Skip to main content

Клодифен кўз томчилари

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КЛОДИФЕН

CLODIFEN

Препаратнинг савдо номи: Клодифен

Таъсир этувчи модда (ХПН): диклофенак

Дори шакли: кўз томчилари

Таркиби

1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: диклофенак натрий – 1 мг;

ёрдамчи моддалар: макроголглицерол рицинолеат, трометамол, динатрий эдетати, маннит, бензалконий хлориди, хлорид кислотаси, инъекция учун сув.

Таърифи: рангсиздан жигарранг сарғиш рангли тиниқ ёки товланувчи эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ностероид яллиғланишга қарши восита.

АТХ коди: S01BC03

Фармакологик ҳусусиятлари

Клодифен – ностероид яллиғланишга қарши восита. Диклофенак натрий яллиғланишга қарши, оғриқ қолдирувчи ва иситмани туширувчи таъсирга эга. Таъсир механизми циклооксигеназа I ва II ларнинг фаоллигини ингибиция қилиши билан ифодаланади, бу простагландинлар синтезини бостирилишига олиб келади.

6-yillik-qizil-jenshen

Диклофенак 0,1% кўз томчилари шаклида қўлланганида кўзларни, инфекциялар, жароҳатлар ёки жарроҳлик аралашувлари натижасида ривожланиши мумкин бўлган яллиғланишини камайтиради; жарроҳлик аралашувларида миозни камайтиради, кўзнинг олд камераси суюқлигида простагландинлар синтезини камайтиради.

Фармакокинетикаси

Диклофенак кўз томчилари инстилляция қилинганида тизимли қон оқимига сўрилади. Бироқ, қонда дори воситасининг миқдори аниқланадиган чегарадан аҳамиятли даражада паст бўлади ва клиник аҳамиятга эга эмас.

Қўлланилиши

  • катарактани жарроҳлик йўли билан даволаш вақтида миозни камайтириш учун;
  • кўз хирургиясида операциядан кейинги яллиғланиш;
  • кўз гавҳарини имплантацияси ва олиб ташлаш билан боғлиқ бўлган цистоид макуляр шишини операциядан олдинги ва кейинги профилактикаси;
  • кўзнинг олдинги қисмларини ноинфекцион яллиғланиши;
  • шох пардани механик ва травматик шикастланиши;
  • лазерли трабекулопластика келтириб чиқарган яллиғланиш;
  • радиал кератотомия ёки лазерли муолажалар оқибатидаги оғриқлар;
  • мавсумий аллергик конъюнктивитлардаги яллиғланишни даволаш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Фақат маҳаллий қўллаш учун мўлжалланган.

Интраоперацион миозни ингибиция қилиш учун Клодифен конъюнктивага операциядан олдин 2 соат давомида 30 минутлик оралиқ билан (4 марта) томизилади.

Макуланинг кистозли шишини олдини олиш учун препарат операциядан кейин 1 томчидан суткада 3-4 марта 2 ҳафта давомида томизилади.

Юқорида санаб ўтилган бошқа кўрсатмаларда Клодифен пациентнинг ҳолатига қараб 1 томчидан суткада 3-4 марта буюрилади. Даволаш курси 1 ҳафтадан 2 ҳафтагача давом этиши мумкин.

Ножўя таъсирлари

Кўз томчилари билвосита томизилганидан сўнг ўтиб кетувчи ачишиш ҳисси ва/ёки кўриш ўткирлигини вақтинчалик йўқолиши; қичишиш, қизариш ва фотосенсибилизация кўринишидаги аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда;
  • ацетилсалицил кислотаси ва бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситаларга, бронхиал астма ҳуружлари, уртикар тошмалар, ўткир ринитни ривожланиши шаклида намоён бўлувчи юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Зарурат бўлганида Клодифен препаратини бошқа кўз томчилари, шу жумладан таркибида глюкокортикоид воситаларни сақловчи кўз томчилари билан бир вақтда қўллаш мумкин. Бунда препаратларни томизишлар ўртасидаги танаффус навбатдаги инстилляциялар таъсирида таъсир этувчи моддани ювилиб кетишини олдини олиш учун камида 5 минутни ташкил этиши керак.

Махсус кўрсатмалар

Контакт линзалардан фойдаланадиган пациентларга препаратни томизишдан олдин уларни ечиш ва препарат томизилганидан сўнг 15 минутдан кейин қайта ўрнатиш керак. Препарат ҳар сафар ишлатилганидан сўнг флаконни ёпиш керак. Томчилагични учлиги билан қовоқ ёки кўзга тегиш мумкин эмас.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Клодифен препаратини диққатни жамлаш ва психомотор реакциялар тезлигини талаб этувчи потенциал ҳавфли фаолият турлари билан шуғулланувчи пациентларга эҳтиёткорлик билан қўллаш керак, чунки кўриш ўткирлигини вақтинчалик йўқолиши бўлиши мумкин.

Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланиши

Ушбу пациентлар тоифасида, она учун даволашдан кутилган фойда ҳомила ёки эмизикли бола учун потенциал ҳавфдан устун бўлган ҳолдагина, препаратни қўллаш мумкин.

Педиатрияда қўлланиши

Болаларда препаратни қўллаш самарадорлиги ва ҳавфсизлиги аниқланмаган.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Клодифен препаратини дозасини ошириб юборилиши юзасидан маълумотлар йўқ.

Чиқарилиш шакли

Кўз томчилари 5 мл дан тиқин-томчилагич ва бураладиган ҳимоя қопқоғи ҳимоя ҳалқаси билан таъминланган пластик флаконда. 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Флакон очилганидан сўнг препарат 28 кун давомида ишлатилсин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365