Skip to main content

Клиндабиокс

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КЛИНДАБИОКС

CLINDABIOX

 

Препаратнинг савдо номи: Клиндабиокс 

Таъсир қилувчи модда (ХПН): клиндамицин (clindamycin)

Дори шакли: вагинал суппозиторийлар

Таркиби: 

1 вагинал суппозиторий қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: 100 мг клиндамицин (клиндамицин фосфати кўринишида);

Ёрдамчи моддалар: қаттиқ ёғ.

Таърифи: оқ ёки сарғиш тусли оқ рангли, цилиндроконик шаклли суппозиторийлар. Кесимида ҳаволи ва ғовак ўқи ва воронкасимон чуқурчаси бўлишига йўл қўйилади.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Гинекологик касалликларни даволаш учун антисептиклар ва микробларга қарши препаратлар (кортикостероидлар билан мажмуаси мустасно). Антибиотиклар.

АТХ коди: G01AA10.

 

Фармакологик хусусиятлари

Клиндамицин линкозамидлар гуруҳи антибиотикларига киради. Рибосомал мембрананинг 50S суббирлиги билан боғланиши ҳисобига микроб хужайрасида оқсиллар синтезини ингибирлайди. Клиндамицин кенг таъсир доирасига эга, терапевтик дозаларда бактериостатик таъсир кўрсатади, юқори дозаларда микроорганизмларнинг сезгир штаммларига бактерицид таъсир кўрсатади. Клиндамицин кўпчилик граммусбат аэроблар, шунингдек граммусбат ва грамманфий анаэробларга нисбатан фаол. In vitro шароитида бактериал вагинозга олиб келувчи микроорганизмларга нисбатан, шу жумладан Gardnerella vaginalis, Mobiluncus spp. (Mobiluncus mulieris, Mobiluncus curtisii), Mycoplasma hominis ва Peptostreptococcus spp., Bacteroides spp. га нисбатан фаол.

Клиндамицин ва линкомицин ўртасида кесишган резистентлик мавжуд.

 

Фармакокинетикаси

Клиндамицинни 100 мг дозада (1 суппозиторий) кетма-кет 3 кун давомида суткада бир марта интравагинал қўлланганда, тизимли қон оқимига тахминан 30% (6-70%) модда сўрилади. 

Вагинал суппозиторийларни юборилганидан кейин клиндамициннинг тизимли таъсири, клиндамицинни ичга терапевтик дозаси юборилганига қараганда кучсизроқ.

Йўлдош ва гистологик тўсиқлардан яхши ўтади, гематоэнцефалик тўсиқ (ГЭТ) орқали ёмон ўтади. Сўрилган клиндамициннинг тахминан 90% плазма оқсиллари билан боғланади. Жигарда метаболизмга учрайди, ва фаол ва нофаол метаболитлар ҳосил бўлади. Ярим чиқарилиш даври 11 соат (4-35 соат) ни ташкил қилади. Дозанинг тахминан 10% сийдик билан ва тахминан 4% аҳлат билан чиқарилади. 

 

Қўлланилиши

Препаратга сезгир микроорганизмлар чақирган бактериал вагинозда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Интравагинал, ётган ҳолатда иложи борича чуқурроқ юборилади.

Бир суппозиторийдан суткада 1 марта, бевосита уйқудан олдин, кетма-кет 3 кун давомида юборилади.

 

Ножўя таъсирлари 

Инфекциялар: тез-тез – вагинал кандидоз; тез-тез эмас – замбуруғли инфекциялар, пиелонефрит, вагинитлар/ вагинал инфекциялар, кандидоз.

Нерв тизими томонидан: тез-тез эмас – бош оғриғи.

Меъда-ичак йўллари аъзолари томонидан: тез-тез эмас – қоринда спазмлар, диарея, кўнгил айниши, қоринда оғриқ, қусиш.

Тери қопламалари томонидан: тез-тез эмас – терини қичишиши, тошма. 

Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан: тез-тез эмас – дизурия.

Жинсий тизим томонидан: тез-тез – қинда оғриқ, вульва ва қин шиллиқ қаватини таъсирланиши; тез-тез эмас – ҳайз кўриш циклини бузилишлари, қиндан ажралмалар.

Умумий ва юбориш жойида бузилишлар: тез-тез эмас – қўлланган жойда оғриқ, иситма, ёйилган оғриқ, маҳаллий шиш.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

– Клиндамицинга, линкомицинга ёки препаратнинг бошқа компонентларига ўта юқори сезувчанлик;

– анамнезда антибиотикни қабул қилиш билан боғлиқ колит;

– ҳомиладорликнинг I уч ойлиги.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири тўғрисида маълумотлар йўқ.

In vitro шароитида клиндамицин ва эритромицин орасида антагонистик ўзаро таъсир намойиш этилган.

Клиндамицин периферик таъсирга эга миорелаксантларнинг таъсирини кучайтириши мумкин.

Тизимли қўлланганда клиндамицин фосфати нерв мушак блокаторининг хусусиятларга эга, бу бошқа нерв мушак блокаторларининг таъсирини кучайтириши мумкин.

 

Махсус кўрсатмалар

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Препаратни ҳомиладорликнинг I уч ойлигида қўллаш тавсия қилинмайди, чунки препаратни ҳомиладорликнинг I уч ойлигида қўллаш бўйича адекват ва назоратли тадқиқотлар ўтказилмаган.

Препаратни ҳомиладорликнинг II ва III уч ойликларида, қатъий зарурат туғилган ҳолларда, фақат она учун кутилаётган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлгандагина қўллаш мумкин.

Клиндамицин фосфатини интравагинал қўллангандан кейин клиндамицин кўкрак сутига чиқарилиши номаълум (перорал ва парентерал қўлланганда клиндамицин кўкрак сутига чиқарилади), шунинг учун эмизиш даврида препаратни фақат она учун кутилаётган фойда чақалоқ потенциал хавфдан устун бўлгандагина буюриш мумкин.

Автомобиль ёки механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препарат автотранспортни ҳайдаш ва потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин. 

 

Дозани ошириб юборилиши

Препаратни қўллаш юзасидан тавсияларга амал қилинганда дозани ошириб юборилиши ҳоллари маълум эмас. Препаратни беҳосдан ичга қабул қилиб юборилганда, клиндамициннинг қондаги терапевтик концентрациялари билан боғлиқ самаралар юз бериши мумкин. 

Даволаш: симптоматик даволаш ўтказилади.

 

Чиқарилиш шакли  

Вагинал суппозиторийлар 100 мг. 3 суппозиторийдан ПВХ/ПЭ плёнка контур уяли ўрамда. 1 контур уяли ўрамдан № 3 қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон ўрамда.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин. 

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецепти бўйича.

 

Улашиш: