Skip to main content

Кломед®-G

Улашиш:
  Reading time 6 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КЛОМЕД®-G

CLOMED®-G 

 

Препаратнинг савдо номи: КЛОМЕД®-G

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): клобетазол пропионати, гентамицин сульфати

Дори шакли: маҳаллий қўллаш учун крем

Таркиби:

1 г крем қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: 0,5 мг клобетазол пропионати, 1 мг гентамицин; 

ёрдамчи моддалар: цетостеарил спирти, қаттиқ парафин, оч рангли суюқ парафин, цетомакрогол 1000, глицерин, натрий метилпарабен, натрий пропилпарабен, пропилен гликоль, тозаланган сув.

Таърифи: оқ рангли, ҳидсиз юмшоқ крем.

Фармакотерапевтик гуруҳи: маҳаллий таъсирга эга яллиғланишга қаши восита.

АТХ коди: D07XC.

 

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакологик хусусиятлари

Клобетазол пропионати бу маҳаллий қўллаш учун юқори даражадаги фаол глюкокортикостероиддир. Ҳужайра мембранаси орқали ўтиб, глюкокортикстероид рецепторлар билан боғланади. Лимфоид ва бириктирувчи тўқимада, мушак, ёғ тўқимасида, терида катаболик таъсир кўрсатади. Клобетазол яллиғланишга қарши, аллергияга қарши ва иммуносупрессив таъсир кўрсатади. Фосфолипаза А2 фаоллиги сусаяди, простагландинлар ва лейкотриенлар ҳосил бўлиши камаяди. Маҳаллий қўлланилганда шиш, гиперемия, қичишиш камаяди.

Гентамицин – аминогликозидлар гуруҳига мансуб кенг таъсир доирасига эга антибиотикдир. Бактерицид таъсир кўрсатади ва терининг бирламчи ва иккиламчи бактериал инфекцияларини юқори самарали маҳаллий даволанишини таъминлайди. Грамманфий бактериялар: Pseudomonas aeruginosa, Aerobacter aerogenes, Escherichia coli, Proteus vulgaris, Klebsiella pneumonia; ва граммусбат бактериялар: Streptococcus spp. (А гуруҳи ß- ва α-гемолитик стрептококкларининг сезгир штаммлари), Staphylococcus aureus (коагулаза-мусбат, коагулаза-манфий штаммлари ва пенициллиназа ишлаб чиқарувчи айрим штаммлар) га нисбатан фаол.

Анаэроблар, замбуруғлар ва вирусларга нисбатан фаол эмас.

Фармакокинетикаси

Клобетазол маҳаллий қўлланилгандан кейин шикастланмаган тери орқали сўрилади (юборилган дозанинг 5% гача) ва препаратнинг сўрилган миқдори яллиғланиш типига, ишлатилаётган ташилиш воситасига, қўлланилаётган дори воситасининг миқдорига ва эпидермал тўсиққа (терининг хусусиятига) боғлиқ. Гентамицин одатда шикастланмаган тери орқали сўрилмайди. Терининг шикастланган соҳаси ёки кератин қаватини йўқотилган тери (яъни жароҳат, яра, куйиш) орқали енгил сўрилади.

 

Қўлланилиши

Дерматозлар, иккиламчи инфекцияни қўшилиши ёки уни ривожланиши эҳтимоли билан кечувчи терининг аллергик ва яллиғланиш касалликлари: экзема, атопик дерматит, нейродермит, контакт дерматит (шу жумладан касбга доир), аллергик дерматит, псориаз, қизил ясси темиратки, флебодермия. 

Ҳашаротларни чақиши, қичима, тирналишлар, шилинишлар, терининг термик шикастланишлари ва бичилишлар оқибатида ривожланган инфекцияланган дерматитлар. Турли локализацияли пиодермиялар (стрепто-стафилодермиялар, импетиго, сикоз, эктима) да қўлланади. Кломед® –G крем асосан терининг яллиғланиш касалликларининг ўткир ва нимўткир босқичларини, шу жумладан экссудация билан кечувчи касалликларини даволаш учун қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Фақат сиртга қўллаш учун буюрилади.

Кломед®–G сиртга қўллаш учун креми шикастланган соҳага юпқа қават қилиб кунига икки марта енгил ишқалаш билан суртилади. Қалинроқ тери соҳалари (масалан тирсак, қўл кафти ва оёқ панжаси), шунингдек препарат осон кетказиладиган соҳаларга препаратни кўпроқ, лекин суткада 4 мартадан кўп бўлмаган миқдорда суртиш мумкин. Узлуксиз даволаш курси давомийлиги одатда 4 хафтагачани ташкил қилади. Сурункали касалликларни даволаганда қайталанишларни олдини олиш учун даволашни барча симптомлар бартараф этилгандан кейин ҳам бир мунча вақт давом эттириш керак. Бир йил давомида даволашни бир неча марта такрорлаш мумкин.

 

Ножўя таъсирлари

Препаратни терапевтик дозаларда қўллаганда, ножўя кўринишлар одатда кузатилмайди.

Кам ҳолларда: терини қичишиши, ачишиши, қизариши, таъсирланиши, қуриши, акнесимон ўзгаришлар, гипопигментация, тери атрофияси, фаолликулит, гипертрихоз, телеангиэктазиялар. Давомли назоратсиз қўллаганда ва катта соҳага суртилганда ГКС учун характерли бўлган тизимли ножўя самаралар ривожланиши мумкин. Ўта юқори сезувчанлик ёки ножўя кўринишлар юзага келганда даволашни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат этиш керак.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг ҳар қандай компонентига ўта юқори сезувчанлик; терининг вирусли касалликлари, поствакцинал тери реакциялари, очиқ жароҳатлар, трофик яралар, вульгар ҳуснбузар, розацеа, сувчечак, сифилиснинг тери кўринишлари, тери туберкулёзида қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Кломед®–G препаратини бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири номаълум.

 

Махсус кўрсатмалар

Кломед®–G препаратини юз терисида узоқ вақт (4 хафтадан ортиқ) сиртга қўллаш мумкин эмас. Препаратни шиллиқ қаватларга тушиши эҳтимоли туфайли, кўз соҳасида қўллаш мумкин эмас. Ўзига хос табиий окклюзия мавжуд бўлган қўлтиқ ости, чов бурмалари каби тананинг айрим соҳалари стриялар юзага келишининг юқори хавфига дучор, шунинг учун сиртга қўллаш учун кремни терининг бу соҳаларида узлуксиз қўллаш қисқа муддатли (4 хафтагача) бўлиши керак. Терида замбуруғли микрофлора ривожланган ҳолларда замбуруғларга қарши воситаларни қўшимча қўллаш зарур.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Ҳомиладор аёлларда ва эмизикли оналарда Кломед® –G сиртга қўллаш учун крем препаратини даволовчи шифокор назорати остида маҳаллий қўллашга йўл қўйилади. Бундай ҳолларда препаратни қўллаш қисқа муддатли ва имкони борича тери қопламларининг катта бўлмаган соҳалари билан чекланиши керак. Препаратни эмизишдан олдин сут безлари терисига суртиш мумкин эмас.

Автомобилни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Дори препарати транспорт воситаларини бошқариш ва ускуналар ва машиналар билан ишлаш қобилиятига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Препаратни, айниқса болаларда, терининг катта соҳаларида узоқ вақт узлуксиз қўллаганда, бутунлиги бузилган терига суртилганда ёки окклюзион боғлам остида қўллаганда клобетазол ёки гентамицинни сўрилишини ошиши билан боғлиқ ножўя самаралар ривожланиши мумкин.

Симптомлари: ГКС тизимли ножўя самаралар ривожланиши. 

Даволаш: препаратни бекор қилиш ва зарурати бўлганида симптоматик даволаш ўтказиш тавсия этилади.

 

Чиқарилиш шакли

15 г дан тубада, №1 туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

 

Сақлаш шароити

Бевосита қуёш нурларидан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музтатишга йўл қўйилмасин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

Ишлаб чиқарувчи

«Mediwin Pharmaceuticals»., Ҳиндистон

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365