларнинг ташхисланган касалликларида
  • ST сегментини кўтарилишисиз ўткир коронар синдромида (нотурғун стенокардия ёки патологик мажмуавий Q тишисиз бўлган миокард инфаркти), ацетилсалицил кислотаси билан бирга. 

 

Қўллаш усули ва дозалари

Клорел ичга, суткада 75 мг дан, овқат қабул қилишдан қатъий назар қабул қилинади. Клорел билан даволашни миокард инфарктидан кейин беморларда бир неча кундан 35 кунгача бўлган муддатда ва ишемик инсультдан кейин беморларда 7 кундан 6 ойгача бўлган муддатда бошлаш лозим. ST сегментини кўтарилишисиз ўткир коронар синдромли беморларда препарат билан даволашни бир марталик 300 мг дозада бошлаш, сўнгра эса суткада 75 мг дозада, суткада 75-325 мг дозада бўлган ацетилсалицил кислотаси билан бирга давом эттириш керак.

Кекса ёшли пациентларда ва буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда Клопидогрелнинг дозасини тўғрилаш талаб қилинмайди. Клопидогрел билан даволашнинг давомийлиги аниқланмаган, аммо 12 ойгача бўлган даволаш схемасидан фойдаланилади. Максимал самара препарат 3 ой қабул қилинганидан кейин аниқланади.

 

Ножўя таъсирлари

Қоннинг ивиш тизими томонидан: қон кетиши хақидаги маълумотлар нисбатан тез-тез (кўп ҳоллар даволанишнинг биринчи ойи давомида юз берган) бўлган. Бир неча ўлим ҳоллари хақида маълумотлар бор (калла суяги ички, меъда-ичак ва ретроперитонеал қон кетишлари); терига қон қуйилишларининг оғир ҳоллари хақида маълумотлар бор (пурпура), суяк-мушак қон кетишлари (гемартроз, гематома), кўзга қон қуйилишлари (конъюнктивал, окуляр, ретинал), бурундан қон кетишлари, қон тўплаш, ўпкадан қон кетишлари, гематурия ва операцион жароҳатлардан қон кетишлари; клопидогрел билан ацетилсалицил кислотасини ёки ацетилсалицил кислотаси билан гепарин бир вақтда қўлланганида ҳам оғир қон кетиш ҳоллари кузатилган.

Қон яратиш тизими томонидан: жуда кам – тромбоцитопения, гранулоцитопения, агронулоцитоз, анемия, апластик анемия/панцитопения.

Марказий нерв тизими томонидан: жуда кам – онгнинг чалкашиши, галлюцинациялар.

Юрак-томир тизими томонидан: жуда кам – гипотензия, васкулит.

Нафас тизими томонидан: жуда кам – бронхоспазм.

Овқат хазм қилиш тизими томонидан: жуда кам – колит (шу жумладан ярали ёки лимфоцитар колит), панкреатит, таъм билиш ҳиссининг ўзгаришлари, гепатит, жигар фаолиятининг бузилишлари.

Суяк-мушак тизими томонидан: жуда кам – артралгия, артрит.

Сийдик чиқариш тизими томонидан: жуда кам – гломерулонефрит.

Дерматологик реакциялар: жуда кам – буллез тошма (кўпшаклли эритема), эритематоз тошма, экзема, ясси темиратки.

Аллергик реакциялар: жуда кам – ангионевротик шиш, эшакеми, анафилактоид реакциялар.

Бошқалар: жуда кам – тана ҳароратини ошиши, қонда креатининни ошиши.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Оғир даражадаги жигар етишмовчилиги, ўткир қон кетиши (шу жумладан меъда ва/ёки ўникки бармоқ ичак яра касаллиги ёки калла суяги ички қон қуйилиши), ҳомиладорлик (клиник маълумотларнинг йўқлиги туфайли), лактация даври, препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик. 

Препаратни ҳомиладорликда ва лактация даврида буюриш тавсия қилинмайди, чунки клиник маълумотлар йўқ.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Ацитилсалицил кислотасини коллаген билан индукцияланган тромбоцитларнинг агрегациясига бўлган таъсирини потенциялайди. Ностероид яллиғланишга қарши воситаларни клопидогрел билан бирга буюриш эҳтиёткорликни талаб қилади. Соғлом кўнгиллиларда ўтказилган клиник синов маълумотлари бўйича Клорел гепарин билан бир вақтда қўлланганида, гепаринга бўлган умумий эҳтиёжни ҳам, гепариннинг қоннинг ивишига бўлган таъсирини ҳам ўзгартирмайди. Бир вақтда узоқ муддат гепаринни қўллаш, Клорелни тромбоцитларнинг агрегациясига ингибирловчи таъсирини ўзгартирмайди. Аммо ҳозирги вақтгача бундай мажмуанинг хавфсизлиги аниқланмаган ва бу препаратларни бир вақтда қўллаш эҳтиёткорликни талаб қилади. 

Клопидогрел мажмуада атенолол, нифедипин, фенобарбитал, циметидин, эстрогенлар, дигоксин, фенитоин, теофиллин, толбутамид, антацид воситалари билан қўлланганида, клиник аҳамиятли фармакодинамик ўзаро таъсири кузатилмаган.

 

Махсус кўрсатмалар

Клопидогрел қон кетишининг давомийлигини оширади. Клорел жароҳатлар, оператив аралашувлар, коагулопатиялар ва бошқалар оқибатидаги қон кетишини юқори хавфи бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан буюрилади. 

Жарроҳлик аралашувлари режалаштирилганида (агарда антиагрегант таъсири мақсадга мувофиқ бўлмаса) Клорел билан даволаш курсини операциядан (стоматологик муолажаларни ҳам қўшиб) 7 кун олдин тўхтатиш лозим. 

Миокард инфаркти бўлган пациентларда Клопидогрел билан даволашни инфарктдан кейинги биринчи бир неча кунда бошлаш тавсия қилинмайди. 

Беморларни Клорелни қўллаш фонида қон кетишини тўхтатиш катта вақтни талаб қилиши тўғрисида огоҳлантириш лозим, улар шифокорга ҳар бир одатдаги бўлмаган қон кетиш ҳоллари тўғрисида ҳам хабар беришлари керак. Беморлар шифокорни ва стоматологни, агарда уларга оператив аралашувлар қилиниши керак бўлса ёки шифокор пациент учун янги дори воситасини буюрса, Клопидогрелни қабул қилишлари ҳақида хабардор қилишлари керак. 

Кичик кесилишларда (соқол олиш вақтида) ёки бошқа маиший жароҳатларда қон кетишини тўхтатиш учун одатда махсус чоралар талаб қилинмайди. Сезиларли кесилишларда ёки жароҳатларда шифокорнинг шошилинч маслаҳати керак. 

Ҳаддан зиёд қон кетишининг белгилари пайдо бўлганида (милкларнинг қонаши, меноррагиялар, гематурия) гемостаз тизимини текшириш кўрсатилган (қон кетиш вақти, тромбоцитлар сони, тромбоцитларнинг функционал фаоллик тестлари). 

Жигар фаолиятининг бузилишлари бўлган пациентларни Клопидогрел билан даволашда геморрагик диатезнинг ривожланиши эҳтимолини ҳисобга олиш лозим. Жигар фаолиятининг лаборатория кўрсаткичларини мунтазам назорат қилиш тавсия қилинади. 

Буйраклар фаолиятининг бузилишлари бўлган пациентларга Клопидогрел буюрилганида эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим. 

Клопидогрелни болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларда қўллашнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган. 

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: қон кетиши вақтини узайиши.

Даволаш: тромбоцитлар массани қуйиш; специфик антидоти йўқ.

 

Сақлаш шароити

250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт билан.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365